| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
04.09.2023
359
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 28.08.2023й): “Euromonitor International” тадбиркорлик бўйича халқаро статистика агентлиги дунёнинг 105 та давлатида аҳоли қанча пулини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаши ҳақидаги статистик маълумотларни тақдим этди. Ўзбекистон рейтингнинг охирги ўнлигига киритилган. Унга кўра, ўзбекистонликлар маошининг 46,5 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди.

Изоҳ: Бундай статистикага юзаки қараган одам ўзбекистонликлар озиқ-овқатга жуда ўч, ейиш-ичишдан бошқасини билмайди, дея хулоса чиқариши мумкин. Бироқ бу ҳақида атрофлича ўрганган одам, рақамларда жуда оғриқли муаммолар ўз аксини топганини тушуниб етади. Мазкур рейтингда ўз даромадининг 6,7 фоизини озиқ-овқатга сарфлайдиган Америка халқи биринчи ўринда қайд этилган. Хўш, бундан америкаликлар ўзбекистонликлардан анча кам ейди ёки жуда тежаб харажат қилади, деган хулоса келиб чиқадими? Йўқ, албатта. Чунки одамлар – улар қайси миллат бўлишидан қатъий назар, деярли бир хил еб-ичадилар, истеъмол қиладилар. Бу ердаги фарқ шуки, америкаликнинг даромади ўзи яшаётган жамиятдаги озиқ-овқат нархларидан сезиларли даражада баланд. Аксинча, ўзбекистонлик топаётган даромад ўзи яшаётган жамиятдаги озиқ-овқат нархларига таққослаганда жуда кам эканлигидир. Яъни халқимизнинг яшаш даражаси шунчалик пастки, биргина озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун даромадини деярли ярмини сарфлашга мажбур бўляпти. Шунда ҳам ейиш-ичиши жуда тўкис эмас, ҳатто ўртамиёнага ҳам етиб бормайди. Халқимиз топаётган даромад инфляция ва нархларнинг тўхтовсиз ўсиб бораётгани натижасида ҳеч нарсага ярамай қоляпти. Буларга параллел равишда борган сари пулнинг харид қобилияти пасайиб кетяпти. Даромаддаги ўсиш нарх ва инфляция ўсиши даражасидан пастлигича қоляпти. Бу масалани юртимиздаги баъзи иқтисодчилар ҳам кўтариб чиқиб, бирор чора кўришга чақиришяпти. Бироқ на уларда ва на бошқасида тўғри ечимнинг ўзи йўқ. Чунки улар ҳам, ҳукумат ҳам – гарчи ўзини халқнинг аҳволидан ташвишланаётганга солаётган бўлса-да – ечимни капиталистик иқтисоддан қидиришяпти. Агар улар ечимни Исломдан қидиришганда эди, инсоннинг ҳар қандай муаммосига энг тўғри ечимларни топишган бўларди. Афсуски, улар Исломни ўрганиш ўрнига унга беэътиборлик билан қарашяпти, ҳукумат эса халқимизни Исломдан узоқлаштиришга уриниб келяпти.

Хабар (uza.uz 31.08.2023й): АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Нурбек Пўлатовнинг маълум қилишича, 2024 йил 1 январдан счётчикларсиз ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.

Изоҳ: Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати моддий манфаатни асос қилувчи демократик тузумни қабул қилганлиги сабабли аҳолини томорқа экинларига зарур бўлган сув билан таъминлаш тугул рўзғори учун керакли бўлганларини ҳам ҳал қилиб беролмаяпти. Давлат айниқса туман ва қишлоқ жойлардаги аҳолини сув билан тўла таъминлай олмагач, халқимиз ўзи харажат қилиб уйларидан сув чиқариб олишга мажбур бўляпти. Одамларнинг сув неъматига эришишларида ҳеч қандай иштироки бўлмаган ҳолатда ҳукуматнинг сув учун солиқ жорий қилиши очиқ зулмдир. 2024 йилдан амалда бўладиган қонунга кўра, ҳисоблагич ўрнатган кишилар исталган миқдорда иншоотлар ўрнатиши ва ер ости сувларини хоҳлаганча қазиб олиши мумкин бўлар экан. Шубҳасиз, ҳукумат бу сиёсати билан сув ресурсларини асрашни ҳам, уни тўғри тақсимлашни ҳам кўзлаётгани йўқ. Аксинча, Америка таъсири остидаги халқаро молиявий ташкилотлар сувни товарга айлантириш бўйича қўйган талабини бажариш йўлидан боряпти. Бунга яқинда ХВЖ директори Кристалина Георгиеванинг “сувнинг бозор нархи шаклланмагани” ҳақидаги гапларини келтириш мумкин. Шундан кўп ўтмай сувнинг нархи сезиларли даражада кўтарилди. Мана энди ким уйидан сув чиқариб олса ҳам, бошқа ердан сув чиқарса ҳам ҳисоблагич ўрнатиб, солиқ тўлаши шарт бўлади. Шунга кўра айтамизки, халқимиз анави ХВЖ каби ташкилотларнинг юртимиз иқтисодини назоратга олиб, ҳатто текинликда “сув текинга” дея масалга айланган сувни ҳам фойда кўриш манбасига айлантираётганини тушуниши лозим. Барча балоларнинг боши аслида татбиқ қилинаётган капиталистик иқтисод низоми эканлигини ҳам англаш вақти аллақачон етиб келди.

Хабар (qalampir.uz 31.08.2023й): Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзасида ўтказилиши кутилаётган “Стихия” фестивали жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Раҳбарият маънавиятга зид, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканлигини маълум қилган.

Изоҳ: Маҳаллий ҳокимият бу каби тадбирларга қарши эканлигини айтган бўлса ҳам уни ўтказишга рухсат берган. У одамларнинг кескин норозилигига ҳам қараб ўтирмади. Бундан аввал ушбу фестивал 2021 йил 14-15 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида ўтказилган ва ўшанда ҳам одамлар норози бўлишганди. Бунга фестивалда турист аёлларнинг яланғоч рақсга тушгани видеоси тарқалиши сабаб бўлганди. Ўшанда ҳам маҳаллий ҳокимият бу видеонинг фестивалга алоқаси йўқлигини айтиб чиққанди. Ҳукумат нафақат бу каби бузуқ фестивалларни ўтказишга бирор тўсиқ қўймаяпти, балки тунги клублар, барлар каби фаҳш ва жиноятлар уяси бўлган жойларнинг кеча-ю кундуз ишлашига рухсат беряпти. Бу борада ҳеч қандай назорат йўқ. Ҳукуматни фақат булар солиқни ўз вақтида тўлаяптими ёки йўқми, деган масала ташвишлантиради холос. Шундан кейин ҳам ҳукумат ва унинг сиёсатини қўллаётган имом-домлалар бугунги ёшларимизнинг тарбиясиз, ахлоқсиз ва илмсиз эканлигини айтиб айюҳаннос солишлари одамни энсасини қотиради. Булардан маълум бўладики, ёшларимизнинг ҳозирги аҳволи ҳақидаги бу даъволар ёлғондир. Агар улар бу даъволарида ростгўй ва холис бўлганларида, ҳукумат бундай бузуқ тадбирларни тақиқлаган, тунги клуб ва барлар каби шайтон уйларини бутунлай ёпиб бартараф қилган бўларди. Имом-домлалар эса, ҳукуматни ҳам, ёш авлодни ҳам бундай ишларнинг хунук оқибатларидан огоҳ этиб инсофга чақирган ва муҳосаба қилган бўларди. Бугун эса бунинг акси ўлароқ, ҳукумат ҳам, диний идора ва қўмита ҳам мусулмон ёшларни соф Исломдан узоқ тутишга қаттиқ уриниб келмоқда. Шунга кўра айтамизки, ҳозирги демократик тузумни татбиқ қилаётган ҳукуматдан ёшларимизни илмли, энг асосийси Аллоҳни танийдиган, ҳалол-ҳаромни ажратадиган мусулмон шахслар қилиб тарбиялашини кутиш нодонликдир. Шунинг учун келажагимиз асоси ҳисобланадиган ёшларнинг тарбияси ва тақдири катта хавф остида турибди. Уларни бундай хавф-хатардан фақат Ислом тузумини ҳокимият тепасига олиб келишгина қутқара олади.

Хабар (state.gov 31.08.2023й): АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен расмий Вашингтон номидан Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади. Энтони Блинкеннинг қайд этишича, 32 йил давомида АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига умумий садоқат асосида қурилган. 

Изоҳ: Америка расмийларининг “мустақиллик куни” муносабати билан ҳар йили Ўзбекистонга табрик йўллашлари одатий ҳол бўлишига қарамай, бу сафар ўзбек ҳукуматига бошқачароқ, аниқроғи юқорироқ даражада “ҳурмат-эътибор” кўрсатилди. Масалан, Вашингтон шаҳри мэри Муриел Баузер жорий йилнинг 1 сентябрини АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди. Эътиборлиси, Google қидирув тизими ўз логотипини “Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган” дудл билан вақтинча ўзгартирди. Буларнинг барчаси мустақиллик деган нарса – мустамлакачилик қуроли сифатида – мустамлакачи давлатлар, айниқса, Америка учун қанчалик муҳим эканини ва ўзбек ҳукуматига сохта обрў олиб бериш орқали ўзига янада кўпроқ оғдиришни мақсад қилганини кўрсатади. Блинкеннинг мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитлик ҳақидаги гапларига келсак, бу Американинг нақадар иккиюзламачи эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, айнан Америка Ироқ, Афғонистон каби Исломий юртлар ва бошқа мамлакатларнинг суверенитетини ер билан битта қилиб, ўзлари ўйлаб топган халқаро меъёрлар ва қонунларни оёқости қилган ҳолда у ерларга бостириб кирган эди. Ёки Индонезияга қарашли Шарқий Тимор ва Судандаги Дарфур каби кўпроқ аҳолиси насронийлардан иборат провинцияларда мустақиллик ҳаракатларини юзага келтириб, уларнинг суверенитетини оёқости қилганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Агар Ўзбекистон ҳам Американинг мустамлакачилик талабларига умуман жавоб бермайдиган бўлса, эртага Қорақалпоғистонга ўхшаган ҳудудда фитна чиқариб, мустақиллик ҳаракатларини яна қайта жонлантириши ҳам мумкин. Шундай экан, ушбу мустамлакачи кофир давлатлар бизнинг душманимиз бўлганлиги учун уларнинг ҳеч бир гапига ишониб бўлмайди. Айниқса, юртимиздаги иймон аҳли – уларнинг сохта табриклари ва мунофиқона жилмайишларига ишониб – улар ҳақида бирор яхши гумонга боришлари асло жоиз эмас. Зеро, бу борада Аллоҳ Таоло бизга аниқ-равшан йўлланма бериб, кофирларнинг сўзларидан уларнинг мусулмонларга нисбатан нафрати ошкора билиниб туриши, қалбларидаги нафрат эса, ундан-да қаттиқроқ эканини баён қилган.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

04.09.2023й

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Дания Афғонистондаги муваффақиятсизликдан сабоқ олмай, мустамлакачиликка хизмат қилиш йўлида Малига қўшин жўнатмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Баҳрайн Россия билан савдо айланмасини ошириш орқали уни жиноятлари учун тақдирламоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/