| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
05.10.2025
731
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 29.09.2025й): Нетаньяхунинг БМТдаги нутқини Ўзбекистон делегацияси ҳам бойкот қилди. Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Изоҳ: Бутун дунё гувоҳ бўлдики, босқинчи яҳудий вужуди бош вазири, Аллоҳнинг лаънатига учрагур қотил Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш учун минбарга чиққанида, залда узоқ вақт қичқириқлар янгради ва сўнгра кўплаб мамлакат етакчилари оммавий равишда зални тарк этди, зал деярли бўшаб қолди. Бош вазир нутқини бойкот қилган делегациялар орасида Ўзбекистоннинг ҳам борлиги қувонарли ҳолат, албатта. Нима бўлган тақдирда ҳам, Ўзбекистон делегацияси ўзини мана шу мусулмон халқи фарзанди эканлигини озгина бўлса ҳам ҳис қилди, деган умиддамиз. Лекин афсуски, Муборак Фаластин замини, Ғазо ва Ақсони озод қилиш масаласида бундай ишлар ҳал қилувчи ролни ўйнамайди. Босқинчи яҳудий вужуди бугунги Ислом юртларини бошқараётган режимлар қуруқ норозиликдан бошқасига ярамаслигини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам у очиқчасига деярли икки йилдан бери Ғарб, айниқса, Американинг ҳар томонлама қўллови билан Фаластиндаги мусулмон биродарларимизни қирғин қилмоқда. Шаҳид бўлганлар сони 60 мингдан ошиб кетди, уларнинг аксари ёш болалар ва аёллардир. Очлик ва сувсизлик, тасаввур қилиб бўлмас даражадаги оғир шароит тирик қолганларини ҳам тинка-мадорини қуритмоқда… Бу геноцид, халқаро қонун ва нормалар кофирлар манфаати учун ўйлаб топилганини, мусулмонларнинг қони дарё бўлиб оқса ҳам улар умуман ишламаслигини яна бир бор аниқ кўрсатди. Мана, ҳеч нима бўлмагандек БМТ иблис Нетаньяху учун ўз минбаридан жой бериб, геноцидни амалда қўлламоқда. Шунинг учун ҳам, на халқаро қонунлар ва на халқаро ташкилотларга суяниш ва улардан умид қилиш шаръан жоиз эмас. Фаластин масаласида ягона ва тўғри шаръий ечим – Исломий армияларни яҳудий вужудига қарши жиҳодга сафарбар қилишдир. Бироқ бу иш Халифалик давлатисиз амалга ошмаслиги ойдек равшан бўлиб қолди. Чунки Халифагина бутун Ислом оламини ягона давлат байроғи остида бирлаштиради ва босиб олинган юртларимизни тўла озод қилади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортидан туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 30.09.2025й): Августда Ўзбекистонда газ қазиб олиш яна қисқарди.

Изоҳ: Йил бошидан буён (январ-август) табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 28,9 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг саккиз ойига нисбатан 3,5% ёки 1,03 млрд куб метрга камайган. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (40,3 млрд) пасайиш 11,4 млрд куб метрни ташкил этди. Daryo.uz’нинг 2024 йил 26 март кунги хабарида, Ўзбекистонда катта сармоялар киритилишига қарамай, газ қазиб олиш ҳажми қисқариб, импорт улуши ўсиб бораётгани айтилган эди. Яъни ҳукумат газ қазиб олиш учун миллионлаб сармоялар сарфлаётгани, бироқ бугунга қадар ижобий натижага эришилмагани қайд этилган. Аксинча, Россиядан импорт ҳажми тобора ортиб бормоқда. Маълумки, Ўзбекистонга Россиядан газ импортини ошириш мақсадида магистрал газ қувурларини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган. Мана шундай хабарлар жуда хавотирли бўлиб, халқимиз учун асло яхшиликдан дарак эмас. Чунки энергетика, хусусан, табиий газ қазиб олиш стратегик аҳамиятга эга бўлиб, уни назорат қилиш орқали ҳукуматнинг сиёсий қарорларига таъсир ўтказиш қуролига эга бўлиш мумкин. Россиянинг мақсади эса айнан мана шу, яъни Ўзбекистон энергетика соҳасини тўлиқ назорат қилишга эришиш. Шунинг учун ҳам Россия Ўзбекистонда газ қазиб олишни камайтириш ва пайдо бўладиган камомадни ўз газини тиқиштириш ҳисобига тўлдиришга эришиш ҳаракатида. Шу туфайли, газ қазиб олишнинг камайишига Россиянинг жуда катта таъсири борлиги борасида асосли шубҳалар пайдо бўлиши табиий ҳол. Қолаверса, ўзбек ҳукумати нега қазиб олиш бунчалик даражада пасайиб кетаётганига бирор тайинли изоҳ бермай келади. Аҳвол шундай кетадиган бўлса, табиий газдек муҳим ресурс бутунлай Россия назоратига ўтиб, шантаж қуролига айланади. Ачинарлиси, бундан фақат шундоқ ҳам иқтисодий қийин аҳволда яшаётган халқимиз жабр кўради. Шунинг учун ҳам мустамлакачиликка кенг йўл очадиган капиталистик демократия тузумини улоқтириб, унинг ўрнига Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш зарур. Зеро, Россия каби мустамлакачиларнинг юртимиз бойликларига узатилган қўлларини фақат мана шу муборак давлатимиз кесиб ташлашга қодир!

Хабар (kun.uz 30.09.2025й): Фарғонада ички ишлар ходимлари фермерга тўппонча ўқталди.

Изоҳ: Хабар берилишича, Риштон тумани ҳокими топшириғи билан “Булоқбоши гулшани” фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Хайруллаев хонадонига борган ИИБ ходимлари ғалла режаси бажарилмаганини сабаб қилиб, унга тўппонча ўқталган. Ходимлар жисмоний куч ишлатган ҳолда фермерни олиб кетишга уринган. Дадасига тегмасликни айтган фарзандига эътибор бермаган, кекса онасини эса итариб юборишган. Йиқилган онахон хушидан кетган. Маълумки, Ўзбекистонда фермерлар фаолияти ўша эски, яроқсиз совет тузуми давридагидек, ҳукумат томонидан “режа” сиёсати асосида назорат қилинади. Деярли ҳар йили режани бажармаганлик важи билан кўп фермерлар ҳокимларнинг фаҳш аралаш сўкишларини эшитиб камситиладилар. Айрим зўравон ҳокимлар ҳатто жисмоний куч ишлатиш, қамоққа ташлаш билан таҳдид қилишдан ҳам тоймайдилар. Гўёки фермерлар Ўзбекистоннинг озод фуқаролари эмас, эски қулчилик замонидаги “қуллар”дир. Акс ҳолда, ИИБ ходимларининг дабдурустдан фермернинг уйига бостириб киришини, хавфли жиноятчига муомала қилгандай қўлини қайириб, оила аъзолари кўз ўнгида унга қурол ўқталишини, қария онахонни туртиб юборишини қандай тушуниш мумкин?! Шу ўринда савол туғилади, маҳаллий ҳокимликлар ҳам, ИИБ ходимлари ҳам юқори раҳбарият томонидан “яшил чироқ” ёқиб берилмаса, бу каби зулмларга ботинишармиди?! Албатта, йўқ. Шунинг учун фермерлар устидаги адолатсизлик, зулм-зўравонликка фақат ҳокимлар ва ИИБ ходимлари айбдор, деб қарасак асосий муаммодан чалғиган бўламиз. Балки асосий айбдор – соҳани абгор аҳволга келтириб, фермерларни одам ўрнида кўрмаётган ана шу ҳукумат ва унинг барча соҳада, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам юргизаётган нотўғри сиёсатидир. Исломда эса, бундан фарқли ўлароқ, фермерлар мустақил, эмин-эркин фаолият юритишлари тўлиқ кафолатланади. Давлат уларнинг ишига бўлса-бўлмаса аралашавермайди, билъакс қўллаб-қувватлаб, керакли ёрдамларни беради. Хусусан, улар режа бажаришга ёки муайян бир экинни экишга мажбурланмайди. Молиявий қийинчиликка учрасалар, давлат томонидан фоизсиз ва қодир бўлганда қайтариш шарти билан қарзлар берилади. Бир сўз билан айтганда, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам фақат Ислом ҳукмлари асосида гуллаб-яшнайди ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.

Хабар (vaqt.uz 30.09.2025й): Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларни табриклади.

Изоҳ: Маълумотларга кўра, юртимизда ўқитувчилар сони қарийб 565 мингга етган. Ўқитувчилар куни муносабати билан йўлланган табрикда, албатта, уларнинг номига илиқ гаплар, баландпарвоз сўзлар айтилди. Аммо биз қуруқ гаплардан йироқ бўлган ушбу сўзларни айтамиз: Азиз ва ҳурматли устоз-мураббийлар! Мана, орадан 34 йил ўтиб, сонингиз ярим миллиондан ҳам ошибдики, устингизда турган бу чирик тузум ва бошқарувдан деярли рўшнолик кўрмадингиз, текин мардикор, ҳимоясиз, қадри йўқ ва ҳамма калтак бошида синадиган тоифага айланиб қолдингиз. Аслида, сиз ўз касбингиз орқали Аллоҳ таолонинг улкан ажр-мукофотларига эришишингиз мумкин. Бироқ ҳозирги динни ҳаётдан ажратувчи демократик тузумда бу имконсиз ишдир. Чунки бундай тузум доирасида ишлаш, унинг ботил фикрлари ва эгри дунёқаришини мусулмон ёш авлод онггига сингдириш асло Аллоҳнинг розилигига олиб бормайди. Бундай тарбиясиз тарбия ишида бевосита иштирок этаркансиз, Аллоҳнинг олдидаги ҳисобингиз ҳам енгил бўлмаса керак?! Шунинг учун, келинг, сизни ўзингизга лойиқ мавқега кўтарадиган Исломни бошқарувга олиб келишга ўз ҳиссангизни қўшинг! Қўлингиз остидаги ёш авлодни тўғри тарбиялашингизга, уларни чуқур билим, юксак одоб эгалари бўлган шахслар қилиб камол топтиришингизга шароит яратиб берадиган Исломни ҳаётга қайтаришга сиз ҳам қўшилинг, қўллаб-қувватланг! Зеро, сиз ҳам мусулмон сифатида Ислом қонунлари татбиқ бўлишига хайрихоҳлик билдирасиз, деган умиддамиз. Дарҳақиқат, Ислом билан бошқариладиган Халифалик давлатида жорий қилинадиган Исломий таълим тизими сизни лол қолдиришига асло шубҳа қилмаймиз. Чунки бу тизим ўзининг ўхшаши йўқ тузилмаси ва дастури билан ҳозирги таълим тизимларидан бутунлай ажралиб туради ҳамда қисқа вақт ичида тўғри ташкил қилингани ва юксак сифати билан дунёда етакчига айланади иншаАллоҳ! Сиз эса, яна таъкидлаб айтамиз, ёш авлоддан гўзал Ислом сақофати ва таълим-тарбияси асосида буюк шахсларни етиштириб чиқарасиз. Сиз фақат Халифалик давлатида ҳақиқий қадр, ҳурмат-эҳтиром топасиз! Қолаверса, меҳнатингизга яраша ҳақ тўлайдиган ҳам, вақтингизни қадрлаб, уни фақат таълим беришга сарфлашингизни таъминлайдиган ҳам шу муборак давлатимиздир! Энг асосийси, сиз Аллоҳнинг улкан ажр-савобларига эришиб, Унинг розилигини оласиз иншаАллоҳ!

Хабар (qalampir.uz 30.09.2025й): Оммавий заҳарланган болалар тўлиқ соғайгани айтилди. Фақат 3 бола шифохонада қолмоқда.

Изоҳ: Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар оммавий заҳарлангани ва ушбу иш ортидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналарнинг масъул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 1900 дан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан қарийб 700 нафарига шифохонада даволаниш зарур деб топилди. Расмий ташхис – ўткир гастроэнтерит. Охирги берилган маълумотда ушбу болаларнинг асосий қисми тўлиқ соғайиб, уйига жавоб берилганлиги айтилган. Сўнгги йилларда давлат таъминотига боғлиқ муассасаларда заҳарланиш ҳолатлари кўп қайд этилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат марказлашган тарзда етказилади. Агар маҳсулот сифати ёки сақланиш шароитида камчилик бўлса, бир вақтнинг ўзида юзлаб болага таъсир қилиши мумкин. Давлат харидлари орқали олинадиган маҳсулотлар кўпинча паст сифатли арзонгаров озиқ-овқатлар бўлади. Сабаби, ажратилган маблағ “қоғозда” кўрсатилгандай эмаслиги, коррупция ва учига чиққан талон-тарож, шунингдек, уларни бартараф қилишда келтириб чиқаётган омиллар билан эмас, оқибатлар билан курашиш ҳукмронлик қилаётганидир. Бу эса Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, давлат таъминоти ва соғлиқни сақлаш тизимининг қанчалик абгорлигидан дарак беради, холос. Шунинг учун мазкур воқеада нафақат етказиб берувчи корхоналарнинг лоқайдлиги, балки бутун бошли тизимнинг ичидан чириб битганлиги намоён бўлади. Жумладан, давлат харидларида коррупция ва давлат бюджети талон-тарож қилингани ҳақида кунора хабарлар тарқалиб туради. Булар орасида боғчаларга етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатсизлиги ва ҳатто муддати ўтиб кетганлари ҳам борлиги жуда афсусланарлидир. Шунинг учун бошқа соҳалар сингари давлат харидларини – пул ажратишдан бошлаб то ўрнига сарфлашгача – чиройли тартибга солиб, назоратини ҳам тўғри ташкил қиладиган Ислом тузуми татбиқ қилиниши лозим. Мана шунда ҳозирги манфаатга асосланган ва болаларимизнинг ҳаётини ҳам қадрламайдиган тузумдан халос бўламиз.

Хабар (qalampir.uz 30.09.2025й): Ҳоким ўринбосарлари сони қисқартирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Изоҳ: Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Президенти Фармони лойиҳасига кўра, 2026 йилнинг охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади. Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари сонини 6 тадан 4 тага қисқартириш таклиф қилинмоқда. Ушбу ўзгаришлар туман ва шаҳар ҳокимларининг ваколатларини янада кенгайтиради. Ҳоким энди иқтисод, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият, экология ва ҳатто оила-ёшлар сиёсати билан ҳам шуғулланадиган марказий шахсга айланмоқда. Яъни вазирликларнинг маҳаллий даражадаги ишлари ҳокимларга ўтказиляпти. Фақат бу ўзгаришлар халқ учун қанчалик манфаатли, деган ўринли савол туғилади. Маълумки, юртимиздаги ҳокимлар ҳам ҳозирги бузуқ демократик тузумнинг бир қисми бўлиб, уни ижро қилувчилардир. Шунинг учун ҳам уларнинг ваколатлари кенгайиши ёки қисқариши ва умуман юқоридаги раҳбариятнинг тор манфаатлари тақозосига кўра ўзгариб туриши халқимиз ҳаётида бирор ижобий ўзгариш ясамайди. Энди ҳоким ўринбосарлари сонини қисқараётганига келсак, бу уларнинг пора билан қўлга тушишлари кўпайиб кетгани билан боғлиққа ўхшайди. Гарчи бошқарувдаги порахўрлик чуқур илдиз отганини ҳукуматдагилар яхши билса-да, барибир бу ҳолат халқнинг давлатга бўлган ишончини ер билан битта қилиб, бошқарувни обрўсизлантиришидан қўрқади. Шу сабабли ҳоким ўринбосарларини қисқартириш билан бу муаммога ечим беришмоқчи шекилли. Бироқ яхши биламизки, капиталистик тузум татбиқ қилинар экан, порахўрлик ҳам давом этаверади. Шунингдек, ҳақиқий ўзгаришлар айрим ваколатларнинг кенгайиши ёки янги мансаблар жорий қилиниб, косметик ўзгартиришлар киритилиши билан бўлмайди. Балки чириган капиталистик демократия тузумидан воз кечиб, Ислом тузумига ўзгартириш билан амалга ошади. 

Хабар (qalampir.uz 30.09.2025й): Маст ҳолда автомобиль олиб қочган судья 7 йилга қамалди.

Изоҳ: Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 11 сентябр куни эълон қилинган ҳукмга мувофиқ, Рустам Раҳмонов (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 219- ва 267- моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судьяларга одамлар тақдирига дахлдор қарорларни қабул қиладиган, қонунларни чуқур билиб, уларга риоя қилишда халқ учун намуна бўлиши лозим бўлган шахслар сифатида қаралади. Бироқ Ғарб капиталистик тузуми нафақат ўзининг яроқсизлиги билан, балки давлатнинг катта-кичик лавозимларини порахўр, жиноятчи ва ахлоқсиз шахсларга тўлдириб юбориши билан ҳам бутун жамиятни тубан аҳволга солади. Юқоридаги ҳодиса бунга яққол мисол, бироқ бу фақат оммага маълум бўлаётганлари холос, ҳақиқий ҳолат бундан-да ёмонроқ эканлигига шубҳа йўқ. Чунки бу тузумда аксар ҳолларда лавозимларга ўз ишининг ҳақиқий эгалари келмайди, балки таниш-билишчилик, пора каби қинғир йўллар билан нобоп кимсалар эга чиқишади. Лавозимга келишнинг ўзи ҳаромдан бошланар экан, у ёғига тўғри ва ҳалол ишлармиди?! Дарвоқе, гап судьялар ҳақида кетар экан, улардан кўпчилиги аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни ўқиши ҳам ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Масалан, жорий йил Тошкентда бир гуруҳ собиқ сиёсий маҳбуслар мана шундай зулмкор суд ҳукмлари билан узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинди. Унда судьялар айбловларнинг сохта эканлигини била туриб, шундай қабиҳ ишга қўл уришди. Афсуски, бундай ҳолатлар жамиятимизда жуда кўп. Модомики, Ғарбнинг динни ҳаётдан ажратишга асосланган бузуқ демократик тузуми ҳаётимизга татбиқ қилинар экан, жавобгарликни ҳис қилувчи адолатли, ахлоқи гўзал мансаб эгалари етишиб чиқиши амримаҳол. Бунинг учун жамиятда Ислом тузум сифатида татбиқ қилиниши керак. Зотан, Исломий бошқарув ҳукм сурган даврларда дунёни лол қолдирган ва ҳозиргача тиллардан тушмайдиган адолатли ва ҳақгўй қозилар етишиб чиққан. Ҳозир ҳам, Аллоҳнинг изни ила, Исломни татбиқ қилишга муваффақ бўлсак, Аллоҳдан қўрққан ҳолда ҳукм чиқарадиган ва бу ҳукмлардан одамларнинг қалби хотиржам бўладиган қозилик тизимига эга бўламиз!

 

Салоҳиддин

05.10.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус капиталистик тузумни ўз домига тортиб, унинг қанчалар заиф эканини кўрсатиб қўймоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    “Аҳли Сунна — вал Жамоа истилоҳи”

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия 47 нафар шахсни қатл қилди, улар орасида шайх Нимр Боқир ан-Нимр ҳам бор

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/