“Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!”

بسم الله الرحمن الرحيم
أيتها الجـ يوش: ﴿ما لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ﴾
Эй қўшинлар, “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!”
Яҳудлар 2025 йил 18 март кунидан Ғазога ҳаво, денгиз ва қуруқликдан босқинчилик юришларини яна янгидан бошлади, у бугунгача давом этяпти. Бу босқинчиликдан башар ҳам, тоғу тош ва дов-дарахтлар ҳам омон қолмади, 400 дан ортиқ аёллар, болалар ва кексалар ўлдирилди. Бу қирғин улар даъво қилган ўт очишни тўхтатишдан қарийб икки ой ўтиб амалга оширилмоқда. Улар ўт очишни тўхтатишни даъво қилишган эди, лекин уни ўзлари бузди. Чунки яҳудлар аҳдга вафо қилмайдиган, ғаддор, хиёнаткор қавмдир. Шунинг учун Қудратли, Азиз Аллоҳ:
﴿فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِم مَّنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ﴾
“Бас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар.” – деб айтганидек, уларни фақат янги “Хандақ” тийиб қўяди ва таг-томирлари билан қуритиб ташлайди. “Хайбар” қайтади ва худди Самудни даҳшатли чақмоқ ҳалок қилганидек, уларни ҳалок қилади. Аксинча бузилиши мумкин ҳам эмас, чунки улар қутуриб, аҳдларни бузишга одатланиб қолишган. Мана ҳозир ҳам шундай қилишмоқда:
(Исроил Ғазо секторининг бир неча томонлари бўйлаб урушни яна янгидан бошлади. Қатор қақшатқич ҳаво ҳужумлари оқибатида 412 киши шаҳид бўлди ҳамда юзлаб кишилар ярадор бўлди. Ал-Жазира 03.18.2025”).
(Исроил бош вазири Бенямин Натаняҳу офисининг якшанба куни тонгида билдиришича, Ғазо секторининг ҳамма томонлари бўйлаб “Ҳамас” ҳаракатига қарашли нишонларга ҳужумлар бошланган. Баёнотда: “ҳозирдан бошлаб ва бундан буён исроил Ҳамасга қарши янада кўпроқ ҳарбий куч билан ҳаракат қилади” деб қўшимча қилинган. Скай ньюс арабийя 03.18.2025).
(Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг билдиришича, Исроил Ғазога сешанба куни қиладиган ҳужуми ҳақида Америка президенти Дональд Трамп билан маслаҳатлашган. Ал-Ҳурра 18.3.2025).
Бу аёвсиз қирғин ва ваҳшиёна босқинларнинг барчаси мусулмонлар юртларидаги, хусусан Фаластин атрофидаги Миср, Иордания, Саудия, Туркия, Эрон кабиларнинг армиялари кўз ўнгида рўй бермоқда. Ливан, Ироқ ва Сурия каби ўзини хору шармандалик билан овораю сарсон қилган анави давлатларни-ку айтмаса ҳам бўлаверади! Шунча ваҳшийлик ва қирғинга қарамай мана бу ҳокимлар Америка ва халқаро ҳамжамиятни яҳудларга босим ўтказишга чақириб ётибди. Ваҳоланки, яъудларни қўллаб-қувватлаётган Американинг ўзидир. Бу ҳокимларнинг ўзлари эса тортинибгина, уялибгина қуруқ қоралаб қўйиш билан кифояланишмоқда. Гўё бу қоралаб қўйиш бирон шаҳидга ҳаётни қайтариб берадигандек ёки бирон ярадорга шифо олиб келадигандек ёки Секторнинг бирон қаричини озод қиладигандек! Уларни Аллоҳ ҳалок қилсин! Қандай адашмоқдалар-а!
Кўрмайсизи, салибчи ва муғул-татарларни ортларига қувиб солган Миср бугун очни тўйдирмайдиган, ориқни семиртирмайдиган қуруқ гаплар билан қоралаб қўйишдан нарига ўтолмаяпти! “Миср ташқи ишлар вазирлиги сешанба кунги беоган баёнотида, Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳужумларини қоралади ҳамда уни “ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни очиқдан-очиқ бузиш ва минтақа барқарорлигига ёмон оқибатларни олиб келишидан дарак берувчи хатарли кескинлаштириш” деб баҳолади. Шунингдек вазирлик халқаро ҳамжамиятга “минтақани яна зўравонлик ва қарши зўравонлик силсиласи қамраб олишига йўл қўймаслик учун Исроилнинг Ғазо секторига қарши тажовузини тўхтатишга дарҳол аралашиш” талаби билан чиқди. (Скай Ньюс 18.03.2025”).
Иордания ҳам шундай, рум ҳукмронлигини йўқ қилган Буюк Жанг Ярмук ери бўлмиш Иордания ҳам қуруқ қоралаш билан чекланяпти! “Ўз навбатида Иордания бош вазири Жаъфар Ҳассон сешанба куни Исроилнинг Ғазога қарши бошлаган урушини “инсониятга қарши уруш” деб таъкидлади. Иордания ахборот агентлиги PETRA Ҳассоннинг вазирлар кенгашида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда айтган “бутун халқаро ҳамжамият болалар, аёллар ва қуролсиз кишиларни ҳам аямаётган бу ваҳшийликни тўхтатишдан манфаатдор бўлиши лозим. Бу ваҳшийлик ғазоликларни кўчириш ғояси йўлида уларни оч қолдириш тимсоли ўлароқ акс этмоқда…, деган сўзларини келтирди. (Скай Ньюс 18.03.2025”).
Туркия ҳам, рум империясини йўқ қилган Фотиҳ юрти Туркия ҳам ҳеч бир амалий ишга ўтмай, қуруқ сўзлар билан қоралаб қўймоқда, холос. “Туркия Исроилнинг Ғазодаги қирғинбарот зарбаларини қоралаб, уларни иброний давлат Фаластин секторида юритаётган “геноцид сиёсатининг янги босқичи” деб баҳолади… (Скай Ньюс 18.03.2025”). Қўшниси Эрон ҳам унинг сўзларини айтмоқда: “ўзининг сешанба кунги баёнотида Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий Исроилнинг Ғазога бугун тонгда қилган ҳужумлари оқибатида юзлаб кишилар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлганига эътиборни қаратди.. Эрон вакили қўшма штатларни “бу ҳужумлардан бевосита жавобгар” деб ҳисоблади” … (Анадолу 18.03.2025).
Саудия эса, Трамп америкаси атрофида гирдикапалак бўлиб, у нима деса шуни айтмоқда, Трампнинг яҳудларни қўллаб-қувватлашига қарши чиқмаяпти. Аксинча, ўзига ўхшаган кимсалар каби қуруқ оғизда қоралаб қўйишдан нарига ўтмаяпти: “Саудия сешанба куни Исроилнинг Ғазо секторида фаластинликларга қарши оммавий геноцидини авж олдирганини ва халқаро гуманитар қонунни зиғирча ҳам эътиборга олмай тинч аҳоли пунктларини бевосита бомбардимон қилаётганини энг қаттиқ иборалар билан қоралади”. (Анадолу 18.03.2025).
Шундай қилиб, Фаластин атрофидаги давлатлар яҳудийларнинг Ғазога қарши давом этаётган тажовуз ва жиноятларини қуруқ оғизда қоралаб қўйди! Улар биронта армияни ҳаракатга келтирмаяпти ёки қарши қурол кўтармаяпти, мана шундай қуруқ гаплар билан чекланяпти, холос!
Эй мусулмонлар юртларидаги, айниқса Фаластин атрофидаги юртлар армиялари!
Бирон узр айтувчи учун узр қолдими?! Бирон ҳужжат келтирувчи учун ҳужжат қолдими?! Сизлар Рибот Ери, Муборак Ер бўлмиш Фаластин сари юриб, яҳудлар тажовузига қарши жавоб зарбасини бериш ва уларнинг вужудини йўқ қилиш ўрнига ҳаракатсиз, казармангизда беркиниб, яҳудлар босқинчилиги ва қирғинини қандай қилиб жимгина томоша қилиб, эшитиб тураверасиз ахир?! Сизлар Кучли, Азиз Зотнинг:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ ۚ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ ۚ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ إِلَّا تَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئًا ۗ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾
“Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўА лурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У Зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир”. – деган қавлини тиловат қилар экансиз, энди қандай қилиб ўзинггизнинг тек ўтираверишингизга рози бўлишингиз мумкин ахир?!
Сизлар мустамлакачи кофирлар изидан қадамма-қадам кетаётган, Аллоҳ ва Росулига итоат этишни эса ортларига ташлаётган ҳокимларга итоат қилганингизни ўзинггизга ҳужжат қиляпсизми? Бу ҳокимлар яҳудларга қарши жанг қилишни ҳеч ҳам исташмайди. Улар гўё бетарафга ўхшасалар ҳам, аслида яҳудларга яқинроқдирлар! Мана шу ҳокимлар Фаластинда геноцид, қирғин жиноятларини амалга ошираётган яҳудларни ҳимоя қилишмоқда!… Шундай экан, уларга итоат этишингиз сизларни дунё расволигидан ҳам, охират азобидан ҳам асло қутқазмайди. Ҳали афсус қиласиз, надомат чекасиз, лекин вақт ўтган бўлади, пушаймонлик фойда бермайди.
﴿إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا ۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ ۖ وَمَا هُم بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ﴾
“У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар”. [Бақара: 166-167]
Бу ҳокимларга Аллоҳга осий бўлинадиган ишларда итоат этиш энг улкан жиноятдир:
﴿يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا﴾
“Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар. Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар”. [Аҳзоб: 67]
Эй қўшинлар! Наҳотки орангизда армияга қўмондонлик қилиб, Кучли, Азиз Зот Аллоҳнинг ваъдасини рўёбга чиқариш учун бизга нусрат берадиган биронта ҳақиқий рашид эр киши топилмаса?!
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ﴾
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди”. [Нур: 55]
Наҳотки орангизда армияга қўмондонлик қилиб, бизга – мана бу бошимиздан кечираётган зўравон бошқарувдан кейин – Росулуллоҳ ﷺ нинг:
"ثم تكون ملكا جبرية فتكون ما شاء الله أن تكون ثم يرفعها إذا شاء أن يرفعها ثم تكون خلافة على منهاج النبوة ثم سكت"
“Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, у Аллоҳ хоҳлаган муддатгача бўлади сўнгра уни кўтаришни хоҳлаганида кўтаради. Сўнгра Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади” – деган башоратини рўёбга чиқариш учун ёрдам қўлини чўзадиган бир ҳақиқий рашид эр киши топилмаса?!
Наҳотки орангизда армияга қўмондонлик қиладиган ва яҳудларга қарши жанг қилмаслик ҳақида рувайбиза ҳокимлар сунъий равишда пайдо қилган занжирни парчалаб ташлайдиган, сўнгра Ислом қўшини жангга ташланиб, Содиқул Масдуқ Пайғамбаримиз бизга берган ушбу хушхабарларни рўёбга чиқарадиган бир ҳақиқий рашид эр киши бўлмаса?! Бухорий ўз саҳиҳида қуйидагини чиқарди:
"تقاتلكم اليهود فتسلطون عليهم"
“Сизлар билан яҳудлар жанг қилади, бас сизлар уларнинг устидан ҳукмрон бўласизлар”.
Муслим ўз саҳиҳида қуйидагини чиқарди:
"لتقاتلن اليهود فلتقتلنهم …"
“Сизлар яҳудларга қарши, шубҳасиз, жанг қилиб, уларни албатта ўлдирасизлар”.
Ана шундан кейин яҳуд вужудини Муборак Ердан таг-томири билан суғуриб ташлаймиз. Ўшанда Муборак Ер – уни Умар фатҳ қилганидек, Салоҳуддин озод қилганидек ва Абдул Ҳамид муҳофаза қилганидек – яна Дорул Исломга қайтади.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيم﴾ُ
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. [Рум 4-5]
Ҳизб ут-Таҳрир 19 Рамазон 1446ҳ
19.03.2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми