Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
36
Жамият ҳаётининг фаровонлигига қандай эришилиши борасида ва фаровонликнинг воқелиги тўғрисида ҳар хил фикрлар, тасаввурлар мавжуд. Кўзга кўринган зиёлиларнинг фикрлари ҳам бу борада турлича эканлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Баъзида инсонларнинг ўз қарашларидан келиб чиқиб фаровонлик тўғрисида ўзи хоҳлагандек фикр билдираётганини кўрасиз. Шулардан келиб чиқиб баъзи инсонлар фаровонликнинг маълум бир воқелиги, белгиланган ўлчови, теоремаси йўқ, ҳар ким ўзи истаганидек тушуниб олиши мумкин бўлган атама, деган тушунчага бориб қолишлари мумкин.
Яна баъзи бир инсонлар тасаввурида фаровонлик фақат тинчликдан иборат. Бу тинчликнинг сабаби нима эканлиги, яъни фаровонлик дейилишига лойиқми, йўқми, булар тўғрисида фикрлаб кўрмайдилар. Воқеликда эса, бу тинчлик дея айтилаётган ҳаёт зўравонлик асосида, доимо албатта ҳукмрон синфнинг оддий халққа ўзи хоҳлаганидек муомала қилиши ортида, адолатдан юз ўгирилиб зулмлар орқали халқни ҳар хил йўллар билан қўрқитиб шакллантирилиши мумкинлигини ҳам ўйлаб кўриш керак. Мисол учун Фиръавн ўзининг золимона ҳукмронлиги соясида яҳудий қавмнинг қалбига қўрқув солган ва бу қўрқув туфайли уларнинг устидан ҳар қанча зулм қилинса ҳам қарши чиқа олишмаган.
Инсонлардаги бундай тушунчаларни тузатиш, фаровонлик нима, деган саволга тўғри тасаввурни шакллантириш керак. Фаровонлик бу ҳамма истаганидек тушунадиган тушунча эмас ёки қўрқитув йўли билан бошқарилаётган халқнинг ўз ҳаққини талаб қила олмай, бир оғиз танқидий сўз айтишга ботина олмай, золим ҳукуматнинг ҳар бир зулмига хўп, деб сукут қилиб туришидан иборат эмас. Фаровонлик ҳар бир инсонга инсондек муомала қилиниши, ҳар бир соҳада адолат қарор топиши, инсонларнинг, жамиятнинг муаммоларига фақат тўғри ечимлар берилиши ортидан бу жамиятда қалблар хотиржам бўладиган ҳаётнинг вужудга келишидир.
Бир нарса аниқки, бундай ҳаёт Ислом тўлалигича татбиқ қилиниши билан амалга ошади. Ислом асл адолат улашадиган, қалбларни хотиржам қиладиган мабдадир. Демак, фаровонлик Исломдадир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми