Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (president.uz 31.03.2025й): Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ташриф буюрди.
Изоҳ: Ташриф давомида Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан икки томонлама учрашув ўтказди ва унда икки давлат ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённома имзоланди. Бундан ташқари, Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Тожикистонга ташриф буюрган Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашув ўтказишди. Хабарга кўра, учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди. Мирзиёев 2016 йил иқтидорга келгандан кейин ташқи сиёсатда МО давлатлари билан яхши муносабатларни йўлга қўйишни устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Албатта, бу сиёсатнинг муҳим натижаларидан бири Мирзиёев ташаббуси билан МО давлатлари ўртасида Маслаҳат учрашувларининг йўлга қўйилиши бўлди. Минтақа давлатлари раҳбарларининг ўзаро яхши муносабатга, бирлашишга интилишлари минтиқада яшовчи мусулмон халқлар учун кўп йиллардан бери орзиқиб кутилаётган ҳодиса ва мақтовга сазовор ишдир. Бироқ бу саъй-ҳаракатлар Ислом асосида амалга оширилсагина чинакам ва давомли бирлашиш юзага келади. Бунинг учун, аввало, минтақа мусулмон халқларининг зеҳниятини миллатчилик, ватанпарварлик каби тор ва хатарли тушунчалардан тозалаш, мустамлакачи ўрис чизиб берган сунъий чегараларни парчалаб ташлаш зарур. Ва энг асосийси, минтақа давлатлари раҳбарлари бугунги куфр демократик қонунлари ўрнига Исломдан ечим олишга ва муаммоларни мусулмонлар эътиқодидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилишга аҳамият қаратишлари лозим. Шундагина ушбу минтақа халқлари бир уммат сифатида ягона давлат, ягона байроқ соясида бирлашиш нақадар муҳим эканлигини англаб етади ва шунга қараб ҳаракат қилади. Акс ҳолда миллатчилик, ватанпарварлик каби тор, саёз тушунчалардан Россияга ўхшаган мустамлакачи давлатлар минтақани ўз таъсири остида ушлаб қолиш учун унумли фойдаланади ва раҳбарларнинг мазкур уринишлари самарасиз бўлиб қолаверади. Демак, Ислом омилисиз юзага келадиган ҳар қандай бирлашиш – мўрт бирлашиш бўлиб, минтақа у ёки бу мустамлакачи давлат қўлида ўйинчоқ бўлиб қолишда давом этаверади. Аллоҳ айтади:
وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ
– “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!” (Оли Имрон:103)
Хабар (qalampir.uz 01.04.2025й): Афғонистондаги аввалги тузум ҳокимиятни сақлаб қололмаслигига амин эдик – Мирзиёев.
Изоҳ: Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Euronews”га берган интервьюсида айтиб ўтди. У бунга изоҳ бериб шундай деди: “Афғонистондаги аввалги тузум бир қатор сабабларга кўра ҳокимиятни сақлаб қололмаслигига амин эдик. Бу сабаблар қаторида аввалги ҳокимиятнинг мамлакат ҳудудини тўлиқ назорат қилишга қобилсизлиги, мухолифат билан мулоқотга тайёр бўлмагани, инклюзив ҳукуматни шакллантиришга интилмагани ва давлат бошқарувининг барча даражаларида коррупция авж олганини келтириш мумкин”. Афғонистондаги аввалги режим нега ҳокимиятини сақлаб қола олмаганлигининг асл сабабини Мирзиёев ё билмайди ё билиб туриб қасддан яширди. Бунинг сабаби шу эдики, собиқ афғон режими ва сиёсий элитаси Америкага малай бўлиб, ҳокимиятни барпо қилишда ўз халқи ва унинг эътиқодига таянмаганди. Соддароқ айтганда, бу режим Америкага таянганди, ўз халқига эмас. Шунинг учун бу ҳокимият жуда мўрт ҳамда заиф аҳволда қолаверди ва охир-оқибат яшин тезлигида қулади. Мирзиёев афғон режими қулашига амин бўлган экан, унда ўзининг ҳокимияти ҳам, албатта, завол топишини билса керак?! Чунки ўзбек режими ҳам ўз халқини норози қилиб, унинг қадр-қимматини ерга уряпти, ҳаққини топтаяпти ва бойликларини талон-тарож қиляпти. Бу ҳукумат мусулмон халқимизнинг Ислом асосида уйғонишига қарши курашишда минтақада етакчилик ролини ўйнаяпти. У ўз халқига суяниш ўрнига – худди афғон режими каби – Америка, ЕИ, Хитой ва Россия каби кофир мустамлакачи давлатларга таяняпти. Демакки, бундай режимлар эрта ё кеч қулашларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу фақат вақт масаласи холос. Бироқ энг ачинарлиси, ўзбек режими ва сиёсий элитаси ёнгинасидаги афғон режимининг шармандаларча қулаганидан, Америка уни ёрдамсиз ташлаб қўйганидан ҳеч ибрат олмаяпти. Эртага бу золим режимлар ҳам қулайди, албатта. Ана шунда уларнинг ишонган тоғи бўлган америкаликларми ёки ўрисларми ё бошқасими, бу режимлардан осонгина воз кечиб юборишади. Ўз халқидан юз ўгирган бундай режимларнинг оқибати бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас! Бироқ майдонда мусулмон халқимизнинг ўзи қолади ва унга зулм қилган ҳар бир кимсани, албатта, ҳисобга тортади!
Хабар (kun.uz 01.04.2025й): Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчисини озод қилди.
Изоҳ: Хабарга кўра, қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш жинояти учун 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган аёлни Наманган вилояти суди судяси Авазбек Иномов озод қилиб юборгани маълум бўлди. Аввалроқ судя Иномов Поп тумани ҳокимининг ўғрилик қилган ўғлини апелляция инстанциясида суд залидан озод қилиб, “тилга тушганди”. У январ ойида “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланган. Ҳар қандай тузумнинг адолатли ижроси таъминланишида судялар (қозилар) муҳим ўрин тутади. Бироқ бугунги манфаатдорликка асосланган капиталистик тузумнинг татбиқи натижасида мансабдордан тортиб то оддий фуқарогача моддий манфаат унинг ишлари ўлчови бўлиб қолади. Бу тузумда ҳар бир одамнинг ҳақ-ҳуқуқи ва қонун устуворлиги эмас, балки шахснинг моддий манфаатдорлиги устувор бўлади. Бу тузум қонунлари бўйича иш кўрадиган судялар ажрим қилишда ўзлари ёки ҳокимият амалдорларининг манфаатларини устун қўядилар. Эътиборли томони, ҳокимиятга яқин кимсалар аксар ҳолатда жиноий жавобгарликка тортилмайди, сувдан қуруқ чиқади. Юқоридаги хабар фикрларимизни яққол тасдиқлаётган бўлишига қарамай, бироқ энг ачинарлиси шуки, мақола ва хафталик хабарларимиз орқали собиқ сиёсий маҳкумларнинг суд жараёнлари ҳақида кўп маротаба хабар берган эдик. Айнан мана шу жараёнларда судялар собиқ сиёсий маҳкумларни ёлғон айбловларга асосланиб кўп йилларга қамоққа ҳукм чиқардилар. Хуллас, адолат фақатгина илоҳий тузум – Исломий қонунлар татбиқ қилинсагина юзага чиқади, холос. Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу машҳур сўзлари буни тасдиқлаб турибди: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим!”
Хабар (gazeta.uz 01.04.2025й): ОТБнинг 30 млн долларлик қарзи Ўзбекистонда ипотекани янада арзонлаштиришга ёрдам беради.
Изоҳ: Хабарга кўра, маблағ уй-жой кредитларини ҳамда экологик ва энергияни тежамкор таъмирлашни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Лойиҳа, шунингдек, аёллар ва ёшлар учун ипотека олиш имкониятини кенгайтиради. ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арайанинг сўзларига кўра, ОТБ ёшлар ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда мамлакатда уй-жой кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда. Албатта, Ўзбекистоннинг серфарзанд халқи учун уй-жой масаласи асосий муаммолардан ҳисобланади. Бироқ иқтисодий жиҳатдан қийинчилик билан кун кўраётган ушбу халққа уй-жой масаласида фоизли кредитлар орқали ёрдам қиламан, дейиш уни янада оғир муаммога гирифтор қилишдан бошқа нарса эмас. Демак, аслида буни ёрдам деб ҳам бўлмайди. Чунки, хабарда айтилишича, аёллар ва ёшларнинг экологик таъмирлаш ва уй-жой учун кредитлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга урғу берилмоқда, уларни уй-жой билан таъминлашга эмас. Бундан кўриниб турибдики, аёллар ва ёшларнинг уй-жой кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан асл мақсад уларни уй-жойли қилиш эмас, балки уй-жойга бўлган талабни оширишдир. Хабарга кўра, уй-жойга бўлган талабнинг ошиши қурилиш саноатини рағбатлантиради, иш ўринларини яратади ва иқтисодий фаолликни оширади, бу эса мультипликатив таъсирга олиб келади, дейилади. Манфаатдорликка асосланган капиталистик демократия тузумида моддий манфаат барча ишларнинг ўлчови бўлгани учун ҳам бу тузум инсоний қадр-қимматдан холи бўлади. Шунинг учун ушбу тузумни татбиқ қилаётган ўзбек ҳукумати ҳеч бир мулоҳаза юритмай, ҳаром кредитлар орқали кам таъминланган аёллар ва ёшлардан ҳам фойда кўришга уриняпти. Исломда эса шаръий ҳукмга мувофиқ уй-жой инсоннинг зарурий эҳтиёжи бўлиб, бу билан ҳар бир фуқарони эвазсиз таъминланишига давлат жавобгар бўлади. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«اَلْإِمَامُ الَّذِى عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
“Инсонлар устидаги имом (яъни халифа) бошқарувчидир, у қўл остидагилардан масъулдир”.
Хабар (daryo.uz 02.04.2025й): Сохта иш ўринлари, сиздирилаётган шахсий маълумотлар ва ёлғон ҳисоботлар: Бандлик вазирлиги кимни алдамоқчи?
Изоҳ: Daryo.uz нашри шундай сарлавҳа остида бир мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Миробод туманларида яшовчи Моҳларойим Маъруфхонова ҳамда Сарвиноз Тожибоеваларни иш берувчи томонидан ҳужжатларини расмийлаштираётганда, ҳар икки талабгор ҳозирда бошқа ташкилот ишчиси сифатида рўйхатда тургани маълум бўлган. Бу қизларнинг “бандлиги таъминланганлиги” қайсидир раҳбарнинг “ёшларни иш билан таъминлагани” ҳақидаги ҳисоботини тўлдирганлигига шубҳа йўқ. Қизиғи шуки, “Дарё.уз”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб қайтарган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизматига кўра, Моҳларойим Маъруфхоновани ўзининг хабари йўқ ҳолда ишга олган МЧЖга чора кўрилган. Қилғиликни қилган раҳбарлар эса, ҳар доимгидек сувдан қуруқ чиқишди. Албатта, сохта иш ўринларини ташкил қилиш янгилик эмас. Қалампир.узнинг 2024 йил 11 сентябр кунги хабарида Ўзбекистонда салкам 765 минг янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани маълум бўлганлиги айтилган эди. Албатта, бундай қўшиб ёзишлар айнан ҳукуматнинг юқори доиралари буйруқларисиз бўлмаслигига асло шубҳа йўқ. Аҳолини иш билан таъминлаш вазифаси юкланган ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳам мукофот пулларидан қуруқ қолмаслик ва жазога тортилмаслик учун шиширилган ҳисоботлар беришади. Бундай кўзбўямачилик аллақачон систематик тус олган бўлиб, ҳукумат идоралари учун нормал ҳолатга айланиб улгурган. Шунингдек, баъзилар айтаётганидек президентни пастдаги раҳбарлар алдаяпти, деган гаплар мутлақо ўринсиз. Аксинча, Мирзиёев ўзининг бераётган топшириқлари фақат қоғозда бажарилишини жуда яхши билади. Чунки унинг ўзи аввалдан шундай тизимда ишлаб келган ва бу ҳолат ҳозиргача ўзгаргани йўқ. Бошқача айтганда, эски хаммом, эски тос, балки ундан-да ёмонроқдир. Демакки, аҳоли иш билан таъминланаётгани ҳақидаги баландпарвоз гаплар ва статистик маълумотлар қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Албатта, ғайриисломий тузумда шундай бўлиши табиий ҳол. Зеро, бундай тузумда реал ҳолатдан кўра, статистика муҳимроқ ҳисобланади. Исломий бошқарувда эса, одамларни иш билан таъминлаш давлат томонидан кафолатланиб, ишсизлик муаммоси статистика билан эмас, балки реал ечимлар бериш ва уларни амалга ошириш орқали тўлиқ ҳал қилинади.
Хабар (kun.uz 03.04.2025й): Ўзбекистон Президентининг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 тадан 72 тага қисқаради.
Изоҳ: Фармонга кўра, сартарошлик, фото-видео хизматлари, автомобил таъмирлаш, деҳқон бозорларида савдо қилиш, ширинлик ва салат тайёрлаб сотиш, гид-таржимонлик, риэлторлик, копирайтерлик, репетиторлик каби 34 тоифадаги фаолият турлари рўйхатдан чиқарилади. Kun.uz мухбири АОКАдаги матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси масъулларига “ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатидан ўчириладиган 34 хил фаолият тури қайси асосларга кўра танлаб олинди, нега новвойга мумкин-у, сартарошга мумкинмас?” деган савол билан юзланди. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев саволга жавоб бериб: “Ўзини ўзи банд қилганлар бўйича кенг рўйхатни шакллантиргандик. Бу республикада фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолиятини тўлиқ легаллаштириш мақсадида қилинган эди. Биз бу натижага эришдик. Яъни 4 млн нафардан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилиб, Soliq мобил иловасида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатишни бошлади. Бу қувонарли рақам”, – деди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларнинг “ноқонуний йўлга кирмаслигини таъминлаш мақсадида” рўйхат қисқартириляпти. Мубин Мирзаевнинг бу жавоби Ўзбекистон президентининг фармонидаги шармандаликнинг узвий давоми бўлди, десак хато бўлмайди. Чунки ўзбек ҳукумати ҳар бир фуқаросини иш билан таъминлаш мажбуриятини бажармаслигида ўзини айбдор деб ҳис қилмай қўйган. Бечора халқимиз эса, ўзини ўзи иш билан таъминлашга мажбур бўлаверганидан бу нарсани табиий ҳолат сифатида қабул қилишга кўникиб кетган. Шунинг учун ўзбек режими тап тортмай кунлик тирикчилиги учун ўзини ўзи иш билан таъминлашга мажбур бўлаётган халқимизни “яширин иқтисодиётга қарши курашиш”, “тадбиркорлик фаолиятини легаллаштириш” деган баҳоналар билан солиққа тортяпти. Энди эса, ўлганнинг устига тепган қилиб, “нотўғри йўлга кириб кетмаслиги учун” деган баҳона билан “мана бу-бу ишлар билан ўз-ўзингни таъминлашинг мумкин эмас” дея сурбетларча қисқартирмоқда. Токи, тақвосининг талабидан келиб чиқиб, Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилиш билан халқимизнинг дардига малҳам бўладиган Халифамиз бўлмас экан, ҳатто оғзимиздаги нонни тортиб олишга олиб борадиган бу каби зулмкор фармонлар чиқаверади.
Хабар (gazeta.uz 04.04.2025й): Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқлар берилган корхоналар реестри эълон қилинди. Аммо шундай ҳуқуққа эга қатор соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўрин олмаган.
Изоҳ: Хабарга кўра, Рақобат қўмитаси мамлакатда эксклюзив ҳуқуқ тақдим этилган 67 та корхона ва давлат ташкилотлари рўйхатини очиқлади. Реестрда номлар турли соҳаларда иш юритаётган 81 та фаолият турлари бўйича келтирилган. Реестрдан энергетика, соғлиқни сақлаш, суғурта, ахборот технологиялари, давлат харидлари, почта ва бошқа йўналишлардаги тадбиркорлик субъектлари номи ўрин олган. Аммо қўмита рўйхатидан газ олди-сотдиси, мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш, қимматбаҳо металлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи эксклюзив ҳуқуққа эга ўнлаб субъектлар жой олмаган. Буни эса қўмита ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов “рўйхат белгиланган тартибда алоҳида юритилмоқда, фақат қонунчиликка мувофиқ очиқ эълон қилинмайди” деб изоҳлади. Қизиқ, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектлар ким?! Нима учун ўзбек ҳукумати уларнинг рўйхатини яширяпти?! Аслида юрт бойликлари қаерга сарф этиляпти ва кимлар тасарруф қиляпти?! Халқнинг бундай маълумотларни билишга ҳаққи йўқми?! Хуллас, бундан аён бўляптики, ўзбек ҳукумати ўзининг табиий бойликлар борасидаги талон-тарож, қинғир ишларини мана шундай бирёқлама, беъмани қонунлар билан яширмоқчи бўляпти. Акс ҳолда бу маълумотларни яширишга эҳтиёж туғилмаган бўларди. Қолаверса, бу ҳолатдан ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Чунки бугунги манфаатга асосланган капиталистик тузумда халққа қарашли табиий бойликлар у ёки бу қонунлар орқали шахсларнинг ёки қандайдир компанияларнинг шахсий мулкига айлантирилиши мумкин. Шунинг учун “оёғимиз” остидаги табиий бойликларимиз халқимиз манфаатлари учун ишламаяпти. Бу табиий бойликлар халқ манфаати йўлида сарф қилиниши учун эса, Ислом тузуми татбиқ этилишидан бошқа чора йўқ. Чунки Исломда шаръий ҳукмга мувофиқ табиий бойликлар умумий мулк сирасига киради ва фақат халқ эҳтиёжи учун ишлатилади. Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.
Хабар (gazeta.uz 04.04.2025й): Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи стратегик шериклик декларациясини қабул қилди.
Изоҳ: Ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан бири – 4 апрел куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи олий даражадаги расмий саммит бўлди. Хабарда айтилганидек, саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи етакчилари, томонлар муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтарувчи қўшма декларацияни қабул қилди. Ҳужжат савдо, транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва сув ресурсларини бошқаришни ривожлантиришга қаратилган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Марказий Осиё учун транспорт йўлаклари ва муҳим фойдали қазилмаларни ўз ичига олган 12 млрд евролик инвестиция пакетини эълон қилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратилишини тасдиқлади. Бундан ташқари, саммитда МО сув масаласи, Афғонистон масаласи, Россия-Украина уруши, меҳнат миграция масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган. МО минтақаси учун мустамлакачи давлатлар ўртасида кураш тобора авж олмоқда. Буни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг саммитдан кейин ўтказилган брифингда журналистларнинг саволларига берган жавобида Россия ва Хитой МО учун ишончли ҳамкор бўла олмаслиги ҳақида айтган сўзларидан ҳам тушуниш мумкин. Бироқ эътиборли томони, ЕИ ҳам минтақамизга хом-ашё базаси, арзон меҳнат кучи сифатида қараётганини яширмаяпти. Албатта, ташқи сиёсати мустамлакачиликка асосланган давлатлардан бундан бошқача ёндашувни кутиб бўлмайди. Уларнинг мақсади юртимиз табиий бойликларини талон-тарож қилиш ва халқимиздан арзон меҳнат кучи сифатида фойдаланишдир. Бугунги кунда деярли барча мусулмон юртлари мустамлкачи давлатларнинг кураш майдонига айланган. Бу ҳақида Росулуллоҳ ﷺ нақадар рост айтган эдилар: “Яқин кунларда бошқа умматлар сизларнинг устингизга худди еб тўймас очкўз кимса лагандаги таомига ташланганидек ташланадилар”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
07.04.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми