Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Фаластин учун махсус
Хабар (kun.uz 27.10.2023й): Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган. Унда бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. «Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз», — дея ёзади ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Изоҳ: Ҳа, Ўзбекистон ҳукумати ҳам бошқа Исломий юртлар ҳукуматлари сингари Фаластин масаласини можаро, деб атаб, дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳал қилишга чақиряпти. Ҳукумат бундай баёнотлари билан Фаластин масаласини фақат фаластинликлар муаммоси сифатида кўрсатиб, нажас (исроил)ни давлат сифатида тан оляпти. Золим ва мазлумни бир ўринга қўйяпти. Бугунги кунда бундай шармандали баёнотларни Ислом Умматига бегона бўлган ҳукуматларгина бериб келмоқда. Ҳолбуки, ҳали инсонийликни унутмаган кофир халқлар ҳам фаластинлик мазлум мусулмонлар ҳимояси учун кўчаларга чиқиб, норозилик намойишлари ўтказиб турган бир вақтда, анави ўзини мусулмонман деяётган ўзбек ҳукумати ўша бегона халқларчалик ҳам бўлолмаяпти. Улар шу даражада хор, қўрқоқ, шарманда бир аҳволга келиб қолганларки, ҳатто инсонийликни ҳам унутиб юборишган. Энди бу ҳукумат ўзининг шарманда бўлгани етмагандай, мусулмон халқимиз орасидан фаластинлик биродарларини қўллаб-қувватламоқчи бўлиб чиққанларнинг ҳам овозини ўчиришга уриняпти. Хусусан, интернетда 29 октябр куни Амир Темур ҳиёбонида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказилиши эълон қилинган эди. Хабарларга кўра, олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган хавфсизлик кучлари митинга йиғилган одамларга ҳеч қандай рухсат бермай, аксинча уларни автобусларга тиқиб олиб кетган. Шундан сўнг ҳам улар томонидан ҳиёбонда кучли назорат сақланиб қолган. Албатта, ҳукуматнинг юқоридаги баёнотлари ва имом-домлаларнинг масжидларда Фаластин ҳақида лом-мим демаётганлари, ҳатто бир оғиз дуо қилишга ҳам журъат қилишолмаётганлари фонида, ушбу хабарлар ҳақиқатга яқин эканлиги тасдиқланади. Шунингдек, сенсацияга ўч маҳаллий ОАВ ҳам мусулмонлар устидаги зулму зўравонликларни ёритишга келганда, қаламлари ўтмаслашиб, овозлари чиқмай қолаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уларнинг иккиюзламачи ва нохолис эканликлари яна бир бор фош бўлиб қолди. Умуман олганда, Фаластинда содир бўлаётган воқеалар кимнинг ким тарафда эканлигини яна бир карра кўрсатиб берди. Барча иккиюзламачи ва хоинларнинг юзидаги ниқоблари тушиб кетди. Энг асосийси, Фаластин масаласининг ҳақиқий ечими Халифалик давлатининг тикланишида эканлиги кўрга ҳам, карга ҳам очиқ-ойдин бўлиб қолди. Зеро, Халифалик давлатигина Ислом Умматини ягона байроқ остида бир вужудга айлантириб, бутун мусулмонларнинг, жумладан Фаластин аҳлининг ҳам моли, жони ва обрўсини ҳимоя қилади. Муборак замин – Фаластинни фақат Ислом давлати озод қилади, анави саратон каби ёпишиб олган (исроил)ни ер юзидан супуриб ташлайди. Босқинчи яҳудийларни ҳар томонлама дастаклаётган Америка, Англия, Франция каби кофир мустамлакачи давлатларнинг танобини тортиб қўяди ва уларнинг муқаддасотларимизга чўзилган қўлларини чопиб ташлайди. Шунинг учун Фаластин масаласи бутун Ислом Уммати масаласи бўлиб, унинг ҳақиқий ечими Халифаликни тиклашдир! Бас, ким Фаластинга ёрдам бермоқчи бўлса, аввало улар ҳаққига – ҳеч бўлмаганда – дуода бўлсин ва Халифалик давлати тикланиши учун қўлидан келган ёрдамини берсин, ҳаракатини қилсин!
Хабар (gazeta.uz 25.10.2023й): 24 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси Саманта Пауэр Яқин Шарқдаги можаро, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Изоҳ: АҚШ бирор давлатга кириб бораркан, у ўз манфаатини рўёбга чиқаришда барча воситаларни ишга солади. Америкадаги барча ташкилотлар – хоҳ у хусусий ёки давлатники бўлсин – унинг мақсадларини амалга оширишдаги воситалари ҳисобланади. Саманта Пауэрнинг “АҚШ ҳеч бир давлатни қайсидир позицияни танлашга ундамайди” деган гапи иккиюзламачи демократларнинг содда халқлар қулоғига иладиган “лағмони” холос. Америка нафақат ундайди, балки мажбурлайди, десак тўғри бўлади. Ташкилотлар вакилларидан иш чиқмаса, керак бўлса ҳарбий “ёрдамлар” ҳам юборади. Сўнгги чорак асрда Ироқ, Сурия, Афғонистонга олиб келган “тараққиёти” “Томагафк” ракеталари қаноти остида келганини олам унутиб улгургани йўқ. Шу кунларда фақат мусулмон олами эмас, балки инсониятнинг аксар қисми (исроил)нинг Фаластин устидаги қирғинини асрнинг энг йирик геноциди, деб номлаётганида, АҚШ унинг ҳарбий-иқтисодий кўмакчисига айланиб туриши ақл эгалари учун кўп нарсаларга ойдинлик киритиб бўлди. Қизиғи шундаки, бир вақтни ўзида Пауэр Россиянинг Украинага босқинини қоралаб туриб, (исроил)ни Фаластин ерларини босиб олган босқинчи эмас, балки тўлақонли давлат сифатида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади. Американинг нақадар иккиюзламачи ва разил эканлигини ҳам шу сўзлардан тушуниб олиш қийин эмас. Энди Ўзбекистонга берилган пулларга келсак, ҳукумат 14 миллион ортидаги хатарни кўришга, ҳатто ўйлашга ҳам тоқати йўқ. Ҳар ҳолда бу пуллар ракетада келган “тараққиёт”дан кўра “хавфсизроқ” кўринмоқда уларга. Айтилишича, бу пуллар Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, барқарор ва “яшил” энергия тизимларини яратиш ҳамда дезинформацияга қарши курашиш учун сарфланади. Бу чиройли гапларга ўраб-чирмалган яширин мақсадлар халқимизга навбатдаги совуқ шабададан дарак бермоқда. Яқин ойларда шаҳарларда иқтисодий ривожланишга тўсиқ баҳонасида халқ мулкларига расмийлар тарафидан зарарлар етиши, четдан инвесторларни ёпирилиб келишлари ва блогерларга босимлар бўлиши шарпаларидир. Буни албатта вақт кўрсатади. Буларнинг барчаси кечагина тараққиётни юксак чўққиларга олиб чиққан Ислом қўлдан бой берилгандан сўнг тушиб қолинган тубанликдан юксакликка чиқишнинг ягона йўли яна Исломни маҳкам тутишда эканини англамасликнинг аламли меваларидир!
Хабар (kun.uz/23573576 26.10.2023й): Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наманганда юзлаб болаларнинг заҳарланиши тўлиқ ўрганиб чиқилгани, барча саволларга “тез орада жавоб берилиши”ни айтганди. Лекин ҳамон ваъда қилинган жавобдан дарак йўқ. Жамоатчилик эса заҳарланиш сабабларини ўзича тахмин қилишда давом этмоқда.
Изоҳ: Ушбу масала раҳбарлар томонидан “унутилган” бўлса-да, жабрланган болалар ва уларнинг ота-оналари томонидан асло унутилгани йўқ. Бу даҳшатли оммавий заҳарланиш Сергели туманидаги портлаш баҳонасида бироз “унутилган” бўлса, Фаластиндаги оммавий қирғинлар фонида эса, гўё умуман бўлмагандек унут бўлиб кетди. Маълумки, учинчи дунё мамлакатларида, бошқача айтганда, мусулмонлар яшайдиган юртларда капиталистик мустамлакачи Ғарб ҳар соҳада ўз манфаатлари йўлида ҳар қандай қабиҳликдан қайтмайди. Ҳаётнинг бирламчи ва зарурий манбаси бўлган сувдан даромад олиш илинжидаги капиталистлар фармацевтика соҳасида ҳам қўғирчоқ ташкилот ҳисобланмиш ЖССТ қарорлари орқали ўз бизнесларига кенг йўл очади. Балки фармацевтика – бугунги кунда мустамлакачи давлатларда сиёсатга бевосита таъсир кучига эга капиталист корчалонлар учун энг сердаромад соҳалардан бири ҳисобланади. Улар манфур режаларини асосан хоин раҳбарлар орқали амалга оширадилар. Соғлом онг эгалари Фаластин халқини, ҳатто ёш болалар, аёлу қарияларни тақиқланган қуроллар билан омматан геноцид қилаётган (исроил)ни ҳар томонлама дастаклаётган АҚШ ва Европа давлатлари ҳамда мана бу хоин, масъулиятсиз раҳбарларга ўз гўдакларининг соғлиги масаласида суянишлари мумкинми?! Бепул деб бонг ураётган “заҳарлар” учун давлат миллиардлаган суммадаги қарзларга имзо чекиши аслида халқнинг зиммасидаги қуллик кишанлари эмасми?! Қолаверса, табобатнинг буюк устози – Ибн Сино юрти бу соҳада етакчи бўлиш ўрнига қарамликка тушиб қолгани янада ачинарлидир. Аслида, нафақат табобат, балки барча соҳадаги тараққиёт асослари қарийб ўн тўрт аср оламга етакчилик қилган Ислом Давлатининг бағрида кашф этилгани ҳеч кимга сир эмас. Ахир бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Аммо Ислом давлати дунё етакчиси бўлган ўша бахтиёр замонларда мусулмонлар бугунги манфаатга сиғинган капиталислар каби дори-дармон савдоси, деб сохта касалликларни, қурол-аслаҳа бизнеси, деб сунъий урушларни ҳеч ҳам пайдо қилмаган ва дунёни ҳозиргидек пароканда, қирпичоқ бўлишига ҳеч ҳам йўл қўймаган эдилар. Хуллас, эзгулик Исломнинг талабидир, бузуқлик эса, меъзони манфаат бўлган Ғарбнинг аччиқ мевасидир.
Хабар (qalampir.uz 26.10.2023й): Ўзбекистонда аҳоли қарз юки сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2023 йил I ярим йилликдаги молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилинди.
Изоҳ: Мана, Ўзбекистон аҳолиси аллақачон қарзга ботиб, ҳатто қарзга яшайдиган бир аҳволга келиб қолганини банк-молия соҳасидаги юқори давлат ташкилоти ҳам тасдиқлаб турибди. Албатта, ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганларидек ҳукуматнинг гўёки “оқилона ислоҳот”лари эвазига эришган “ютуқ”лари бор-йўғи рақамлардан иборат қуруқ статистика эканлиги яшириб бўлмайдиган даражага етди. Буни ҳар сафар эълон қилинаётган ҳисоботлар фош қилиб қўймоқда. Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг камбағаллик фалон фоизга қисқарди, аҳоли даромади фалон фоизга ошди… деб оғиз кўпиртириб айтаётган “ютуқ”ларининг халқимиз учун на иссиғи ва на совуғи бўлмай қолди. Чунки халқ ўзининг иқтисодий танг аҳволини ўша рақамларсиз ҳам жуда яхши ҳис қилиб турибди. Афтидан, ҳукумат ҳали ҳам бундай статистикалар билан халқни алдашим мумкин, деб ўйлаяпти. Четдан ҳисобсиз қарзлар олиб, у билан бир ҳовуч кимсаларнинг бойишига кенг йўл очаётган, қарзларнинг оғир юкини эса халқимиз гарданига илиб, уни бир умр қарзга ботган қулларга айлантираётган – аслида мана шу ҳукумат эмасми?! Чунки ҳукумат капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилиши натижасида юрт бойликлари чет эл компанияларига арзонгаровга бериб юборилди ва қолган-қутгани ҳам ҳукуматдаги бир ҳовуч мансабдорлар ва уларнинг қариндош-уруғлари қўлида тўпланиб қолди. Қўлидан пул қочган халқимиз эса, ноилож ҳукумат жорий қилган кредит, ссуда каби фоизли қарзларни олишга мажбур бўлиб қолди. Нотўғри иқтисодий сиёсат туфайли инфляция ва нархлар тўхтовсиз ўсди ва бунинг натижасида халқимиз топаётган даромад ҳеч нарсага ярамай қолди. Халқ охир-оқибат давлатдан олган кредитларини тўлолмайдиган аҳволга келиб қолди. Давлат гўё халқни иқтисодий қўллаб-қувватлаш важи билан кредит бераётган бўлса-да, аслида бу халқнинг янада қарзга ботиб, турмуш даражаси борган сари пасайишига олиб келиши муқаррардир. Буни мавжуд воқелик ҳам, Марказий банк эълон қилган шарҳ ҳам тасдиқлаб турибди. Шунга кўра айтамизки, одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш учун капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилиш улкан хатодир. Агар ҳукуматни одамларнинг муаммолари, ғам-ташвишлари чиндан ҳам безовта қилаётган бўлса, бунинг ҳақиқий ечими – Ислом ва унинг иқтисод низомини татбиқ қилишдир. Унга биноан, ҳар бир инсоннинг зарурий эҳтиёжлари қондирилиши кафолатланади ва табиий бойликлар умумий мулкка айлантирилиб, ҳамма ундан бирдек баҳраманд бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
30.10.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми