Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (sputnikuzbek 14.03.2025й): Россиядан Ўзбекистонга электр энергия етказиб беришни бошлаш муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ: Аввалроқ Россиянинг электр энергия импорт-экспорти бўйича ягона оператори “Интер РАО” энергетика компанияси Ўзбекистонга электр етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Унда Россия энергетика вазири Сергей Цивилев Россия ва Ўзбекистон нафақат газ, балки электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада ошириш бўйича фаол музокаралар олиб бораётганини айтиб ўтган эди. Маълумки, энергетика соҳаси ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланишида асосий рол ўйнайди. Шунингдек, аҳоли кундалик ҳаётини ҳам энергия манбаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай мустамлакачи давлат ўз таъсири остидаги мустамлака давлатнинг айнан шу соҳасини қўлга олишга уриниши табиий ҳол. Мана, Россия Ўзбекистоннинг газ соҳасини назоратига олганидан сўнг бир вақтлар табиий газ эскпортчиси бўлган Ўзбекистон унинг соф импортчисига айланди қолди. Электр энергияси борасида эса, Ўзбекистон Туркманистондан, ёзда эса Қирғизистон ва Тожикистондан импорт қилади. Агар Россия электр энергияси етказиб беришни ўз зиммасига оладиган бўлса, ўзбек режими бу соҳани ҳам русларга қўшқўллаб топширишига олиб боради. Россиянинг бу уринишлари Ўзбекистонга Америка ва Ғарбнинг қизиқишлари кучайиб бораётган бир вақтда тўғри келгани ҳам бежизга эмас. Чунки энергетик соҳа Россияга қарам бўларкан, Ўзбекистоннинг ўрисга бўлган боғлиқлиги янада кучаяди. Ва ҳар доимгидек, бунинг оғир тўловини жабрдийда халқимиз тўлайди. Россия эса ўзи хоҳлаган пайтда газ ва светни қисиб қўйиб, ўзбек режимини шантаж қилиш воситасига эга бўлиб олади. Демакки, бу мусулмон халқимиз манфаати учун эмас, балки ўрис манфаати учун хизмат қилади. Афсуски, ўзбек режимининг узоқни кўзламасдан юритаётган журъатсиз сиёсати халқимиз бошига битган бало бўляпти. Агар Исломий бошқарув бўлганда эди, энергия манбаларига бой бўлган минтақамизда энергетика борасида ҳеч қандай муаммо чиқмасди. Аксинча, у энергетик гигантга айланиб, бу соҳада мисли йўқ тараққиётга эришган бўларди.
Хабар (uzdiplomat 16.03.2025й): Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Ҳоли байрами нишонланди.
Изоҳ: Ҳоли – ҳиндларнинг баҳорда нишонланадиган диний байрами ҳисобланади. Муборак Рамазон ойида Ҳиндистонда лаънати молпараст ҳиндлар мусулмонларнинг таровеҳ намозини ўқишларига қаттиқ қаршилик қилиб, масжидларга ҳужум қилаётгани ҳақидаги видеолар тарқалмоқда. Яна бир видеода эса, ҳиндлар бир мусулмон оқсоқолни поездда Қуръон ўқигани учун калтаклашаётганини кўриш мумкин. Бироқ Бухорий, Термизийдек буюк алломалар юрти бўлмиш бизнинг минтақада эса, бу сигирпарастлар диний байрамларини ўз юртидагидек бемалол нишонлашмоқда. Ажабланарлиси, бу ҳолатдан хурсанд эканини яширмайдиган мусулмонлар ҳам топилди. “Бугун институтимизда ҳақиқий ранглар жилосига тўла байрам кечмоқда! Бу лаҳзалардаги қувонч, дўстлик ва ранг-баранглик муҳитини сўз билан ифодалаш қийин!”, дейди институт матбуот котиби Шокир Нормуҳаммедов. Бу сўзларни ўқиб ёқангни ушлайсан! Яқинда қабул қилинган диний концепция тўғрисидаги қонуннинг 4-боби д бандида диний конфессияларнинг байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш таъкидланган. Шу бандга асосан қайси дин вакили бўлмасин диний байрамларини бемалол ўтказиши мумкин. Лекин бу банд нимагадир мусулмонларга келганда ишламай қолади. Мисол учун, бу йилги Рамазонда Ўзбекистон мусулмонлари режим томонидан ёшларни таровеҳ намозларига қўймаслик, хавфсизлик ходимларининг рўза тутишларига тақиқ қўйиш, хаттоки бошқа дин вакилларига “ҳурмат” кўрсатиш мақсадида кўчаларни “Рамазон муборак” ёзуви билан безашни тақиқлаш ва бошқа тўсиқларга учрамоқдалар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар орқали жума табриги учун ҳам жазоланиш эҳтимоли борлигидан мусулмонлар хавфсирашади. Демак, ўзбек ҳукумати диний бағрикенглик, деганда Исломни оёқости қилиш ҳисобига бўлса-да, ўзга динларни ҳурмат қилишни назарда тутади. Мусулмонларга келганда эса, сийқаси чиққан экстремизм, терроризм каби атамалар ишга тушади. Исломда кофирлар жамоат жойларда диний расм-русумлар ва байрамларини ўтказишларига рухсат берилмайди. Яъни ғайридинлар буларни ўз уйларида бемалол ўтказишлари, бир-бирларини табриклашлари мумкин. Бунинг учун давлат томонидан зиммийларнинг бирортаси таъқибга учрамайди. Бу ишлар яқинда тикланажак Халифалик давлатида рўёбга чиқади иншаАллоҳ.
Хабар (president.uz 17.03.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Изоҳ: Қизиғи, Мирзиёев Франция сафаридан қайтганидан сўнг ўрис вакили келиб кетди. Мана энди орадан уч кун ўтиб америкаликлар Мирзиёевни “йўқлаб” келишди. Бу эса мустамлакачи давлатларнинг Ўзбекистон учун парда ортидаги кураши қизғин кечаётганини кўрсатади. Маълумки, 2018 йилда Мирзиёев АҚШга ташрифидан кейин “Ўзбекистон бўйича кокус” тузилмаси ташкил этилиб, унда етакчи конгрессменлар бирлаштирилган эди. Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу тузилма Американинг Ўзбекистонда мустамлакачилик мақсадларини амалга ошириш учун тузилган. Буни делегация раҳбари Кэрол Миллернинг янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегияси, жумладан, иқтисодиётни модернизация қилиш, демократик институтларни, энг аввало, парламентни мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар натижаларини юксак баҳолаганидан ҳам тушуниш мумкин. Шунингдек, Иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан тоғ-кон, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Демак, Америка Ўзбекистондаги нуфузини кучайтиришда Афғонистон омилидан ҳам фойдаланишни режа қиляпти. Кэрол Миллер Ўзбекистонга ташрифи давомида Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан ҳам учрашган. Эътиборли томони, бу ёвуз Америка Ғазода мусулмон биродарларимизни қирғин қилишда лаънати яҳуд вужудини беминнат қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ ўзини мусулмон ҳисоблайдиган ўзбек режими қўли мусулмонлар қонига ботган Америка давлати расмийларини қучоқ очиб кутиб олиб, дўстлик ва ҳамкорлик изҳор қиляпти. Бу билан у мазлум мусулмонларга нисбатан улкан хиёнатга қўл уряпти. Бироқ, қандай бўлмасин, мусулмон халқимиз ушбу куфрбоши террорист давлат нуфузини юртимизда ёйилишига йўл қўймаслиги вожибдир. Аллоҳ айтади:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّـهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)
Хабар (gazeta.uz 17.03.2025й): Шавкат Мирзиёев 14 март куни «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Изоҳ: Мазкур қарорнинг мазмуни асосан аёлларни иш билан таъминлаш учун чора-тадбирлар кўришдан иборат. Мисол учун, 2025 йилда 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган. 2025 йил 1 майдан ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. Демак, ушбу қарор ижроси оқибатида аёллар ҳам эркаклар каби кўчанинг одамига айланиб, ўзларининг уй бекалиги, фарзанд тарбиясидек асосий вазифаларини бажаришда қийинчиликларга дучор бўлишлари мумкин. Бу эса ўз-ўзидан оилавий муҳитнинг бузилишига ва келажак авлоднинг тарбияси издан чиқишига олиб келади. Чунки оилада фарзандалр тарбияси ва хонадон тозалиги, тартиб-интизоми билан асосан аёллар шуғулланади. Шунинг учун ҳукумат аёлларни чиндан ҳам қўллаб-қувватламоқчи бўлаётган бўлса, аёлга аввало у – она, уй бекаси ва авайлаб-асралиши лозим бўлган номус, деган эътиборда қарасин ва кўмак берсин. Аёлни қўллаб-қувватлаш ҳақида гап кетганда, унинг бўйнига қандайдир беъмани шартлар билан ҳаром кредитларни осиш эмас, балки ҳеч қандай эвазсиз уйга, емоқ-ичмоққа ва кийим-кечакка бўлган асосий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашни йўлга қўйиш лозим. Ишлаш масаласига келсак, бу аёлнинг ихтиёрига қўйиб берилади. Таълим борасида эса, албатта, аёлга ҳам илм олишга шарт-шароит қилиниши ва бу шароит бугунги кундагидек номаҳрам эркаклар билан аралашган ҳолда бўлмаслиги шарт. Хуллас, аёл ишлаш ёки ишламаслигидан қатъий назар, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур. Бироқ, таъкидлаш лозимки, аёлга бўлган бундай эътибор ва ғамхўрлик жамиятда юзага чиқиши учун, биринчи навбатда, Ислом тузум сифатида татбиқ қилиниши керак. Чунки бугун Ғарбнинг сарқит демократияси гендер тенглик каби заҳриқотил тушунчалари билан аёлларни тубанлик кўчасига беаёв етаклаётганини ҳар бир ақли расо одам кўриб турибди. Яқинда тикланажак Халифалик давлати Исломни тузум сифатида татбиқ қилади ва аёлга бўлган эътиборни Аллоҳ рози бўладиган даражага олиб чиқади иншаАллоҳ.
Хабар (qalampir.uz 18.03.2025й): (Исроил) Ғазога ҳужумни қайта бошлади. 200 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Изоҳ: ҲАМАС билан (Исроил) ўртасидаги 19 январ кундан бошланган тинчлик келишуви март ойида якунланиб, мусулмонларнинг бошлари узра яна лаънати яҳуд вужудининг учоқлари қақшатқич бомбардимонларини бошлаб юборди. Бу келишув уч босқичда амалга ошиши ва уруш тўлақонли тугаши керак эди. Шунингдек, мазкур келишув аслида тузоқдан бошқа нарса эмаслиги ҳам ойдек равшан эди. Чунки урушга якун ясаш, сулҳ тузиш ва тинчлик деган чалғитувчи нарсалар замирида Америка ва унинг арзандаси яҳуд вужудининг фитна-фасодга тўла мақсадлари яширинган. Буни Ислом ва мусулмонлар душмани Трамп очиқ-ойдин айтди. Мақсад муборак Фаластин заминини мусулмонлардан тўлиқ тозалаб, уни яҳуд вужуди босиб олишидир. Шунинг учун яҳуд вужуди Америка қўллови билан яна қайта мусулмонларни қирғин қилишни бошлаб юборди. Муборак Рамазон кунлари ижтимоий тармоқлар ёш гўдакларнинг бомбардимон натижасида жонсиз таналари тасвирланган юракларни ларзага келтирувчи видеоларга тўлиб тошмоқда. Мусулмон юртларининг раҳбарлари эса, ҳар галгидек қуруқ сафсата сотиш ёки қабристон каби сукут сақлашдан нарига ўтишгани йўқ. Аллоҳ билан ўрталаридаги аҳдларига содиқ бўлмаган, юборилган пайғамбарларнинг қотили бўлган, Пайғамбаримиз ﷺга кўп бора хиёнат қилган бу лаънати яҳуд қавми ҳеч қандай аҳдга вафо қилмаслиги яна бир карра ўз исботини топди. Фаластин масаласининг биргина шаръий ечими – Исломий армияларни сафарбар қилиб, яҳудларни сохта давлати билан қўшиб у ердан ҳайдаб чиқаришдир. Бундан бошқа ҳар қандай ечим хиёнат ва жиноятдир! Аллоҳ айтади:
الَّذِينَ عَاهَدتَّ مِنْهُمْ ثُمَّ يَنقُضُونَ عَهْدَهُمْ فِي كُلِّ مَرَّةٍ وَهُمْ لاَ يَتَّقُونَ
– “Улардан (яҳудлардан) сен билан аҳдлашганлар, ҳар қачон аҳдларини бузарлар. Улар Аллоҳдан қўрқмаслар”. (Анфол:56)
وَلاَ تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَىَ خَآئِنَةٍ مِّنْهُمْ إِلاَّ قَلِيلاً مِّنْهُمُ
– “Улардан (яҳудлардан) кўпларини доим хиёнат қилганликларини кўрасан”. (Бақара:13)
وَيَقْتُلُونَ النَّبِيِّينَ بِغَيْرِ الْحَقِّ ذَلِكَ بِمَا عَصَواْ وَّكَانُواْ يَعْتَدُونَ
– “Аллоҳга исён қилиб ва ҳаддидан ошганликларидан Пайғамбарларни ноҳақ ўлдирадилар”. (Бақара:61)
Хабар: (senat.uz 18.03.2025й): 2025 йил 18 март куни бўлиб ўтган Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳ: Америка бошчилигидаги кофир Ғарб юртимизга зўрлаб тиқиштираётган гендер тенглик тушунчаси аслида қандай падо бўлган, келинг шуни кўриб чиқайлик. Гендер тенглик тушунчаси – транс эркак, эркакларга хос бўлган жойлар, жумладан, ҳожатхона, ҳаммом ва қамоқхона кабиларда эркаклардан ажратилмасликни талаб қилгани учун, транс аёллар эса аёлларга хос бўлган жойларда аёллардан ажратилишига қарши чиққани учун ушбу муаммога ечим сифатида тақдим қилинган нарсадир. Бу ифлос ечимдан кўзланган мақсад – транс эркак ва транс аёлларнинг шахсий эркинлигини таъминлаш, уларни камситилишдан ҳимоя қилиш эди. Мустамлакачи Ғарб бу жирканч тушунчани Исломий юртлардаги мусулмон халқлар асл ҳақиқати билан қабул қилмаслигини билгани учун “аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш”, “хотин-қизларни иш билан таъминлаш”, “оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш” каби шиорлар остида юртимизга олиб кирди. Афсуски, ўзбек ҳукумати бунга бамайлихотир йўл очиб бергани сабабли бу шармандали гендер тенглик тушунчасининг халқимизга таъсири бўлмасдан қолмади. Натижада, оила бошлиғи бўлмиш эркак ўрнини аста-секинлик билан аёл киши эгаллаётгани, хотин-қизларни ишга жалб қилиш ортидан эркакларда нафақа мажбуриятини ҳис қилиш камайиб бораётгани, жамиятда фаҳш-бузуқлик ошкор бўлиб кетаётгани очиқ ҳақиқатга айланди. Шундай экан, охир-оқибат ўтган аср ўрталарида Америкада вужудга келган вазият, яъни транс эркак ва транс аёллар қўзғолони юртимизда ҳам содир бўлмаслиги учун зудлик билан Ғарбдан юз ўгириб, Исломий тушунча ва аҳкомлар билан бошқарадиган Рошид Халифаликка қайтишимиз ҳамда уни тиклаш учун бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қилишимиз зарур. Зеро, бу бугунги кунда фарзларнинг тожи бўлган зиммамиздаги энг муҳим вазифадир. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “…Кимки, бўйнида (халифага) байъат бўлмаган ҳолда ўлса, у жоҳилият ўлими билан кетибди”. (Муслим ривояти)
Хабар (qalampir.uz 18.03.2025й): Ўзбекистонда эрта турмуш 7 бараварга ортган.
Изоҳ: 18 март куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисидаги муҳокамаларда сенатор Гулнора Маъруфова эрта никоҳ ҳолатлари 2024 йилда 300 га яқин бўлгани ва бу ўтган 2023 йилга нисбатан 7 бараварга кўпайганини таъкидлаб ўтди. Минтақамизда бундан аввалги даврларда йигит-қизларни балоғатга етиши билан оилали қилиш урф бўлганлиги ҳаммага маълум. Ва у пайтда “эрта никоҳ” деган муаммо ҳам бўлмаган. Балоғатга етиш эса ҳар хил ёшда бўлиши табиий. Кимдир 13, 15, 18 ва ҳоказо ёшда балоғатга етиши мумкин. Масалан, аждодларимиз балоғатга етган қизларни турмуш қуришга тайёр эканига ҳеч шубҳа қилмаганлар. Уларни қайсидир Ғарб экспертларининг никоҳ борасидаги “илмий изланишлари” ҳеч ҳам қизиқтирмаган. Ўша даврларда никоҳлар мустаҳкам бўлиб, оилавий хотиржамлик ҳукм сурар эди. Чунки у вақтларда одамлар ҳаётида Ислом ҳукмрон эди. Бугун онггимиз Ғарбдан кириб келган бузуқ тушунчалар билан заҳарланяпти, ҳаётимиз эса унинг қонунлари билан булғаняпти. “Эрта никоҳ” деган қонун-қоида айнан Ғарбнинг Исломга мутлақо бегона, балки айнан Исломга қарши қаратилган бузуқ тушунчаларидандир. Унга кўра, давлат томонидан эркак ва аёлга турмуш ёши белгилаб берилади. Мана шу ёшдан пасти вояга етмаган ҳисобланиб, турмуш қуриш тақиқланади. Бироқ бу қонун-қоида инсон табиатига тўғри келмаслигини мактаб ўқувчи қизлари никоҳсиз фарзанд кўраётганлиги, ёшлар орасида зинонинг тобора кенг тарқалиб бораётганлиги, ҳатто ёш йигитлар зўрлашдек жирканч жиноятлардан ҳам тап тортмаётганлиги каби ачинарли ҳолатлар тасдиқлаб турибди. Бироқ ўзбек режимини булар асло ташвишга солмаётган кўринади. Акс ҳолда, сенат йиғилишида бошқа ўткир муаммолар қалашиб ётганда “эрта никоҳ” деган нарсани ваҳимали муаммо қилиб кўтаришармиди?! Демак, ҳар хил баҳоналар билан йўқ жойдан муаммо ўйлаб топилаётгани, Исломий тушунчалар ва ҳукмларга қарши курашда ўзбек режимининг нақадар журъатли бўлиб кетганини кўрсатади холос. Мусулмон халқимиз бор имконияти билан бунга қаршилик кўрсатиш вақти келди!
Хабар (uza.uz 19.03.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.
Изоҳ: Сума Чакрабарти 2020 йилнинг сентябр ойида президент маслаҳатчиси этиб тайинланган. У Британия давлат ходими бўлиб, Халқаро тараққиёт департаментида (2002−2007) ва Адлия вазирлигида (2007−2012) доимий котиб вазифаларида ишлаган. У Европа тикланиш ва тараққиёт банкини 2012 йилдан 2020 йилгача, 8 йил давомида бошқарган. Шунингдек, Чакрабарти Қозоғистон президентининг ҳам иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси ҳисобланади. Кўриниб турибдики, маккор Британия Мирзиёев билан яккама-якка суҳбатлашадиган ўзининг агентини маслаҳатчи сифатида тиқиштиришга эришган. Унинг қайси йўналишларда маслаҳатчи эканлигига эътибор беринг: давлат бошқаруви, иқтисод ва халқаро ҳамкорлик. Масалан, Gazeta.uz’да 2021 йил 13 сентябрда Чакрабарти билан ўтказилган суҳбат эълон қилинди. Унда Чакрабартининг айтишича, унинг “ислоҳотлар бўйича йўл харитаси” маъқулланган. Британиянинг Тhе Financial Times газетаси бу ҳақда мақола чоп этган эди. Унда ислоҳотларнинг йўл харитаси кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ислоҳоти ва коррупцияга қарши қонунчиликни янгилашдан тортиб, давлат активларини хусусийлаштириш режаларигача бўлган кўплаб ташаббусларни ўз ичига олгани айтилади. Мусулмон халқимиз ҳаётини оғирлаштираётган бу каби “ислоҳот”лар қаердан келаётганини, яъни ёвузлик манбаи нима эканлигини одамлар яхшилаб англаб олишлари керак! Бу мустамлакачи давлатлар Ўзбекистонга ўхшаган заиф давлатчаларга Исломга тамоман ёт бўлган қонун-қоидаларни ўзлари тиқиштирган маслаҳатчилари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар каби ҳар хил услуб ва воситалардан фойдаланган ҳолда жорий қилишга уринишади. Натижада бу юртда уларнинг нуфузи янада ортиб, давлат сиёсатига бўлган таъсири кучаяди. Албатта, бунинг оғир юки ҳар доимгидек шу бечора халқ бўйнига тушади. Исломий бошқарувда эса, давлат раҳбари бўлмиш халифа билан яккама-якка суҳбатлашиш имконияти яратиб бериладиган кофир маслаҳатчининг бўлиши асло жоиз эмас.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
24.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми