«Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

بسم الله الرحمن الرحيم
«Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи
21-қисм
“Менинг Умматим… бўлинади” ҳадиси.
- Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисни Имом Термизий ўзининг тўпламида (№2640), Абу Довуд ўзининг “Сунан” мажмуасида (№4596), Байҳақий ўзининг “Ас-Сунан ал-Кубро” мажмуасида 10/208 (№20901), Ибн Можа ўзининг “Сунан” мажмуасида (№3991), Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ” мажмуасида 14/140 (№6247) ва 15/125 (№6731), Ҳоким ўзининг “Мустадрак” мажмуасида (№10, 441, 442) ва Имом Аҳмад 14/124 (№8396) келтирганлар. Уларнинг ҳаммаси Муҳаммад ибн Амрдан, Абу Саламадан, Абу Ҳурайрадан ривоят қилишларича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эди:
افْتَرَقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَتَفَرَّقَتِ النَّصَارَى عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً
«Яҳудийлар етмиш бир (ёки етмиш икки) фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир (ёки етмиш икки) фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», дедилар».
- Ибн Можанинг “Сунан” ҳадислар тўпламида (№3992) бу ҳадиснинг бошқа бир нақли Рошид ибн Саъддан, у Авф ибн Моликдан ривоят қилиб айтади: Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
افْتَرَقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، فَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ، وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ، وَافْتَرَقَتِ النَّصَارَى عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، فَإِحْدَى وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ، وَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ، وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَتَفْتَرِقَنَّ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ، وَثِنْتَانِ وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ
«Яҳудийлар етмиш бир фирқага бўлиндилар, улардан биттаси жаннатда, 70 таси оловда. Насронийлар етмиш икки фирқага бўлиндилар, улардан 71 таси дўзахда, биттаси жаннатдадир. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, менинг Умматим эса етмиш уч фирқага бўлиниб кетади, улардан биттаси жаннат аҳлидир ва 72таси эса дўзах эгаларидир». Одамлар: “Ё, Расулуллоҳ! Улар кимлар?” деб сўрадилар. Ул зот: “Ал-Жамоа” деб жавоб бердилар”.
Бу ҳадиснинг ровийси Иббод – у Ибн Юсуф Киндий бўлиб, Ибн Можа уни ишончли деб ҳисоблар эди. Аз-Заҳабий ўзининг “Ал- Кашиф” номли асарида бу ҳадисни (№2586) келтириб ғариб лафз билан саҳиҳ деб айтади. “Ал-Муғний” китобида бу ҳадис №3059 келтирилиб, ишончсиз ҳадис деб тасниф этилади.
- Ибн Можа ўзининг “Сунан” ҳадислар мажмуасида бу ҳадиснинг бошқа бир нақлини (№3993) келтиради, Валид ибн Муслимдан, Абу Амрдан, Қатодадан, Анас ибн Моликдан ривоят қилади: Расулуллоҳ с.а.в. шундай деди:
إِنَّ بَنِي إِسْرَائِيلَ افْتَرَقَتْ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَإِنَّ أُمَّتِي سَتَفْتَرِقُ عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، كُلُّهَا فِي النَّارِ، إِلَّا وَاحِدَةً وَهِيَ: الْجَمَاعَةُ
“Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиндилар, менинг Умматим эса етмиш икки фирқага бўлинади. Бир Жамоадан бошқа барчаси дўзахийдир».
Ҳадисшунос баъзи олимлар бу ҳадиснинг санадини кучли деб ҳисоблайдилар. Ислом олими Макдасий бу ҳадиснинг санадини саҳиҳлигини айтади. Бошқа ислом олими Ҳофиз ибн Касир ўзининг “Ал-Бидоя ван Ниҳоя”да (19/37) шундай деб ёзади: “Бу ҳадиснинг санади саҳиҳ ҳадис шартларига кўра кучлидир”.
Устоз Ҳоким Мутайрий шундай деб ёзади: “Шайх ибн Таймия бу ҳадиснинг саҳиҳлиги ҳақида билдирди”. У шундай деди: “Ким етмиш икки фирқани ҳаммасини инкор қилса, у Қуръон, Суннат, саҳобалар ижмоси ва уларга холислик билан эргашганларнинг барчасига қарши чиқибди. Гарчи “етмиш икки фирқа” ҳақидаги ҳадис саҳиҳ ҳадислар тўпламининг икки бобида келтирилмаган бўлса ҳам. Ва шунинг учун бўлса керак, Ҳоким ва бошқалар бу ҳадисни ишончли ва саҳиҳ деб ҳисоблашларига қарамай, Ибн Ҳазам ва бошқалар бу ҳадисни заиф санадилар".
Ислом олими аш-Шавқоний шундай дейди: “Ҳаммаси дўзахда” деган ортиқча ибораси бор ҳадис Расулуллоҳ с.а.в.га ҳам, саҳобаларга ҳам бориб тақалмаяпти, яъни бу мавқуф ҳам эмас, марфу ҳам эмас.
Устоз ал-Мутайрийнинг ушбу ҳадисга доир тадқиқоти хулосаси"ни сизнинг эътиборингизга қаратамиз:
Тадқиқот натижалари:
Ҳадисшунослик илмининг мутахассиси бу машҳур ҳадиснинг барча санадларини тўплаб, уларни синчиклаб ўрганиб ва таҳлил қилганидан сўнг шундай хулосага келди:
1. Авф ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадиснинг тарк қилинганлиги шу тарзда исбот қилинган, унинг ровийси Уббод ибн Юсуф ҳадис ривоят қилишда заиф ва бу ҳадиснинг санади битта. Ҳамда бу ҳадиснинг тарк қилинишининг сабаби Сафвондан ривоят қилган ишончли ровийларнинг бир-бирига зидлиги, чунки юқорида келтирилган санаддан фарқли ўлароқ ҳадис Муовия ибн Абу Суфёнга бориб тақаляпти. Буларнинг ҳаммаси бу ҳадиснинг Авф ибн Моликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, бу Уббод ибн Юсуфнинг хатоси бўлиб, у ҳадис ривоят қилаётганида ҳушёр бўлмаганлигини кўрсатади.
2. Муовиядан ривоят қилинган ҳадиснинг заифлиги худди шу тарзда исботланган. Бунинг сабаби шуки, унинг санадида Азҳар ибн Абу Абдуллоҳнинг номи зикр қилинади. Бу одам ҳаддан ташқари насибий бўлиб, у Али ибн Абу Толибни сўккан эди. Машҳур ҳадисшунос Абу Довуд бу ровийни ўзини обрўсини тўккан ровийлар рўйхатига қўшган, Ибн ал-Жаруд деган олим эса уни ҳадис ривоят қилишда ишончли бўлмаган ровийлар рўйхатига қўшган. Ундан ташқари бу ҳадис фақат Муовиядан бир санад бўйлаб ривоят қилиняпти, бу эса бу ҳадиснинг тарк қилинганлигини, яхшироғи унинг заиф эканлигини кўрсатяпти.
3. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадиснинг заифлиги худди шу тарзда исботланган. Бунинг сабаби шундаки, ҳадиснинг санадида Абдураҳмон ибн Зиёд ал-Ифриқий деган кишининг номи зикр қилинади. Машҳур ҳадисшунослар уни заиф ровий деб ҳисоблашади. Бу ровий ушбу ҳадисни фақат бир санад билан ривоят қилади ва уни охирига етказмайди. У ҳадис ривоят қилаётганида санад шаклини аниқлаштирмайди, (гариб) фақатгина "фалончи фалончидан ва шунга ўхшаш" деган иборалар билан чекланади, (мункар) шунинг учун у ҳадис ривоят қилишда заиф бўлиб, ундан ривоят қилинган ҳадислар тарк қилинади. Ундан ташқари бу ровий тадлис- ўзининг тўқима ҳадислари билан машҳур. Бу ҳадисда ҳам тадлис бўлишлиги эҳтимоли бор, санадида кимнидир тушириб қолдирган бўлиши мумкин. Бу сабабларнинг ҳаммаси бу ҳадиснинг тарк қилинишини ва бу ҳадиснинг Абдуллоҳ ибн Амрга ҳеч қандай алоқаси йуқлигини кўрсатади.
4. Саъд ибн Ваққосдан ривоят қилинган ҳадиснинг заифлиги шу тариқа исбот қилинган. Бу ҳадис санадида Мусо ибн Убайднинг номи зикр қилинган бўлиб, ҳадисшунослар бу ровийни ишончсиз деб ҳисоблашади. Бу ровий ҳадисни фақат бир санад бўйича ривоят қилади ва охирига етказмайди, шунинг учун унинг ҳадиси тарк қилинади.
5. Амр ибн Авф Музнийдан ривоят қилинган ҳадиснинг заифлиги шу тариқа исбот қилинган. Бу ҳадис асоссиз тўқима ҳадис бўлиб, санадида Касир ибн Абдуллоҳ деган киши бор. Бу одам ҳаддан ташқари мункар ҳадислар (мункар жиддан) ривоят қилишликда машҳур. У отасидан, бобосидан бир қанча тўқима ҳадислар ривоят қилган, биз таҳлил қилаётган ҳадис улардан биридир.
6. Бўлинишга доир Абу Амомадан ривоят қилинган ҳадиснинг заифлиги худди шу тарзда исбот қилинган. Чунки ҳадис санадида Абу Ғолиб деган кимсанинг номи зикр қилинади. Ан-Насаий уни ривоят қилишда заиф деб ҳисоблайди. Ибн Саъад ва Ибн Ҳиббон бу ровийдан ҳадис (мункар ҳадис) қабул қилиш мумкин эмаслигини айтадилар. Ушбу бўлиниш ҳақидаги ҳадисда санади ноаниқ. Бу ривоятда Ҳамад ибн Зайд ва Довуд ибн Абу Солиҳдан хабар қилинишича, бўлиниш ҳақидаги бу ҳадис Абу Амоманинг сўзларида тўхтаб Расулуллоҳ с.а.в.га етиб бормаябти. Бир қанча ровийлар бу ҳадисни Расулуллоҳ с.а.в.гача олиб бориб тақаб хато қилдилар. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳадисларни бир санад билан етказганлиги сабабидан бу ровий ҳадисшунослар ичида ишончсизлиги билан машҳур, шунинг учун ундан ривоят қилинган ҳадислар тарк қилинадиган ҳадислар рўйхатидан жой олган. Ундан берилган ҳадис Расулуллоҳ с.а.в.га бориб тақалиши мумкин, яъни марфуъ бўлиши мумкин деб ҳисобланган тақдирда ҳам, ишончли ровийлар орқали ривоят қилинган бу ҳадиснинг санадини саҳобаларда тўхтаб, яъни мавқуф бўлиб, Расулуллоҳ с.а.в.га етиб бормаётганини қандай тушуниш мумкин?
7. Шунга ўхшаш, Анасдан ривоят ҳадислар кўп жиҳатдан ҳеч қандай, на саҳиҳ, на ҳасан, на заиф ровийлар занжирига эга. Аксинча, бу ҳадис ишончсиз бўлган Язид ибн Абан ар-Риқъаший деган одамнинг атрофида айланади. Имом Муслимнинг айтишича, бу ровий томонидан ривоят қилинган ҳадислар матруқ ҳадис бўлиб, уларни бир чеккага улоқтириш керак. Муборак ибн Саҳим, Зиёд ан-Намирий, Ибн Ҳиббон, ибн Лахия каби машҳур ҳадисшунослар унинг ҳадисларини тарк қилишган, чунки у ҳадис ривоят қилётганида санад шаклини аниқлаштирмай, "фалончи фалончидан ва шунга ўхшаш" сўзлар билан чекланган. Ундан ташқари бу одам қаллоблиги билан машҳур бўлган. Машҳур ҳадисшунос Сулаймон ибн Турайф ёзишича, юқорида номи келтирилган ровийнинг ҳадислари тарк қилинган (матрук ҳадис), ҳадисларни тўқишлиги фош қилинган. Нажих ибн Абдураҳмоннинг ёзишича, имом Бухорий бу ровийнинг ҳадислари тарк қилинганини, яъни мункар-ҳадислигини айтади. Саъад ибн Саид эса ан-Насаий айтганидек, унинг ҳадисларини қабул қилиб бўлмаслигини, яъни матрук-ҳадислигини айтади. Ҳадиснинг барча санадлари Анасга бориб тақалганига қарамай у саҳиҳ эмас эди. Шайх Албоний ар-Рикайший томонидан тўқиб чиқарилган бу заиф ҳадисни Қатода ривоят қилганлиги учун алданиб уни саҳиҳ деб айтганида хато қилган эди.
8. Шунга ўхшаш, Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадис юқоридагиларга қараганда бирмунча ишончли, чунки санади ишончли, ҳадис матнида эса "битта фирқадан бошқа ҳаммаси дўзахда" деган ортиқча ибора йўқ. Шунга қарамай, ҳадиснинг санадида Амр ал-Лисий деган киши зикр қилиниб, у диққат-эътиборсиз деб ҳисобланар эди. Бу ровий ушбу ҳадисни фақат бир санад билан, Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан тилга олади. Шу сабабли Имом Муслим ундан ривоят қилинган ҳадисни ёзишдан ўзини тортди. Шундай бўлса ҳам имом Муслим ундан санади ишончли бўлган бошқа ҳадисларини ёзиб олган.
Ҳар ҳолда бу ҳадиснинг барча санадлари мункар, ёки ғариб, ёки заиф. Фақат Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисгина бирмунча ишончли, ҳасан ҳадисдир. Бунга сабаб Муҳаммад ибн Амр деган ровий бир санад билан ривоят қилган ва бунга қўшимча бу одам диққат-эътиборсизлиги билан машҳур. Айниқса у Абу Саламадан, Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисларни ривоят қилаётганида ҳушёр бўлмаган. Шу сабабли аввалги ҳадисшунослар Яҳё ибн Муин айтганидек, унинг ҳадисларидан четланишган.
Аллоҳнинг итоатли қули Абу Молик.
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз