| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      01.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.02.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.02.2026
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Ротштанинг 1447 ҳижрий ...

      19.02.2026
      0
    • 1447-ҳижрий йил Муборак Рамазон ойи ҳилоли (янги ой)ни кузатиш натижаси ҳақида эълон

      19.02.2026
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      17.02.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

  • Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси

  • Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

  • Бугунги дунёнинг муаммоси нима?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.05.2025
1374
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (effectuz 05.05.2025й): 2025 йил 22 апрелда Тошкент шаҳри Яккасарой туман суди Андижонлик 28 ёшли блогер Одилжон Шокировни 6 йилга озодликдан маҳрум этди. 

Изоҳ: У ТикТок ва Телеграмда президент Шавкат Мирзиёевга қарши чиқишларни ташкил этганликда айбланди. Суд уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси (Президентни оммавий ҳақорат қилиш), 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) бўйича айбдор деб топди.  Шокиров Қозоғистонда меҳнат миграциясида бўлган пайтида ушбу фаолиятни амалга оширган. Ўзбекистонга қайтгандан сўнг у қўлга олинди ва ижтимоий тармоқлардаги материаллари жиноят ишида далил сифатида ишлатилди. Шокировнинг иши танқид аҳлига қарши қатағоннинг бир қисми. Масалан, 2023 йил декабрида Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга қамалди. У давлат амалдорларини ҳақорат қилганлик ва молиявий қоидабузарликларда айбланди. Ҳайдаров ўз айбини рад этди ва бу ҳолатни унинг танқидий материалларига нисбатан интиқом сифатида баҳолади. Шунингдек, 2023 йилда 24 ёшли Ситора Бозорова ижтимоий тармоқларда президент Мирзиёевнинг “династияси”га қарши чиқишлари учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Чунки золим Каримов қамоқхоналарда минглаб сиёсий маҳбусларни қийноққа солиб, қатл қилган бўлса, Мирзиёев ҳам сўнгги пайтда сиёсий маҳбуслар сонини кўпайтириш устида иш олиб боряпти. Аллоҳ таоло мусулмонларга фарз қилган яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш иши мустамлакачи кофирга малайлик қилаётган мавжуд ҳукуматни ҳамда у татбиқ қилаётган Ислом ва мусулмонлар манфаатларига зид келадиган тузумни танқид қилишни ўз ичига олади. Фақат бу танқид Ислом асосида Аллоҳ розилиги учун бўлмоғи лозим. Мирзиёев Аллоҳнинг бу фарзини Каримов каби жиноийлаштирар экан, бу билан Россия каби мустамлакачи давлатларнинг юртимиздаги ҳукмронлигига хизмат қилаётган режимни ҳимоя қилмоқда. Демакки, мустамлакачиларнинг талаб ва хоҳишини бажаряпти. Бу эса, Ислом Умматига қилинаётган улкан хиёнат ҳисобланади.

Хабар (daryo.uz 07.05.2025й): Франция Ўзбекистонда уй-жойлар “яшил” реновациясига 30 млн евро ажратади.

Изоҳ: Хабарга кўра, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда турар-жой биноларининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган бўлиб, айни пайтда баҳолаш ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа ташқаридан яхшидек кўринса-да, Франциядек мустамлакачининг “ёрдам” номи остидаги пулларини қабул қилиш халқимиз учун манфаатли эмас. Аввало, хабарда қайд этилишича, мазкур маблағ маҳаллий банклар орқали риболи кредит шаклида тақдим этилиши режалаштирилган. Бу эса, шариат нуқтаи назаридан ҳаром экани халқимизга маълум. Шунингдек, Франция каби капиталистик давлат бу маблағларни шунчаки фойда олиш ёки хайр-саҳоват учун эмас, балки аниқ стратегик мақсадлар йўлида тақдим этади. Масалан, энергия самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган қозонлар, изоляция материаллари, энергия тежовчи ойналар, кондиционерлар ва қуёш панеллари каби асбоб-ускуналар айнан Франция компаниялари орқали етказилиши мумкин. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон бозори Франция маҳсулотлари учун янги истеъмолчига айланади. Бундан ташқари, Франция бундай лойиҳалар орқали Ўзбекистон билан дўстона ва яқин муносабатларни мустаҳкамлашни, шунингдек, берилаётган маблағлар орқали ҳукуматнинг сиёсий қарорларига таъсир ўтказишни ҳам кўзлайди. Бу фақат иқтисодий ёрдам эмас, балки уларнинг кенгроқ геосиёсий стратегиясининг бир қисмидир. Хусусан, Франция бошчилигидаги Европа Иттифоқи Россия ва Хитой таъсирини чеклаш мақсадида ўзини муқобил ва ишончли шерик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Хулоса қилиб айтганда, Франция каби Ислом ва мусулмонларга нисбатан адовати очиқ-ойдин бўлган мустамлакачи давлатлар юртимизга шунчаки яхшилик қилиш учун келмайди. Улар биз мусулмонларнинг ҳаёт тарзини ғарблаштириш, табиий бойликларимизни ўзлаштириш ва халқимизни тўғридан-тўғри ёки билвосита қулга айлантириш мақсадида турли баҳоналар билан кириб келишади. Афсуски, малай раҳбарларимиз эса уларнинг ифлос маблағларини кўз-кўз қилиб, ўз манфаатлари йўлида уларга хизмат қилмоқдалар ва шу орқали уларнинг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун йўл очиб беришмоқда. То Ислом дини ҳаётимизга тўлиқ татбиқ этилмагунча, кофирларнинг юртимизга суқулиб киришлари тўхтамайди. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (qalampir.uz 06.05.2025й): Энди ноқонуний қудуқ қазиганлар янги қонунга кўра жавобгарликка тортилади.

Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, ер ости сувларига бўлган талаб ортиб бораётгани, айниқса суғориш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун рухсатсиз қудуқлар бурғиланиши, сувдан назорат ва ҳисоб-китобларсиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва тартибга солиш зарурати юзага келган. Демак, бу қонун кучга кириши билан халқ ўзининг уй ҳовлиси ёки томорқасида мустақил равишда қудуқ чиқара олмайди. Бундай ишлар учун ҳукуматнинг махсус рухсати шарт қилиб қўйилмоқда. Шунингдек, қудуқ чиқаришда фақат рухсат билан чекланилмасдан, унга сув ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ҳам мажбурий талаб сифатида киритилмоқда. Ҳужжатда бу ўзгаришлар 5 куб метргача сув оладиган ҳолатларга татбиқ этилмаслиги таъкидланган. Бироқ шуниси аниқки, ушбу лимит ҳам газ ва электрдаги лимитлар каби ҳаётий эҳтиёжларни қоплашга етарли бўлмайди. Энди кимки қонунга хилоф равишда қудуқ бурғуласа ёки сув ўлчов ускунаси ўрнатмаса, унга катта миқдорда жарималар солиниши белгиланган. Ушбу қонунни диққат билан ўрганган ҳар қандай ақли расо инсон учун равшанки, солиқхўр ҳукумат ҳали ҳам бир-бирига тескари қонунлар қабул қилиш билан халқни юкини янада оғир қилишдан бошқасига ярамаяпти. Масалан, ҳукумат аввалроқ фойдаланилмаётган томорқа эгаларига солиқ солиш қарорини қабул қилганди. Ҳолбуки, экинларни суғориш у ёқда турсин, ҳатто аҳолини ичимлик суви билан етарлича таъминлаб бериш ҳам амалга ошмаяпти. Демак, бу режим “муҳофаза” деган баҳона билан сув учун янги солиқ турлари, лицензиялар ва улардан келадиган бюджет тушумларини кўзламоқда. Яъни давлат бу орқали минглаб “ноқонуний” сув фойдаланувчиларни “қонунийлаштириб”, уларни давлат назоратига олади ва улардан тўлов талаб қилади. Ҳолатни бундан бошқача изоҳлашнинг мутлақо иложи йўқ. Нима бўлганда ҳам, ҳукумат ўзининг телба-тескари қонун-қоидалари билан халқнинг оғир иқтисодий аҳволини умуман ҳисобга олмаяпти. Исломда эса, Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ, ношаръий солиқлар жоиз эмас. Ер ости ва ер устидаги сув ресурслари уммат мулки саналади. Бу ресурслардан халқ эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши керак. Бундай имкониятни яратиш Ислом давлати зиммасидаги вожиб вазифа ҳисобланади.

Хабар (kun.uz 12.05.2025й): Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган.

Изоҳ: Хабарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвар Темиров парламент йиғилишида Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, вазирлик бюджет маблағларини мантиқан асоссиз йўналишларга сарфламоқда – касб-ҳунарга ўргатувчи моно-марказларда таълим олган фуқароларнинг 30 фоизи иш билан таъминланмаган. Бу танқидга жавобан Бандлик вазири ўринбосари Сирожиддин Бобоқулов шундай деди: оила учун мўлжалланган касблар режали ўқув дастуридан чиқарилган. Сабаби, ўқувни тамомлаган аёлларнинг кўпчилиги турмушга чиққани, бола парвариши билан банд экани ёки касбий кўникмаларидан оиласида фойдалангани, лекин расман ишга жойлашмагани бўлган. Демак, ҳукумат аёлларни оиласи учун эмас, кўчада эркаклар қатори тирикчилик қилиши учун ўқитмоқда. Буни қарангки, оилали аёл ўз уйида келажак авлодни тарбиялаш каби шарафли вазифа билан шуғулланса, бу ҳукумат учун “самарасиз” деб баҳоланар эмиш! Шунинг ўзиёқ “гендер тенглик” деган нарса аслида аёлларни ҳимоя қилиш учун эмас, балки уларни бозорда ишлатиш, арзон ишчи кучи қилиш учун ўйлаб топилганини кўрсатади. Бу Исломий қадриятларга, аёлнинг ор-номусини сақлаш туйғуси ва мусулмонлик табиатимизга мутлақо зиддир. Исломда аёл – яширилиши, ҳимоя қилиниши лозим бўлган ор-номусдир. Аёлнинг ўқиши, уни бозорда даромад олишга тайёрлаш учун эмас, балки оиласида етук авлод етиштириши учун бўлиши зарур. Шу сабабли биз мусулмонлар аёлни ишлашга, ишлаганда ҳам кўчага чиқиб, бегона эркаклар билан аралаш ишлашга мажбурлайдиган бу бузуқ капиталистик тузумни ҳаётимиздан улоқтириб, унинг ўрнига икки дунё саодатига  олиб борадиган Исломни ҳаётимизга олиб келишимиз лозим. Чунки фақат шундагина оила қадри, аёл шаъни ҳақиқий қийматга эга бўлади. Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар: “Сизлардан яхшиларингиз – оиласига яхшилик қилувчилардир. Мен эса оиласига энг яхши муносабатда бўлувчиман”.

Хабар (gazeta.uz 13.05.2025й): Вазирлик «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ бермаган.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тарафидан “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида вальсга тушиш тақиқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича берилган тавсияларда ўқувчиларнинг вальсга тушишларини тақиқлаш бўйича алоҳида топшириқ ёки кўрсатма берилмаган”, – дея ахборот берди вазирлик. Шунингдек, агар ўқувчилар вальс тушиш масаласида тақиққа учраса, ҳукумат идорасининг ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатган. Лекин ота-оналар томонидан фарзандларининг вальсга тушишларига қаршиликлар бўлиб, мактаб маъмуриятларига эътирозлар билдирилмоқда. Бунга жавобан вазирлик ахборотида: “Мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарнинг ҳақли эътирозларини инобатга олган ҳолда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларни таълимга алоқаси бўлмаган вальсга тушиш “анъана”ларига йўл қўймаслик бўйича тадбир сценарийларига тегишли тақиқловчи талаблар киритилиши мумкин”, – дея қўшимча қилинган. Дарҳақиқат, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўғил-қиз ўқувчилар жуфт-жуфт бўлиб вальсга тушиш анъанага айланди. Фарзандларини бегона ўғил ёки қиз билан қучоқлашиб, беҳаё ҳаракатлар билан рақс тушаётганини кўрган ота-оналарда ҳақли эътирозлар келиб чиқди. Вальс XVIII асрда Австрия қишлоқларида пайдо бўлиб, халқ рақси сифатида танилган. Уни австриялик композиторлар опера ва балларга киритиш орқали оммалаштирган. Ҳижобни арабларнинг миллий либоси, деб Аллоҳга қарши журъат қилаётган имомлар нега вальсни ҳеч йўғи европаликларнинг халқ рақси, бизга бегона деёлмайди?! Ахир, вальс каби беҳаё рақслар фарзандларимизнинг покиза табиатини бузмайдими?! Аслида, жамланиши зарурат бўлмаган ўринларда эркак-аёл жамланишига Аллоҳ рухсат бермайди. Мактаб шундай ўринлардан ҳисобланади. Лекин Ғарбнинг бузуқ таълим программаси туфайли ўғил-қизларимиз аралаш ўқимоқда. Бу ҳолат дарсдан чалғишга, ўқувчилар ўртасида ҳомиладорлик ҳолатлари тобора кўпайиб бораётганига, йигит ё қиз талашиб оммавий жанжалларга сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас-ку! Қачонки, Рошид Халифалик тикланиб, Исломий таълим дастури татбиқ қилинмас экан, таълим соҳасидаги бундай муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмай қолаверади.

Хабар (iivuz 13.05.2025й): Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович (Мубашшир Аҳмад) жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

Изоҳ: Ўзбекистон ИИВ берган хабарда: “А.Турсуновга Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси ва 244 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди”, – дейилади. Бу иш ортидан Мубашшир Аҳмад асос солган Azon Global жамоаси Президент Мирзиёевга мурожаат йўллади. Туркиянинг Milli Gazete, Yeni Akit ва DoğruHaber каби мухолифат нашрлари “олимни золим қўлига топширдилар” каби сўзлар билан ҳукуматни танқид қилди. Ижтимоий тармоқларда эса, Мубашшир Аҳмад устидаги ишлар қонунчиликка зид равишда бўлаётгани муҳокамага айланди. “Терроризмга қарши курашиш” шиорига содиқ ҳолда Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётган ўзбек режими ўзининг “машҳур” 244,159,216,155-каби моддалари билан жиноят иши кўраётганида тергов ҳаракатларидами, суд жараёнидами, қамоқхоналарда сақлашда бўладими, хуллас бирон-бир ҳолатда ўзининг қонунчилигига мувофиқ иш олиб боргани кузатилмаган. Бунга Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлимга олиб борувчи ваҳшиёна қийноқлар остида шаҳид бўлганлар гувоҳ, золим Каримов режими томонидан узоқ йилларга ҳукм қилиниб, ҳалигача озодликка чиқмаган, озод бўлганлари Мирзиёев режими томонидан қайта қамоққа олиниб, ҳозирда устиларидан суд жараёнлари кетаётган сиёсий маҳбуслар гувоҳ. Ғазо аҳли устидаги қирғин ва ваҳшийликлари билан Ғазони инсон ҳуқуқлари ва халқаро қонунларнинг қабристонига айлантирган босқинчи яҳуд вужудига ёрдам бераётган Туркия ҳукумати учун эса, Мубашшир Аҳмадни “золим қўлига топшириши” халқаро меъёрни енгилгина четлаб ўтиш ҳисобланади, холос. Балки Самарқанддаги Евроиттифоқ саммитида Марказий Осиё етакчилари Шимолий Кипр суверенитетини қўллаб-қувватламагани сабабли тарсаки еган Эрдўғон 21 май куни Венгрияда бўлиб ўтадиган Турк давлатлари ташкилотининг норасмий саммитида кандайдир натижага эришиш илинжида шундай йўл тутгандир. Нима бўлганда ҳам, Халифасиз яшар эканмиз, мусулмонлар мустамлакачи қўлидаги малай ҳукуматлар сиёсатининг қурбони бўлиб қолаверадилар.

Хабар (xavfsizlik_uz 14.05.2025й): Давлат хавфсизлик хизмати жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор қабул қилиш учун 1520 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширди.

Изоҳ: Бу каби колл-марказ йўлга қўйилиши минтақада янгилик эмас. 2016 йилда Қозоғистон терроризм ва экстремизмга оид таҳдидлар, радикал шахслар ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш мақсадида 110 рақамли колл-марказни ишга туширган эди. Бироқ узоқ йиллар давомида энг ёпиқ давлат органи сифатида танилган Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши табиий эътиборни тортади. Бинобарин, ДХХ СССР давридаги НКВД, КГБдан мерос қолган тизим сифатида унинг тарихи кўплаб қатағонлар, қийноқлар, сиёсий таъқиблар билан боғлиқ. Асосан, золим Каримов режими даврида қамоқхоналардаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва бошқа мусулмонларга нисбатан қилган ваҳшиёна жиноятлари ҳали ёддан кўтарилгани йўқ. Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини сиқувга олиш, мухолифатни буткул йўқотиш, Исломий фикрни таҳдид сифатида кўриш шиори бўлган бу куч тузилмасининг колл-марказ ташкил этиши “очиқлик” эмас, балки аҳолининг мухолифат кайфиятини яқиндан кузатиш, сиёсий Исломга рағбатини мониторинг қилишга хизмат қилиши, бошқача қилиб айтганда, халқ устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилувчи механизм бўлиши табиий. Чунки ДХХ ўз ходимлари ёрдамида доимо жамиятдаги кайфият, танқидий фикрлар ва таҳдид сифатида қабул қилинган шахслар ҳақида маълумот йиғиб келган. Энди эса бу жараённи тўғридан-тўғри халқнинг ўзидан, “ихтиёрий” тарзда амалга ошириш имкони пайдо бўлмоқда. Колл-марказ орқали фуқароларнинг шикоятлари билан бирга, уларнинг шахсий маълумотлари, хатто яқинлари ҳақидаги маълумотлар ҳам қўлга киритилади. Шунингдек, бу колл-марказдан психологик таъсир воситаси сифатида ҳам фойдаланмоқчи, яъни фуқароларда “ҳар қандай норозилик, шикоят ёки фаоллик ДХХ кўз ўнгида” деган тасаввур вужудга келишини, бу эса, оммавий ўзини-ўзи цензура қилиш (автоцензура)ни пайдо қилишини хоҳлайди. Демак, колл-марказ ДХХнинг халқ устидан назоратни кучайтирадиган назорат механизмидан бошқа нарса эмас. Юқоридагиларнинг барчаси ДХХнинг қай даражада халқдан қўрқишини кўрсатмоқда. Чунки бу халқ Исломдан бошқасига рози бўлмайдиган мусулмон халқ бўлиб, Исломий уйғониш сари интилмоқда.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.05.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Порт-Судандаги «Ҳайюл араб» спорт клуби ёнида сиёсий маъруза

  • МАҚОЛАЛАР

    Каримовни хокимиятдан кетиши юртга енгиллик олиб келади деб ўйлайсизми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Риёздаги Араб-Хитой саммити

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.03.2026

    Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • 15.03.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 15.03.2026

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • 15.03.2026

    Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • 15.03.2026

    “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/