Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Ғазо учун махсус
Хабар (azon.global 29.02.2024й): 24 февраль куни Истанбулда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ахборот вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ўзбекистонлик вакил ҳам иштирок этди.
Изоҳ: Лаънати яҳуд вужудининг Муборак Фаластин заминидаги мусулмонларни қатли ом қилаётганига қарийб 5 ой бўляпти ҳамки Исломий юртлар ҳукуматлари қуруқ тўпланиш, қоралаш ва бефойда баёнотлар беришдан нарига ўтмай, Ислом ва мусулмонларга нисбатан улкан хиёнатларини давом эттиришяпти. ИҲТ ахборот вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши ҳам шу каби бошқа мажлисбозликлардан фарқ қилгани йўқ, албатта. Афсуски, унда Ўзбекистондан ҳам вакил иштирок этган. Ушбу йиғилишнинг якуний декларациясида (Исроил)нинг Ғазо секторида амалга оширган ваҳшийлик ва қирғинларни яшириш мақсадидаги тизимли равишда дезинформацион кампаниялари, шунингдек ёлғон ва чалғитувчи маълумотлар ҳамда сохта хабарлар тарқатилиши қораланиб, халқаро ҳамжамият диққатини қаратишга чақиради. Ҳа, бу хоин бошлиқлару вазирлар яҳуд вужуди жиноятларини қуруққина қилиб қоралаб қўйиш ва бу жиноятларининг нақадар шафқатсиз эканлигига қарамай, сионист режимни ўз ҳимоясига олган халқаро ҳамжамият эътиборини қаратишдек абсурд баёнотлар беришдан аллақачон уялмай ҳам қўйишди. Улар бу ишлари билан гўё Ислом уммати олдида сал бўлса-да юзимиз ва обрўмизни сақлаб қоламиз, деб ўйлашяпти. Бироқ ушбу уринишлар уларнинг ҳақиқий башарасини очилишига сабаб бўляпти холос. Бундай қуруқ мажлисбозликларда Ислом амал қилишга буюрган ҳақиқий ечим – босқинчи яҳуд вужудини Муборак Фаластин заминидан ҳарбий куч билан тамоман супуриб ташлашдан бошқа ҳар қандай гап-сўзлар гапириляпти… Энди ўзбек ҳукуматига келсак, унинг Фаластин масаласида тутган ўрни анави хоин ҳукуматларникидан фарқ қилмайди. 29 феврал куни БААда бўлиб ўтаётган ЖСТ конференцияси доирасида (Исроил) томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш сўровини ратификация қилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан кўриниб турибдики, ўзбек ҳукумати сиёсати ва қарорларига манфаат асос бўляпти, бироқ бу манфаат Ислом ва мусулмон халқимиз манфаати эмаслиги аниқ. Чунки шу пайтгача ҳукумат Ислом ва мусулмонлар манфаатига зид келадиган ҳамда асосан Америка ва Россия каби мустамлакачи давлатлар, шунингдек ҳокимият эгалари ва уларга яқин бўлганлар манфаати муқаддам қўйиладиган сиёсат юргизиб келяпти. Халқимиз ўзбек ҳукумати юргизаётган бундай ғайриисломий сиёсат қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида жиддий бош қотирмоғи лозим. Зеро, халқимиз бундан 30 йил аввалги эътиборсизлик ва лоқайдликнинг аччиқ аламларини бугун тотиб кўряпти. Хусусан, Муборак Фаластин заминининг бугунги аламли воқелиги мусулмон халқимизга кўзини очиши, Ислом асосида уйғониш сари қадамларини илдамлатишига кучли туртки бўлиши керак.
فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى
– “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас”. (Тоҳа:123)
Хабар (qalampir.uz 24.02.2024й): Ўзбекистоннинг энг йирик – Газли газ сақлаш омборига эгалик қилувчи “Gazli Gas Storage”нинг 60 фоизлик улуши Хитойга тегишли бўлган Daxon Holding Limited'га сотилди. Бу улуш аввалроқ Россиянинг “Форус” акциядорлик жамиятига тегишли эди.
Изоҳ: Хабарда “Форус” АЖга нисбатан жиддий шубҳалар борлиги айтилган. Ушбу компания 2017 йили устав капитали 155 АҚШ доллари билан ташкил топган ва ана шу даврдан буён молиявий фаоллиги қайд этилмаган. Қизиқ томони “Форус” АЖда газ омбори сиғими лойиҳалари бўйича ҳеч қандай тажриба йўқ. Энди омборнинг 60 фоиз улушини сотиб олган Daxon холдингни эса офшор зоналар қаторига кирувчи Гонгконгда рўйхатдан ўтган. Буни қарангки, ўзбек ҳукумати маҳаллий тадбиркорларга қаттиқ талаблар қўйиб, уни бажармаган ёки айланиб ўтганларга йирик жарималар соляпти. Шу вақтнинг ўзида, энг йирик газ омбори улушини катта қисмини шубҳали эканлиги очиқ кўриниб турган “Форус” АЖга ва кейин эгасининг тайини йўқ бир холдинга сотилишига кўз юмяпти. Бунга яна табиий бойликлар устидан тузилаётган шартномалар тафсилотларини халққа очиқламаслигини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Хуллас, ҳукуматнинг бундай шубҳали ва жуда кўп саволлар келтириб чиқараётган қарорларининг саноғи йўқ. Бунинг сабаби эса, доимий таъкидлаб келганимиздек, манфаатдорликка асосланган демократик тузумда. Чунки бу тузумда уммат мулки деган тушунча йўқ, яъни табиий бойликларга давлат ёки шахс эгалик қилади ва бунинг оқибатида ушбу бойликлардан халқ бебаҳра қолаверади. Бу ўринда газ омборига ўхшаш қурилмалар, асбоб-ускуна ва ҳоказолар ҳам умумий мулкка тобе бўлгани учун улар ҳам умумий мулк сирасига киради. Умумий мулк тушунчаси фақат Исломда мавжуд бўлиб, шаръий ҳукмлар асосида тартибга солинади. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.
Хабар (kun.uz 24.02.2024й): Бухоро шаҳрида “Боқий Бухоро” этнографик парки қурилиши Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1-чораги бўйича инвестиция дастурига киритилди. Унга кўра, парк 2024-2026 йилларда 470 млн доллар (қарийб 5,87 триллон сўм)га қурилади.
Изоҳ: Ушбу паркни ҳам навбатдаги фойдасиз ва ҳашамат учун амалга ошириладиган лойиҳалар қаторига киритиш мумкин. Унга сарфланадиган қарийб ярим миллиард доллар Ўзбекистон учун катта маблағ ҳисобланади. Мана шундай улкан маблағлар ҳукуматнинг уқувсизлиги туфайли давлатни кучайтирадиган соҳаларга эмас, балки Ўзбекистонни “нақадар ривожланаётгани”ни кўз-кўз қилувчи тарғибий видеороликларнинг олди планида кўрсатиш учун сарфланяпти, десак муболаға бўлмайди. Бошқа тарафдан эса, ушбу лойиҳа ҳам худди Сардоба сув омбори қурилишига ўхшайди. Ўшанда Хитойдан олинган қарз эвазига амал-тақал қилиб битказилган сув омбори узоққа бормади, чунки қурилиш учун ажратилган миллионлаган маблағлар еб юборилган эди. Бироқ ўшанда ҳам пулни чўнтакка урганлар сувдан қуруқ чиқиб, баъзи майда мансабдорлар қурбон қилинди. Охирги натижа шу бўлдики, халқимиз чалакам-чатти сув омбори ва яна бўйнига қарз илинишидан бошқа нарсага эришмади. Бухородаги парк қурилишида ҳам – катта эҳтимолга кўра – ажратилган пуллар еб юборилади ва эртага буни миси чиқадиган бўлса, худди Сардобада бўлгани сингари яна кичик лавозимдагилар қурбон қилинаверади. Бундай кераксиз лойиҳаларни бир чеккага суриб, давлатни кучайтирадиган ва тараққий эттирадиган кучли сиёсат юргизиш учун Ислом тузумидан лойиқроқ бўлган бошқа тузумнинг ўзи йўқ. Чунки Исломдаги иқтисод низомида бу бўйича тўғри дастур мавжуд бўлиб, тарихда ўзининг ажойиб натижаларини берган. Расулуллоҳ ﷺ: “Сизларга икки ишни – Аллоҳнинг китоби ва пайғамбарининг суннатини қолдирдим. У иккисини маҳкам ушлар экансиз, ҳаргиз адашмагайсиз!”, – дедилар.
Хабар (gazeta.uz 26.02.2024й): Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 3600 нафар вояга етмаганлар жиноят содир этди. Беш йил давомида бу кўрсаткич қарийб 4,4 баробарга ошди. Йил давомида товламачилик 70, безорилик 60, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 40, номусга тегиш ва одам ўлдиришга уриниш эса 20 фоизга кўпайди.
Изоҳ: Хабарда келтирилишича, Шавкат Мирзиёев февраль ойи бошида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳақида гапирар экан, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “жиноятга қарши иммунитет”ни шакллантириш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлаганди. Албатта, инсоният қандай тузум остида ҳаёт кечирмасин, жиноятчиликка қарши курашиб келган. Агар тарихга назар ташласак, инсоният жиноятчиликка ботган даврларда, уларни ислоҳ қилиш учун Аллоҳ пайғамбарларини илоҳий дастур билан жўнатарди ва жамият шу дастур асосида тозаланарди. Бундан илоҳий дастурсиз жиноятчиликни йўқотиб бўлмаслигини англаш қийин эмас. Бунга жоҳилият даврида саҳоба р.а.ларнинг аҳволлари қандай тубан эди-ю, Исломни тузум сифатида қабул қилиб татбиқ қилишгандан кейин ҳар соҳада қанчалик юксакликка эришганликларини ва дунёга намуна бўлишганини мисол келтириш мумкин. Мирзиёев таклиф қилаётган ватанпарварликка келсак, у инсонни фикран уйғота олмайди, шунингдек энг яхши фазилатлар билан сифатлантирадиган дастурга ҳам эга эмас. Демакки, ёшлар орасидаги жиноятчиликка барҳам беришга ҳам ярамайди. Ҳукуматнинг нима бўлса ҳам Исломдан бошқа нарсага таянишга уринаётгани эса, фаровон жамият қуришга интилиш ҳақидаги барча даъволарини шубҳа остига қўяди. Бунга фақат Аллоҳ нозил қилган Ислом тузумини татбиқ қилиш билан эришиш мумкин холос.
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
– “Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор?!” (Моида:50)
Хабар (kun.uz 27.02.2024й): Ижтимоий тармоқларда метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиққани, муштлашув содир бўлгани ва бир фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қайд қилинишича, ҳолат 26 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. Жанжал навбат талашиш оқибатида юз берган, аммо қурбонлар йўқ.
Изоҳ: Бундан бир ой аввал Данғара туманидаги газ қуйиш шохобчасида шунга ўхшаш жанжал чиқиши оқибатида 23 ёшли йигит вафот этган эди. Унинг ота-онаси ва яқинлари видеомурожаат қилишиб, мазкур иш бўйича ҳукуматдан адолат талаб қилишди. Албатта, дарди ичига сиғмаётган ва ҳали ҳам юз берган мудҳиш ҳодисага ишонгилари келмаётган ота-онани тушуниш мумкин. Чунки уларнинг фарзанди урушга кетмаганди, шунчаки ўз ишлари билан кўчага чиқиб, озгина фурсатдан сўнг унинг ўлгани ҳақидаги совуқ хабар келди. Унинг ўлимини бош сабабчиси аҳоли бошига тушган энергетик кризис, деб бемалол айтиш мумкин. Шу пайтгача ҳам бу кризис кўп одамларнинг ёстиғини қуритди. Буни қарангки, энергия манбаларига бой юртда газ орқасидан одамлар ўляпти. Ҳеч шубҳа йўқки, бу борадаги энг катта жавобгарлик ҳукуматда ўтирганлар бўйнига тушади. Чунки улар татбиқ қилаётган демократик тузум оқибатида умматга тегишли табиий бойликлар талон-тарож қилиняпти, улар устида шубҳали келишувлар тузиляпти. Бир сўз билан айтганда, халққа тегишли бўлган умумий мулкни ё давлат ё хусусий компаниялар эгаллаб олган. Энди буни тўғри тартибга солиш учун Ислом татбиқ қилиниши лозим. Ислом тузумида табиий бойликлар умумий мулк сирасига киради ва унга давлат ҳам, хусусий компаниялар ҳам эгалик қилишига йўл қўйилмайди. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.
Хабар (gazeta.uz 28.02.2024й): Бухоролик 15 ёшли бола онасининг устидан болалар омбудсманига мурожаат қилди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келган бўлиб, шу сабабли бола 2023 йилдан буён онасидан алоҳида, бувиси қарамоғида яшаб келган. У синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишига йўл қўймаслик масаласида ёрдам сўраган. Бундан ташқари, болаларнинг отаси алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун озодликдан маҳрум қилинганлигини билдирилган. Ҳа, бугунги кунимиздаги энг муаммоли масалалардан бири бу оила масаласи, десак адашмаймиз. Хабардаги ҳолат эса жамиятимизда хамир учидан патир холос. Бу муаммонинг асл илдизи жамиятда татбиқ қилинаётган тузумда, чунки инсонлар турмуш тарзини шакллантиришда ана шу татбиқ қилинаётган тузумдан таъсирланишга маҳкум. Ушбу тузум – динни ҳаётдан ажратишга асосланган капиталистик демократия тузумидир. Ижтимоий соҳани чигаллаштириб, бузган гендер тенглик деган тушунча ушбу тузум меваларидан бири. Ушбу тенглик аёл кишини уй бекаси, келажак авлодни тарбиячиси, деган муҳим масъулиятдан узоқлаштириб юборди. Бунинг оқибатида аксар оналар бемалол фарзандларига зулм қилиш, сотиш, туғиб кўчаларга ташлаб кетиш, ҳатто ўлдиришдек жирканч ишларга қул урадиган бўлдилар. Бир сўз билан айтганда, бу тузум эркак ва аёл ўртасида қуриладиган оилавий муносабатларни тартибга солишга ярамади ва ярамайди ҳам. Бунга биргина Ислом тузуми қодир. Зеро, Ислом тузумигина эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни тўғри тартибга солади. Аллоҳ таоло дейди:
يَ وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً
– “Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир”. (Рум:21)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
04.03.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми