2002 йил 7 март…
بسم الله الرحمن الرحيم
2002 йил 7 март…
Ўша куни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлган ва унга тарафдор бўлган аёллар тарафидан шаҳар маркази Чорсу бозори майдонида намойиш режалаштирилган эди. Мен тарафдорлардан бири эдим. Майдонга аёллар йиғила бошладилар. Улар Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган эдилар. Кўпларининг қўлларида ёш болалари бор эди. Баъзи бир аёллар иккита-учта ёш бола билан, кичкина фарзандларини болалар аравачасига ўтказиб олганлар ҳам бор эди. Кўпларининг турмуш ўртоқлари хизбга аъзолик айби билан қамоқларга ташланган ва яҳудий Каримовнинг лайчалари томонидан ваҳшиёна қийноқлар остида колган эди. Мен ҳам шу аёллар орасида эдим. Лекин мени бу намойишга чиқишга ундаган нарса Аллоҳни, Унинг Росули с.а.в.ни ва У зот с.а.в.га эргашганларни яхши кўрганим эди. Бизни оиладан бирорта эркак ёки аёл ўша вақтда хизбга аъзо эмас эди. Майдон бурчакларида ва автобекатга яқин жойларда аёлларни ҳар бир ҳаракатларини мунтазам кузатиб турган, халқ тили билан айтганда "безформалар" ҳам кўп эди. Улар ҳам ўзимизни ўзбек йигитлари, фақат ўз дини ва халқига ҳиёнат қилиб яҳудий Каримовга лайчалик қилишга рози бўлган пасткаш кишилар эди.
Биз аёллар келишилгандек 5-6 кишидан бўлиб автобекатларда йиғилдик. Орамиздаги баъзиларимиз аввалги намойиш жуда муваффақиятли бўлгани ва халқнинг кўпчилигини ҳамдардлиги ва қўлловига эришгани учун яҳуд лайчалари питирлаб колганлиги ва бу галги намойишни тинч ўтказиш учун қўйиб бермаслиги ҳакида гапира бошлашди. Шунда бошқа бир биродаримиз "Ҳар бир иш Аллоҳдан! Биз Аллоҳга хуш келадиган амалларни қилаверамиз. Натижасига аралашмаймиз. Зеро натижа ёлғиз Аллоҳдан! Биз бу ерга Аллоҳни розилиги учун ўз муқаддас динимизни ва динимиз учун ўз молу-жонларини фидо қилган яқинларимиз ва диндош биродарларимизнинг ҳимояси учун келганмиз! Аллоҳни дини олий бўлмагунича ва бу яҳуд ва унинг ҳамтовоклари хор бўлиб енгилмагунича бу йўлимиздан қайтмаймиз ва биз Росулуллоҳ с.а.в. айтган гапни айтамиз! Ёки Аллоҳ бизни шу иш устида ғолиб қилади ёки шу йўлда ўлиб кетамиз!!! Биз бу ишимиз учун ҳеч кимдан мукофот ёки миннатдорлик кутмаймиз. Балки охиратдаги Аллоҳ берадиган нарсадан умидвормиз. Орамизда кимки бундан бошқа мақсад билан бу ерга келган бўлса ортига қайтиб кетаверсин! Зеро бу иш жуда машаққатли ва биздан катта сабр ва матонат талаб қилади. Аллоҳ сабрлилар билан биргадир!!!", — деган гапларни айтиб ҳеч бир эътирозга ўрин колдирмади. Бу оташин гаплар ҳар биримизнинг ичимизда туғён қилаётган ҳакикатларнинг очиқ ифодаси эди.
"Безформалар" кўпайгандан кўпайди. Одатга хилоф равишда автобус бекатларига "газел" маршруткалари олиб келинди. Намойиш бошланишига ҳали ярим соат бор эди. Бизни гуруҳимизда иккита онахон ҳам бор эдилар. Уларни ўғиллари ҳам золим яҳудийнинг қамоқхонасида экан. Шу пайт автобекат ёнидаги хоналардан биридан Ислом динига ва мусулмонларга, хусусан Исломни ўзлари учун ҳаёт дастури деб билган ва шу йўлда борини фидо қилаётган хизб аъзоларига қаттиқ адовати билан машҳур бўлган СНБ катта лейтенанти Давлат чиқиб келди. (Уни танийдиган биродарлардан эшитдим исмини) Чиқа солиб важоҳат билан ўша ерда каламушлардек олазарак турган лайчаларига бақира кетди. "Нимага қараб турибсанлар!!! Босмайсанларми буларни !!! Қани давай!!!", — деганча аёлларга ёпиша кетди. Уларни жуда қўполлик билан бирма-бир ушлаб газелларга улоқтира бошлади. Ҳалиги иккита онахон тинмай "Сенлар ҳам мусулмонсанку!!! Бу нима қилганинг!? Бизлар адолатсизликка қарши чиққан муслималармиз!!! Фарзандларимизни қамоқларда ўлдириб юборсаларинг ҳам жим ўтираверайликми!?", — деб уларга мурожаат қилишар эди. Лекин улар гўё ҳеч нарсани англамайдиган онгсиз маҳлуклардек, ўзларига малъун бошлиқлари томонидан буюрилган манфур ишни жуда бир шайтоний шижоат билан бажаришга киришиб кетдилар. Ҳатто бир аёлни фарзандларини қолдириб ўзини газелга отдилар. Болаларни чинқириб йиғлаётганлигига чидаб тура олмаган одамлар "Онасини туширинглар! Ёки болаларини ҳам чиқаринглар! Бунча шафқатсиз бўлмасаларинг!!!", — деб 5-10 киши ҳалиги лайчаларга бақира кетди. Халқнинг ғазабидан ўлгудек қўрқадиган лайчалар болаларни ҳам кўтариб газелга жойлашди. Мен ҳам шу муслималар қаторида газелга улоқтирилдим.
Мен ўша вақтда "Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр билан курашамиз. Биз аёллар ва болалар билан курашмаймиз..", — деган баландпарвоз гапларни гапирган яҳудий, золим Каримовнинг қанчалик ёлғончи ва қўрқоқлигини жонли ифодасини кўриб гувоҳи бўлган эдим. Муқаддас динимиз Исломнинг мусулмонлар ҳаётидаги ўрни фақатгина намоз ва рўза ёки хаж ва жума кунги жамоат намозларидагина чекланиши асло мумкин эмаслигини, балки Ислом ўзидан ҳаёт низоми келиб чиқадиган мафкура ва дастурга эга бўлган мукаммал дин эканлигини, бу ҳақиқатларни барча мусулмонлар бирдек англаб етиб, шу асосда бирлашишлари вожиб эканлигини, фақат шу йўл билан ҳозирги хорликдан Исломдаги азизликка етиш мумкин эканлигини ўзбек мусулмон халқига етказиш учун ўз тинчлиги ва хавфсизлигини ҳам ўйламай намойишга чиққан мард ва жасур муслималар эди улар. Қолаверса золим, яҳудий, қонхўр, Ислом ва мусулмонларга эътиқодий душман бўлган малъун Каримовнинг жиноятчи тўдаси томонидан ҳаксиз равишда қамоқларга ташланган ва ўз динига тўла амал қилиб яшашни хоҳлагани учунгина инсон зотининг ҳаёлига ҳам келмайдиган даҳшатли қийноқ турлари билан азобланаётган, баъзи бирлари шу алфозда шаҳид килинган турмуш ўртоқлари, ака-укалари, ўғил ва набиралари, диндош биродарларини ҳимояси учун, уларнинг аҳволидан ўзбек мусулмон халқини хабардор килиш учун, бир аёл киши бошида бўлган битмас-туганмас уй-рўзғор ишлари, бола-чақа ташвишларини ичида туриб ўз дини ғами учун ҳам вақт топа олган ва Пайғамбар а.с.лар мероси бўлган буюк даъват ишини нозик елкасига олган жасур ва шижоатли муслималар эди улар. Яҳудий, золим Каримов режими эса бу қуролсиз, ягона қуроли оғзидан чиқаётган ҳак гаплари бўлган заифа аёллар ва болаларга қарши қилган бу шармандали муомаласида ўзининг қанчалик қўрқоқ ва мунофиқлигини кўрсатиб қўйди. Ҳак сўзга қарши зулм, зўравонлик ва қабиҳлик йўлини тутди! Аллоҳ уларга кифоя қилсин!!! Қандай ҳам адашмоқдалар-а!!!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
08.12.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми