19 бола ўлимининг бош айбдори татбиқ қилинаётган капиталистик тузумдир!

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
19 бола ўлимининг бош айбдори татбиқ қилинаётган капиталистик тузумдир!
Хабар: Ўзбекистонда 19 бола йўталга қарши Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропидан ўлгани ҳақидаги хабар 22 декабр 2022 йилда ижтимоий тармоқларга чиқиб кетди. Озодлик радиоси бу ҳақдаги хабар СNN, BBС, Ал-Жазира, CNBC каби жаҳоннинг етакчи ахборот воситалари ва телеканалларининг асосий мавзуларидан бирига айланганини билдирди. Озодликка кўра, жамоатчилик фаоллари бу дорилардан ўлганларнинг ҳақиқий сони ўзбек расмийлари бераётган рақамлардан анча юқори бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Изоҳ: Бугун бутун олам бўйлаб, жумладан Ўзбекистонда ҳам капитализм мафкураси ўзининг динни ҳаётдан ажратишга асосланган низомлари билан ҳукм сурмоқда. Ўзбекистон ҳукумати шу мафкура низомларини ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан тиббиёт соҳасида ҳам татбиқ қилиб, ўзининг дунёвий давлат эканини доимо таъкидлаб келмоқда. Шунинг учун бирон соҳа, жумладан соғлиқни сақлаш соҳаси ҳам капитализм зулмидан омон қолмади. Бунга сабаб шуки, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз ишини бошқа халқаро ташкилотлар каби капитализм мафкураси ақидаси асосида юритади. Ўзбекистон ҳам шу ташкилотга аъзо. Маълумки, капитализм фақат моддий қийматни, пул ва даромадни тан олади, холос. Фармацевтика индустрияси ҳам дори препаратлар ишлаб чиқарадиган ширкатлар миллиард-миллиард доллар даромад оладиган соҳа бўлиб, бу индустрия инсонлар азият чекаётган турли-туман касалликлар билан бизнес қилади. Яъни инсонларнинг азоб-азият чекишидан, кўз ёшларидан даромад олади. 19 боланинг ўлимига олиб келган ўша сиропни ишлаб чиқарган Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ҳам шу индустриянинг бир қисмидир. Бу ширкатлар ишлаб чиқараётган дори препаратлари касалликни даволамайди, аксинча аксар ҳолларда ногирон бўлиб қолишга олиб келади. Ҳатто айтишларича, медиклар ўртасида ўзаро “нима қиламиз, даволаймизми ёки яшасинми?” каби ҳазилнамо гап-сўзлар юрадиган бўлиб қолган! Чунки ана шу препаратлар касалликни даволамайди, балки касаллик симптомларини йўқотади, холос. Чунки касалликни даволайдиган дори-дармонлар фармацевтика ширкатларини ўша миллиардлаган даромадлардан маҳрум қилади.
Республика онкология маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиаллари биноларининг сотувга қўйилиши мана шундай ширкатларнинг манфаатларига ва юртимизга кириб келишига хизмат қилади.
Тиббиёт соҳасидаги коррупция ва бошқа муаммоларни, вазирнинг чиқиб узр сўраши, унинг ишдан олиниши, унинг ўрнига бошқани вазир қилиб тайинланиши ёки дори воситалари савдосини вақтинча тўхтатиш каби “ямоқчилик” чоралари билан асло ҳал қилиб бўлмайди. Балки бу иллатлар ва муаммолар уларни келтириб чиқараётган ёвуз капитализм деган “саратон”ни кесиб, йўқ қилиб ташлаш билан ҳал бўлади. Зеро, нафақат тиббиёт соҳасида, балки барча соҳаларда инсонлар бошига фалокатлар келтираётган бош айбдор капитализм мафкурасидир.
Сиҳат-саломатлик Аллоҳ Таъоло инсониятга ато этган бир бебаҳо неъматдир. Росулуллоҳ ﷺ:
مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ آمِناً فِي سِرْبِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا
“Сизлардан кимки жасади соғ-саломат, аҳли оиласи, яқинлари ичида тинч-омон тонг оттирса, бир кунлик озуқаси бўлса, унга гўё бутун дунёга эгалик берилибди” дедилар. Шунинг учун Ислом инсоннинг бутун эҳтиёжлари, жумладан даволаниш эҳтиёжи қондирилишини ҳам кафолатлаб, буни давлат зиммасига вожиб қилиб қўйди. Яқинда Аллоҳниинг изни ила тикланиши кутилаётган Рошид Халифалик Давлатида ҳар бир инсоннинг – ирқи, дини, жинсидан қатъий назар – бепул даволаниш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат шифохоналарни дори-дармонлар билан таъминлайди. Бунга Байтулмолдан маблағ ажратилади. Қисқача айтганда, Рошид Халифалик Давлатида инсонлар инсондек яшайди, уларга инсонларча муомала қилинади, барча қиймат-қадриятлар ўз ўрнига қўйилади. Биз мусулмонларни нафақат жасад, балки қалблар ва нафслар ҳам муолажа қилинадиган, офиятда бўладиган мана шундай Исломий ҳаётга чақирамиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар” (Анфол:24)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий мезиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил — Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз