Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (sarhad.uz 16.10.2023й): Фарғона вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош Водил аҳоли яшаш манзили ҳудудида чегарачилар ва маҳаллий аҳоли ўртасида келиб чиққан можаро вақтида икки киши ҳалок бўлди.
Изоҳ: Ушбу ҳолат юзасидан Чегара қўшинлари расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, чегарачилар жабрдийда, халқ эса яна ўзи айбдор… Эмишки, одамлар огоҳлантирувчи ўқ узилса ҳам чегарачилар устига бостириб бораверишган ва ундан олдин уларга куч ишлатиб, тан жароҳати ҳам етказишган. Бундай ёлғон баёнотга ким ишонаркин? Воқеани ёритган ВВСга кўра, баёнот ҳақиқатга тўғри келмайди. Отиб ўлдирилган марҳумларнинг ҳамқишлоқлари ва яқинлари бу чегара постидаги чегарачилар жуда ҳаддидан ошиб кетганлигини айтишган. Воқеага яқин бўлганларнинг айтишича, биринчидан, автомобилда контрабанда товарлари бўлмаган, иккинчидан, воқеа жойидаги одамлардан бирини чегарачилар аввал оёғига отган, ётиб қолганидан кейин оғзидан отиб ташлаган. Бундан ташқари, бу чегара постидаги чегарачиларнинг зулму зўравонлигидан одамлар бир неча бор шикоят ҳам қилишган. Ўша куни воқеа жойига келган расмийлар, дарғазаб аҳолини тинчлантиришга уриниб, айбдорларга қонуний чора кўрилишини айтишган. Ҳа, халқимизни бу зўравон ҳокимият мана шундай ботил тузум ва яроқсиз қонунлар остида аёвсиз эзиб келмоқда. Дарвоқе, ҳукумат орган ходимлари томонидан бирор жиноят содир этилса, ҳеч иккиланмай айбни халқнинг ўзига юклаяпти. Жабр чеккан ҳам, айбдор ҳам мана шу бечора халқ. Хўш, халқимиз бундай аччиқ воқелик устида яшаб, турли зўравонлик ва ноҳақликлар қурбони бўлиб кетавериши керакми ёки бу бузуқ воқени ўзгартириш учун ҳаракат қилишлари зарурми? Бунинг жавоби шуки, халқимиз бундай хорликка рози бўлиб, индамай бўйнини эгиб яшашлари уларга муносиб эмас, балки эътиборларини зўравон тузумни ўзгартиришга қаратишлари лозим. Ҳукуматнинг айрим шахсларни жазога тортиши ва баъзи чораларни кўриши билан аҳвол ўзгариб қолмайди. Бундай ишлар мана шу тузумнинг умрини узайтиради холос. Ҳозир бошимиздаги барча бало-мусибатлар ва муаммолар ботил демократик тузумнинг татбиқи натижасида келиб чиқмоқда. Демак, ҳақиқий ечим – ҳозирги ботил ва золим тузумни йўқ қилиб, унинг ўрнига ҳақ ва адолатни рўёбга чиқарадиган Ислом тузумини олиб келишдир.
Хабар (president.uz 17.10.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябр куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.
Изоҳ: Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашув давомида ХХР Раисини Хитой ташкил топган кун ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг ўн йиллик юбилейи билан самимий қутлади. Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан ташқари таълим ва маданият соҳаси ҳамда бошқа масалаларга доир алоқалар муҳокама қилинди. Мирзиёев мазкур юбилейда иштироки давомида Хитойнинг бир неча йирик компанияларини қабул қилди ва улар билан музокара ўтказиб, баъзилари билан шартномалар имзолади. Ҳа, Мирзиёев бошлиқ ўзбек ҳукумати мустамлакачи Хитойнинг мана шундай байрамларида иштирок этиб, уни табриклаяпти ва дўстона муносабат кўрсатяпти. Хитой иқтисодий экспанциясининг асосий ричаглари ҳисобланган йирик компаниялар билан юртимиз иқтисодий потенциали ва бойликлари устида савдолашяпти. Шунингдек, Хитойнинг жирканч мустамлакачи башарасини чиройли кўрсатиш учун турли маданий тадбир ва лойиҳалар устида битимлар имзолаяпти. Буларнинг барчаси мустамлакачи Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан олиб бораётган шафқатсизларча геноцидини ҳамон тўхтатмаётгани баробарида юз беряпти. Бошқача айтганда, ўзбек ҳукумати Хитой дастурхонида ўтириб, кўнгилхушлик қилаётган, уни байрами ва юбилейи билан табриклаб, дўстлик ва ҳамкорлик изҳор қилаётган бир пайтда, жабрдийда уйғур мусулмонлари уларнинг қақшатқич, ғайриинсоний зулмлари остида аламдан инграмоқда… Ҳа, бу ўзбек “мусулмон” ҳукумати ўзини ким тарафида эканлигини аллақачон кўрсатиб қўйди. Агар у чиндан ҳам Ислом ва мусулмонлар тарафида бўлганида, Хитойдек жирканч давлат билан барча алоқаларни узиб, душманона муносабатда бўлган ва уйғур мусулмонларига қўлидаги бор имконият билан ёрдам берган бўларди. Бу ҳукумат ақалли Хитойнинг ён қўшниларимиз – Қирғизистон ва Тожикистонни қарз тузоғига тушириб, уларнинг бойликларга тўла ерларидан бир қисмини ўзлаштириб олганидан ибрат олмаяпти. Бинобарин, Хитой билан иқтисодий ва бошқа ҳар хил алоқаларни ўрнатиш сиёсий калтабинликдир. Хитой ҳеч қачон мусулмон халқига, жумладан бизга ҳам дўст бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ахир, у ёнгинасидаги уйғур мусулмонларига шафқат қилмагани ҳолида, қандай қилиб бошқа юрт мусулмонларига дўстона муносабатда бўлсин?! Шунинг учун мусулмон халқимиз бу ҳақиқатларни яхши тушунмоғи ҳамда Хитойнинг асл башарасини таниб олмоғи ва бундай душман давлатлар билан гапни қисқа қиладиган Халифалик давлатини тиклаш учун олиб борилаётган фаолиятни қўллаб-қувватламоқлари лозим.
Хабар (qalampir.uz 19.10.2023й): Қашқадарё вилоятида узоқ йиллар давомида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келган О.А.га уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва келтирилган 282,7 миллион сўмлик зарарни қоплаш жазоси тайинланди.
Изоҳ: Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Мирзиёев “Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиёнинг айрим минтақаларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига бўлган эҳтиёж уч баробар ошади. Вақт ўтиши билан иқтисодий зарар ялпи минтақавий маҳсулотнинг 11 фоизига етиши мумкин. БМТ маълумотига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ минтақа давлатлари сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш оқибатида йилига 2 миллиард долларгача маблағ йўқотмоқда” деган эди. Юзаки қараганда океан ортидаги капиталист сармоядорлар учинчи дунё мамлакатлари фуқароларининг сув тақчиллиги муаммоси ҳақида қайғураётганига ишонгимиз келади. Лекин аслида ундай эмас! Мустамлакачи капиталист ўз номи билан капиталист. У ҳар бир нарсага фойда ва зарардан келиб чиқиб ёндашади – фойда бор деб кўрса қилади, фойдаси йўқ, деб билса тарк қилади. Улар кўряптики, бизнинг минтақада сувдан мўмайгина даромад олса бўлади. Шунинг учун улар бугун юртимиздаги энг мўмай даромадли сув бизнеси ташвишига тушиб қолишди. Юқоридаги Қашқадарёлик фуқаронинг 3 йилга қамалиши ва чорак миллиарддан ортиқ сумма жаримага тортилиши халққа бир огоҳлантириш сигнали, десак бўлади. Тўғри, ўн уч аср дунёга етакчилик қилган Ислом Халифалиги даврида ҳаёт манбайи бўлган сувнинг тўғри тақсимоти ва таъминоти шаръий асосга кўра тартибга солинган. Нил дарёси ўзанида сувнинг сиғимини ўлчовчи асбоб ҳам юртимиздан чиққан ва Ислом олами, балки бутун дунё тамаддуни ривожига катта ҳисса қўшган Аҳмад Фарғоний тарафидан ижод қилиниб, ҳозиргача гидрология фанида фойдаланиб келинади. Аммо у даврларда йўлга қўйилган тақсимот Ислом таълимоти асосида бўлиб, унга кўра сув омма мулки саналган ва уни барчага етказиб бериш давлатнинг зиммасидаги иш бўлган. Бугун эса, раҳбарларнинг навбатдаги хиёнати туфайли хусусий мулкка айлантириш мутлақо мумкин бўлмаган сув неъматини, нафақат шахсларга, балки мутлақо етти ёт бегоналар қўлига қўш-қўллаб топширишга тайёр туришибди. Халқимиз энди анҳоридан оқиб ўтаётган “текин” сувни ҳам керак бўлса фалон пулга сотиб олиб истеъмол қилади ва пешона тери билан зўрга топаётган даромадидан ноилож тўлайди. Ўзи шундоқ ҳам қимматлашиб бораётган газ, электр энергияси каби энергия манбалари халқимиз силласини қуритаётган эди, буниси энди “дард устига чипқон” бўлди.
Хабар (kun.uz 21.10.2023й): Россияда ўзбекистонлик мигрантлар учун боғча ва мактаблар очиш таклиф қилинди: Дума депутати бунга кескин қарши чиқди.
Изоҳ: Гарчи президент маслаҳатчиси – Россиядаги мигрантлар талабини қондириш учун – уларнинг маблағлари ҳисобидан мактаб ва боғчалар қурилиши, шунингдек ўтиладиган дарсликлар ўзбек тилида бўлишини илтимос қилганига қарамай, Россия Давлат думаси депутати М. Делягин бунга нафақат қарши чиқди, балки бу талабни “ноқонуний” деди. Унинг айтишича, мигрантлар фарзандлари учун мактаблар очиш бу – Россия Федерацияси фуқароларини дискриминация қилиш (камситиш), деб тавсифланади. Ҳа, шундай! Россия сиёсатчилари – ўзбек ҳукумати расмийларидан фарқли ўлароқ – ўрис юртида ажнабий тилларнинг ривожланишини ўз халқи, менталитети ва давлати келажаги учун хатарли, деб кўради. Чунки тил тузум ва сақофий-маърифий соҳанинг асосларидан бири ҳисобланади. Эҳтимол, президент маслаҳатчиси Россиядаги мигрантларнинг бу талабини улардан давлат бюджетига келиб тушаётган миллиардлаб долларлар ҳисобидан хамирдан қил суғургандек амалга ошадиган беозоргина талаб деб, янги ташаббус сифатида кўтаришга журъат қилгандир. Аммо ўрис ҳукумати ва сиёсатчилари тил масаласи ортидан ўз жамиятига келадиган “хатарлар”ни тиниқроқ кўра олиши юзага чиқди. Барча соҳада ўрис этагини ушлашдан чарчамаётган ўзбек расмийлари – бу борада ҳам тақлид қилиб – рус тилига эътиборни кучайтириш учун қабул қилаётган қонунлар ортидаги хатарни Делягин каби кўролган ва изоҳлаганларида эди, ўриснинг жирканч қадамларига анчагина зарба берган бўларди. Йўқ, бундай қилмайдилар ва қилолмайдилар ҳам! Аксинча, халқимиз ёшлари динимиз, дунёқарашимиз асоси бўлган Қуръон тилини ўрганишларига тиш-тирноғи билан қарши чиқадилар ва кераклича қонунларни қабул қиладилар. Ахир, бундан ортиқ мутелик, қуллик зеҳнияти бўлиши мумкинми?!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
23.10.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми