АҚШ Сенати ўз элчихоналарини Қуддусда қолдиришни кўпчилик овоз билан маъқуллади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ Сенати ўз элчихоналарини Қуддусда қолдиришни кўпчилик овоз билан маъқуллади
Россиянинг «RT» телеканали веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 23 жумодуссоний, милодий 2021 йил 5 феврал жума куни) тарқатилган хабарда бундай дейилади:
«Кеча пайшанба куни кечки пайт, «The Jerusalem Post» газетаси хабарига кўра, Сенат АҚШ элчихонасини Қуддусда қолдиришни аксар овоз билан маъқуллади.
Оклахома штатидан Республикачилар партияси аъзоси Жим Инхоф «Ушбу тузатиш ҳеч кимда келишмовчилик пайдо қилмаслиги керак. Чунки Қуддус «Исроил»нинг пойтахти бўлиши ва элчихонамиз Қуддусда жойлашиши керак. Бизнинг Қўшма Штатлардаги позициямиз 25 йилдан бери шундай бўлиб келмоқда», деди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Байден Сенат аъзоси бўлган пайтда Конгресснинг АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш назарда тутилган 1995 йилги қонунини қўллаб-қувватлаган эди».
Роя:
Ушбу тадбирдан яққол кўриниб турибдики, бирин-кетин келаётган АҚШ маъмурияти ва кенгашлари, гарчи уларга раислик қилувчи партияларнинг фикрлари фарқли бўлса-да, бироқ уларнинг барчаси Американинг мустамлакачилик манфаатларини ижро этишда бир хил фикрдалар. Яҳудийларни ва яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ҳамда муборак Фаластин замини масаласини йўқ қилиш АҚШ манфаатларининг асосийларидан ҳисобланади. Фаластиндаги ва мусулмон ўлкалардаги тобе ва малайларнинг бу борадаги фикрларининг ихтилофлилиги ҳам сохта ихтилофдир, бу Американинг айни масалани ҳал этишга оид қарашларини ўзгартиролмайди. Демакки, куфр миллат танламайди, ким уларга суянса, у ё нодон-аҳмоқ ёки улар билан тили бирдир.
Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми