Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (daryo.uz 19.01.2025й): Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси эканлиги айтилаётган шахснинг ўзбекистонликларни итга тенглаштириб гапирган видеоси кенг тарқалди ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қатор муҳокамаларга сабаб бўлди.
Изоҳ: Ушбу тарқалган видеода рус миллатига мансуб бир бетайин кимса Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларини “алабай”, “питбул” каби итларга тенглаштиради. У Ўзбекистондан келганларнинг барчасини тиланчилар, деб ҳисоблайди, уларга пул керак, дейди ва шунинг учун уларга ҳайвондек муносабатда бўлишини айтади. Қизиғи, бу видео барча ижтимоий тармоқларда тарқалганига қарамай, бунга нисбатан ўзбек ҳукуматининг биронта расмийси томонидан муносабат билдирилмади. Ҳолбуки, бу ҳукумат ўзга давлатларда бирор бир нохуш ҳолат содир бўлса зудлик билан ҳамдардлик билдиради. Бу ўринда эса бутун бир мусулмон ўзбек халқи итга тенглаштирилиб, шаъни ва қадр-қиммати оёқости қилинса ҳам лом-мим демаяпти. Нега шундай? Бунинг жавоби жуда ҳам оддий – сабаби ҳалиги кимса ўзбек режимининг оғаси бўлмиш Россия фуқароси. Бу – масаланинг бир томони. Бошқа томондан эса, Мирзиёев ҳукумати учун Ўзбекистон мусулмон халқининг у қадар қадри йўқ эканлигидадир. Шунинг учун бу режимнинг кучи уни танқид қилган ёки норозилик билдирган ўз фуқароларини жазолашга етяпти холос. Рус ҳукуматига келсак, унинг мусулмонларга нисбатан қалбидаги адоватини айрим ўрисваччалари ва қатор мулозимларининг ҳақоратли гап-сўзлари мунтазам тарқалишига қарамай, бунга қарши бирор чора кўрмаётганлигидан ҳам тушуниб олишимиз мумкин. Ҳозирга келиб, ўзбек режими ўрис “оға”си олдида ўзини қанчалар хор ва муте тутишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ гувоҳ бўлмоқдамиз. Афсуски, мусулмонлар устига мана шундай қўрқоқ, муте ва ғурури паст кимсалар раҳбар бўлиб ўрнашиб олган. Аммо ҳали бир кун келиб яхши бўлиб кетади, дея зулм ва ноҳақликка рози бўлиб яшаш ҳеч нарсани ҳал қилмайди, аксинча бугунги бузуқ тузум ва яроқсиз бошқарувнинг умрини узайтиради холос. Токи, жамиятда Исломий бошқарув ўрнатилиб, Аллоҳнинг адолатли қонунлари устувор бўлмас экан, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўси топталишда давом этаверади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб (душманга қарши) жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (gazeta.uz 20.01.2025й): 2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 3,4 млрд доллар (30 фоиз)га кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи (11,5 млрд доллар) Россиядан келиб тушди.
Изоҳ: Маълумотларга кўра, 2024 йилда ЯИМ 115 миллиард долларга етган. Бу дегани меҳнат муҳожирлари хориждан жўнатган пуллар ЯИМга нисбатан 13%ни, Россиядан пул ўтказмалари эса 10%ни ташкил қилади. Яъни мамлакат иқтисоди учун энг катта кирим ана шу меҳнат муҳожирлари ҳисобига тўғри келмоқда. Ҳатто экспортда энг катта улушга эга бўлган олтин сотиш ҳам бунчалик кўп валюта тушумини таъминламаган. МБ раисига кўра, трансчегаравий пул ўтказмаларининг 35 фоизга ошгани Ўзбекистонда “аҳоли даромади ошишининг асосий омилларидан бири” бўлган, шунингдек, бу ҳолат “ички валюта бозорига ҳам таъсир қилиб, мувозанатни таъминлаган”. Бироқ бу меҳнат муҳожирларига қанчалик қимматга тушаётганини ўзбек режими ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ. Масалан, 2024 йилда жами 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, миграция агентлиги томонидан оғир ҳаётий сабаб туфайли Ўзбекистонга қайтарилганлар 775 та, оғир тан жароҳати олиб майиб бўлганлиги сабабли қайтарилганлар 182 нафарни ташкил қилган. Умуман олганда, меҳнат муҳожирлари чет элда, айниқса Россияда одам ўрнида кўрилмаяпти, меҳнатлари етарлича қадрланмаяпти. Мана, яқинда бир бетайин, ифлос ўрис ўзбек мусулмон муҳожирларини итга тенглаштирди. Бу ночор, ҳимоясиз ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳамон Ўзбекистон ҳукуматининг эътиборидан четда қолиб кетяпти. Аслида, ҳукумат бундай ёндашуви билан ўзининг ўрис “оға”си олдида қанчалик қўрқоқ, қанчалик хор эканлигини ва унинг учун фуқароларининг сариқ чақалик қадри йўқлигини кўрсатяпти. Бундай инқироз ва мағлубликдан чиқишнинг йўли эса биттадир. У ҳам бўлса, барча мусулмонлар, жумладан, ўзбек халқи ҳам ягона Исломий бошқарув – Халифалик байроғи остида барлашишларидир. Ана шундагина мусулмонлар ҳақиқий ғамхўрлик ва ҳимоя билан таъминланадилар. Пайғамбар ﷺ дедилар: “Имом (халифа) бошқарувчидир, у ўзининг қўл остидагилардан масъулдир”.
Хабар (VideogramUz 20.01.2025й): Андижондаги боғчалардан бирида 14 январ куни уюштирилган тадбир ортидан боғча мудираси ва тадбирни уюштиришга мутасадди бўлган масъуллар ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Ушбу тадбир ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеода боғчадаги тадбирда “Сизни Каъбага олиб боролмасам ҳам, сизга дўзахдан парда бўламан, сизга жаннат совға қиламан” қўшиғи қўйилганини ва оқ лисобли ҳижобдаги жажжи қизалоқлар оталарига тож кийдиришганини кўриш мумкин. Аввало, ушбу тадбирни ташкил қилган боғча мутасаддиларига раҳмат айтамиз ва бундан кейин ҳам эзгуликка, ёш авлоднинг тўғри тарбия топишига хизмат қиладиган мана шундай яхши ишларни амалга оширишда бардавом бўлинг ва ҳеч ҳам чарчаманг, деймиз. Чунки бундай тадбирлар ёшларимиз, айниқса жажжи қизалоқлар қалбига ибо-ҳаё, ота-онага эҳтиром каби фазилатларни экади ва уларнинг хотирасида бир умрга муҳрланади. Бироқ ҳукумат боғча мудираси ва бошқа мутасаддиларни ишдан бўшатиб, нафақат сиёсий Исломий фикрларга, ҳатто Исломнинг тарбияга оид оддий кўринишларига ҳам тоқат қилолмаслигини, бир сўз билан айтганда, ёшларнинг диний руҳда тарбия топишларидан хавфсирашини кўрсатиб қўйди. Ваҳоланки, жамиятда бузуқлик, фисқ-фасод каби иллатларнинг ёйилишига, айниқса ёшлар тарбиясининг издан чиқишига олиб келадиган турли “кўнгилочар” тадбирлар ўтказиляпти, ҳаёсиз концертлар қўйиляпти. Ҳукумат эса буларга чора кўриш тугул, қайтанга бюджетдан маблағлар ажратиб қўллаб-қувватлаб келяпти. Мана сизга бугунги ўзбек режимининг шармандали ва бир вақтнинг ўзида ўта ачинарли аҳволи! Демакки, ҳукумат ёшларимизнинг Пайғамбаримиз ﷺ ва саҳобалар изидан бориб, Исломий тарбия топишларини хушламаётган ва бу борада халқимиз талаб-истакларидан кўра кўпроқ мустамлакачи хўжайинларининг қош-қовоғига қараётган кўринади. Зеро, бу ҳукумат Россия каби “оға”ларини норози қилиб қўйишдан қўрқиши янгилик эмас. Шунинг учун ҳам ўзбек режими татбиқ қилаётган бугунги яроқсиз қонунларни бутунлай рад қилиб, икки дунё бахт-саодатини кафолатлайдиган Ислом низомини ҳаётга қайтаришимиз зарур. Чунки ҳаётдаги барча муаммоларимизнинг асл сабаби – Аллоҳ таолонинг адолатли қонунлари билан яшамаётганимиздадир. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ
– “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”. (Тоҳо:124)
Хабар (kun.uz 21.01.2025й): Ўзбекистон 2024 йил давомида Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олди. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп. Ўтган йили, шунингдек, газ экспорти қиймат жиҳатдан 18 фоизга ошиб, 628 млн долларга етган.
Изоҳ: Мана шу рақамлар ўзбек ҳукуматининг энергетика, хусусан, газ соҳасида шармандали аҳволга келиб қолганига яққол мисолдир. Чиндан ҳам бу даҳшатли рақамлар! Янада даҳшатлироғи, кофир мустамлакачи ўрисга газ борасида қарамликка онгли равишда йўл қўйиб берилди. Чунки “гази учта Ўзбекистонни боқа олади” дейилган юрт атиги уч йил ичида ўрис газига қарам аҳволга тушиб қолди ва бунга Мирзиёев бошлиқ ҳукуматдан бошқа ким ҳам жавобгар бўлиши мумкин?! Масалан, газ конлари захираси камайиб бораётгани баҳона қилиниб, газ қазиб олиш қасддан камайтириб бориляпти. Жумладан, 2022 йилда “Ўзбекнефтегаз” 32,3 млрд.куб газ қазиб олган бўлса, 2024 йилда 28 млрд.кубгача ҳам етиб бормайди (режа 29,3 млрд.куб эди), келаси йил энди қазиб олишни 26,5 млрд.кубга “етказишмоқчи”. Бироқ бошқа тарафдан қидирув, қазиш, бурғулаш ишлари учун триллионлаган маблағлар совуриляпти. Бундай телба-тескари гап-сўзларга ҳеч ким ишонмаса-да, ўзбек режими бундан бошқа тузукроқ нарса ўйлаб тополмаяпти. Шунинг учун у аллақачон халқ ишончидан чиқиб бўлди. Мана, пичоқ суякка етиб борганидан Ғайрат Дўстовнинг “портлаши” бутун халқ эътиборини ўзига тортди ва уни якдиллик билан қўллаб-қувватлашди. Чунки у халқимиздаги ошкора ва яширин норозилик кайфиятини ифода қилди. Ҳар доим таъкидлаб келаётганимиздек, мусулмон халқимиз ноўрин сабрни бас қилиб, ҳукуматдан ўз ҳақини талаб қилишда журъатлироқ бўлиши керак. Бу ва бундан бошқа барча ҳақ-ҳуқуқлар, албатта, Ислом асосида талаб қилиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро, азизлик ва нажот ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг арқонига – динига маҳкам амал қилишдадир.
Хабар (president.uz 22.01.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.
Изоҳ: Россия Мудофаа вазирлиги Россия ва Ўзбекистон 2030 йилгача мўлжалланган ҳарбий стратегик ҳамкорлик дастурини тасдиқлади. Дастурга кўра, 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган 50 та “қўшма ҳарбий тадбир” белгиланган. Шундан сўнг, 2026-2030 йилларда кенг қамровли стратегик ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилган, деб маълум қилинди вазирлик баёнотида. Маълумот учун, 2017 йилда Россия ва Ўзбекистон мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолаган бўлиб, унда қурол-яроғ етказиб бериш, уларни техник таъмирлаш ва таъминлаш, ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳамда қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича келишувлар мавжуд. Булардан кўриниб турибдики, Россия Ўзбекистоннинг ҳарбий эҳтиёжларини таъминлаш ва умуман олганда хавфсизлиги кафолатини ўз зиммасига олишни ваъда қиляпти ҳамда бу билан минтақани ўз таъсири остида ушлаб қолишга уриняпти. Бироқ Ўзбекистоннинг мусулмон халқини одам ўрнида кўрмаётган шовинист-миллатчи руслар тарафидан турли таҳдидли баёнотлар тўхтамай янграб турган бир вақтда ва уларнинг Украинада амалга ошираётган вайронкор ҳарбий ҳаракатлари фонида бундай ҳарбий ҳамкорликка рози бўлиш нафақат бирор мантиққа тўғри келмайди, балки ўзбек режимининг қанчалик хор ва муте эканлигини исботлайди холос! Аслида, мустақиллик даъвосидаги ҳар қандай ақли расо ҳукумат ҳарбий жиҳатдан мустамлакачи кофир давлатга – у қайси давлат бўлишидан қатъий назар – қарам бўлишдан қутулиш учун бор куч-имконияти ва иродасини ишга солиши лозим. Шу эътибордан Исломий бошқарувда ҳарбий жиҳатдан мустақил бўлиш учун оғир саноатни йўлга қўйиш энг биринчи ўриндаги вазифалар қаторига қўйилади. Шундагина ҳарбий саноат учун замин ҳозирланади ва давлат ўз ҳарбий эҳтиёжларини ўзи қондириш имкониятига эга бўлади. Шу билан у ўзини мустақил қарор эгаси сифатида сақлаб қолишга эришади.
وَ لَنْ يجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
– “Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)
Хабар (gazeta.uz 24.01.2025й): Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади. Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади.
Изоҳ: “Ҳудудий электр тармоқлари” компанияси вакили нарх ошиши сабабларини изоҳларкан, Ўзбекистонда “бугунги кунда амалга оширилаётган ишларни яна ҳам жадаллаштириш, яъни жойлардаги қувватларни ошириш, трансформатор пунктларини янгисига алмаштириш ёки борларининг қувватини ошириш тегишли маблағ талаб қилиши”ни таъкидлади. “Нархларни оширишга шу сабабли мажбур бўлиняпти”, – деди у. Ўзбекистоннинг аномал энергетикасидаги нарх оширишлар турли важ-карсонлар билан оқланяпти-ю, бироқ ўзбек режими одамларни содда, гўл деб ҳисоблаяпти шекилли. Ё бу халқ нима десак ишониб кетаверадиган даражада лақма, деб ўйлайдими?! Хусусан, энергетика соҳасининг ўзи учун ҳукумат миллиардлаб доллар ташқи қарзлар олганини ҳеч ким билмайди, деб хомхаёл қиладими?! Бўлиб ҳам бу қарзлар айнан анави расмий айтган ишларга – энергетик инфратузилмани яхшилаш ва модернизация қилиш учун олинган. Аммо ҳозиргача энерготизимнинг катта қисми эскилигича қоляпти. Ҳа, албатта, бу пуллар аллақачон “ҳазм” қилиб юборилган. Энди эса фалондақа ишлар учун нархни кўтармасак бўлмайди, деб халқимизни ноинсофларча алдашдан ҳам тап тортишмаяпти. Буни қарангки, бир томондан олинган қарзлар ўзлаштирилиб халқ бўйнига юкланяпти, бошқа томондан электр учун нархлар яна ошириляпти. Нақадар ноинсофлик! Мусулмон халқимиз бошига тушаётган бундай қимматчиликнинг бош сабабини ўзбек режими энергетика соҳасига татбиқ қилишга уринаётган капиталистик қонун-қоидаларда, деб билиши лозим. Шунинг учун халқимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини Ислом асосида таниб, ҳукумат олдига талабни ҳам фақат ана шу асосда қўйиши тўғри бўлади. Шунингдек, энергетикада сунъий пайдо қилинган қимматчилик, тақчиллик каби муаммоларни Исломий бошқарувгина жуда қисқа муддатда бартараф қилишини ҳам англаб етиши лозим.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
27.01.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми