| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.12.2023
      0
    • Таъзия

      03.12.2023
      0
    • Таъзия

      01.12.2023
      0
    • Таъзия

      28.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      18.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.11.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таъзия

  • Таъзия

  • Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

  • Таъзия

  • Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.11.2023
344
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 14.11.2023й): Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига 132 миллион сўм кредит олиб, ишлатиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Изоҳ: Аввало, мана шундай лавозим эгалари Ўзбекистон ҳукуматининг юзлари эканини эсламоғимиз лозим. Вилоят ҳокимларининг вакили қилган жиноятни ўз номи билан атасак, халққа қилинган очиқ хиёнатдир. Бундай юқори лавозимли кишиларнинг халқ мулкига қилаётган тажовузлари ҳақидаги хабарлар расмий манбаларда кунора учраётгани, бошқарув органларининг жиддий ислоҳотга муҳтож эканлигидан дарак беради. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Самарқанд вилоятида ҳоким ёрдамчиси 1500 АҚШ доллари миқдоридаги порани олаётган вақтда қўлга олинганди. Хўш, эл устига келиб қолаётган бундай хоинларни ЎР ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбдор, деб топилиб, маълум муддатга қамоққа ташланиши муаммонинг ечими бўла оладими? Ва бу ўз навбатида кейинги келаётган раҳбарнинг бундай жиноятга қўл урмаслигига кифоя қиладими? Йўқ, аксинча фирибгарлик ва хиёнатга мойил раҳбарлар ўртасида “тез тўпла ва оз муддат “ўтириб” чиқ!” деган қоида аллақачон табиий равишда оммалашиб улгурган. Бундан ташқари, бундай “ўмариш” жинояти устида нуқул ҳоким ёрдамчилари тузоққа тушиб қолаётгани ҳам бу борада жиддий мулоҳаза юритишни тақозо қилади… Мисол тариқасида, биргина Сардоба сув омбори воқеаси “қаҳрамон”ларини эсласак, бу каби мулоҳазалар раҳбарларнинг бизга кўринмас жиҳати асосан порахўлик, коррупция каби жиноят ва хиёнатдан иборат эканидан сўзлайди. Янада ачинарлиси, жиноятда қўлга тушган раҳбарнинг ўмарганлари жабрланган халққа қайтарилмай, қаерлардадир қумга тушган сув каби йўқолиб кетаётганидир. Бугунги кунда ҳокимият ижро органлари татбиқ қилаётган қонунлар ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш тарзи иймонга, яъни “ла илаҳа иллаллоҳ”га асосланмагани ҳеч кимга сир эмас. Аслида, бот-бот такрорланаётган бундай жиноятларнинг келиб чиқиш илдизи ана шунда. Демак, уларга “порахўрлик-ҳаромхўрлик” каби иймоний панд-насиҳатларни эслатиш динни зое қилишдан бошқа нарса эмас. Зотан, эшакка отнинг тақаси тўғри келмаганидек, Исломий Халифалик – Аллоҳ таолонинг ҳақ дини ҳаётга қайтишига тиш-тирноғи билан қарши курашаётган ҳукумат порахўрларига шариатнинг адолатли ечимлари бегоналигича қолиб кетаверади.

Хабар (qalampir.uz 16.11.2023й): 2023 йилнинг 10 ойида Омбудсманга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан озодлиги чекланган ҳамда ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилгани юзасидан 147 та шикоят келиб тушган. Бу ҳақда Олий Мажлис ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди. 

Изоҳ: Омбудсман вакили Фотима Мадраҳимовани “147 та шикоят келиб тушган” деб берган маълумотига нафақат Ўзбекистондаги, балки дунёдаги биронта халқ ишонмайди. Эҳтимол, бу хоним дини учун 25 йилдан буён қамоқда сақланаётганларни, золим диктатор Каримов даврида зоналарда, терговларда қатл қилинганларни ва ҳозирги раҳбар даврида ҳам ҳануз панжара ортида қолаётганларни мустасно қилгандир. Чунки дин учун таъқиб қилишни устозидан кейин бошқача кўринишда давом эттираётган Мирзиёев олиб бораётган сиёсат ҳам бу борадаги очиқликни кўп ҳам ёқтиравермайди. Ваҳоланки, чорак аср давомида  бир неча минглаган шикоятлар зоналардаги омбудсман қутисига қийноқларда тирик қолган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари томонидан ташланган. Бу мазлумларнинг ота-оналари ва яқинлари 25 йил нафақат шикоят аризалари тингланмай, балки ҳукуматнинг золим президентидан то муассасалар раҳбарлари қабулигача киргизилмай сарсон қилиб келинган. Бундай сарсонгарчиликлар ҳали ҳануз давом этмоқда. Бу хусусида АҚШ халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) берган маълумотларда жумладан шундай дейилади:  “…Ўзбекистон ҳукумати 2000 дан ортиқ оддий диндорларни қамоқда сақлашда давом эттираётгани қайд этилади. Бу собиқ Совет Иттифоқининг барча давлатларида диний қарашлари туфайли қамоқда сақланаётганлардан ҳам кўп, ҳам жаҳонда энг юқори кўрсаткичлардан биридир”. Унда яна айтиладики: “…Диний таъқиблар, Каримов сиёсати авжига чиққан пайтда 7000 дан 10 000 гача диний ва сиёсий маҳбусларнинг озодликдан маҳрум этилишига олиб келди…”. Шундан келиб чиқиб айтамизки, юқоридаги 147 та шикоят шунчаки “қуруқ бўлмасин”га айтилган ҳалиги хонимнинг сафсаталари холос. Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон зоналарида 25 йилдан бери муддат ўтаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг айримларига яна қўшимча муддатлар берилиб, 2034 йилгача, яъни 35 йил қамоқда қолиши белгиланганлари бор. Улар аллақачон сиз кабиларга шикоят йўллаш “ўликнинг қулоғига айтилган азон”дек мантиқсиз эканини билиб бўлганлар. Ва ҳеч қачон унутмангларки, улар сизлар хусусингиздаги шикоятни Оламлар Роббисига  йўлламоқдалар. У эса ҳар бир мазлумнинг дуосини сўзсиз ижобат қиладиган ва сизларга бериладиган жавоб жазосини – агар тавба қилмасанглар – Ўзига аён муддатга кечиктириб турган Зотдир.  

Хабар (gazeta.uz 17.11.2023й): Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапирди. У «сув текин эмас», деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Изоҳ: Охирги пайтларда Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистон бир неча йиллар ичида сув танқислигига учраши мумкинлиги ҳақидаги таҳлил ва огоҳлантиришлар кўпайиб бормоқда. Жумладан, Евроосиё тараққиёт банкига кўра, 2028–2029 йилларда Марказий Осиё доимий ва барқарор сув танқислигига дуч келади. Бундан аввал Халқаро валюта фонди директори Кристалина Георгиева ўзининг Ўзбекистонга ташрифи пайтида, сувнинг бозор нархи шаклланмагани уни исроф қилишга сабаб бўлаётганини таъкидлаб ўтганди ва бундан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳукумат сув нархини ошира бошлади. Бироқ сув нархи аввалгидек 10 ёки 20, ҳатто 50%га ҳам эмас, балки қарийб икки баробарга қимматлади. Албатта, юқоридаги халқаро молиявий ташкилотлар томонидан бот-бот такрорланаётган “ваҳимали” огоҳлантиришлар сув нархининг бундай кескин ошишига асосий сабаблардан биридир. Шунингдек, нархларни оширишдан мақсад 2024 йилдан бошлаб ичимлик суви таъминотини хусусийлаштириш ҳақида чиққан президент қарорини татбиқ қилиш учун замин ҳозирлашдир. Сув нархининг ошаётгани ва Мирзиёевнинг “сув текин эмас” деган гапидан тушуниш мумкинки, халқимиз бошига – дард устига чипқон деганларидек – ҳозиргидан-да оғирроқ синовлар келмоқда. Ҳолбуки, ҳукуматнинг ўзи икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилганига қарамай сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмаганлигини тан олди. Ҳали бу 2,54 млрд доллар давлат қарзини ҳисобга олинмагандаги маблағ! Хўш, шундай экан, асл айбдор ким? Ҳукуматнинг иддаоси бўйича сувни “сув текин” деб исроф қилаётган халқми ё миллиардлаган пулларни чўнтагига урган ҳукуматнинг амалдор “каламуш”ларими? Бу ҳукумат халқимизни шу даражада тежамкор қилиб ташладики, тежаш учун қўлга илинадиган нарсаси ҳам қолмади ҳисоб. Энди халқни сувни исроф қилишда айблаб, шу баҳона нархларни осмон қадар оширяпти ва бу борада турли қарорлар чиқариб, уларни бузганларни намойишкорона жазолаяпти ҳам. Агар чиндан ҳам сув танқислиги юзага келаётгани сабабли уни тежаш зарурати туғилаётган бўлса, бу ишни халққа оғир келмайдиган қилиб амалга оширса бўлади-ку! Лекин бунинг учун, ҳеч шубҳасиз, Исломни татбиқ қилиш талаб қилинади. Чунки муаммоларни фақат Ислом тузуми асосида ҳал қиладиган давлатгина одамларнинг барча ишларини ғамхўрлик билан бошқаради. Шу жумладан, уларнинг сувга бўлган эҳтиёжларини ҳам тўла қондиради ва унинг бир қатрасини ҳам исроф қилмасликка чақиради. “…сувни исроф қилма, оқаётган анҳор лабида бўлсанг ҳам” мазмунидаги биргина ҳадис гапларимизнинг ёрқин далилидир.

Хабар (dunyo.news 17.11.2023й): Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Изоҳ: Ушбу мажлисда айтилишича, вилоятда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолати йилдан йилга ортиб, 2021 йилда 1 331 тани, 2022 йилда 3 941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3 128 тани ташкил этган. Шунингдек, вояга етмаганлар орасида содир этилган жиноятлар сони 2022 йилнинг 8 ойи давомида 92 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 129 тани ташкил этиб, 40 фоизга ортган. Табиийки, бу ўринда ёшларимиз нима сабабдан бундай аҳволга тушиб қоляпти ва бунинг бош айбдори ким – ота-онами, мактаб, яъни ҳукуматми, деган савол юзага чиқади. Бунга узил-кесил битта жавоб айтиш мумкин, у ҳам бўлса, бу борада асосий айбдор ҳукуматнинг ўзидир. Чунки ҳукумат вояга етмаганлар деганда 18 ёшгача бўлган ёшларни назарда тутади ва Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганларга Исломдан таълим бериш, ҳалол-ҳаромни ўргатиш қатъиян ман қилинади. Ҳеч кимга сир эмаски, Ислом фарзандларни гўдаклигидан бошлаб тарбиялашга буюради ва бунинг йўл-йўриғини майда тафсилотигача белгилаб беради. Албатта, Исломий таълим-тарбия асосида ўсиб-улғайган бола ўзида энг яхши фазилатларни мужассам қилади, ҳатто бошқаларга ўрнак бўладиган даражада мусулмон шахс бўлиб шаклланади. Мана шундагина у Аллоҳни танийдиган ва У зотдан ҳайбатланган ҳолда ҳалолни ҳалол билиб, ҳаромдан ҳазар қиладиган, бошқача айтганда, Аллоҳнинг буйруқ-қайтариқларига риоя қилиб яшайдиган солиҳ инсон бўлиб улғаяди. Бундай боладан ҳамма – ота-она ҳам, жамият ҳам, ҳатто давлатнинг ўзи ҳам хотиржам бўлади. Афсуски, ҳукумат фарзандларимизни мана шундай неъматдан маҳрум қиляпти. Нафақат маҳрум қиляпти, балки динга интилаётган ёшларни турли жиноий жавобгарликлар билан қўрқитиш орқали улардаги бу интилишга барҳам беришга уриняпти. Бунинг ўрнига эса, Ғарбнинг адаштирувчи бемаъни лойиҳалари билан ёшларимизни енгил-елпи ҳаётга ўргатиб, уларнинг тарбиясини буткул издан чиқаряпти. Масалан, яқинда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимлиги ёшлар учун тунги клуб ташкил қилиб бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Эмишки, ёшлар тунда кўнгилочар жой қидириб, бошқа туманларга кетиб қолмаслиги ва вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратилганмиш! Мана, ҳукумат ёшлар ҳақида қандай “қайғуряпти”! Ҳукуматнинг бундай ишларини кўргандан кейин қандай қилиб уни ёшлар ҳақида қайғуряпти, дейиш мумкин?! Аксинча, у Ғарбдаги мустамлакачи хўжайинларини рози қилиш мақсадида мусулмон ёшларини Исломдан узоқ тутиш учун қўлидаги бор имкониятни сарфламоқда, холос.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

20.11.2023й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Чўкиб бораётган бир давлатда ботиб қолган кема тортиб чиқарилди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукумати Росулуллоҳ ﷺ қайтарган нарсани таълим учун асос қилиб олган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мевалар кўп бўлса тош отиб қоқилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.12.2023

    Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • 04.12.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 03.12.2023

    Таъзия

  • 01.12.2023

    Таъзия

  • 30.11.2023

    Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/