Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: Тошкентда 31 нафар собиқ сиёсий маҳкумлар устидан олиб борилаётган суд жараёнларининг янги тафсилотлари хабар қилинди.
Изоҳ: Ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, 31 нафар собиқ сиёсий маҳкумлар устидан ўтказилган навбатдаги судда, уларга қарши гувоҳлик берган кимсаларнинг сохта ва балки ёлланма эканлиги фош бўлиб қолган. Берилган маълумотлардан тушуниладики, Тошкентда ўтган судда гувоҳлардан, булар Сирдарё ва Андижон вилоятларидан, 5 нафари бевосита иштирок этмасдан, онлайн алоқа орқали гувоҳлик беришган. Бироқ бу алоқа ҳам суд тарафидан сифатли қилиб таъминлаб берилмаган. Ахир, гап одамлар тақдири устида борар экан, гувоҳнинг сўзлари аниқ-тиниқ ва тушунарли бўлиши ўта зарур ишлардан ҳисобланади-ку! Мана шундан Ўзбекистон судларининг, демакки, ўзбек режимининг инсонлар тақдирига қанчалар беписанд муносабатда эканлигини тушуниб олиш қийин эмас. Бундан ташқари, судланувчиларга давлат тарафидан ажратилган адвокатлар ҳам 4 ойдан бери ойлик олмаганлари юзасидан судьяга шикоят қилиб, судда иштирок этмасликларини билдиришган. Ҳақиқатдан ҳам ушбу судга адвокатларнинг ярми келмаган. Энди гувоҳларнинг сохталиги фош бўлганига келсак, масалан, Андижонлик “гувоҳ”нинг судланувчилардан уч нафари унинг уйига бориб, Ҳизб фаолиятини муҳокама қилганлари ҳақида айтган гаплари жуда беўхшов чиққан. Шунингдек, Сирдарёлик Илҳом исмли “гувоҳ”нинг айтишича, Маманазаров Абдужаббор исмли биродаримиз масжидда “Аллоҳу Акбар” дея бақир-чақир қилибди. Қизиқ, Аллоҳ Буюкдир, дея баралла жар солиб, Роббимизни улуғлаш қачондан бери жиноят ҳисобланадиган бўлиб қолган?! Биродаримизни “оғир жинояти” шуми?! “Гувоҳ”ларнинг мана шундай пала-партиш ва беўхшов гапларидан сўнг судья танаффус эълон қилиб юборган. Албатта, қораловчи ва айтиш мумкинки, судьялар ҳам бундай омадсизликдан мулзам аҳволга тушишган. Сўнгра судья барча “гувоҳ”ларга кейинги судда ҳозир бўлишлари кераклигини уқтирган. Бироқ улар судга кела олмасликларини, уларга “судга бормайсан” деб айтилганини билдиришган. Бундай тақиқ уларга катта эҳтимол билан хавфсизлик идоралари ходимлари тарафидан қўйилганини англаб олиш қийин эмас. Аммо судья уларга судда бевосита иштирок этишдан бошқа йўл йўқлигини, агар бундан бош тортишса ёлғон гувоҳлик бериш ё гувоҳликдан бош тортиш бўйича жиноий жавобгарлик борлигини эслатган. Хуллас, Аллоҳнинг дўстларига қарши қаратилган фитна ва ёлғон-яшиққа тўла бу қинғир ишлар – Аллоҳнинг ёрдами ила – ҳар лаҳзада фош бўлиб бормоқда. Шу ўринда, ёлғон гувоҳлик бериш Исломда энг қаттиқ қораланган ишлардан бири эканлигини эслатиб ўтамиз! Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ ﷺ: “Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади”, дедилар”. (Ибн Можа, Ҳоким ривояти)
Хабар (davaktiv.uz 15.01.2025й): Жорий йилнинг 15 январ куни Давактив агентлигида “Rothschild & Co” компанияси кузатув кенгаши аъзоси Баронесса Ариэл Малард де Ротшилд бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, учрашув якуни бўйича томонлар жорий йилда ҳам мамлакатдаги яна бир йирик давлат активини муваффақиятли хусусийлаштириш жараёнини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилишга ва яқиндан тажриба алмашишга келишиб олдилар. Маълумки, Ротшильдлар оиласига тегишли компаниялар “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan”нинг хусусийлаштирилишида ва “Ўзбекнефтгаз” давлат нефт-газ компаниясини ислоҳ қилишда молиявий маслаҳатчи сифатида қатнашган. Мана энди яна бир йирик давлат активини хусусийлаштиришда ҳам иштирок этмоқчи бўлиб турибди. Аммо бу айнан қайси актив эканлиги маълум қилинмади. Ротшильдлар оиласини одамлар дунёдаги энг улкан бойликларга эгалик қилиб келаётган сулолалардан бири сифатида танийди. Мусулмонлар эса ушбу оилани келиб чиқиши яҳудий бўлган ва шафқатсиз капиталистик тузумнинг энг ёрқин намоёндаларидан бири сифатида танимоғи лозим. Манфаатдан бошқа нарсани муқаддас деб билмайдиган бундай яҳудий сулоласига тегишли компаниянинг юртимизга кириб келишини, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий муҳитига соя соладиган жуда катта хатарнинг бонг уриши сифатида қаршилашимиз лозим. Бироқ ўзбек ҳукумати уларни қучоқ очиб кутиб олиб, тавозелик билан муомала қилмоқда. Арзимаган ва катта эҳтимол билан ўзлаштириб юбориладиган маблағ эвазига оммавий мол-мулкларни хусусий қўлларга бериб юборишдек шаръан асло жоиз бўлмаган ишга қўл урмоқда. Зеро, ҳозирда давлат мулки дейилаётган молларнинг кўп қисми – Ислом нуқтаи назарига кўра – умумий мулк жумласидан бўлиб, уларни хусусийлаштириш шаръан ҳаром ҳисобланади. Бироқ ўзбек ҳукумати капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилиш билан халқимизни бу моллардан маҳрум қилмоқда. Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдирлар”.
Хабар (uza.uz 27.01.2025й): Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ҳамда Жаҳон банки вакиллари Қамбарота ГЭС-1 барпо этилиши ташаббусини амалга ошириш жараёни муҳокамаси учун Тошкентда тўпланди.
Изоҳ: Энергетика вазири Мирзамаҳмудовга кўра, ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига беқиёс фойда келтиради, “яшил” иқтисодиёт ғоясини илгари суриш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали минтақавий энергия хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Албатта, бу лойиҳа вазир айтганидек, минтақа учун манфаатли бўлиши мумкин эди, қачонки минтақа давлатлари уни ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширишса. Бироқ бундай лойиҳалар, Қирғизистон энергетика вазири хабарда таъкидлаб ўтганидек, халқаро молия институтлари ва тараққиёт бўйича ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган. Айни шу хабарда ушбу лойиҳага Жаҳон банкини аралашганини кўришимиз мумкин. Ушбу банкнинг расмий сайтида 2024 йил 11 июн кунги чиққан хабарда, банк Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси қурилиши учун қўшимча 13,6 млн доллар ажратганлиги айтилади. Маълумки, Жаҳон банки Американинг мустамлакачилик амбицияларига хизмат қилувчи ташкилот ҳисобланади. Демак, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасидан кўзланган мақсад минтақанинг энергетика соҳасида катта таъсирга эга бўлган Россия билан рақобатга киришиш эканлигини тахмин қилиш мумкин. Бундай лойиҳалар катта даромад келтириши билан бирга стратегик жиҳатдан муҳим объектлар қаторига киради ва молиялаштирувчи томонлар учун минтақа мамлакатлари ички сиёсатига аралашиш имкониятини беради. Демакки, бу каби муҳим лойиҳаларга мустамлакачи давлатлар ва уларнинг тузоғи бўлмиш халқаро молиявий ташкилотларни аралаштириш катта хавф-хатар туғдиради. Шунинг учун мусулмонлар мустамлакачилик занжирларини узиб ташловчи ҳақиқий етакчига – Рошид Халифалик давлатига муҳтождирлар. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)
Хабар (kun.uz 28.01.2025й): 2025 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларига тегишли биноларнинг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.
Изоҳ: 27 январ куни ўтган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев вазирликлар ва ҳокимликларга ресурсларни тежаш, энергосамарадорликни таъминлаш орқали харажатларни қисқартириш топшириғини берган. Шунингдек, Мирзиёев 2025 йилда ялпи ички маҳсулотни 125 млрд долларга етказиш кўзланаётгани, аммо мамлакат тармоқдаги йўқотишлар ҳисобига қўшимча 27 фоиз ЯИМ яратиш имконини қўлдан бой бераётганини тилга олган. Бироқ энергия тармоқларининг эскирганлиги энергиясамарадорликка таъсир қилиши ҳақида гапирмаган. Урғу айнан қуёш панелларига берилаётгани бир қатор саволларни келтириб чиқаряпти. Яъни қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўтган йилги мажбурлаш кампанияси бу йил ҳам давом этадими? Бу дастурни молиялаш манбаси нима? Шундоқ ҳам қийналиб турган халқ бўйнига яна бир қўшимча юк келиб тушмайдими? Албатта, масаланинг бу жиҳатларига ҳукумат кўз юмиб келяпти. Озодликнинг 2024 йил 8 май куни эълон қилган суриштирувида ҳукуматга яқин манбанинг сўзларига кўра, муқобил энергия учун хориждан кредит олиш осон. Халқаро банклар қуёш станциялари экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилишини инобатга олиб, кредит беришади. Шунинг учун иложи борича кўпроқ кредит олишга ҳаракат кетмоқда. Бироқ муқобил энергия иншоотлари ура-ура билан қурилаётгани ҳолида, уларни тармоққа улаш ишлари ортда қоляпти. Бундай пала-партиш ва халқ ҳисобига бойиш учун чиқарилаётган қонун ва қарорлар энергетик соҳада бирор ижобий ўзгариш бўлишидан дарак бермайди. Афтидан, ҳукумат “атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да халқимиз гарданига айни шу соҳада яна оғир юкларни юклайдиганга ўхшайди.
Хабар (uzdiplomat 28.01.2025й): “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ўтказган матбуот анжуманида, ўтган йил давомида аёлларни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида баёнот берилди.
Изоҳ: Uzdiplomat.uz мухбири аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳақида тобора кўпроқ хабарлар берилаётгани ва бу борада институтнинг кўрсатаётган фаолияти, суицид сабаблари ўрганиляптими, деган саволларни ўртага ташлади. Институт директори Нодира Эгамбердиева саволга шундай жавоб берди: “Суицид ҳолатларининг асосий сабаблари ҳақида гапирадиган бўлсак, кўпинча аёлларимиз орасида ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги кузатилади. Қизлар эрта турмушга чиқиб, ҳаётга тайёр бўлмаган ҳолда оила қуради ёки ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Ҳуқуқий билимнинг етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли инсон ўз муаммолари ечимини топа олмайди ва бу баъзида суицид ҳолатларига олиб келиши мумкин…”. Шунингдек, у “ҳимоя ордери орқали аёлларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришига ёрдам бериляпти” дея қўшимча қилди. Бу директорнинг сўзлари одамнинг энсасини қотиради. Муаммо қандай қилиб ҳуқуқий билим етишмаслиги ё эрта турмуш қуришда бўлиши мумкин?! Яна ҳимоя ордери, деган нарса билан оила мустаҳкамлигини, аёлларнинг бахтли ва фаровон турмушини таъминлаб бўларканми?! Бу ғирт сафсата-ку! Аслида, аёлларни бахтсиз қилаётган, ҳатто ўз жонига қасд қилишгача олиб бораётган нарса айнан мана шундай гендер тенглик, эркинлик каби Ғарбнинг сарқит тушунчаларидир. Чунки бу демократик тузумда аёл табиатига зид бўлган бузуқ тушунча ва қонунлар устувор бўлади. Мана, ҳозир юртимиз аёллари – муслима опа-сингилларимизга очиқ-сочиқлик, ҳавои нафсига қул бўлиш ва уларни эксплуатация қилиш, деган хатарли ахлоқ қоидалари гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқи каби жимжимадор номлар остида тиқиштириляпти. Бу оила институти ҳамда эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларга путур етказяпти. Натижада, жамиятда аксар аёллар хўрланяпти, руҳий зўриқишга учраяпти ва ҳатто ўз жонига қасд қиляпти. Шунинг учун муаммонинг асосий манбаси бўлмиш Ғарб дунёқараши ва қонунларини илдизи билан қўпориб ташлаб, аёлни ор-номус, фарзанд тарбиячиси ва уй бекаси сифатида қадрлаб, ҳимоя қилишни шарт қиладиган Ислом низомини ҳаётга қайтариш зарур! Унутмайлик, бугунги барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларимизнинг асл негизи Меҳрибон Роббимизнинг йўлидан юрмаётганимиздадир! Аллоҳ таоло дейди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Хабар (kun.uz 31.01.2025й): Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан “фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” ишлаб чиқилди. Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Изоҳ: Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсати 6 та принципга бўлиниши айтилади, булар – қонунийлик, виждон эркинлиги, диннинг давлатдан ажратилганлиги, тенглик, эркин фикрлаш, динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш. Мана шу принциплардан ҳам концепциядан нима қасд қилинганини тушуниб олиш қийин эмас. Яъни бугун халқимиз орасида, айниқса, ёшларда Исломийлашувнинг кучайиб боришига қарши курашиш, шунингдек, демократик дунёқараш ва яшаш тарзини мусулмон халқимизга тиқиштириш – мана шу концепциядан кўзланган яширин мақсадлардир. Бинобарин, у давлат бошқаруви, иқтисод, таълим, тиббиёт, маданият, никоҳ каби инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олгани билан жуда хатарлидир. Аслида, бугун ҳатто Исломнинг энг кичик белгиларига нисбатан ҳам тоқатсизлик ҳар қачонгидан кучайиб кетган бир вақтда, мазкур қонунни ўртага ташланиши яхшилик аломати эмас, албатта. Эътиборлиси, қонун муҳокамасида фикр билдирганлар орасида концепция жуда умумий ва оддий одамларга тушунарсиз эканлиги, мусулмон халқ эътиқоди умуман эътиборга олинмаганлиги, радикализм, экстремизм ва терроризм каби сўзларга бирор таъриф берилмагани ортидан ҳар қандай одамни жиноятчига чиқариш учун “дарча” қолдириб қўйилганлигини қайд этганлар ҳам бор. Албатта, бу фикрлар ҳақиқатга жуда яқин. Шунингдек, концепцияни маъқуллаб “фикр” билдирганлар орасида, катта эҳтимолга кўра “трол”лик қилаётганлар ҳам кўзга ташланади. Бу мазкур муҳокамаларда сохталик борлигини англатади. Мазкур концепция нимага асосланганлиги ва мазмун-моҳиятидан келиб чиқилса, кўпроқ Ғарб манфаатлари учун хизмат қилишини тахмин қилиш мумкин. Бироқ Аллоҳнинг розилигидан кўра, кофир мустамлакачи давлатлар розилигини устун қўяётган ўзбек режими бу каби ғайриисломий дастурлари билан икки дунё шармандалигидан бошқа нарсага эришмайди. Аллоҳ таоло дейди:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (Соф:8)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
03.02.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми