| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
14.09.2025
1035
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 09.09.2025й): Каримов ортидан дув-дув гап. У Ўзбекистонни Сурияга айланишдан сақлаб қолганми?

Изоҳ: Каримов вафотига 9 йил тўлиши муносабати билан у ҳақида Шерзодхон Қудратхўжа ва Лола Каримова ўртасида бўлиб ўтган даҳанаки жанг халқимиз эътиборини тортди. Аслида, Каримов режими даврига ҳозирги ҳукумат тарафидан аниқ сиёсий баҳо берилгани йўқ. Шундай бўлса-да, Мирзиёев бу ўтган даврни ахлат тузум, дея сифатлаган эди. Ҳақиқатдан ҳам Каримов, ўзи таъкидлаганидек, бир неча Ўзбекистонни боқишга етадиган табиий бойликларга эга бўлганига қарамай, мамлакатни сиёсий-иқтисодий жиҳатдан абгор ҳолатга солганди. Айниқса, халқимизнинг ўз юртида сифатли, даромадли иш тополмасдан, ўрис юртида хорланиши ҳам Каримов режими давридан бошланган, у ҳатто меҳнат муҳожирларидан жарканишини яшириб ҳам ўтирмай уларни “дангасалар” деб атаган эди. Энг асосийси, бу золим Каримов Ислом ва мусулмонларга нисбатан қаттиқ нафрати билан ҳам қонли из қолдирган. У минглаб мусулмонларни Исломга бўлган муҳаббати учун узоқ йилларга қамоққа ташлаган. Озодликдаги мусулмонлар ҳам қатъий назорат остида бўлган. Хуллас, Каримов Ўзбекистонни очиқ “қамоқхона”га айлантирган қонхўр диктатор эди. Шу боис, ҳақиқатдан ҳам унинг режимини “ахлат тузум” деб аташ жуда ҳам тўғри. Бироқ Мирзиёев ҳокимиятга келгандан бери бу ахлат тузумда бирор ўзгариш бўлдими? Гарчи Мирзиёев ўзини “ислоҳотчи” қилиб кўрсатиб, айрим “ислоҳот”ларни амалга ошираётгандек кўринса-да, бироқ амалда ўша ахлат тузумдан катта фарқ йўқ. Зеро, у юртимиз дарвозаларини мустамлакачи кофирларга янада кенгроқ очиб, табиий бойликларимизни талон-тарож қилиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Ишсизлик муаммоси кун сайин кучаймоқда, халқимиз эса қулоғигача қарзга ботиб кетди. Қамоқдан узоқ йиллар ўтириб чиққан сиёсий маҳбуслар яна узоқ йилларга қамоққа ташланяпти… Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, Ғарб капиталистик тузуми йўқ қилиниб, ўрнига Ислом тузуми татбиқ қилинмас экан, ҳозирги косметик ўзгартиришлар ёки раҳбариятдаги шахсларни алмаштириш ҳеч қандай туб ўзгаришларга олиб келмайди. Шунинг учун халқимиз бор эътиборини раҳбарлар ўзгаришини кутишга эмас, балки ана шу яроқсиз тузум ўрнига Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш Ислом низомини олиб келишга қаратишлари зарур!

Хабар (qalampir.uz 09.09.2025й): Ўзбекистон (Исроил)нинг Қатар пойтахти Доҳадаги тураржой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралади.

Изоҳ: Шубҳасиз, ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан бири яҳудий вужудининг Қатар пойтахтига берган зарбаси бўлди. ОАВларда тарқалган хабарларда ҳужум нишони Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати бош қароргоҳи бўлган. Дунёдаги барча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ТИВ ҳам ушбу ҳужумни қоралади. Ҳар доимгидек Исломий юртларнинг малай ҳукуматлари фақат қоралашдан нарига ўтишгани йўқ. Шунинг учун ҳам Американинг арзандаси бўлган (Исроил)нинг тажовузкорлиги фақат Ғазо билан чекланмаяпти. Лаънати Нетаняҳу эса исталган давлатга ҳужум қилиш билан бемалол таҳдид қилмоқда. Шуниси аниқки, (Исроил) бундай ҳужумга Американинг рухсатисиз журъат қилолмас эди. Қатарнинг эса Америка билан хавфсизлик бўйича келишуви бор, яъни Америка Қатарни ташқи хавфдан ҳимоя қилиш кафолатини олган. Американинг Яқин Шарқдаги энг катта  ҳарбий базаси – “Ал-Удейд” ҳам айнан Қатарда жойлашган. Бироқ бу Қатарни яҳудлар зарбасидан ҳимоя қила олмади. Таъкидлаш лозимки, ўз вақтида Қатар ҳам Эрондан (Исроил)га учирилган ракеталарни тутиб қолган эди. Бугун унинг ўзи яҳудлар нишонига айланди. Бу эса кофирлар, айниқса яҳудийлар ҳеч қачон мусулмонларга дўст бўлмаслигини кўрсатади. Ушбу ҳодисалар Американинг “хавфсизлик кафолатлари” фақат ўз манфаатларига хизмат қилишини, у хоҳлаган вақтида ваъдасини бузишини яна бир карра исботлади. Аслида бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки кофирлар ҳеч қачон аҳдларига вафо қилмаган. Буни Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси ташкил топганидан бери Ислом умматига доимий таъкидлаб келади. Лаънати яҳудий вужудининг борган сари қутуриб бораётгани шундан далолат берадики, унга қарши ягона чора – шаръий ҳукмга биноан мусулмонлар армияларини жиҳодга сафарбар этишдир. Бу эса Халифалик давлатини тиклаш билан кафолатли тарзда амалга ошади. Фақат Халифагина мусулмонлар армияларини битта буйруқ билан оёққа турғизиб, бир неча соатлар ичида яҳудий вужудини ер билан яксон қилиш қудратига эга. Ўзбекистон ҳукумати эса, бу каби воқеа-ҳодисалардан ибрат олиши зарур. Хоҳ Америка, хоҳ Россия, хоҳ бошқаси бўлсин, уларнинг ваъдаларига ишониб сиёсат юргизишнинг оқибати юртимиз ва халқимиз учун фақат ёмонлик ва фалокат эканлигини тушуниб етиши лозим! Аллоҳ таоло айтади:

وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِأَعْدَائِكُمْ ۚ وَكَفَىٰ بِاللَّهِ وَلِيًّا وَكَفَىٰ بِاللَّهِ نَصِيرًا

– “Ҳолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши билгувчи, Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир”. (Нисо:45)

Хабар (gazeta.uz 09.09.2025й): Ўзбекистондаги олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тили ўқитилади.

Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи давомида энергетика, геология, кимё, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ўнлаб йирик компания раҳбарлари билан 35 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар пакети шакллантирилди. Бундай лойиҳалар учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган минглаб кадрлар кераклиги таъкидланди. Касбга ўргатишда Хитой тажрибасини жорий этиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Ўзбекистон – Хитой устахонаси”ни ташкил қилиш топширилди. Олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш мақсадида 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади. Афтидан, Мирзиёев Си Цзинпинга миллиардлик келишувлар эвазига ўз халқига хитойчани ўргатишни ваъда берган кўринади. Бироқ кадрлар тайёрлаш баҳонасида хитой тилини ўргатиш учун хитойлик ўқитувчи ва волонтёрларни жалб қилиш – Ўзбекистонда ҳам хитойлаштириш сиёсати бошланганидан дарак беради. Чунки хитой тилининг кириб келиши орқали мушрик хитойларнинг дунёқараши ва турмуш тарзи жамиятимизга сингдирилишини, шунингдек, вилоятларнинг ҳар бирида ўзбек-хитой устахоналарининг очилиши Хитой юртимиз бўйлаб ўз таъсирини ўтказиш имкониятларига эга бўлиб бораётганини англатади. Буни хитойлаштиришнинг юмшоқ услуби, ёрқин бир кўриниши, десак ҳам бўлади. Нажас Хитой режимининг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон биродарларимизга нисбатан амалга ошираётган хитойлаштириш сиёсатини асло унутмаслигимиз лозим. Хитой у ерда ўзининг жиноятини куч билан – қақшатқич зулм ва зўравонликлар билан амалга оширмоқда. Хитойнинг бу каби жирканч сиёсати унинг қалби Ислом ва мусулмонларга нисбатан қанчалик даражада нафратга тўлиб-тошганининг очиқ ифодасидир. Афсуски, устимиздаги рўвайбиза раҳбарлар эса, Хитойнинг ифлос пуллари учун мусулмон халқимиз, айниқса ёшларимиз иймон-эътиқоди устида савдолашишдан ҳам тоймаяпти. Бундан ташқари, ўзбек режими ёшларимизни Исломни ўрганиш ва исломий тарбия олишларига қаттиқ қаршилик қилаётгани ҳаммасидан ўтиб тушяпти. Бу эса унинг нажас Хитой билан ҳаракатларни уйғунлаштириш сари кетаётганидан бошқасига далолат қилмайди.

Хабар (kun.uz 09.09.2025й): Ўзбекистонда 12 йиллик умумий таълим жорий этилади.

Изоҳ: 8 сентябр куни ўтказилган таълимга оид селектор йиғилишида 12 йиллик умумий таълим жорий қилиниши ҳақидаги таклиф президент Мирзиёев томонидан маъқулланган. 2022 йилги PISA маълумотларига кўра, юқори натижаларга эришган мамлакатларнинг 85 фоизи 12 йиллик мактаб таълимига эга. PISA – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ташкил этилган ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастуридир. Халқаро баҳолаш тизимлари эса маданий таъсир қуроли эканига шубҳа йўқ. Чунки улар орқали давлатлар ўқув дастурини, методикасини ўзгартиради. Эътиборли томони, ЖБ каби халқаро молия ташкилотлари PISA хулосалари асосида давлатларнинг таълим сиёсатларига аралашади ва ўз таъсирини ўтказади. Масалан, таълим ислоҳотлари учун ажратилаётган грант ва кредитлар шартларига PISA тавсиялари ҳам қўшилади. Демак, PISA – бу фақат баҳолаш тизими эмас, балки ташқи стандартлар бўйича мамлакат ички таълимини бошқариш воситасидир. Шундан маълум бўладики, Ўзбекистонда 12 йиллик таълимни жорий қилиниши амалда таълимнинг сифатини оширмайди, балки халқаро стантдартларга мослашишни назарда тутади. Шунингдек, PISA орқали ёшларимизни Ғарб дунёқараши асосида тарбия қилиб борилиши ҳам назорат қилинади. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда 2009 йилдан 2017 йилгача “12 йиллик таълим” тизими амалда бўлган. Бироқ бу тизим самара бермагани сабабли 2017 йилдан лицей ва коллежлар босқичма-босқич тугатилиб, 11 йиллик мактаб таълимига қайтилган эди. Ўзбек ҳукуматининг таълим сиёсатидаги мана бундай тутуруқсиз қарорлари таълим тизимининг фақат абгор бўлишига олиб боряпти холос. Таълим тизими ҳам, бошқа соҳалар қатори “ислоҳот”лардан боши чиқмайдиган синов майдонига айланиб қолди. Бунинг натижаси ўлароқ, унда на сифат бор, на барқарорлик. Чунки ҳукумат ташқаридан келаётган “тавсия”ларни бажариш ёки бирровга синаб кўришдан бошқасига ярамаяпти. Демак, бугун Ўзбекистонда таълим соҳаси мустақил сиёсат билан онгли равишда идора қилинмаяпти, балки кўр-кўрона етакланиш йўлидан кетяпти. Бунинг ортидан эса, афсуслар бўлсинки, бутун бир авлоднинг мукаммал илм олиши, тўғри тарбия топиши каби ҳаётий масалалар қўлдан бой бериляпти. Аслида юртимиз аҳолисининг мусулмон эканлигини эътиборга олиб, Исломий таълим тизими жорий қилиниши энг керакли, энг муносиб йўлдир. Бундай тизим дастури Ислом ақидаси ва сақофатига асосланади, ўқув қўлланмалари ва китоблари ҳам фақат Исломга таянади. Мана шундагина биз барқарор ва юқори сифатли таълим тизимига эга бўламиз. Ва энг муҳими, ёш авлод келажагидан, таълим-тарбиясидан хотиржам бўламиз.

Хабар (dunyo.info 09.09.2025й): Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Лондондаги Савдо-саноат палатаси президенти, Лондон Сити шаҳрининг аввалги мэри Майкл Майнелли ва «Fitch Ratings» компаниясининг суверен ва халқаро рейтинглар бўйича бошқарув директори Жеймс Лонгсдон билан учрашди.

Изоҳ: Британия томони Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолади ва ўзбек-британия муносабатларининг кенгайганини таъкидлади. Ушбу учрашувни минтақамиз устида кечаётган геосиёсий курашда Британиянинг Ўзбекистонда ўз таъсирини кучайтириш учун ташлаган навбатдаги қадами сифатида баҳолаш мумкин. Масалан, Лондон савдо-саноат палатаси 1881 йили ташкил этилган ташкилот. У ўзига аъзо компанияларга қуйидаги хизматларни тақдим қилади: Таълим ва тренинглар – компаниялар ходимлари учун бизнес ва бошқарув бўйича ўқувлар; Бозор маълумотлари – қайси соҳада қандай имкониятлар ва рисклар борлигини кўрсатади; Халқаро савдо ҳужжатлари – ташқи савдо учун зарур бўлган расмий ҳужжат ва қоидалар; Арбитраж – бизнес келишмовчиликларини ҳал қилиш учун суддан ташқари механизм; Ҳамкорлик имкониятлари – янги шериклар топиш ва қўшма лойиҳалар тузиш. Ушбу савдо-саноат палатаси мазкур ҳизматлари билан Англия учун глобал иқтисодий таъсирни оширишда муҳим роль ўйнайди. Масалан, агар Ўзбекистондаги компаниялар Лондон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик қилса, улар халқаро бозорда кўпроқ эътиборга тушади, молиявий ва кредит имкониятлари кенгаяди. Бу эса Британиянинг Ўзбекистондаги иқтисодий таъсирини кучайтиради. Шунингдек, Fitch Ratings ҳалқаро рейтинг агентлигининг кўрсаткичлари ташқи инвестицияларни жалб қилишда ҳам аҳамият касб этади. Ва бу ўз навбатида иқтисодни ривожлантиришни инвестициясиз тасаввур қилолмайдиган ўзбек ҳукуматига таъсир ўтказиш учун қулай имкониятдир. Шуни унутмаслик лозимки, Англия Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий ва хавфли душманларидан бири. У мусулмонлар қалқони бўлган Халифаликни қулатиб, Ислом оламини миллатларга асосланган майда давлатчаларга бўлиб юборган. Шунингдек, у мусулмонларнинг зеҳнлари ва ҳаётларидан Исломни таг-томири билан йўқ қилиш учун курашни бугун ҳам давом эттираётган ёвуз кучлардан биридир. 

Хабар (azon.global 10.09.2025й): Мубашшир Аҳмад (Исроил)ни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан бири “лаънати (Исроил)” деган гапи экан.

Изоҳ: Босқинчи яҳудий вужуди ҳануз Ғазодаги мусулмон биродарларимизни, айниқса аёллар ва ёш болаларни аёвсиз қирғин қилмоқда. 2023 йил 7 октябрдан бери шаҳид бўлганлар сони 64 300 га, ярадорлар сони эса 162 005 нафарга етгани айтилмоқда. 376 киши очлик ва озиқ-овқат етишмаслиги сабабли вафот этган, уларнинг 134 нафари болалар. “Ўлим тузоқлари”да қурбон бўлганлар 2356 киши, яраланганлар сони 17 244 дан ортиқ. Улар 27 майдан бошлаб очилган кофир Америка ва яҳуд режими қўллаб-қувватлайдиган “Ғазо инсонпарварлик жамғармаси” марказлари олдига бирор егулик излаб келган вақтида ўлдирилган. 38 мингдан ортиқ оила зарар кўрган, 2613 та оила бутунлай йўқ қилинган. Деярли 9500 фаластинлик мусулмонлар бедарак йўқолган… Ачинарли ва ҳайрон қоларли ҳолат шундаки, бутун дунё, ҳатто ғайридинлар ҳам яҳудий режимига лаънатлар ёғдираётган бир пайтда, ўзбек ҳукумати (Исроил)га лаънат айтган фуқаросини қамоққа олиб, жазоламоқчи бўлмоқда. Наҳот, бу ҳукуматдагиларда ҳатто инсонийлик ҳам қолмаган бўлса?! Ҳукумат ўзини дунёвий, ижтимоий ва инсонпарвар давлат деяпти-ю, бироқ амалда қилаётган даъволари пуч эканлиги яққол исботланяпти. Уларнинг Исломга амал қилишни хоҳламасликлари аниқ, бироқ инсонийлик нуқтаи назаридан қараганда ҳам бу режим ҳеч бўлмаганда босқинчи яҳудий вужуди билан барча алоқани узиши керак эмасмиди?! Аксига олиб, у Америка ва лаънати яҳудларга тилёғламалик қилиб, уларга қарши гапирган ҳар қандай оғизни ёпишга уриняпти. Ўзбекистон ҳукумати бундай ишлари билан ўзининг мазлум мусулмонлар ёнини олишдан кўра кўпроқ зулм ва ноҳақлик тарафга оғаётганини, мустамлакачи давлатлар чизиғидан чиқмаслик эвазига тахтининг умрини узайтиришдан бошқа ташвиши йўқлигини кўрсатади. Шунинг учун мусулмон халқимиз бу режим ва у татбиқ қилаётган ғайриисломий демократик тузумдан юз ўгириб, Исломни ҳокимиятга олиб келишга ва шу йўлда ҳаракат қилаётганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бор эътиборини қаратиши вожиб! Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ أَجْرٌ كَبِيرٌ

“Албатта, имон келтирганлар ва яхши амал қилганлар учун улкан мукофот бор”. (Аҳзоб:35)

Хабар (gazeta.uz 10.09.2025й): Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда.

Изоҳ: Хабарга кўра, пенсия ёши чегарасини эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун 55 ёшдан 58 ёшгача босқичма-босқич ошириш таклиф этилди. Пенсия жамғармаси вакилининг маълум қилишича, ёш чегарасини оширишнинг иккита варианти кўриб чиқилмоқда. Албатта, ўзбек ҳукуматининг ушбу пенсия ислоҳотлари бюджет маблағларини тежаш мақсадида амалга оширилаётганига шубҳа йўқ. Бу ҳолатни пенсия жамғармаси вакили ҳам тасдиқламоқда – у пенсия ёшини оширишни аҳолининг умр кўриш даври узайгани билан изоҳламоқда. Жумладан, мамлакатда умр кўриш давомийлиги ўсиб бормоқда ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўртача 75 ёшга етади. Илгари пенсионерлар пенсияга чиққандан кейин ўртача 8-9 йил умр кўрган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич эркакларда 12,5 йил ва аёлларда 20 йилни ташкил этмоқда эмиш. Демак, ҳукуматга қолса, одамлар умри тугаб битгунча ишласин, солиқ тўласин, аммо ҳеч қачон тинч нафақага чиқиб яшамасин. Таъкидлаш лозимки, пенсия ислоҳотлари ЖБ ва ҲВЖ каби халқаро молиявий ташкилотлар томонидан тавсия қилингани айтилади. Бу эса ҳукумат пенсия ёшини оширишни халқ хоҳиши эмас, балки ташқи молиявий марказларнинг буюртмаси асосида амалга ошираётганини кўрсатади. Ушбу молиявий ташкилотлардан қарз олган ўзбек ҳукумати эса уларнинг истаган “тавсия”ларини сўзсиз бажаришга мажбур бўлиб қолади. Қизиғи, бюджет маблағларини тежаш ҳар доим оддий халқ ҳисобига амалга оширилади. Масалан, нега ҳукумат бюджет пулларини ҳокимият харажатлари ёки очкўз хорижий-маҳаллий компанияларга берилаётган улкан имтиёзларни қисқартириш ҳисобига тежамайди? Қайтанга бу харажатлар йилдан-йилга ошиб боряпти. Бунинг ягона сабаби – ҳаётимизга татбиқ қилинаётган манфаатдорликка асосланган Ғарб капиталистик тузумидир. У бой капиталистлар ва ҳокимият эгаларига хизмат қилади, оддий халқнинг эса сиқиб сувини ичади. Бу тузум татбиқ қилинар экан, бирор ислоҳот ёки қарор халқ манфаати учун бўлмайди ёки халқини ўйлайдиган тақволи, ғамхўр раҳбарлар ҳам етишиб чиқмайди. Бу ҳолатлар инсоният нақадар Исломга муҳтож эканини кўрсатмоқда.

 

Салоҳиддин

14.09.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Стратегик металлар ва глобал манфаатлар: Ўзбекистон ресурслари кимнинг қўлида?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Конференциямизни тақиқлаб, матбуот бўлимимиз раисини ҳибсга олишингиз қўрқоқлик, ожизлик ва омадсизлигингизга далилдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Байден урушни тўхтатиш режасини эълон қилиб, уни Ғазо гўдакларининг қони билан ёзмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/