Абдуллоҳ Бухорий роҳимаҳуллоҳга Истанбулда суиқасд қилинди!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Абдуллоҳ Бухорий роҳимаҳуллоҳга Истанбулда суиқасд қилинди!
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Инглиз тилида чиқадиган «Сабоҳ» номли кунлик рўзноманинг 2014 йил 13 декабр кунги сонида Истанбулда 10 декабр эрталаб мудҳиш жиноят содир этилгани хабар қилинди.
Ўзбекистон тоғути Каримов 2014 йил 10 декабрда Тошкентда ўзининг жиноятчиликдаги ҳамкасби Путин билан учрашди ва ўз ҳаловатини бузаётган Исломга қарши курашда ёрдам беришини ундан талаб қилди. Ўша куннинг ўзидаёқ Истанбул шаҳрида рус Федерал хавфсизлик хизмати ўзбек миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда талабаларига шаръий билимлардан сабоқ бериш учун илмий мадрасага кириб кетаётган Абдуллоҳ Бухорий жонига қасд қилишди.
Ҳақ калимаси шаҳиди 38 ёшли Абдуллоҳ Бухорий диктатор Каримов хавфсизлик ходимлари қувғинига учраб, ўзи ва оиласи ҳаётига таҳдид солишгани сабабли она юрти Ўзбекистондан ҳижрат қилишга мажбур бўлганди. У муҳожирликда ҳам ўзига нисбатан бўлаётган суиқасд таҳдидларига қарамай, қонхўр Каримов туғёнидан қутулишга шижоат билан даъват қилаётган эди.
Бундай суиқасд амалиёти тоғут Каримов ва унинг ҳамкори Путиннинг Исломга даъват қилаётган зотларга қарши нафақат Россия ва Ўрта Осиёда, балки хорижда ҳам содир этишаётган қатор жиноятлари доирасида амалга оширилди. Дарҳақиқат, рус ва ўзбек хавфсизлик хизматлари Туркияда 2009 ва 2011 йилларда ҳам Каримов режимидан халос бўлишга даъват қилаётганларга қарши, ҳатто унинг жиноятларини фош этаётган журналистларга ҳам қарши бир нечта суиқасдларни содир этишган. Матбуот ҳисоботларига кўра, Туркияда Каримовга мухолиф фаолларнинг уларга суиқасд қилиш мақсадида тузилган рўйхати бўлган. 1995 йил ўзбек хавфсизлик хизмати имом Абдувалиқори Мирзаевни Тошкент аэропортида ўғирлаб кетган. 2006 йил августда Қирғизистонда имом Муҳаммадрафиқ Камолов отиб ўлдирилган. 2012 йил февралда Швецияда имом Обидқори Назаровга ўқ узилиб, ўлдиришга уринилган. Энди, навбатдаги суиқасд Туркияда Абдуллоҳ Бухорийга қарши содир этилди.
Аллоҳ имом Абдуллоҳ Бухорийни Ўз раҳматига олсин, даъват шаҳидлари карвонига қўшиб, анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳинларга ҳамроҳ қилсин, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир. Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан тез кунда, кечиктирмасдан Ўзбекистон тоғути ва унинг шеригидан ўч олишини сўраб дуо қиламиз.
Шаҳиднинг ушбу тўкилган покиза қони инша Аллоҳ, мусулмонлар азм-қарорини янада зиёда қиладиган ва дин йўлида бутун бебаҳо нарсаларини фидо этадиган нурафшон шуъла бўлади, Каримов ҳамда унинг ҳамкори Путин сингари тоғутларга эса ҳаловатларини бузувчи лаънатга айланади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْهُمْ وَأَشَدَّ قُوَّةً وَآثَاراً فِي الْأَرْضِ فَمَا أَغْنَى عَنْهُم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ
«Ахир улар ер юзида сайру-саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилиб имонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушрикларидан) кўра кўпроқ ҳамда қуч-кувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган (молу-дунёлари ҳам, куч-қувватлари ҳам) асқотгани йўқ» [Ғофир 82]
Аллоҳим, биз ёлғиз Сенгагина ишонамиз, бизга Сендан ўзга вакил керак эмас, Аллоҳим, биродарларимиз қадамларини собит қил, қалбларига хотиржамлик дарахтини эк… Улар қилаётган даъват Сенинг йўлинг, Сен эса йўлингдан юрганларга албатта нусрат ва ғолиблик беришни ваъда қилгансан, Сен ҳақсан ва ваъданг ҳам ҳақ:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Манзил: алМазраа — «Колумбиа Центр» – Блок Б – иккинчи қават
Почта қутиси 145010
Телефон: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми