| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
28.08.2023
428
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (stat.uz 21.08.2023й): Ўзбекистон жорий йилнинг етти ойи давомида 5,64 млрд долларлик олтин сотди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг январь-июль ойлари билан солиштирсак (2,97 млрд доллар) 2,1 баробарга ва бутун ўтган йилга қараганда (4,11 млрд доллар) ҳам кўпроқдир.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳар йили 4-4,5 млрд долларлик олтин сотади. Бироқ шу вақтгача олтин сотишдан тушган даромад қаёққа кетаётгани ҳақида бирор аниқ ҳисобот эълон қилинмай келиняпти. Нафақат олтин сотишдан, балки барча турдаги қазилма бойликлар савдосидан тушаётган даромад ҳақида аниқ маълумот йўқ. Яқинда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жуда кечикиб эълон қилинган 2022 йил бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботда бюджет даромадлари қисмида “Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар – 42 113,7 млрд сўм”ни ташкил қилгани кўрсатилган. Бироқ солиқ бўлмаган бу бошқа даромадлар манбаси айнан нима эканлигига изоҳ берилмаган. Шунинг учун ҳам одамларнинг шубҳа-гумонларга боришларига асос бор. Агар бу маълумотлар яширилмай, очиқ эълон қилинганда ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмаган бўларди. Аммо ҳукумат афтидан бундай қила олмайди, чунки ҳақиқат оммага ошкор бўлса, улкан бойликларимизнинг Россия каби йирик мустамлакачи давлатлар ва ҳукумат амалдорлари ҳамда уларга яқин бўлган шахслар томонидан талон-тарож қилинаётганлиги ошкор бўлади. Энди бу йилнинг етти ойи мобайнида ўтган бир йилгидан кўра кўпроқ олтин сотилганлигига келсак, сўнгги маълумотлардан маълум бўлишича, олтин захирасида катта ўзгаришлар бўлмаган. Ҳали олдинда яна 5 ой муддат бор ва шу ойлар давомида яна қанча олтин сотилиши ёки сотиб олинишига қараб бирор хулоса қилиш мумкин бўлади. Нима бўлганда ҳам, олтиннинг бунча кўп миқдорда сотилаётгани иқтисодиётимиз яхши томонга қараб кетмаётганини билдиради. Зеро, олтин сотишдан тушган даромад умумий экспорт даромадининг учдан биридан ҳам кўпроқни ташкил қилиб келяпти. Демакки, юртимизнинг бор бойлиги сотилиб, унинг даромади қаёққа кетаётгани ҳалигача номаълумлигича қоляпти. Шунинг учун бойликларни хорижий компаниялар ва маҳаллий бой сармоядорларга хусусийлаштиришга рухсат берадиган капиталистик иқтисодиётни илдизи билан йўқ қилиб, бу бойликларни умумий мулкка айлантириб умматга қайтарадиган Ислом низомини ҳокимият тепасига олиб келишдан бошқа йўл йўқ.

Хабар (customschannel 21.08.2023й): 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликда махсус тактик ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди. Бу ҳақида АҚШ Давлат департаментининг Терроризмга қарши курашишга кўмаклашиш дастури (АТА) вакилларининг Божхона қўмитасига ташрифи давомида маълум қилинди.

Изоҳ: Дунё бўйича терроризмга қарши кураш дейилганда Ислом ва мусулмонлар назарда тутилиши ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бундай жирканч сиёсатнинг Ўзбекистонда ҳам давом этишидан Америка манфаатдор албатта. Чунки Ўзбекистон каби Исломий юртларда ҳокимият тепасига соф Исломий бошқарувнинг келиши Америка учун умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳол. Шунинг учун у Исломни ҳаётга, татбиқ майдонига қайтаришга чақираётган ҳар бир кишига фундаменталист ва террорист атамасини ёпиштирмоқда. Исломга амал қилаётган ҳар қандай жамоани террористга чиқариб, мусулмонларни “мўътадиллар” билан “террористлар”га ажратмоқда ва мўътадил, деб билганларини қўллаб-қувватлаб, террорист деяётганларига қарши курашмоқда… Ҳа, Ғарб мусулмонларни террорчи ва мўътадил мусулмонларга ажратмоқда. Биз куфрбоши Американинг “террорга қарши кураш” ҳужжати остида Исломий юртларга – у ерларда ҳарбий базалар қуриш ва Исломий давлатни тиклашга чақираётган ҳар қандай жамоани очиқ ва яширин услублар билан бостириш учун сиёсий ва ҳарбий иштирокини амалга ошириш мақсадида – Исломга қарши қандай фитналар уюштираётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу жирканч давлатнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия каби Исломий юртларни босиб олиб, мусулмонларнинг қонини оқизганига бутун дунё гувоҳ бўлди. Унинг мақсади – Ислом Умматини Халифалик тимсолидаги Исломий бошқарувни ҳаётга қайтариш ҳақида ҳатто фикрлашга ҳам қодир бўлмасин. Шунга кўра хулоса қилиш мумкинки, Америка юртимизда ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги қатор лойиҳа ва тадбирларни айни шу мақсадларни кўзлаб амалга оширмоқда. Ўзбекистон ҳукумати эса, ўзининг ички хавфсизлик идораларига Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш Американинг бурун суқиб киришига йўл очиб беряпти. Бу – Мирзиёев иддао қилганидек – халқ томонда туриш ҳам, ўз халқи манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам эмас, балки душманларимиз олдидаги заифлик ва қўрқоқликдир.   

Хабар (kun.uz 23.08.2023й): Шпаковский туманидаги «Авиатор» қишлоғида яшовчи пенсионер икки таниши билан бирга Россияда ноқонуний яшаб келган ўзбекистонлик 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёлни номаълум шахслардан 20 минг рублга сотиб олган.

Изоҳ: Ўзбекистондаги ишсизлик, иқтисодий танглик сабаб айримлар катта қарзга ботгани ёки яқинларидан бирортасининг оғир дардга чалингани, аҳолининг аксар қисми эса, пул топиш мақсадида хорижга кетишга мажбур бўлмоқда. Бироқ яқин даврларгача дунё халқлари олдида журъат-жасорати, меҳнаткашлиги, бунёдкорлиги ва сиёсий курашувчанлиги билан танилган бу халқнинг онгу шуурига қўрқоқлик ҳиссини сингдириш – хусусан охирги юз йилликда – давлат сиёсати ўлароқ олиб борилди. Бутун бир халқ устида ўнлаб йиллар давомида қўллаб келинган бу жирканч сиёсатнинг аччиқ мевалари, айниқса бегона юртларда юрган аҳолининг айрим вакилларида яққол кўзга ташланмоқда. Ҳатто ўз юртида ҳуқуқларидан маҳрум  бўлишга кўниктирилган халқ, бегона юртда оддий нафақахўр қариялар қўлида ҳам қул сифатида сақланишдек аянчли аҳволга тушиб қолишидан ажабланмаса ҳам бўлади. Қолаверса, айиқтабиат россияликлар ўз адовати ва нафратини – Ғарб халқлари сингари – айёрлик билан яшириб ўтирмаслиги, шунингдек халқимиздаги ҳаддан ташқари ювошлик нонкўр ўриснинг янада қутуришига олиб келяпти. Ўзбек халқи ўзининг бой замини, азиз юртини ташлаб кетиб, бегона халқлар қўлида хор-зор бўлиб юришининг асосий  сабаби – қимматчилик, қашшоқлик ва меҳнатга яраша ҳақ тўланмаслиги бўлса, бундай ачинарли оқибатларнинг барчасини келтириб чиқараётган нарса эса, шубҳасиз бугунги давлат режими ва яроқсиз капиталистик демократия тузумидир. Дарҳақиқат, бу тузум йигитларимизнинг қул, аёлларимизнинг оқсоч бўлишига олиб келмоқда. Қарангки, бу тузумни татбиқ қилаётган Мирзиёев ҳукумати меҳнат муҳожирларимизни ҳақиқий қаҳрамонлар деб атаётган бўлса-да, лекин уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бирор арзигулик иш қилмаяпти. Куни кеча бир ҳамюртимизнинг рус полициясидан қочаман, деб крандан йиқилиб ўлгани ҳам муҳожирларимизга нисбатан таъқибларнинг ваҳшиёна тус олаётгани, ҳатто ўлим ҳолати кўпайиб бораётганини кўрсатади. Аммо шунга қарамай, уни бартараф этиш учун етарлича чора кўрилмаётгани – Мирзиёев ҳукуматининг халқ олдидаги ўз бурчини бажармаётганидан далолат. Бундай хорлик ва тангликдан қутулишнинг халқимиз учун ягона йўли – Аллоҳга қайтиш ва Унинг арқони-динини маҳкам тутишдир!

Хабар (kun.uz 25.08.2023й): Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ўзбекистонлик абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида қайд этган натижалари ҳақида гапирар экан, уларнинг 40 фоизи «икки баҳога ҳам жавоб бера олмагани»ни мусибат деб атади.

Изоҳ: Дарҳақиқат, муфтий жаноблари тўғри гапни айтди, бу мусибат, жуда ачинарли ҳолат. Бироқ муфтий ҳазратлари қандай қилиб ёшларимиз илм-фан борасида бу қадар ёмон аҳволга келиб қолганининг сабабларига тўхталмади. Аслида муаммонинг ўзига чекланмай, уни келтириб чиқараётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида гапириш энг муҳими эмасмиди?! Балки муфтий ҳазратлари бу масалага киришиб, сиёсатга аралашишдан қўрққандир. Чунки таълим соҳасини ҳукумат бошқаради ва назорат қилади. Лекин шундай бўлса-да, уммат манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи навбатда раҳбарлар ва имом-домлаларнинг бўйнидаги бирламчи вазифадир. Чунки Росулуллоҳ ﷺнинг айнан шу икки тоифа саломат бўлса, уммат ҳам саломат бўлиши, агар улар бузилса, уммат ҳам бузилиши ҳақидаги ҳадислари бор. Аслида ҳукумат ёшларимизни Ислом ақидасига асосланган таълим дастури бўйича ўқитиб, тарбиялаб, Исломий шахсиялар қилиб етиштириши лозим эди. Аммо бунинг ўрнига, Ғарбнинг бузуқ таълим дастурини қабул қилиб, тўғри Исломий тушунчалардан йироқ, ўйин-кулгига ўч, савияси паст, ахлоқи бузуқ, қора ишчи бўлишдан бошқасига ярамайдиган ёшларни етиштириб чиқаряпти. Ёшларнинг одоб-ахлоқли, илмга чанқоқ, ҳалол-пок инсонлар бўлиб ўсишига хизмат қиладиган Исломий билимлардан таълим бераётганларни таъқиб қилиб жазолаяпти. Имом-домлалар ҳам бундай эгри сиёсатга ўзларининг сукутлари билан билан бўлса-да, хизмат қилишяпти. Халқимизни нафақат таълим, балки барча соҳаларда ҳукумат чиқараётган ясама қонунларга итоат қилишни вожиб, деб фатво беришяпти. Ҳатто ўзларининг сафидаги баъзи бир ҳақни гапирган имомларни ишдан олиш билан жазолашяпти ҳам. Масалан, куни кеча халқ орасида Исҳоқжон домла номи билан танилган “Имом Термизий” жоме масжиди имомини солиқ ва кешбэк ҳақидаги фикрлари учун имомликдан олиб ташланди. Чунки у тадбиркорлардан кўпроқ солиқ ундириш учун ўйлаб топилган қонунни танқид қилганди ва айни шу масалада ҳақни айтганди. Агар муфтий жаноблари ўз сўзларида холис бўлса ва чиндан ҳам ёшларимизнинг бугунги аҳволидан ташвишланаётган бўлса, у кишига биринчи навбатда, устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик демократиянинг Исломга тамоман тескарилиги, унга эргашишимиз жоиз эмаслиги ва биз мусулмонлар Исломий ҳаётга қайтишимиз зарурлигини халқимизга очиқ айтиши лозим. Муфтий ҳазратлари масалага мана шундай ёндашса, зиммасидаги оғир масъулиятни адо қилишга жиддий қадам босган ва ўзининг ҳам, халқимизнинг ҳам Аллоҳнинг олдидаги юкини анча енгил қилган бўлади. Акс ҳолда, биз у кишини ҳам, у кишининг қўл остидаги барча имом-домлаларни ҳам Аллоҳнинг ҳузурида соқов шайтонлар сингари бўлиб қолишларидан огоҳ этамиз!

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

28.08.2023й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Динни ҳаётдан ажратиш, борлиқ қонунларига зиддир

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийлар Ғазода фаластинликларни қирғин қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/