Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (daryo.uz 24.03.2025й): Мамлакатда қурилаётган АЭС қиймати икки миллиард доллардан кам бўлади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego’га берган интервьюсида маълум қилди.
Изоҳ: Ўзбекистонда “Росатом” томонидан қурилиши режалаштирилган кичик АЭС ўзбек сегментида кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Яъни энергетика соҳасидаги бу стратегик объектнинг қиймати қанча экани, жалб қилинадиган маблағлар манбаси, объектнинг Ўзбекистон учун қанчалик муҳимлиги, у сабабли Ўзбекистон энергетика масаласида қарам бўлиб қолиш ёки қолмаслиги каби жиҳатлар муҳокама марказида турибди. Энг кўп эътирозга сабаб бўлаётган томони эса – ҳали қуруқликда қурилмаган, фақат атом музёрар кемаларида ишлатилган РИТМ-200Н сув-сувли ядро реакторларига эга бўлган кичик АЭСни “Росатом” Ўзбекистонда қурмоқчи бўлаётгани. “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев интервьюсида айнан шу масалаларга аниқлик киритиб, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини тушунтирмоқчи бўлди. Масалан, Аҳмадхўжаев объектнинг қиймати ҳақида тўхталиб, унинг 2 миллиард доллардан камроқ бўлишини айтди. Бироқ иқтисодчи Абдулла Абдуқодировнинг фикрига кўра, бошланишида икки миллиард долларлик лойиҳа якунда 11 миллиард доллардан ортиққа тушади. Маблағлар манбасига келсак, “Ўзатом” директори маблағлар асосан чет элдан жалб қилинишини, давлат бюджетидан эса озроқ миқдорда бўлишини айтиб ўтди. Яна бир қизиқ томони, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Каримовнинг айтишича, ҳозирда АЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 КВт соати нархи 4 сентдан кам эмас. Унинг айтишича, бу нарх қуёш станциялари таклиф қилаётган 1,3 сентдан анча қиммат. Ва энг асосийси, қурилиши режалаштирилаётган кичик АЭСнинг РИТМ-200Н сув-сувли ядро реактори қуруқликда синовдан ўтмаган. “Ўзатом” директори эса, уни қуруқликка мослаштирилган, деб бутун Ўзбекистондаги норозилик кайфиятини юмшатмоқчи бўляпти. Бундан лойиҳани амалга оширишда ўзбек режими Россиянинг қаттиқ босими остида эканлигини тушуниш мумкин. Буни “Ўзатом” директори қурилишни Росатом амалга оширишини ва бу масалада референдум ўтказилмаслигини айтгани ҳам тасдиқламоқда. Хуллас, бу муҳим объект қурилган тақдирда ҳам асосан Россиянинг мустамлакачилик мақсадларига хизмат қилади. Ўзбекистон аҳолиси учун фойдасидан кўра хатари кўплигича қолаверади. Бундан ташқари, қурилиш учун жалб қилинган маблағлар халқ гарданига қўшимча юк бўлиб тушади. Мусулмонлар устида Исломий бошқарув бўлсагина бу каби муҳим стратегик объектлар халқимиз манфаатларига хизмат қилади.
Хабар (kun.uz 24.03.2025й): 17−20 март кунлари Миссисипи штати «Camp Shelby» ҳарбий-ўқув базасида «Энг илғор жангчи-2025» мусобақаси бўлиб ўтди.
Изоҳ: Маълум қилинишича, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийлар Алишох Абдуллаев ва Шохрух Жовкашев турнир рекордларини янгилаб, махсус соврин билан тақдирланди. Бундай ҳарбий маҳоратга эришган ҳарбийларимиз Ғазо болаларининг: “Биз, Ғазо болалари, биз, Муқаддас Замин бўлмиш Фаластин болалари, Ғазода бомба, қон, қичқириқ ва кўз ёшларга ғарқ бўляпмиз! Бизнинг ошқозонимиз бўш, танамиз ўқ билан тўлдирилган, биз ҳаётдан бизни тортиб олишни талаб қиладиган ўлим хонасида маҳбусмиз! Биз, Ғазо болалари, эътиқод ришталарини боғлашни унутган Ислом оламига ҳар лаҳзада, ҳар бир сонияда, ҳар бир сукунатда ўлаётганимизни эълон қиламиз!” – деган нидосига “лаббай” деб, Муқаддас Заминни босқинчи яҳуд вужудидан озод қилиш учун ҳаракатга келармикин?! Ўзбекистон ҳукуматининг куфрбоши Америка бошчилигидаги Ғарб, Россия ва Хитой билан тузган ҳар қандай ҳарбий келишувлари Ўзбекистон армиясини занжирбанд қилиб, фақат мустамлакачи кофир давлатларнинг манфаати учун ҳаракатга келадиган қилиб қўйганини инобатга оладиган бўлсак, бунинг эҳтимоли жуда ҳам оз, дейишимиз мумкин. Бунинг сабаби шуки, халқаро майдонда кучлар мувозанатини белгилайдиган Америка сингари катта давлатлар заиф давлатларни иқтисодий, ҳарбий жиҳатдан кучаймаслиги учун ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик келишувлари орқали ўзининг назоратига олади. Шунинг учун ҳам ўзбек режимининг Россия, Хитой, Америка каби давлатлар билан тузаётган ҳарбий-иқтисодий битим ва келишувлари, иддио қилинаётганидек, юртимиз тинчлиги ва тараққиётига хизмат қилмайди. Аксинча, мамлакатимиз ҳарбий ва иқтисодий имкониятларини бўғизлаб, кучли давлатлар чангалига ташлашдан ўзгасига ярамайди. Шундай экан, кофир мустамлакачи давлатлар билан ҳар қандай ҳамкорликни бекор қилиб, Рошид Халифалик бошқарув шаклига ўтиш билан ҳарбийларимизни Ислом ва мусулмонлар манфаатига хизмат қилувчи армияга айлантиришимиз зарур. Мана шундагина Ғазо болаларининг нидоси жавобсиз қолмайди, иншаАллоҳ!
Хабар (gazeta.uz 24.03.2025й): Шавкат Мирзиёев умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид қарор имзолади.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, ҳужжат “умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқнинг Ўзбекистон фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш”га қаратилган. Ҳужжатнинг юзаки мазмунидан ўзбек ҳукумати бундан кейин хориждаги ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга, уларга моддий ёки бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишга эътиборни кучайтиради, деган хулоса келади. Бироқ ҳужжатнинг вазифаларидан бирида шундай дейилади: хориждаги ватандошлар жамоалари ва ўзбек диаспораларининг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини ватан ривожига сафарбар этишни қўллаб-қувватлашдир. Шунингдек, хориждагилар билан алоқаларни мустаҳкамлашни амалга ошириш деганда, ҳужжатга кўра, қуйидагилар тушунилади: тўғридан-тўғри инвестициялар киритишини қўллаб-қувватлаш; хайрия пул маблағларини ижтимоий фойдали ва мақсадли лойиҳаларни молиялаштиришга тўғридан-тўғри йўналтириш; капитал бозорига инвестициялар киритилишини рағбатлантириш; туризмни ривожлантириш масалалари назарда тутилади. Бундан кўриниб турибдики, манфаатдорликка асосланган капиталистик демократия тузумини татбиқ қилаётган ўзбек режими хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораларининг ғамини қилиш эмас, балки улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўляпти. Шунингдек, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини назорат қилишни кучайтириш ҳам кўзланган. Албатта, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Чунки бу тузумда фақат худбин, ўз манфаатини ҳамма нарсадан устун қўювчи кимсалар етишиб чиқади. Бундай раҳбарлар қандай қарор ёки қонун чиқармасин, оддий халққа ундан ҳеч қандай фойда келмайди. Уларнинг жазибадор сўзлари эса, қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Ҳозирги куфр тузумини татбиқ қилувчи раҳбарлар сўзда бошқа, амалда бошқадирлар. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Яқинда одамлар устига алдовчи йиллар келади, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади. Хоинларга ишонилади ва омонатдор кишилар хоинга чиқарилади. Рувайбиза нутқ қилади”. “Рувайбиза нима” деб сўралди. У зот дедилар: “Ўзи паст (нолойиқ, пасткаш) кимса омманинг иши устида (одамлар ичида) гап сотади”.
Хабар (president.uz 25.03.2025й): 25 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказилган ифторлик маросимида иштирок этди.
Изоҳ: Тадбир аввалида давлат раҳбари мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклаб: “Ушбу шарофатли ойда гўзал диёримизда мана шундай файзли ифторлик маросимини эл-юртимиз билан биргаликда ўтказиш насиб этгани учун меҳрибон ва қудратли Аллоҳ таъолога беҳисоб шукроналар айтамиз. Мамлакатимизда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя ҳамма ишда асосий дастурга айланмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, виждон эркинлиги таъминланаётгани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлмоқда”, – деди. Шунингдек, у нотинчлик ўчоқлари исталган пайтда кенгайиб кетиши мумкинлиги, мусулмон мамлакатларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бирдамлик ва Ислом уммати ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлиги, бунинг учун, биринчи навбатда, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, илм-маърифатга йўналтириш эътибор марказида туриши кераклиги таъкидланди. Тадбир сўнггида ўзбек футболчилари ғалабаси учун дуо қилинди. Хуллас, президент ўз нутқида иккиюзламачилик сиёсати олиб бораётганини очиқ-ойдин баён қилди. У “фуқароларнинг ҳуқуқлари, виждон эркинлиги таъминланаётгани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлмоқда” деганда, барча ҳудудлардаги масжидларда фарзандларимизни Жума ва Таровеҳ намозларидан тўсилаётганини, ҳарбийларга рўза ва ибодатлар ман қилинганини хаёлига келтирдимикин?! Мирзиёев Уммат бирлигини тилга олаётган бир вақтда, Умматни парчалайдиган, Ислом уни қаттиқ қоралаган ватанпарварлик ва миллатчилик тушунчаларини халқимизга сингдириб, сунъий чегараларни мустаҳкамламоқда. Янада ачинарлиси, муфтий Н. Холиқназаров Фаластин ерида мусулмон гўдаклар, аёллар, ҳомиладорлар устига тонналаб бомбалар ёғилиб, таналари парча-парча бўлаётган бир пайтда, лоақал уларнинг ҳаққига дуо қилиш ўрнига, футболчиларга ғалаба сўраб дуо қилди. Зеро, бундай кимсалар ҳақида Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Одамларга шундай алдамчи йиллар келадики, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат берилади, омонатдор хоинга чиқарилади ва рувайбиза гапиради”. “Рувайбиза нима?” деб сўралди. “Пасткаш одам омманинг ишлари ҳақида гапиради”, – дедилар”. (Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари)
Хабар (gazeta.uz 25.03.2025й): Ота-оналарга 515 мингта огоҳлантириш хати юборилганидан сўнг Ўзбекистон мактабларида давомат 95-99 фоизгача ошган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 18 март куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Изоҳ: Шундай хабар тарқалганидан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналар ҳатто қамоқ жазосига тортилишлари мумкинлигидан огоҳлантирди. Булар Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган таълим сиёсати муваффақиятсизликка учраганини ва таълим программаси яроқсиз эканлигини кўрсатади. Чунки ҳукумат бу ҳақиқатни яшириш учун айбни ё ўқитувчига ёки ота-онага қўйиб келмоқда. Бинобарин, “калтак синса ҳам халқ бошида синсин” қабилида иш тутиш ўзбек режими учун янгилик эмас. Энди таълим сиёсатининг муваффақиятсизлиги ва таълим программаси яроқсиз эканлигига келсак, бунинг сабаби таълимнинг Исломга асосланмаганлигидир. Динимизда таълим сиёсати Ислом ақидасига асосланади. Барча дарсликлар ва ўқитиш услублари шу асосдан ишлаб чиқилади. Таълим программаси соф Исломий сақофатдан иборат бўлади. Таълимдан кўзланган ғоя эса, тафаккур ва турмуш тарзи Исломий сақофатга мувофиқ бўлган Исломий шахсиятни тарбиялашдир. Бунда мусулмон фарзандлари Исломий билимлар соҳасида бўлсин, ёки ҳандаса, химия, физика, тиббиёт каби аниқ фанлар соҳасида бўлсин, мутахассис олимлар қилиб етиштирилади. Бугунги кунда юртимиздаги таълим соҳаси Россия, Америка, Англия, Франция каби кофир давлатлар нуфузи остида бўлиб, улар таълим ва грант дастурлари орқали таълим сиёсатини белгилаб бермоқда. Фарзандларимизга берилаётган таълим программаси Ғарб сақофатидан иборат бўлиб, бу сақофат ишлаб чиқаришда енгил саноатдан нарига ўтолмайдиган, чет эл технологияларига қарамликдан чиқиб кетишга имкон бермайдиган кадрларни тайёрлашга қаратилган. Шунингдек, у фарзандларимизнинг покиза табиатини бузиб, Исломнинг ҳақиқатини тушунишдан узоқлаштиради. Шундай экан, таълим соҳасида Исломдаги таълим дастурини татбиқ қиладиган, фарзандларимизни Бухорий, Термизий, Замахшарий, ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний каби мутахассис олим ва ихтирочилар қилиб етиштирадиган, ишлаб чиқаришни енгил саноатдан оғир саноатга олиб ўтадиган Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш учун ҳаракат қилайлик.
Хабар (gazeta.uz 25.03.2025й): 2025−2027 йилларда Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуддида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, заводлар Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида Президентнинг 2025 йил 24 март куни ПҚ-116-сон, ПҚ-117-сон, ПҚ-118-сонли қарорларига асосан қурилади. Албатта, бундай заводларнинг қурилиши ҳар қандай давлатнинг энергетика соҳасини, экологик вазиятини ўнглаш учун яхши имконият ҳисобланади. Айниқса, электр энергияси муаммоли бўлган Ўзбекистон учун бундай объектлар янада аҳамиятлидир. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндилардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Йилига 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқинди ёқилиб, 2 миллиард 100 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Мазкур заводлар инвестициялар ҳисобига қурилиб, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ, лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади. Бу дегани тарифлар лойиҳа компанияларининг манфаатига мувофиқ белгиланади. Демак, бу заводлардан асосан ҳукумат ва инвесторлар фойда кўради. Халқимиз эса келажакда электр энергияси учун ҳозиргидан-да қимматроқ тўлашига тўғри келади. Чунки тарифларни оширишдан чет эл инвестициясини жалб қилиш кўзланган. Капиталистик иқтисодий сиёсатнинг моҳияти мана шундай – бунда шахсларнинг (яъни капитал эгаларининг) манфаатлари жамият манфаатларидан устун қўйилади. Исломда эса шахс манфаати билан жамиятники бир-бирига аралаштириб юборилмайди, бирини бошқасидан устун ҳам қўйилмайди. Чиқиндилардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи йирик заводлар умматнинг умумий мулки бўлиб, давлатга ҳам, шахсга ҳам эгалик қилиб олишига йўл қўйилмайди. Энергия манбалари Ислом давлати томонидан халққа бепул ёки жуда ҳам арзон нархларда сифатли таъминлаб берилади. Бу ишларнинг барчасини халифа шаръий ҳукм нуқтаи назаридан амалга оширади. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар:
النَّاسُ شُركَاءُ في ثلاثٍ : في المَاءِ وَالكَلَإِ وَالنَّارِ
“Одамлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар”.
Хабар (president.uz 26.03.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни энергия ресурсларини иқтисод қилиш, истеъмол самарадорлигини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Изоҳ: Йиғилишда Мирзиёев бу йил 1,1 миллиард куб метр табиий газ ва 2,6 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича топшириқ берди. Бу халқимиз учун яхшиликдан дарак эмас. Чунки газ ва электрни иқтисод қилиш асосан яна шу бечора халқ ҳисобидан бўлади. Чунончи, газ ва электрга лимит белгилаш ва қимматлаштиришдан кўзланган мақсадлардан бири халқни энергия манбаларини тежашга мажбур қилиш эди. Бу эса одамларни зарурат бўлса ҳам газ ва электрни ишлатишдан, эҳтиёжлари қонмай қолишини билиб туриб маҳрум қилиш билан баробардир. Мана, “Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг “газимиз учта Ўзбекистонни боқишга етади” деган фикрига муносабат билдирди. Аҳмадхўжаев асосий масала аҳолининг истеъмол маданиятида эканини урғулади. “Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”, деди у. Бу кимса газ ва электр тақчиллигида яна шу жабрдийда халқни айблаяпти. Демак, халқимиз газ ва электрни орқа-олдига қарамай совуриб юбораётган экан-да?! Ана холос! Бу ўзбек ҳукумати расмийлари шунчалик тубанликка бориб етишяптики, ўзларининг энергетика соҳасидаги муваффақиятсиз ва ўрисга тобеликка асосланган яроқсиз бошқарувини ҳеч ҳам тан олгилари келмайди. Ўлганни устига тепгандек қилиб, яна шу халқни айблашдан уялишмайди. Шунчалик ҳам ноинсоф бўласанларми?! Бундан ташқари, халқимиз газ ва электр билан тўлиқ ва сифатли таъминланмаётган бўлса, унда қандай қилиб уни тежайди?! Ўзбек режимининг мана шундай абсурд гап-сўзлари охири бориб нормал ҳолатга айланиб қолади шекилли! Ўзбекистондаги мусулмон халқимиз Исломий бошқарув ҳамда Ислом тарбиясини олган етук ва адолатли раҳбарларга нақадар муҳтожлиги кундан-кунга ойдинлашиб боряпти.
Хабар (qalampir.uz 26.03.2025й): Воитов иши: Давлат сири ёки давлат пули ҳақида.
Изоҳ: Qalampir.uz шундай сарлавҳа остида собиқ қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов иши ҳақида мақола эълон қилди. Мақолада бу иш устидаги суд маҳкамаси 7 ойдан бери давом этаётгани ва суд жараёнларига журналистлар қўйилмай, ёпиқ тарзда ўтаётгани айтилади. Нашр нега суд бунчалик чўзилиб кетгани ва жамоатчилик учун ёпиб қўйилгани сабабига қизиқиб, журналистик текширув ўтказган. Бу ўринда, эътиборимизни мақола эмас, балки нашрнинг бу ишга бўлган ёндашуви тортди. Ҳақиқатда, суд узоқ давом этаётгани ва ёпиқлиги қатор саволлар уйғотиши табиий ҳол. Нашр шунга эътибор берибди, албатта, бу мақтовга сазовор иш. Балки бошқа ОАВлар ва журналистлар ҳам бу ишни кузатиб боришаётгандир. Агар шундай бўлса, Ўзбекистондаги маҳаллий нашрларга, хусусан, Qalampir.uz нашрига ҳам нега бундан-да йирикроқ ва ёпиқроқ бўлган бошқа ишга шунчалик эътибор бермаяпсизлар, деган саволни ўртага ташлаймиз. Бу иш – собиқ сиёсий маҳкумларнинг катта гуруҳи устидан ўтказилган ва ҳозирда ҳам давом этаётган суд жараёнларидир. Улардан 15 нафарига 6 йилдан 13 йилгача бўлган қамоқ жазоси ҳукми ўқилди. Яна 31 йигитнинг суди ҳамон давом этмоқда. Уларнинг деярли барчасини тергов ва суд жараёнлари бир йилдан бери давом этмоқда ҳамда қасддан тор суд биноларида, деярли ёпиқ ҳолда олиб бориляпти. Албатта, бундан сизларнинг хабарингиз бор. Ҳа, хабарингиз бўлмаслиги мумкин эмас! Хўш, ёпиқ бўлишига қарамай нега “Воитов иши”га қизиқиб, у ҳақида маълумот тўплаб, оммага хабар беряпсизу, бироқ бурнингиз тагидаги энг йирик суд жараёнлари ҳақида лом-мим демайсиз?! Аслида, бу йигитлар устида бўлаётган мисли йўқ зулму зўравонликларни ёритишингиз, бу ишга омма эътиборини максимал даражада қаратиш учун бор имкониятингизни сарфлашингиз лозим эди. Бироқ афсуски, сизлар “сариқ матбуот” деган номни оқлаяпсизлар холос. Шунингдек, ўзбек режими тарафидан сизларга белгилаб қўйилган “қизил чизиқ”лар борлигини ҳам очиқдан-очиқ тасдиқлаяпсиз. Лекин шуни билиб қўйингки, матбуот соҳасида фаолият юритишнинг улкан масъулияти бор. Бу масъулиятни зое қилиш эса, золимларга зулмда шерик бўлишга ва энг ёмони, Аллоҳнинг олдида юзингиз қора бўлишига олиб боради. Аллоҳ таоло айтади: (Оят маъноси таржимаси) “Бугунги Кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”. (Ёсин:65)
Хабар (azon.global 27.03.2025й): Дубайда яҳудий раввинни ўлдирганликда айбланган уч нафар ўзбекистонлик қатл жазосига ҳукм қилинди.
Изоҳ: Маълумотларга кўра, Дубай суди 28 ёшли Олимбой Давлатёров, Маҳмуджон Кенжабоев ва 33 ёшли Азизбек Исмоиловни Молдова ва (Исроил) фуқароси ҳамда Абу-Дабидаги “Хобод” яҳудий диний ҳаракати раввини бўлган Зви Коганнинг ўлимида айбдор деб топган. Расмий маълумотларга кўра, ўлдирилган раввин оддий шахс бўлмаган – у ишғолчи яҳуд режимининг ҳарбий тузилмалари аъзоси бўлган. У Ғазо секторида фаластинликларга қарши ҳарбий операцияларда қатнашган ва юзлаб мусулмонларни, жумладан, аёллар ва болаларни қатл этишда бевосита иштирок этган. Исломий юртлар устига ўрнашиб олган малай режимларнинг хоинлиги ва тубанлигининг чегараси кўринмай қолди. Бу режимлар муборак Фаластиндаги мусулмонларнинг жони, моли ва обрўсини булғаётган лаънати яҳуд вужудини бор имкониятлари билан ҳимоя қилиб келишяпти. Ғазодаги даҳшатли қирғинлардан қалблари тилка-пора бўлиб, қони қайнаётган мард ва журъатли мусулмон йигитлар қасос олишса, уларни шафқатсизларча ўлимга ҳукм қилишяпти. Аслида, бу йигитлар Ислом Уммати улар билан ҳар қанча фахрланса арзийдиган қаҳрамонлардир. Бироқ анави Ғарбнинг малайи БАА режими ўзига шармандалик ва хорликни раво кўрди. Ўзбек режими ҳам ўзининг мусулмон фуқароларини ёрдамсиз ва ҳимоясиз қолдириб, бу жиноятга шерик бўлди. Аксига олиб, Тошкентдаги яҳудлар элчисига хорларча ҳамдардлик билдирди. Биз ушбу ўлимга ҳукм қилинган йигитларга шаҳидлик муборак бўлсин деймиз! Мана бу малай ҳокимлар сизларнинг тирноғингизга ҳам арзимайди! Сизларда топилган журъат, шижоат ва фидоийликдан зиғирчаси ҳам уларда топилмади! Сизлардаги ор-номус ва қатъият уларга бегона! Сизлар 50 дан ортиқ Исломий юртлар режимлари бир бўлиб қила олмаган ишни уддаладингиз! Сизлар бу режимларнинг ҳақиқий башарасини яна бир бор бутун дунёга кўрсатиб қўйдингиз! Биз ушбу мард йигитларнинг – азиз биродарларимизнинг ота-оналари ва яқинларига Аллоҳдан офият ва сабр сўраймиз! Уларга айтамизки, фарзандингиз ҳозирги куфр тузуми ўлчови билан жиноятчига чиқарилган бўлса-да, бироқ улар Ислом ўлчови бўйича қаҳрамонлардир! Албатта, ҳаммамиз Аллоҳнинг олдида демократия билан эмас, Ислом ўлчови бўйича ҳисоб-китоб қилинамиз. Шундай экан, Аллоҳ таоло олдида ушбу йигитларнинг юзи ёруғ бўлиб, энг буюк неъмат – шаҳидлик мақоми ва Яратувчи Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигини олишади, деган умиддамиз. Ислом Умматига айтаримиз шу: Халифалик давлатимиз бўлмас экан, мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси топталишда давом этаверади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
31.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми