Ҳақиқий бирлик Аллоҳнинг амрига мувофиқ ва ризоси умидида бўлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ҳақиқий бирлик Аллоҳнинг амрига мувофиқ ва ризоси умидида бўлади
Ҳижрий 1438 йил 11 зул-ҳижжа, милодий 2017 йил 2 сентябр шанба куни «Нур Сурия» сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«Сурия қўзғолонини йўқ қилишга олиб бориши мумкин бўлган мавжуд ва келгусида юз бериши кутилаётган хавф-хатарлар манзарасида Сурия исломий кенгаши у ердаги қўзғолончи гуруҳларни бирлаштириш учун мудофаа вазирлиги тузиш талабини қўйди.
Кенгашнинг чоршанба куни чиқарган баёнотида мавжуд шароит бирлашиш ва ҳамжиҳат бўлишни талаб қилаётган бир пайтда, Суриянинг барча ерларидаги озод қўзғолончиларни сафларини бирлаштиришга ва манфур гуруҳ-гуруҳга ажралишни бас қилиб, бўлиниш ҳолатларига чек қўйишга чақирилди.
Баёнотда Суриядаги барча гуруҳлар «ушбу даъватни қабул қилиб, юртнинг озод этилган ерларини ўз ичига олувчи битта қўзғолон армияси тузиш»га чақирилди, чунки бу «ақлан, шаръан ва миллий манфаат жиҳатидан талаб қилинаётган иш» экани таъкидланди».
Роя газетаси шарҳи:
Навбатдаги Сурия исломий кенгаши ҳам Америка қўли билан ясалган илмоний коалициянинг бир соқолли нусхасидан бошқа нарса эмас. Унинг айни чақириғи сафларни бирлаштиришга қаратилган бўлишдан кўра кўпроқ, илмоний коалициядан келиб чиққан вақтинчалик ўтиш даври ҳукуматига қўшилишга тарғиб қилишга қаратилган. Чунки бу кенгаш бир-бири билан низолашаётган гуруҳларни доим тарафини олиб келди ва бунга унинг баёнотлари гувоҳ. Ушбу вақтинчалик ҳукуматга қўшилиш, деган нарса, Американинг коалицияни тузгандан бери интилиб келаётган мақсадининг айнан ўзидир. Ундан қўзғолонни Американинг сиёсий ечимига тортиш кўзланган.
Шубҳасиз, ҳақиқий бирлашиш, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилувчи лойиҳага асосланади, Американинг мустамлакачилик лойиҳаларига ва уни рози қилишга асосланмайди.
Роя газетасининг 2017 йил 6 сентябр чоршанба кунги 146-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми