Афғонистондаги сўнгги портлашлар тарқаб кетган жосуслик тармоқларининг қайта фаолият бошлаганига далолат қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Афғонистондаги сўнгги портлашлар тарқаб кетган жосуслик тармоқларининг қайта фаолият бошлаганига далолат қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими юздан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига олиб келган портлашларни қаттиқ қоралаб, ўзининг матбуот баёнотида бундай деди:
Афғонистондаги сўнгги портлашлар тарқаб кетган жосуслик тармоқларининг қайта фаолият бошлаганига далолат қилади. Чунки шу пайтга қадар, юртда ишончли разведка маълумотларига эришиш Америка учун жиддий муаммо бўлиб келаётган эди. Энди у портлашлар уюштириб, бегуноҳ фуқароларни нобуд қилиш орқали Толибон ҳукуматига босим қилишга ва шу баҳонада уни АҚШ, Ғарб ва минтақа давлатлари разведкаси билан ҳукмронлик қилишга, ўзининг сиёсий талабларини зўрлаб тиқиштиришга уринмоқда… Илғор разведка тактикасидан фойдаланилган сўнгги ҳужумлар «Ислом давлати» ташкилоти зиммасига юкланган эса-да, бироқ, муқаддас ва диний даргоҳларда маълум бир этник гуруҳ, ирқ ва динни нишонга олиш Толибон ҳукумати томонидан қаттиқ босимга учраётган «Ислом давлати» ташкилотининг имкониятидан ташқарида. Аммо БМТ ва АҚШ расмийлари айни ташкилотнинг борлигини бўрттириб кўрсатишдек қуруқ иддаолар қилишмоқда… Улар шу орқали АҚШ, Ғарб ва минтақа давлатлари разведкаларининг Афғонистондаги вазиятни издан чиқариш миссиясини бажаришларига имконият яратишмоқчи.
Роя газетасининг 2022 йил 4 май чоршанба кунги 389-сонидан
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз