Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
35
Ҳаётимизни шакллантиришда муҳим ўрин тутувчи мабданинг пайдо бўлиши тўғрисида мулоҳаза юритамиз.
Мабда инсон зеҳнида вужудга келади. Ўз навбатида мабданинг зеҳнда пайдо бўлиши икки хил сабабга кўра бўлади. Бу сабабларнинг биринчиси Аллоҳ Таоло томонидан инсонга етказилиши бўлса, иккинчиси инсондаги порлоқ истеъдод сабаб бўлади. Булар тўғрисида кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.
Аллоҳ Таоло томонидан инсонга бериладиган мабда тўғри мабдадир. Бу нарсани оддий фикрлаш билан ҳам англаб олиш мумкин бўлиши, яъни Аллоҳ Таоло бутун борлиқнинг яратувчиси, шу жумладан бу дунё ҳаётини ва инсонни ҳам яратган Зотдир. Шундай экан, бу дунё ҳаётини ва инсонни яратган Аллоҳ Таоло бу дунё ҳаётида инсоннинг қандай тарзда яшаши кераклигини ёки бошқача қилиб айтганда, бу дунё ҳаётида инсон ўз ҳаётини қандай қуриши кераклигини фақат тўғри тарзда белгилаб бера оладиган ягона Зотдир. Чунки Яратувчи ўзи яратган дунё ҳаёти ва инсоннинг барча жиҳатларини, ҳатто энг кичик деталларигача мукаммал тарзда билади.
Инсоннинг порлоқ истеъдоди сабабли пайдо бўлган мабда хато мабдадир. Чунки инсон хоҳ якка бўлсин ёки кўпчилик бўлсин истеъдоди қанчалик порлоқ ва қанчалик юксак бўлмасин инсоннинг билими бу дунё ҳаётини ва инсон табиатини тўлиқ қамраб ола олмайди. Шундай экан, инсон у қанчалар истеъдодли бўлмасин ва улар қанчалар кўпчиликни ташкил қилмасин бу дунё ҳаётидаги инсониятнинг, жамиятнинг барча муаммоларига мукаммал ечимлар тақдим қила олишдан ожиздир. Яъни инсон зоти томонидан ишлаб чиқиладиган тузум хатодир.
Бу мабдаларнинг тўғрилигини аниқлашдаги ўлчовларнинг бири эди. Демак, бу ўлчовга кўра Ислом тўғри мабда эканлиги ва бошқалари, яъни капиталистик, социалистик мабдалар эса, хато мабдалар эканлиги маълум бўлди. Чунки Ислом ягона яратувчи Аллоҳ Таоло томонидан Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали инсонларга ҳаётларини тартибга солишлари учун берилган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
25.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми