| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
11.09.2023
219
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 04.09.2023й): Хитойдан Ўзбекистонга навбатдаги трансчегаравий юк ташиш йўли очилди. Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳридан Ўзбекистонга «Хитой-Марказий Осиё» юк ташуви доирасида биринчи поезд жўнаб кетди.

Изоҳ: Жорий йилда Хитойнинг Марказий Осиё, хусусан юртимиз бозоридаги улуши сезиларли даражада юқорилаб, Ўзбекистонга сармоя ётқизиш бўйича Россияни ортда қолдирди. Куни кеча “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Хитой компаниялари билан электроника йўналишида ҳамкорлик бошланганини маълум қилди. Илк битимга кўра, Хитойнинг рақамли интеллектуал датчиклар ва чиплар ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистонда тадқиқот марказини очади. Давлат, жамият ва инсонлар ҳаётини махфий тарзда яқиндан кузатиш ва маълумот йиғиш имконини берувчи бундай марказлар хатарини Ўзбекистон ҳукумати англамаётган кўринади. Булардан ташқари, Хитой ҳайвонот ва ўсимликлар оламини, инсон ҳамда атроф-муҳитни ўрганиш бўйича Самарқандда биолаборатория ташкил қилмоқда. Бундан мақсад, улардаги касалликлар, вируслар, бактериялар ва микроплар турларини аниқлаш, уларни ривожлантириш бўйича тажрибалар ўтказишдир. Бу лаборатория экспансиячи Хитой учун аҳоли генига мувофиқ келадиган ҳалокатли касалликлар тарқатувчи биологик кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш имконини беради. Хитой ҳозирги вазиятда қарз берувчи, шунингдек йирик инвестор кўринишида Ўзбекистондаги иқтисодий экспансиясини давом эттиряпти. У бу билан чегараланмай, ҳатто ҳукумат амалдорларини йирик миқдордаги поралар эвазига сотиб олиш йўли билан сиёсатга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Юртимизни бундай иқтисодий ва технологик қарамликдан фақат тўғри ва кучли мафкура асосида сиёсат юргизишгина қутқаради. Аҳолиси мусулмон бўлган Ўзбекистон Ислом тузумини қабул қилиб, уни татбиқ қилсагина Хитой ва умуман ҳар қандай йирик давлатларнинг ҳар соҳадаги ҳукмронлигидан ҳамда истеъмолчи давлат ҳолатидан чиқа олади. Акс ҳолда, бугунги қарамлик ва қолоқлиқ янада чуқурлашади, аҳвол бундан-да оғирлашиб бораверади.

Хабар (president.uz 05.09.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Покистон ядро қуролига эга бўлган ягона Исломий юрт бўлиб, армияси дунёдаги энг кучли армиялардан бири ҳисобланади. Агар бу икки мусулмон мамлакатлар ўртасидаги алоқалар, хусусан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик Аллоҳ кўрсатган ишлар устида бўлганда эди, таҳсинга лойиқ иш бўларди. Шариат нуқтаи назаридан мусулмонлар ўртасида ҳарбий жанговарлик, тажриба ва техника борасидаги ҳамкорлик Америка, Россия, Хитой каби Ислом ва мусулмонлар душманларига қарши қаратилиши лозим. Масалан, нима учун Покистон Ўзбекистон билан ядровий қурол технологияси борасида ҳамкорлик қилиши мумкин эмас?! Ваҳоланки, юртимиз ядро қуролининг асосий элементи ҳисобланадиган уранга бой бўлиб, уни ишлаб чиқариш ва захираси борасида дунёда энг юқори ўринларда туради. Шунга кўра, Ўзбекистонда ядровий қурол дастурини амалга ошириш учун барча шароитлар етарли. Бироқ Покистон ҳукуматининг америкапарастлиги ва ўзбек ҳукуматининг ҳам Американи рози қилишга бўлаётган уринишлари бунга йўл қўймайди. Буларнинг иккиси ҳам Аллоҳнинг розилигидан кўра кофир мустамлакачи Американи рози қилишни устун қўйишяпти. Шунинг учун ҳам Мирзиёев ўтган йили Покистонга ташриф буюриб, ҳукуматлараро ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бундан Америка Покистон орқали Ўзбекистонда ўз нуфузини мустаҳкамлашни кўзлаяпти. Шунингдек, Афғонистон масаласида бу иккисини ҳамкор қилиб, уларнинг ҳар иккиси Америка манфаатларига хизмат қилишини хоҳлаяпти. Шуга биноан айтамизки, Исломий юртлар ҳукуматларининг бир-бири билан мустамлакачи кофирлар манфаати учун турли учрашувлар ўтказиши, алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши… буларнинг барчаси уларнинг нақадар қўрқоқ ва шармандали аҳволда эканлигини кўрсатади. Зеро, улар бир тану бир жон бўлиб бирлашиб, душманларимизга қарши туришганда эди, Аллоҳ Таоло уларни ғолиб қилган бўларди. Ислом Уммати ҳам уларнинг ёнида туриб, ўз бағрига олган ва ҳимоя қилган бўларди.   

Хабар (kun.uz 05.09.2023й): Олий Мажлис маъмурий ва жиноий жавобгарлик кодексларига қўшимчалар киритишни кўриб чиқмоқда.

Изоҳ: Ўзбекистон давлатчилиги ва қонунчилиги асосланган капиталистик демократия динни давлатдан ва динни сиёсатдан, ҳаётдан ажратиш асосига қурилган. Бироқ бу тузум халқимиз эътиқод қиладиган Исломга тамоман зид. Масалан, қабул қилинаётган ушбу қонун лойиҳаси бўйича, Ўзбекистонда фаолият юритаётган аҳмадийлик, баҳоийлик ва бошқа бир қатор бузғунчи куфр эътиқодларини фош қилиш эндиликда масжид имомларига ҳам таъқиқланади. Аксинча, уларнинг эътиқодларини ҳурмат қилиш қонунчилик талаби эканлиги тўғрисида имомлар маърузалар қилишга мажбурланиши ҳам мумкин. Яна бир моддада эса, эри ўлган ёки турмуши бузилган икки, уч болали бева аёлларни ҳамда фаҳш йўлларга кириб кетишдан қўрққан ёки бетоблиги сабабли иккинчи хотин бўлишни қабул қилган аёлларни, шунингдек уларни ҳалол никоҳига олган эркак ва уларга никоҳ ўқиган, қолаверса ушбу маросимда иштирок этган кишиларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш белгиланган. Тайёрланаётган яна бир қонун лойиҳасида иккинчи аёлга уйланишга тарғиб қилиш жиноят ҳисобланиши кўрсатилган. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръонда мусулмонларга иккита, учта ва тўрттадан хотин олишга рухсат берган. Демак, эндиликда Қуръондаги мана шу очиқ ҳукмни айтиш ҳам жиноят ҳисобланади. Кейинги моддада эса, муслималарга ниқоб шаклида рўмол ўраш таъқиқланади. Бунга важ сифатида уларнинг шахсини аниқлаш имконсиз эканлиги келтирилган. Ҳолбуки, бу ҳукумат пандемия пайтида аҳолини ниқоб тақмагани учун жаримага тортган эди. Америка ва мавжуд халқаро тизимга ювиндихўрлик қилишдан бошқасига ярамайдиган Ўзбекистон ҳукумати янги қонунлар қабул қилиш билан Исломнинг қатъий аҳкомларига қарши очиқ кураш олиб боряпти. Ҳизб ут-Таҳрир демократиянинг мусулмонлар ҳаёти ва охирати учун улкан хатар эканлигини, жумладан жорий йилда бўлиб ўтган Ўзбекистондаги референдум ва президент сайловларида иштирок этиш бу тузумни янада мустаҳкамлаш эканлигидан халқимизни огоҳлантирган эди. Мусулмонлар яна хатога йўл қўймаслик учун демократик тузум ва уни татбиқ қилаётган бугунги малай ҳукумат сиёсатига қарши бўлишлари зарур. Шунда асл мусулмонлик позициясини эгаллаб, тўғри уйғониш сари дадил қадам ташлаган бўладилар.

Хабар (uza.uz 07.09.2023й): Ўзбекистон ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО техник кўмагида ташкил этилган Самарқанддаги анжуманда дунёнинг 32 давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот вакиллари қатнашди.

Изоҳ: Сўнгги вақтларда Самарқанд юқори даражадаги саммитлар, конференциялар ўтказиладиган майдонга айланиб қолди. Бундай тадбирларни айнан Ўзбекистонда ўтказиш асосан Ғарб давлатлари, хусусан Американинг қўллаб-қувватлови билан амалга ошяпти. Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг етакчи давлатига айлантириш ва бу йўлда унга ҳар томонлама ёрдамлар ажратишдан иборат. Дарвоқе, ушбу ўтказилган конференцияда ҳам 2 млрд долларлик келишувлар имзоланган. Америка Ўзбекистонни минтақанинг етакчи давлатига айлантириш орқали Россия ва Хитойнинг бу ердаги нуфузини чеклаш ҳамда ўз таъсири ва манфаатларининг таъминланишига эришмоқчи. Энди мазкур  конференцияга келсак, БМТнинг ФАО ташкилоти дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул орган сифатида тамоман муваффақиятсизликка учраган ташкилотдир. Чунки бу ташкилотнинг ҳисоботларига кўра, жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлиги мўътадил ёки ўткир мавжуд бўлмаган шароитда айни пайтда 2,3 млрд инсон яшамоқда. Бу эса дунё аҳолисининг 29 фоизини ташкил қилади. 2021 йилги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича очликка юз тутган одамлар сони 800 миллиондан ортиб кетган ва бу рақам йилдан йилга ортиб боряпти. Дунё аҳолисининг бундай аянчли ҳолатга тушиб қолишида БМТ ва унинг таркибидаги ФАОга ўхшаган ташкилотларнинг ҳиссаси катта. Чунки БМТ йирик давлатларнинг мустамлакачилик қуролидир. У ташкил топганидан бери дунёда пайдо бўлаётган муаммоларнинг бирортасини ҳал қилишда муваффақиятга эришмади. Жумладан, ФАОнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда эътиборни илмий ечимларга қаратиши одамлар эътиборини асл муаммодан чалғитишдан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, асл муаммо ресурсларнинг тўғри  тақсимотидадир. Халқаро капиталистик системанинг адолатсиз ечимлари натижасида дунё аҳолисига етиб ортадиган бойликлар бир ҳовуч очкўз капиталист бойлар қўлида тўпланиб қолган. Бунга чек қўйиш, хусусан Исломий юртлар бойлигини яна ўз эгаси бўлмиш умматга қайтариш учун Халифалик давлати тикланиши зарур. Мана шунда у нафақат мусулмонлар, балки бутун дунё аҳолисига яхшилик ва адолат улашади.   

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

11.09.2023й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жон Керрининг Дакка сафари Бангладеш АҚШнинг терроризмга қарши курашида навбатдаги фронтга айланажагини англатади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом Уммати Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилишга шошилмоғи даркор

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қўзғолонни хотирлаб

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/