Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (gazeta.uz 26.08.2024й): Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Шарқ тароналари» 13-халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашиб, нутқ сўзлади.
Изоҳ: Президент ўз нутқида бундай фестивалларни “Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати” деб атади. Яна шундай деди: “Айниқса, муқаддас мусулмон динининг гуманистик моҳиятини очиб бериш, ислом аввало эзгулик, тинчлик, илм-маърифат ва маданият таълимоти эканини яна бир бор таъкидлаш, исломофобия кўринишларига барҳам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ниҳоятда долзарбдир”. Қизиқ, Мирзиёев бошқараётган Ўзбекистон деб аталмиш давлатда соқол қўйиш, жилбоб кийиш каби шаръий ҳукмларга қарши кураш авжига чиқмоқда. Чиндан ҳам одамлар соқол қўйгани учун суд қилиниб, жаримага тортилмоқда. Шунингдек, Исломий ҳаётга, Ислом қонунлари билан яшашга даъват қилганлар қайта-қайта узоқ муддатларга қамалмоқда… Шулар ҳам исломофобиянинг кўринишлари эмасми?! Ёки президент “Ислом” деганда мана шундай маъносиз фестивал тадбирларини назарда тутмоқдами?! Янада ажабланарлиси, бундай фестивалларнинг Исломга қандай алоқаси бор?! Қандай қилиб улар эзгуликка даъват бўлиши мумкин?! Ҳолбуки, тарихда халифалар бундай ғайриисломий тадбирларни нафақат Ислом давлатида, балки ундан ташқарида ҳам ўтказилишига йўл қўймаганлар. Масалан, султон Сулаймон Қонуний Францияда эркак-аёл қучоқлашиб рақс тушиш урфга айланганини эшитгач, Франция қиролига бир мактуб ёзиб, бундай шайтоний ишни таъқиқлашни, акс ҳолда ўзи бориб тўхтатишини айтади. Яқинда тикланажак Халифалик давлати Ислом тузумини татбиқ этади ва бу каби ислоҳга эмас, фасодга етакловчи тадбирларнинг дунё юзида бўлишига барҳам беради иншаАллоҳ.
Хабар (daryo.uz 27.08.2024й): Гидеон Лустиг “Исроил”нинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди.
Изоҳ: Гидеон Лустиг Ўзбекистон билан бир қаторда Тожикистонда ҳам дипломатик миссиясини бажаради. Аллоҳнинг лаънатига учрагур яҳудий режимнинг муборак Фаластин заминидаги мусулмонларни, айниқса аёллар ва болаларни аёвсиз қирғин қилаётганига ҳам қарийб бир йил бўлмоқда. Шу вақт ичида бошқа Исломий юртлар ҳукмдорлари каби ўзбек ҳукумати ҳам сионист яҳудлар билан лоақал алоқаларни узишга ҳам ярамади. Аксинча, қўллари бегуноҳ мусулмонлар қонига беланган яҳудлар элчисининг юртимизда бемалол изғиб юришига йўл қўйиб бериш билан уни ҳимоя қилиб, сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса аслида Аллоҳ ва Росули ﷺга ҳамда мусулмонларга нисбатан улкан хиёнат эканлигини ҳар бир иймон эгаси яхши билади. Қаранг, ҳатто Ислом анчайин хатоликлар билан татбиқ қилинган даврларда ҳам юртларимиз устидаги раҳбарлар бунчалик тубан кетмаган эдилар. Масалан, 1840 йилларда Бухорода амири Насруллохон Британия элчиси Чарлз Стоддартни қатл қилган эди. Аввалига у элчига Исломни қабул қилса озод этишини айтади, элчи рози бўлмагач, уни ва яна бир британ ҳарбий сайёҳини жосусликда айблаб қатл қилдиради. Ҳа, ўша даврдаги хону амирларда ҳам яҳуд ва носоролар мусулмонлар билан ҳеч қачон дўст бўлмаслиги ҳақида мустаҳкам тушунчалар бор эди. Бироқ ҳозирги бошлиқларда бундан бирор нишона кўринмаяпти. Улар бундай нозик масалага беписанд қараб, Аллоҳнинг ғазаби ва Охиратнинг шиддатли азобини ўзларига оқибат қилиб олишяпти! Огоҳ бўлсалар нақадар яхши бўларди! Мусулмон халқимиз учун эса шуни айтамизки, Фаластиндаги биродарларга дуо билан бўлса-да, қўлингиздан келганча ёрдам беришингиз ҳамда Ақсони, Муборак Фаластин заминини яҳудий босқинчилардан тозалаб озод қиладиган Халифалик давлатини тиклаш йўлида ҳаракат қилишингиз ҳозирги пайтдаги энг муҳим вожибингиздир!
Хабар (ozodlik radiosi 27.08.2024й): Ўзбекистон Марказий банки берган маълумотга кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатнинг соф ташқи қарзи $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 миллиард долларга кўп.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда. Ташқи давлат қарзи – давлатнинг халқаро банклар, чет мамлакатлар ҳукуматлари ва хусусий хорижий банклар олдидаги умумий қарзидир. Бу қарзларни маълум муддатда қайтариш зарурлигини англатади. Бундан ташқари, бу қарзларнинг устига йилдан йилга фоизлар қўшилади. Озодлик суриштирувига кўра, олинаётган қарзлар асосан президентга яқин олигархларга, тадбиркорларга тақсимланмоқда. Оддий халқнинг иқтисодий аҳволи эса танглигича қолмоқда. Дард устига чипқон деганларидек, бу қарзларнинг юки яна айланиб келиб оддий халқ гарданига тушмоқда. Исломда риболи қарзлар асло жоиз эмас. Шунингдек, бундай қарзлар юртимизнинг қуллик сиртмоғида қолиши, Ғарб бузуқ демократиясининг томир отиши каби ҳалокатлардан бошқа нарсани олиб келмайди. Афсуски, мусулмонларнинг куни мана шундай эртасини ўйламаган, ўз тахтининг ғамидан бошқасини билмайдиган раҳбарларга қолди. Ҳа, бугун мусулмонлар, халқ гўшт емаса гўштдан тийилган ҳазрати Умардек чин маънодаги ғамхўр халифасини соғинди. Яқинда тикланажак Халифалик давлатида мана шундай раҳбарлар майдонга қайтади иншаАллоҳ.
Хабар (gazeta.uz 27.08.2024й): Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.
Изоҳ: Америка элчиси ушбу алмисоқдан қолган ҳарбий техникалар Ўзбекистон ҳисобига қандай шартлар асосида ўтганини айтмаган, ўзбек расмийлари ҳам бунга бирор изоҳ бермаган. Бироқ Американинг манфаатпарастлиги ва у бирор мусулмон давлатга – ҳатто у ўзига тобе бўлса ҳам – тирноқнинг учидек нарсани ҳам текинга бермаслигини ҳисобга олсак, ана шу металлоломни ҳам Ўзбекистон бўйнига қарз сифатида ўтказганининг эҳтимоли кўпроқ. Масалан, шу ой бошида АҚШнинг Sierra Nevada Corporation компанияси чегарани кесиб ўтган самолётлар ичидан олтита Pilatus PC-12 самолётини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон билан шартнома имзолаганлиги хабар қилинганди. Лойиҳа қиймати 64,2 миллион долларни ташкил этади. Демак, Афғонистондан ўтган самолёт ва вертолётлар яна халқимиз гарданига қарз сифатида михлаб қўйилди, деб айтиш мумкин. Энди Толибон Американинг ўзбек ҳукумати билан амалга оширган ушбу келишувидан норози бўлганига келсак, ён диндош қўшниларимизга ўлжа сифатида тегишли бўлиб қолаётган бундай нарсалар борасида Ўзбекистон ҳукумати эҳтиёткорлик билан қадам босиши зарур. Акс ҳолда Америка ёки Россия каби мустамлакачи кучлар ўртага фитна уруғини сепиб, ўзаро алоқаларни издан чиқаришга уриниши мумкин. Бугун ўзбек ҳукумати афғон тарафи билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишга уринаётгани олқишга лойиқ ва шу сабабли ҳам бундай қалтис келишувлардан вақтинча тийилиб туриши янада мақсадга мувофиқдир. Агар ҳукумат Ислом ва мусулмонлар манфаати йўлида кофир мустамлакачи давлатлар билан ҳар қандай фитнага олиб борувчи алоқаларни узса, албатта, бу – Аллоҳни рози қиладиган ҳамда кўп ютуқ ва баракотларга сабаб бўладиган ишлардан бўларди.
Хабар (gazeta.uz 28.08.2024й): Президент аҳолидан электр энергияси ва газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Изоҳ: Ушбу қонунга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганини тасдиқловчи ҳужжатлар ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак экани ҳақидаги талаб киритилмоқда. Илгари бундай норма фақат юридик шахсларга нисбатан қўллангани айтилмоқда. Мазкур қонун қабул қилинишидан олдин 7700 дан ортиқ истеъмолчи қарздорларни тармоқдан узиб қўйиш имкони бўлмагани айтилади. Ҳукумат энди мана шу 7700 та қарздорни рўкач қилиб, қарздорларни свет ва газдан узишни осонлаштириб оляпти. Демак, халққа нисбатан зулм яна ҳам кучайиши кутилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳукумат халқнинг иқтисодий аҳволи билан ҳисоблашмаяпти. Чунки у 200 кВт лимитга ижтимоий тармоқларда ўз норозилигини билдириб чиқиш қилганларни кечирим сўраттириб бости-бости қилди. Аслида эса газ, электр кабилар халқимизнинг оммавий бойлиги, мулки ҳисобланади. Исломни татбиқ қилувчи Халифалик давлати бунга шу нуқтаи назардан қарайди ва шаръий ҳукм асосида тасарруф қилади. Натижада ҳеч бир хонадон электр ва газ каби нарсалардан узилиб қолиши у ёқда турсин, қарздор ҳам бўлиб қолмайди.
Хабар (president.uz 31.08.2024й): Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини мустақилликнинг 33 йиллиги билан табриклади.
Изоҳ: Ўзбекистон ўз мустақиллигини 1991 йилда Совет иттифоқи парчаланиши натижасида эълон қилган бўлса-да, амалда ҳануз мустақил давлат бўлиб шакллана олмаганлигини озгина сиёсий онгги бор ҳар қандай инсон яхши тушунади. Ислом нуқтаи назаридан қараганда эса, Ислом уммати – худди бугунгидек – алоҳида ва пароканда бўлиб, миллий давлатчаларга бўлинган ҳолда яшашлари асло жоиз эмас. Аллоҳ таоло мусулмонларни бўлинмаслик ва Аллоҳнинг арқонини (динини) бир бўлган ҳолда маҳкам тутишларига буюрган оятлари далолати қатъий оятлар ҳисобланади. Демак, Аллоҳ таолонинг ушбу буйруғини кимки, билиб туриб қасддан инкор этадиган бўлса, иймондан ажраб қолиш хавфи бор. Шунингдек, бир қатор ҳадислар ҳам, саҳобалар ижмоси ҳам мусулмонларнинг бир давлат ва бир халифа остида яшашлари вожиб эканлигига далолат қилади. Пайғамбаримиз ﷺ вафот этганларида, саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) у зотни дафн қилишдек муҳим ишни 3 кунга кечиктирдилар. Чунки уларнинг олдида Росулуллоҳ ﷺдан сўнг давлат бошқарувига лойиқ бир раҳбарни сайлаб, унга байъат беришдек янада вожиб иш турганди. Буни янада кенгроқ ўрганмоқчи бўлганларга ибни Касир раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-бидая ван-ниҳая” китобига мурожаат қилишни тавсия қилган бўлардик. Зеро, саҳобалар ижмоси ҳам биз учун тўрт қатъий далилнинг биридир. Уларнинг мана шу муборак амаллари учун Ислом ҳатто бизнинг юртларгача етиб келди ва биз Марказий Осиё мусулмонлари ҳам асрлар оша бу улуғ неъматдан баҳраманд бўлиб яшаб келдик. Энди қачонки ҳаётимиздан Ислом қонунлари юлиб олиниб, ўрнига кечаги социализм ва бугунги капитализм аталмиш куфр тузумлари татбиқ қилиниб, юртларимиз эса майда миллий давлатчаларга бўлиб ташлангач, ҳозирги хорлик ва қолоқликларга юз тутдик. Шундай экан, биз мусулмонлар учун ҳақиқий байрам, ҳақиқий шодлик бу – Аллоҳ таолонинг ҳукмларини татбиқ қилувчи Халифалик давлати тикланган кун бўлади. Зотан, ҳижрий йил ҳисоби ҳам айнан Мадинада Ислом давлати тикланган кундан олингани бежизга эмас. Ўша улуғ кун Аллоҳнинг изни ила, албатта, яқиндир!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:3-4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
02.09.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми