99 йиллик зулматдан сўнг Халифалик тонгги ота бошлади

99 йиллик зулматдан сўнг Халифалик тонгги ота бошлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Фарахбахш тонг отиши инсонни ўзига мафтун этади. Уфқдан қуёшнинг илк заррин нурлари само бағрига ёйилишни бошлаганидаги ажиб манзара касб этгани, худдики инсоннинг қалбини ёритаётгандек таассурот қолдиради. Бугун дунё ахли ана шундай ажиб тонгни қаршиламоқда. Бу Халифалик тонггидир. Оламни қоплаган куфр зулматини ёриб Халифаликнинг заррин нурлари оламни ёритишни бошлади. Буни бутун дунё аҳли ҳис қилмоқда. Умматни деярли бир аср қоронғулик қаърида ушлашга уринган куфр бугун чекинмоқда. Дунёнинг барча ерларида бу нурга ташна қалблар бу тонгни интиқлик билан кутиб, такбирлар айтмоқда. Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
99 йил. Хоину малайларнинг қўли билан Исломнинг таянчи бўлган охирги Халифалик қулатилганидан бугунги кунгача ўтган давр. Исломни татбиқи билан Умматнинг азиз ва мукаррамлигини таъминлаган қўрғон вайрон қилингандан то бугунги кунгача ўтган даврни таҳлил қилсак, мусулмонларга рўшнолик бўладиган бирорта ҳам далил топмаймиз. Бирорта ҳам! Қайтанга яхлит вужуд бўлган Ислом давлати худдики уқувсиз жарроҳ қўли билан амалга оширилган жарроҳлик сингари беўхшов бўлаклаб ташланганини кўрамиз. Ислом давлати бир неча майда давлатчаларга бўлиб ташланди ва бу иш бугун ҳам давом этмоқда. Ислом туфайли ака-ука бўлганларни бугун ўрталарига куфр тузиб берганидек чегараларни тортиб олиб бир-биридан қўриқламоқда. Гарчи ҳар бири мусулмонликни даъво қилса-да, бу юртларда мусулмоннинг молу жони Ислом билан ҳимояланмаяпти. Аксинча, талон-тарож қилиняпти. Аллоҳнинг ливо-ю роялари ўрнини аҳмоқона тусдаги беъмани туғлар эгаллаган.
99 йил. Бу давр мобайнида куфр дунё тамаддунига гўзал суратда тамал тоши қўйган исломий сақофатни яксон қилиш, инсонлар онгидан йироқлаштириш учун жуда қаттиқ, кенг кўламли ишларни амалга оширди ва бу ишларини бугун ҳам давом эттирмоқда. Ислом ақидасига асосланган таълим ўрнига инсон томонидан ўйлаб топилган тутуриқсиз, манфаатпарастлик ва моддиюнчиликка асосланган сафсаталарни киритиш орқали фикрий қолоқликка етакламоқда. Исломнинг мафкуравий жиҳатини қасддан бузиш, уни хаёлий-фаразий таълимот сифатида ўқитилиши учун улкан маблағлар сарфламоқда ва ўзини уламо сифатида тақдим қилган хоинлардан кенг кўламли фойдаланмоқда.
99 йил. Бу давр мобайнида мусулмонлар Ислом адолатидан бебаҳра бўлиб, куфрнинг шайтоний қонунлари остида эзиляпти. Шариат уммат ҳаётидан узоқлаштирилганидан кейин муаммоларига илмонийликка асосланган тузумнинг тафовутли, хилма-хил ва қарама-қашиликка чўлғанган ноқис қонунларидан ечим топа олмай азиятда. Исломнинг инсон фитратига мос, ақлини қаноатлантирувчи ечимларига муҳтож бўлиб, қалб ҳаловатига зориқмоқда. Куфрнинг шайтоний тузумидан безиб, Раҳмоний шариатга интиқ бўлмоқда.
99 йил. Бу давр мобайнида мусулмон юртлари рибохўр нокаслар учун манфаат талашиш майдонига айланди. Улар ўз манфаатларини мусулмонларнинг қўли билан амалга ошириш мақсадида отани фарзандга, акани укага душман қилишга интилди. Ҳаётларига ботил капитализмнинг иқтисодий низомини татбиқ қилиш орқали ҳаром амалларга ундаб, мусулмонлар жамиятини рибо, фаҳш ва бошқа шу каби иллатлар билан таназзулга етаклаш учун унинг асосига ҳужум қилди.
99 йил. Бу давр мобайнида мусулмонлар устида Аллоҳнинг шариатини қоим қилишни мақсад қилган бирорта ҳоким бошқарувга келмади. Чунки куфр мусулмон юртларини доимий назоратида ушлаш, уларни бирлаштирмаслик учун бошқарувга фақат ўзига тобе бўлган ўз ҳалқига, динига хиёнат қилувчи нафс бандаларидан бўлган малайларини қўйди. Бу малайлар куфр ва ўзларининг манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилган ҳолда ўз халқларини эзиб келмоқдалар.
99 йил. Бу давр мобайнида Умматнинг қанчадан-қанча сара фарзандлари Исломни ҳаётга қайтариш учун Аллоҳ Азза ва Жаллага берган ваъдаларига асосан жонларини фидо қилишди, қанчалари бу йўлда сабот билан давом этишяпти. Уларни хоин ва малайларнинг ваҳшийларча қатли ҳам, зиндонлари-ю зулми ҳам тўхтата олмади. Тўхтата олмайди ҳам. Аллоҳ Таоло айтади:
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган у зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, яъни шаҳид бўлди, улардан айрим кишилар эса шаҳид бўлишга интизордир. Улар мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини ўзгартирганлари йўқ”. (Азҳоб:23)
Бугун Аллоҳнинг мадади ила умматнинг сара фарзандларининг Аллоҳ йўлида берган қурбонликлари, саботлари ва тинимсиз ҳаракатлари ўз самарасини бера бошлади. Куфр қанчалар ҳийла қилмасин, иложсизлик қаршисида қолиб, чекинишни бошлади. Умматнинг ўзлигини англаб, Исломнинг қайноқ қучоғига интилиши тобора кучаймоқда. Ин ша Аллоҳ, бу Аллоҳнинг изни ила тез кунларда тикланажак Халифаликнинг нишоналаридир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
23.03.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми