| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      01.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.02.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.02.2026
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Ротштанинг 1447 ҳижрий ...

      19.02.2026
      0
    • 1447-ҳижрий йил Муборак Рамазон ойи ҳилоли (янги ой)ни кузатиш натижаси ҳақида эълон

      19.02.2026
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      17.02.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

  • Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси

  • Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

  • Бугунги дунёнинг муаммоси нима?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
24.02.2025
817
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (hizb-uzbekiston.info 18.02.2025й): “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий сиёсий партияси томонидан “Эй Трамп ва сенинг тобеинг Нетаняҳу! Сенларнинг кўзинг кўр бўлибди” номли матбуот баёноти эълон қилинди.

Изоҳ: Баёнотда, жумладан, шундай дейилади: “Ўтган куни Америка президенти Трамп Қўшма штатлар Ғазони ўз назоратига олишини ва фаластинликлар ундан кўчирилишини яна бир бор таъкидлаб, унинг ўзи Ғазони сотиб олиб, унга эгалик қилишга қаттиқ бел боғлаганини айтди…”. Баёнотдан яна шундай сўзлар ўрин олган: “Энг катта балолардан бири шуки, Трамп Ғазо аҳлини кўчириб юбориш ҳақида – унинг теварагидаги мусулмонлар ҳокимларига парво қилмай – баралла жар соляпти. Ундан араб ва мусулмонлар ҳокимлари Ғазо аҳлини кўчирилишини рад қилишмоқда-ку, деб сўралса, “улар буни эртами-кечми, барибир қабул қилишади, деб жавоб бериб, уларни ўнғайсиз аҳволга қўймоқда. Шунга қарамай, улар асло уялишмаяпти… Энг катта балолардан бири шуки, ҳокимлар ҳатто Американи бойкот қилишга ҳам ёки ҳатто уларни ўз баёнотлари билан шарманда қилган Трамп билан учрашмасликка ҳам журъат қилишмаяпти. Шунча нарсага қарамай, улар Трампга табрик йўллашмоқда ва агар чақирса, хўп дея зиёратига шошилишмоқда ва хорларча бўйин эгиб, сўзларини тинглашмоқда…”. Шундан сўнг биз Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга бундай деймиз: Хўш, жаноб Мирзиёев, сиз ва ҳукуматингиз энди нима қилади?! Энди нима дейди?! Зеро, ўзбек ҳукумати шу пайтгача Фаластин масаласида америкача ечим бўлмиш “икки халқ – икки давлат” ечимини илгари суриб келаётган эди. Энди эса анави такаббур Трамп Ғазо мусулмонларини ҳайдаб чиқариб, уни тўлалигича босқинчи яҳудларга совға қилмоқчилигини очиқ-ойдин гапиряпти. Аслида, у янги гап гапиргани йўқ, шунчаки Американинг яширин мақсадини очиқлаяпти холос. Унинг бу гапни гапирганига ҳафталаб вақт ўтган бўлса-да, ўзбек режими бунга ҳануз бирор муносабат билдиргани йўқ. Ваҳоланки, Фаластин масаласида тинмай америкача ечимни – гарчи у босқинчи яҳуд вужудини қонуний, деб тан олиш ҳамда Ақсо ва Фаластин мусулмонларига хиёнат эканлиги бот-бот эслатилган бўлса-да – такрорлашдан чарчамаётган эди. Жаноб Мирзиёев, сиз Трампни Америка президенти этиб сайлангани билан табриклаб, Ўзбекистонга таклиф қилган эдингиз. Хўш, энди ҳам бу лаънати кимсани келиб ифлос оёқлари билан юртимизни булғашини хоҳлайсизми?! Ёки у сизни чақирса хорларча бош эгиб, олдига бориб сўзига қулоқ соласизми?! Дарҳақиқат, Трампнинг сўзлари араб ва мусулмонлар юртлари ҳукмдорлари каби сизни ҳам жуда ноқулай аҳволга солиб қўймадими?!… Биз Фаластин масаласида шаръий ечимни илгари суриб келяпмиз ва бу позициямиз ўзгармасдир! Энди сизнинг позициянгиз қандай бўлади?! Ғазо аҳли бўлмиш мусулмонларни ҳайдаб чиқариб, ушбу муборак замин босқинчи яҳуд вужудига тўлалигича топширилишига рози бўласизми ёки аксинча, Фаластиндан яҳудлар ҳайдаб чиқарилиб, у ўз эгаларига қайтарилиши тарафдори бўласизми?! Ҳа, Аллоҳ таоло сиз Исломий юртлар ҳокимларига кетма-кет синовларни юбормоқда. Сизлар эса ҳар сафар бу синовдан ўта олмаяпсизлар. Ақалли бу сафарги синовдан ўтиш учун ақлингизни ишлатинг! Анави туғёнга кетган Трампни жойини кўрсатиб қўйинг! Дарҳақиқат, бу Америка ковбойи жуда ҳаддидан ошди! Унга ялтоқланишни бас қилиб, озгина бўлса-да ғурурингизни кўрсатинг! Ваҳоланки, Фаластин масаласи бутун Ислом Уммати масаласидир! 

Хабар (qalampir.uz 17.02.2025й): Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар бўйича танқидий йиғилишда 7 нафар ходим қўлга олинди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари ходимлари бўлган. Улар 14 феврал кунги Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигида ўтказилган энергетика тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилишда коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланиб қўлга олинган. Ҳар доимгидек, коррупцияда оддий ходимлар ёки ўринбосарлар “қурбон” қилинди. Наҳотки, ҳукумат бундай “шоу”лар билан энергетика тизимида ислоҳотлар қилаётганига халқни ишонтираман, деб ўйласа?! Ҳақиқатдан ҳам халқимиз бундай арзонгаров спектаклга атай уюштирилган “шоу”, деб жуда тўғри баҳо берди. Энергетика соҳасидаги муаммолар уч-тўртта ходимлар ёки ўринбосарларни йўқотиш билан ўнгланмаслигини ҳукуматнинг ўзи ҳам жуда яхши билади. Чунки Ўзбекистондек энергия манбаларига бой юртни табиий газ импортчисига айлантирган, табиий бойликларни пуллаб чўнтагига ураётган, бу ҳам етмаганидек, тарифларни ошираётган, турли солиқларни солиб, халқни эзаётганлар, шубҳасиз, президент бошлиқ ҳукумат ва уларнинг ҳамтовоқларидир. Ўзбек режими эса мана бундай хурмача қилиғи билан, айниқса энергетика соҳасида эзилаётган халқни маълум вақтга “юпатмоқчи” бўлаётгани очиқ кўриниб турибди. Бироқ табиий бойликлар одамлар манфаати йўлида сарфланмас экан, улар мусулмон халқимизни асло рози қила олишмайди. Чунки халқимиз ўз ҳаққини танишни бошлади. Бинобарин, шаръий жиҳатдан табиий бойликлар умумий мулк жумласидан бўлиб, давлатники ҳам, шахсники ҳам эмас. Яқинда тикланажак Халифалик давлати ушбу шаръий ҳукмга асосан табиий бойликларни халқ манфаати йўлида сарф қилади иншаАллоҳ. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”.     

Хабар (president.uz 17.02.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Изоҳ: Хабарларга кўра, Мирзиёев Кувайтга ташрифи давомида молия ва инвестициялар вазири Нура Сулаймон ал-Фассам, савдо ва саноат вазири Халифа Абдулла ал-Аскар ҳамда Инвестиция агентлиги директори Шайх Сауд ас-Сабоҳлар билан ҳам учрашган. Шунингдек, “Gulf Care General Trading”, “Kuwait Investment Company”, “Al Imtiaz Investment Group”, “Kamco Invest”, “Action Group Holdings”, “Agility Logistics”, “Fouad Alghanim & Sons” компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган. Кўриниб турибдики, Мирзиёев бу бой араб давлатига асосан инвестиция илинжида борган. Зеро, 2025 йилда Ўзбекистонга 43 млрд долларлик инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган. Кувайт Ғарб мустамлакачилари таъсири остидаги давлат бўлгани учун бундай ташрифлар ва келишувлар асосан уларнинг манфаатига хизмат қилади. Қайд этиш лозимки, ушбу ташриф Мирзиёевнинг Малайзия сафаридан сўнг амалга ошди. Малайзия ҳам Америка ва Англия нуфузи илдиз отган Исломий юртлардан ҳисобланади. Демакки, ушбу сафарлар ортида Ғарбдаги кофир мустамлакачи давлатлар манфаатлари ётибди. Бу манфаат шундан иборатки, Америка ёки Англия каби мустамлакачилар Кувайт ва Малайзия сингари давлатчалар орқали Ўзбекистонда ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринишади. Бунда давлат иқтисодиёти учун энг зарур деб кўриладиган инвестиция оқимини таъминлаш ва уни ўстириш билан иқтисодий мувозанатни ушлаш муҳим рол ўйнайди, деб қаралади. Шу билан юртимизнинг ташқи инвесторларга қарамлиги ортиб бориб, оқибатда бу сиёсий қарорларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ўзбек режими эса, Америка сингари мустамлакачи давлатларнинг инвестиция тузоғига аллақачон тушиб бўлган. Аслида, юртимизнинг қарам бўлишга олиб борадиган бундай инвестицияларга ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ. Қолаверса, ташқи инвестициялар ҳам ҳозирда қандай талон-тарож қилинаётгани ҳаммага аён. Тўғри иқтисодиётни барпо қилиш ва ривожлантириш учун Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилиш зарур. 

Хабар (gazeta.uz 18.02.2025й): 2024 йилда Хитой Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди. Ўтган йил давомида Хитой иштирокидаги компаниялар сони 43,6% ошди.

Изоҳ: Маълумотларга кўра, хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Хитой биринчи ўринда – 3357 та компания, бу 2023 йилга нисбатан 43,6% ёки 1020 тага кўп. Бу йил давомида фаолият кўрсатаётган хорижий корхоналар сони бўйича рекорд ўсиш. Хитойдан кейинги ўринларни эгаллаган Россия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Америка компаниялари сони қисқарган. Ушбу маълумотдан кўриниб турибдики, Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги улуши ортиб боряпти. Бунга сабаб, ўзбек режимининг Хитойга қатор имтиёз ва енгилликлар бераётгани ҳамда Хитой ўзининг арзон товарлари билан рақобатдошларидан устун келаётгани бўляпти, десак нотўғри бўлмайди. Жумладан, Хитойнинг цемент ишлаб чиқарувчи компаниялари бозорда катта улушга эга. Электромобил ва қуёш панеллари бозорида эса, Хитой деярли ҳукмронлик қилмоқда. Яқинда Навоий вилоятидаги олтин қазиб олиш мумкин бўлган 31 та ер участкасидан бир нечтасини Хитой компаниялари сувтекинга сотиб олган эди. Бошқа томондан, хитойликлар Ўзбекистондек мусулмон юртда ўзини уйида юргандек юришибди. 15 феврал куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Байроқ ва шиорларда “Биз кучлимиз” деган ёзув ёзилгани айтилганди. Афсуски, ўзбек режимининг Хитойдан миллиардлаган қарзлари туфайли унинг олдида “тили қисиқ” бўлиб қолган. Шунинг учун ҳам бу худосиз коммунист давлатнинг уйғур мусулмонларига нисбатан шафқатсиз репрессив сиёсатига кўз юмиб келяпти. Демакки, ўзбек режими Хитойнинг ифлос пуллари учун ўз халқининг ҳар қандай бойликларини ва ҳатто келажагини сотиб юборишга тайёр эканлигидан бошқача хулоса чиқмаяпти. Бироқ бу ҳали Хитойнинг “қарз тузоғи”га илиниш оқибатларининг бошланиши холос. Ислом ва мусулмонларнинг энг катта душманларидан бири бўлмиш Хитойнинг иқтисодий экспанциясига фақат Исломий бошқарувгина нуқта қўя олади. Шунингдек, бундай бошқарув уйғур мусулмонларини ҳам бу нажас давлатнинг зулму зўравонлигидан халос қилади.

إِن يَنصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ ۗ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

– “Агар сизларга Аллоҳ ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир кимса сизга ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!”      (Оли Имрон:160)

Хабар (qalampir.uz 19.02.2025й): “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Изоҳ: Фармонга кўра, аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади. Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса, қуйидаги чоралар қўлланилади: 1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди. 2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади. 3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади. Ушбу фармондан кўриниб турибдики, ҳукумат деҳқонлар етиштириб чиқараётган маҳсулотларни ҳам назоратга олмоқчи, ҳам солиққа тортмоқчи бўляпти. Ваҳоланки, ҳукумат деҳқон етиштириб чиқараётган маҳсулотларни муносиб нархларда сотилишини тўлиқ таъминлаб, ҳатто кафолатлаб бериши шарт. Агар шундай қилинса, одамларда ўз-ўзидан ерга бўлган муносабат тубдан яхшиланиб, мана бундай телба-тескари фармонларга эҳтиёж қолмаган бўларди. Чунки халқимиз қадимдан ўзининг меҳнатсеварлиги, миришкорлиги билан машҳурдир. Афсуски, бундай фармонлар ўз меҳнатининг муносиб самарасини кўрмасдан эрта-ю кеч қора меҳнат тагида эзилаётган халқимизни янада қаттиқроқ ишлашга мажбурлашга ўхшайди. Гўё ҳукумат одамларга қарата ишламасанг кўпроқ солиқ тўлайсан ё нафақадан ва имтиёзлардан маҳрум бўласан, деяётгандек. Режим тепасидаги бир тўда амалдорлар эса ўзларининг яқинлари билан бирга миллиардлаган маблағларни “туя” қилишда давом этишяпти. Тўғри, Исломда ҳам ер эгалари ердан унумли фойдаланишларига қаттиқ эътибор қаратилади ва ҳатто ердан кетма-кет уч йил давомида фойдаланмаганлардан ер тортиб олиниб бошқасига берилади. Бироқ бугунгидек турли солиқлар солинмайди ва уни ошириш ё нафақадан маҳрум қилиш каби адолатсизликларга асло йўл қўйилмайди. Чунки бу шаръан ҳаромдир. Шунингдек, деҳқон ўз маҳсулотини сотиб фойда кўришига кенг шароит қилиб берилади. Дарҳақиқат, Исломда ерга оид ҳукмлар мавжуд бўлиб, улар Халифалик давлатида татбиқ қилинади. Давлат деҳқончилик қилиш учун одамларга жуда қулай шарт-шароитлар яратиб бериши ва молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида ерни бекор ташлаб қўйиш ҳолатларига ҳам барҳам берилади.

Хабар (president.uz 19.02.2025й): Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Таъкидланишича, ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқаролар Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этган. Албатта, ҳар бир мусулмоннинг энг олий ниятларидан бири Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиш – Ҳаж ва умра амалларини бажаришдир. Бироқ мустамлакачилар Исломий юртларни сохта чегаралар орқали бўлиб ташлаб, саудларга ўхшаш малайлар қўли билан кўпчилик мусулмонларни бундай неъматдан маҳрум қиляпти. Жумладан, ўзбек режими ҳам умра зиёратларини, хусусан, Ҳажни монополлаштириб, мўмай даромад манбаига айлантириб олган. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистонда Ҳаж учун тўлов 73 млн 970 минг сўм этиб белгиланган эди. Саудияга келсак, Қалампир.уз.га кўра, подшоҳлик Ҳаж ва умра зиёратларидан йилига 12 млрд доллар даромад кўради. Бошқа томондан, мусулмонлар бир қанча “тўсиқлардан” ўтишлари ҳам керак. Масалан, шулардан бири виза тўсиғи. Ким ва қанча мусулмон Ҳаж зиёратини амалга оширишини асосан Саудия ҳукумати ҳал қилади. Ҳолбуки, Ҳаж Исломдаги бешта фарзнинг бири бўлиб, Аллоҳ қодир бўлган ҳар бир мусулмонга уни қаттиқ буюрган. Шунга кўра, ҳеч кимни ушбу фарзни адо этишдан тўсишга ҳаққи йўқ. Қолаверса, ўзбек режими ҳаж зиёратини жуда қиммат қилиш билан бирга ўта қаттиқ назорат остига ҳам олган. Тарихдан маълумки, Халифалик давлати бор бўлган даврларда Ҳаж ва умрага борувчилар учун ҳеч қандай тўсиқ ва чегаралар бўлмаган. Аксинча, давлат зиёратчилар йўлда қийналмасликлари учун карвонсаройлар қуриб, қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиб қўйган. Чунки бу ишлар давлатнинг шаръий бурчи эди. Ислом уммати бугун мана шундай ғамхўр бошқарувга ҳар қачонгидан-да муҳтождир. Аллоҳ таолонинг ўзи муқаддас масканларимизнинг муносиб мақомини тиклайдиган адолатли Халифалик замони келишини тезроқ насиб қилсин! Зеро, Расулуллоҳ ﷺ: “Умра ўзи билан олдинги умра орасидаги гуноҳларга каффоратдир, мабрур (мақбул) Ҳажнинг мукофоти эса, фақат жаннатдир”, – дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

24.02.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти ҳукуматни судлашишга чақирди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачи Ғарб Фаластин маъмуриятининг сақланиб қолишини Ғарб ва яҳудий вужуди учун стратегик манфаат, деб атамоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.03.2026

    Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • 15.03.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 15.03.2026

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • 15.03.2026

    Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • 15.03.2026

    “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/