Ҳақ сўзни эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб олиб, шайтонни ҳоким қилиб олишмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳақ сўзни эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб олиб, шайтонни ҳоким қилиб олишмоқда
2016 йил 22 ноябр сешанба куни Уммудўрмон шаҳри Амбада маҳаллий хавфсизлик ва разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Зайнул Эваз ва Ҳошим Юсуф исмли икки ака-укани мулоқот йиғилишида қатнашганлари сабабли ҳибсга олди. Хавфсизлик хизмати уларни калтаклашга уринди ва жуда ёмон муомалада бўлди. Кейин эртасига 23 ноябр чоршанбага ўтар кечаси соат иккида уларни қўйиб юборди, мулоқот йиғилишида улардан тортиб олган китоблар, нашралар ва стол ва бошқа ашёларни қайтариб бермади.
Кейин 2016 йил 24 ноябр пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилоятидан бир делегация тузилиб, хавфсизлик ва разведка бошқармасига борди ва ҳужум қилинган мулоқот йиғилишида олинган нарсаларни қайтариб берилишини талаб қилди. Аммо бошқарма масъулининг бир иш билан бандлиги айтилди. Сўнг делегация бошқармага душанба куни яна борди. Аммо яна бошқарма бошлиғининг раёсат йиғилишида экани айтилди. Кейин делегатлар сешанба куни учинчи марта боришди. Унда бошқармада масъул йўқлигини айтишди, делегатлар икки соат кутишди, фойда бўлмади.
Биз бундай пайсалга солиш ортидан маҳаллий хавфсизлик хизмати бошлиғига расмий мурожаат қилишга қарор қилдик. 2016 йил 12 декабр сешанба куни расмий мурожаат орқали бошлиқ билан учрашув вақти белгиланишини талаб қилдик. Душанба куни мурожаатномамизни Ҳизб делегацияси хавфсизлик хизмати бошқармасидаги ходимларга топширди. Икки ҳафтача кутдик, жавоб келмагач, делегация 26 декабр душанба куни бошқармага айни масалада аниқлик талаб қилиб борди. «Бошлиқ йўқ», деган жавоб бўлгач, делегация эртасига сешанба куни яна борди, яна «бошлиқ йўқ», деган жавоб олди. Делегация бошлиқни пешингача кутди, сўнг бошлиқнинг делегацияни қабул қилишни истамаётганига ишонч ҳосил қилгач, қайтиб кетди.
Ҳа, хавфсизлик ва разведка хизматидаги ака-укалар ҳам, уларнинг орти ва олдидагилар ҳам, шу хизмат томонидан ноҳақ ҳимоя қилинаётган режим ҳам шуни билиб қўйсинки, даъватни етказишда ишлатилувчи бир тўп китоблар ва ашёларни олиб қўйиш билан Ҳизбни ўз фаолиятидан ҳаргиз тўхтатишолмайди. Унинг фаолияти Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашдан иборат. Биз даъватни етказиш орқали Аллоҳни рози қилиш учун йўлимизда давом этамиз. Биз шайтонга қарши сизга ёрдам беришга қаттиқ ҳаракат қилиб келдик, бироқ афтидан, сиз шайтондан ёрдам олишга интилаётган кўринасиз, ҳақ сўзни эшитишдан қулоқларингизни беркитиб олиб, Аллоҳ йўлини тўсишда давом этяпсиз, одамларнинг ҳақ овозини эшитишларига, Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули САВнинг башоратлари чор атрофга таралишини истамаяпсиз. Аммо бу Аллоҳнинг изни ила, биз сўнгги кунларини тугатаётган золимлар замони ортидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг қайта барпо бўлиш ҳақидаги башоратидир, сиз бўлсангиз уни кўмиб ташламоқчисиз. Овора бўласиз, вақт чўзилса-да, бироқ тонгнинг отишига, ҳақ албатта нусрат қозонишига, ботил эса завол топишига асло шубҳа йўқ.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи истаган кишиларига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми