Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (qalampir.uz 08.05.2023й): Маълум бўлишича, 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 2022 йилда синфдошлари мавжуд телеграм гуруҳга YouTube'даги диний қўшиқ – нашида учун ҳавола юборган. Нашида Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси билан “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб топилган... Айбланувчига ЖК 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Изоҳ: Ушбу ёш мусулмон йигит ҳам ботил ва адолатсиз, Исломга қарши бўлган тузумнинг навбатдаги қурбонига айланди. Ҳозир бу бегуноҳ йигитнинг давлат тарафидан шафқатсиз жазоланиши жуда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўляпти ва бу масала кенг муҳокама қилиняпти. Агар юртимизда сўнгги вақтларда юз бераётган шунга ўхшаш воқеаларга чуқурроқ назар ташласак, уларнинг кўпчилиги телеграм мессенжери билан боғлиқлигини кўрамиз. Бу эса, ёш йигит-қизлар хавфсизлик органлари томонидан қасддан тузоққа тушириляпти, дея гумон қилишга асос беряпти. Шунингдек, хавфсизлик органлари томонидан Исломий деб шубҳа остига олинган канал ва гуруҳлар кузатилаётганини ҳам тасдиқлаяпти. Ушбу жазоланаётган йигит-қизларнинг орасида талабаларнинг борлиги улар тўғрисида ҳам органлар ўқув юртлари орқали доимий маълумот олиб туришни аввалдан йўлга қўйганлигини тушуниш мумкин. Албатта, хавфсизлик кучлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ўрнига, аллақачон золим режимни халқдан ҳимоя қиладиган қуролга айланиб қолганлиги сир эмас. Уларнинг асосий вазифаси эса, юртимиздаги мусулмонларни, хусусан ёшларни Исломий уйғониш сари қадам ташлашига тўсиқ қўйишдан иборат.
Хабар (president.uz 08.05.2023й): Президент Шавкат Мирзиёев “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” фармон имзолади. Фармон билан, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинадиган бўлди.
Изоҳ: Каримов режими даврида пойтахт Тошкент давлат ичидаги давлатга айлантирилганди. Келиб-кетаётган одамлар устидан назорат ўта кучли бўлиб, бошқа вилоятлардан келган одамлар ўзларини худди бошқа давлатга келиб қолгандек ҳис қилардилар. Мирзиёев иқтидорга келгач прописка тизимини йўқотишга ваъда берган бўлса-да, бироқ бу ишни амалга оширишга шошилмади. Балки у бундай “яхшилик”ни халққа раво кўриш учун бирор арзирли воқеа муносабатига асраб қўйгандир. Масалан, президентлик сайловлари арафасига. Бундай сунъий пайдо қилинган муаммоларни худдики катта қийинчилик билан бартараф қилингандек халқ учун ҳукмдорларнинг марҳамати ўлароқ кўрсатилади. Сунъий муаммо пайдо қилиб, сўнг унга барҳам бериш билан ўзларига сохта обрў олишга интилишади. Аслида, барча муаммоларнинг илдизи ўзлари ва улар мусулмон халққа тиқиштираётган ботил тузумдир.
Хабар (uza.uz 08.05.2023й): “Элчи билан мулоқот” лойиҳасининг бугунги меҳмони Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник. Дипломат интервью давомида асосий эътиборни ОАВ ва матбуот эркинлиги мавзусига қаратди… Элчи: “Дунё бўйлаб барча мамлакатларда матбуот ва сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Фикримча, кучли, эркин ишлайдиган матбуотсиз ҳеч бир давлат ёки жамиятда мукаммал демократия бўлмайди”.
Изоҳ: Америкалик элчининг бу сўзларидан Америка юртимизда ғарбпараст матбуот шакллантиришни хоҳлаётганини тушуниш мумкин. Чунки Америка эркин матбуот деганда – инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари каби – ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган бир воситани назарда тутади. Шу восита орқали у ўз мустамлакаси ёки мустамлака қилишни хоҳлаётган юртдаги сиёсий элитани доимий босим остида ушлайди, ўрни келганда танобини тортиб қўяди. Токи, бу сиёсий элита унинг доимий таъсири остида бўлсин ва ундан чиқишни хаёлига ҳам келтирмасин. Шунингдек, Исломий юртларда шу ғарбпараст матбуот орқали мусулмонларга демократик фикр ва тушунчаларни сингдириб, Исломдан узоқлаштиришни ҳам хоҳлайди. Шунинг учун анави элчининг матбуот эркинлигини даъво қилиши жуда кулгили. Чунки матбуот ҳеч қачон мустақил бўлмаган ва бўлмайди ҳам. У доимо қайсидир тарафнинг манфаати учун хизмат қилади.
Хабар (kun.uz 08.05.2023й): 5 май куни Соғлиқни сақлаш вазири дунёнинг турли давлатларида ишлаётган 30га яқин ўзбекистонлик шифокорлар билан видеомулоқот қилди. Суҳбат давомида вазир хусусий секторни ривожлантириш масаласига алоҳида урғу берди. “Жаҳон банкидан камида 1 миллиард доллар олиб, хусусий секторни фақат замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларни оёққа турғизиш вазифаси олдимизда турибди. Чунки халқаро тажрибада тиббиётнинг оғир аравасини хусусий сектор тортяпти”, — деди вазир.
Изоҳ: Агар вазирнинг тиббиёт соҳасида Ислом ақидасига асосланган ёрқин фикр бўлганда эди, юқоридаги гапларни гапирмаган бўларди. Чунки Ислом давлатга фуқароларнинг озиқ-овқат, уй-жой, даволаниш каби асосий эҳтиёжларини қондириш вазифасини юклаган. Бу қатъиян давлат қилиши керак бўлган ишлардир, хусусий сектор эмас. Агар бу иш – масалан, Ғарб давлатларида бўлганидек – хусусий сектор қўлига ўтадиган бўлса, даволаниш нархи ҳозиргидан ҳам қимматлашиб кетади, ўлим янада кўпаяди, бир сўз билан айтганда, аҳвол ҳозиргидан ҳам ёмонлашиб кетади. Бу соҳани хусусий ширкатлар қўлига ўтиши одамлар тақдирига бепарволик бўлиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш билан баробардир.
Хабар (kun.uz 10.05.2023й): Тошкент шаҳрида 9 май куни бир гуруҳ шахслар «Биродарлар қабристони»да СССР ва Ўзбекистон ССР байроғи остида юриш қилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик блогер Никита Макаренко хабар берди. Хабарга илова қилинган видеолавҳада совет жангчиси формасини кийган ва қўлида қизил байроқ ушлаган йигитнинг «Товарищу Сталину ура» (Ўртоқ Сталинга ура), «Генералиссимусу победителю ура» (Ғолиб генералиссимусга ура) деб бақирганини, юриш қилаётганлар эса хитобни такрорлаганини кўриш мумкин.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати бурнини тагида босқинчи социалистик давлатнинг байроғи кўтарилганига ва юз минглаб мусулмонларни сургун ва қатл қилган, қамоқларда чиритган кофир Сталинни номи баралла янграганига нисбатан чора кўриши тугул, ундан бирор реакция кутиш ҳам бефойда. Чунки ўзбек режими ҳозиргача Россия мустамлакасидан қутула олгани йўқ. Аммо кимдир Исломий қўшиқ эшитса, уни излаб юриб топиб қамашга жуда уста. Тасаввур қилинг, анави советпарастлар ўрнига, 100-200 тани қўя турайлик, 5-10 та одам тўпланиб “Аллоҳу Акбар!” дея ҳайқириб кўчага чиқса, неча метр юра олишади?! Ёки Ислом нуқтаи назаридан туриб одамларни мункар ишдан қайтариб видео олаётган муслим ва муслималарни нега ҳукумат қонунни рўкач қилиб, энг камида катта жарималарга тортяпти-ю, бироқ мана бундай очиқдан очиқ улар “қонун устуворлиги” дея оғиз йиртаётган даъволарига зид ишларга келганда, қонуний чора кўриш тугул бир садо ҳам чиқмаяпти?! Бунинг сабабини ҳар бир оқил одам яхши тушунади. Ушбу қонунлар фақат Ислом ва мусулмонларга қарши ишлайди. Сиёсат ҳам икки хил стандартларга асосланган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ
15.05.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми