Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (president.uz 15.09.2024й): Самарқанд шаҳрида ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланган. Улар орасида миграция, ўта муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор. Канцлернинг ташрифидан кўзланган асосий мақсадларидан бири – хомашё эканлигини имзоланган ҳужжатлардан ҳам билишимиз мумкин. Бундан ташқари, МОдан Россия ва Хитойнинг таъсирини имкон қадар ўз чегарасида жиловлаш ҳам кўзланганлиги эхтимолдан йироқ эмас. Бунга бир томондан миграцияга оид имзоланган ҳужжат далил бўлса, иккинчи томондан учрашувдан кейин журналистларнинг саволларига жавобда канцлер Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш ҳақида гаплашилганини айтиб ўтганлиги ҳам далилдир. Шунингдек, канцлер МО давлатлари мустақиллиги ва суверенитети учун Германиянинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Ҳа, бугун мусулмон юртлар ҳукмдорлари гоҳ у, гоҳ бу кофир давлатнинг қўлловига қарам бўлиб қолгани ачинарли ҳолат. Энг ёмони, бунинг бадалини оддий халқ тўлаб келяпти. Ҳокимлар эса тахтларида давомли ўтиришлари учун юрт бойликларини кофирларга арзон-гаровга тортиқ қилмоқдалар. Энди Германияга келсак, гарчи у бугун мустамлакачи давлатлар сафида бўлмаса-да, бироқ Ислом ва мусулмонларга душман давлатлардан бири эканлиги аниқ. Чунки у ҳам сионист яҳуд режимининг Фаластиндаги диндош биродарларимизга қарши ваҳшиёна қирғинини қўллаб-қувватлаяпти, ичкарида эса Исломга, муҳожир мусулмонларга қарши турли тафтиш ва тадбирларга рухсат беряпти… Шунинг учун биз мусулмонларга нисбатан ичида ғарази бор давлат билан ҳамкорлик қилиш ва бойликларимизни уларга арзон-гаровга бериб юборишдан воз кечиш энг тўғри сиёсат бўлади.
Хабар (gazeta.uz 16.09.2024й): Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади.
Изоҳ: Божхона қўмитасининг таъкидлашича, АҚШ божхона соҳасида ҳамкорликни назарда тутувчи бундай икки томонлама битимларни дунё бўйлаб 200 га яқин давлатлар ичида 17 та давлат билан имзолаган бўлса, Ўзбекистон бу рўйхатда 18-давлат сифатида қайд этилди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади. Американинг бу қадами Россия ва Хитойга қарши қаратилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Сабаби, сентябр ойининг бошларида Россия ва Ўзбекистон ўртасида Ўзбекистоннинг “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагига қўшилиши ҳақида ўзаро келишув имзоланган эди. Энди мана бу АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган божхона соҳасидаги битим эса, АҚШнинг Ўзбекистон орқали ўтаётган ҳар қандай товарлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишига замин яратади ва шунингдек, зарур бўлганда ўз манфаатлари йўлида бундан ричаг сифатида фойдаланишини ҳам таъминлайди. Россия 2000 йилларда айни шу ҳамкорликка қўшилиб, кейинчалик чиқиб кетган эди. Ўзбекистон эса бу қарама-қаршиликда манфаатлар кесишган макон бўлиб, турли геосиёсий ўйинлар гирдобида қолаверади. Бугунги кунда мусулмонлар юртларининг ҳаммаси ҳам мана шундай аянчли аҳволда. Кофир давлатлар юртларимизни ўзаро курашларида истаса “шерик” қилади, истаса қурбон қилади…
Хабар (qalampir.uz 17.09.2024й): 16 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насриддинхўжаев икки давлат ўртасида фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Изоҳ: 2023 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган C5+1 саммитида АҚШ Президенти Жо Байден, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари фойдали қазилмалар бўйича мулоқотни бошлаш ниятида эканликларини эълон қилганди. Ушбу имзоланган меморандумни ана шу мулоқотнинг натижаларидан бири ва Американинг юртимиз бойликларини қўлга киритиш сари ташлаган навбатдаги қадами сифатида тушуниш мумкин. Қайд этиш жоизки, меморандумни имзолаш маросими Ўзбекистон ҳукуматининг 2024 йил 24-26 сентябрь кунлари АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган тоғ-кон саноатидаги энг йирик глобал тадбир – “MINExpo INTERNATIONAL” кўргазмасида иштирок этиши арафасида бўлиб ўтди. Бундай кўргазмаларда юртимиз бойликлари қатор компанияларга таклиф қилинади. Бошқача айтганда, халқимизнинг мулки, ҳаққи устида савдолашиш кетади. Ўзбек ҳукумати анави кофир мустамлакачи давлатлар қолдирадиган арзимаган ушоқларни деб, юрт бойликларини арзонгаровга бериб юбориш йўлидан бормоқда. Исломда эса туганмас конларни шахсий мулкка айлантириш асло жоиз эмас. Бу бойликлар, уларнинг ҳақиқий эгаси бўлган мусулмон халқимиз манфаати учунгина сарфланиши лозим. Чунки улар умумий мулк жумласидандир. Пайғамбар ﷺ дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада: яъни сув, яйлов ва оловда шерикдирлар”.
Хабар (kun.uz 18.09.2024й): 17 сентябр куни “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидан яна олтингугурт гази чиқа бошлаши билан боғлиқ аварияда 4 киши ҳалок бўлган, 11 киши тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Изоҳ: Маълумки, М25 конидаги биринчи авария 1 сентябр куни бўлганди ва мана яна иккинчи авария содир бўлган. Марҳумларнинг яқинларига кўра, коннинг бошқа қудуқларида ишловчи ходимлар ўша куни тозалаш ишларини бажариш учун “оғзи ёпилган” қудуққа жалб қилинган. Кутилмаган авария эса ҳалокатли якунланган. Марҳумлардан бирининг яқини ўша қудуққа одамларни тушириш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу гўё одамларни ўлим оғзига олиб боришдек гап эди, деган у. Бошқа бирининг айтишича, нафақат ўша куни ҳалок бўлган жияни, балки ҳамма ишчилар 5 ойдан бери маош олмаган. Қатор расмийлар эса ҳалок бўлганларнинг оилаларини конни қазиб олаётган пудратчи компания, яъни ҳукуматга яқин бўлган “ERIELL GROUP” компанияси ўз қарамоғига олишини билдирган. Ҳа, бу ўша ишчиларнинг 5 ойлик маошини бермаётган компания! Энг қизиғи, мазкур ўлимлар ҳолати бўйича жиноий иш очилгани ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Умуман олганда, иккинчи авариядан сўнг Бойсундаги ҳолат янада оғирлашган. Одамлар заҳарли ҳаводан нафас олишяпти, қишнинг яқин қолгани сабабли қаерга боришни билмай сарсон-саргардонлик ва хавотирда яшамоқдалар… Тепса тебранмас ҳукуматдагиларнинг эса парвойи фалак, одамларнинг ғам-ташвиши уларни умуман қизиқтирмайди. Минг афсуски, чорасиз қолаётган одамларнинг куни мана шундай масъулиятсиз, очкўз ва ноинсофларга қолган! Албатта, бунинг бош сабабчиси татбиқ қилинаётган демократик тузумдир. Унинг дастидан, жумладан, йирик компаниялар ва ҳукуматдагиларнинг тил бириктириб олишларининг касрига мана шу жабрдийда халқимиз қоляпти. Ислом тузуми ҳокимиятга келмас экан, халқимиз ҳимоя ва ғамхўрликдан мосуво аҳволда қолаверади. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “…Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз раъийяти(қўл остидагилари)дан жавобгардир”.
Хабар (qalampir.uz 18.09.2024й): Навоий вилоятида чақалоғини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Изоҳ: Афсуски, бу каби хабарларнинг кети узилмай қолди. Хабарда айтилишича, февраль ойида Гулистонда чақалоғини 40 минг АҚШ долларига сотган, Термизда чақалоғини 25 млн. сўмга сотган, Тошкентда 6 яшар ўғлини 3 минг АҚШ долларига сотган, Наманганда 10 ёшли ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган оналар ушланганди. Март ойида эса Тошкент вилоятида фарзандини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган она 8 йилга қамалганди. Аҳамиятли томони, аёлларни ўз фарзандларини сотишга сабаб бўлган омиллар ёритилмайди, балки улар жазога тортилаётгани айтилади холос. Бундан ана шу аёллар асосан иқтисодий аҳволлари танглигидан ўз боласини сотишдек жирканч жиноятга қўл ураётганларини тушуниш мумкин. Табиий бойликларга бой юртда фарзандларини сотишга мажбур бўлаётган оналарнинг бўлиши жуда аянчли ва шармандалидир. Бунинг жавобгарлиги, биринчи навбатда, бойликларни кофир мустамлакачи давлатларга қўшқўллаб топшираётган, қолган-қутганини ҳам қариндош-уруғлар, қиз-куёвлар ва бошқалар орасида тақсимлаб олаётган Мирзиёев бошлиқ ҳукуматдагиларнинг бўйнига тушади. Улар миллиардлаган пулларга қасрлар қураётган бир вақтда, оналар ўз боласини сотмоқда. Бу очкўз, ноинсоф раҳбарлар аҳолини шу даражада қашшоқ аҳволга олиб келиб қўйиб, яна кўзларини лўқ қилиб, мавжуд муаммоларда халқни ўзини айблашдан ҳам уялмай қўйишди. Аллоҳдан қўрқадиган, ўз халқини яхши кўриб, туну кун унинг ғами билан яшайдиган Умар р.а.дек буюк раҳбарларимиз яна қайтиши учун Халифалик давлатини тиклашдан ўзга йўл йўқ.
Хабар (qalampir.uz 19.09.2024й): Ўзбекистон Фаластиндан “Исроил” қўшинлари чиқиб кетиши учун овоз берди.
Изоҳ: БМТ Бош ассамблеяси 18 сентябр куни “Исроил”дан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидан кучларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Фаластин томонидан ўнлаб бошқа давлатлар билан биргаликда таклиф этилган резолюция учун 124 та делегация овоз берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 43 та давлат бетараф қолди, 14 таси эса қарши чиққан. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг мазкур резолюцияни ёқлаб овоз бергани унинг Масжиди Ақсо ва мазлум Фаластин мусулмонларининг муаммоси ҳал бўлиши устида жиддий бош қотираётганини англатмайди. Чунки БМТ Фаластин ва Ғазодаги қирғинборотларни юз фоиз қўллаб-қувватлаб келаётган кофир мустамлакачи Америка ва Ғарб етакчи давлатлари томонидан тузилган бир ташкилот. Унинг вазифаси Америка, Англия, Франция каби мустамлакачи давлатлар манфаатларига хизмат қилишдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам, лаънати яҳуд вужуди БМТ томонидан чиқарилаётган бу каби резолюцияларнинг ҳаммасига тупуряпти ва ўз билганидан қолмаяпти. Чунки у ҳар қандай ҳолатда ҳам унга нисбатан бирор жиддий жазо чораси кўрилмаслигини билади. Негаки, у БМТни ташкил қилган ана шу йирик давлатларнинг айнан ўзлари уни қўллаб-қувватлаб тургани учунгина бугунги қатлиомларни дунё кўз ўнгида бемалол амалга оширмоқда. Агар ўзбек ҳукумати босқинчи яҳудларнинг Фаластиндан даф бўлишини ҳақиқатда хоҳлаганда эди, қўлидан келган барча сиёсий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий чораларни ишга солган бўларди. Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон аввал бошданоқ ушбу чораларни баён қилиб, ҳукуматни Фаластин аҳлига ёрдам сифатида уларни қўллашга чақирган. Бироқ ўзбек ҳукумати ақалли “Исроил” билан алоқаларни узишга ҳам ярамади. Яна таъкидлаб айтамизки, муборак Фаластин заминини, хусусан, Масжиди Ақсо ва Ғазони озод қилиш фақат шаръий ҳукм асосида бўлади, БМТ резолюцияси ёки бошқа бир мустамлакачилик лойиҳалари билан эмас. Бундаги шаръий ечим нимадан иборат эканини аввал қайта-қайта баён қилган бўлсак-да, яна эслатамиз, унинг ягона ва энг тўғри ечими шуки, у ерга мусулмон армиялари сафарбар қилиниши керак, куч ва ҳимоя керак! Аллоҳ таоло бундай дейди:
وٱقتلوهم حيث ثقفتموهم وأخرجوهم من حيث أخرجوكم
– “Уларни (сизлар билан уруш олиб бораётганларни) топган жойингизда ўлдиринг ва сизларни (қувиб) чиқарган жой(яъни Макка)дан уларни ҳам қувиб чиқаринг”. (Бақара:191)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
23.09.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми