Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: Жазони ижро этиш муассасасида ногирон маҳкум 3 назоратчи томонидан таҳқирланди.
Изоҳ: Ишончли манбалар орқали етиб келган ушбу хабарда айтилган воқеа 8 август куни Навоийдаги (аввалги номи) 64/29-сонли умумий тартибли жазони ўташ муассасасида содир бўлган. Айтилишича, ногиронлиги бор маҳкум биродаримиз Умиджанов Зайниддин Зоҳиджон ўғлига нисбатан қамоқхонанинг 3 ходими ғайриинсоний муносабатда бўлишган. Улар қамоқхона бошлиғи биринчи ўринбосари майор Муродуллаев Бехзод, тартибот ходими майор Қосимов Бахтиёр Бахриддинович, туркум бошлиғи майор Бобомирзаев Шавкат Хикматиллаевич. Маълумот учун, Умиджанов З. Ўз.Р. ЖКнинг 159-моддаси билан озодликдан маҳрум қилинган. У уч ярим йилдан бери қамоқда жазо ўтамоқда. Катта эҳтимолга кўра, ногиронлигига қарамай унга узоқ йиллик қамоқ жазоси ҳукми ўқилган. Энди содир бўлган воқеага келсак, анави 3 ходим юриш тугул оёқда ҳам тура олмайдиган ногирон инсонни қолган маҳкумлар билан бирдек юришга мажбур қилишган. Зайниддин бундан бош тортгач, учала майор унинг қўл-оёғига кишан солиб, маҳкумларни майдонда қайта-қайта юргизишган ва биродаримизни турли усуллар билан таҳқирлашган. Таъкидлаш жоизки, ушбу қамоқхонада ҳозирги қонунларда кўзда тутилмаган маҳкумларни “шагат” қилдириш каби золим Каримов режими давридан қолган сарқит қонун-қоидалар ҳали ҳам сақланиб қолган. Ногиронлиги бор инсонга нисбатан бундай зулму ситамни ҳеч уялмай содир қилган анави ходимларнинг эса ҳайвондан фарқи йўқ. Афсуски, улар ҳам мусулмоннинг фарзанди бўлганлари ҳолларида ўзининг диндош биродарига нисбатан худди кофир душманлардек муносабатда бўлишяпти. Уларнинг кучи мана шу ожиз одамга етган экан, бу қилмишлари учун – агар чин дилдан тавба қилишмаса – бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам, албатта, жавоб берадилар ва зарар кўргувчилардан бўладилар. Бу гаплар шундай ҳолатларга йўл қўяётган, балки яшил чироқ ёқиб бераётган ўзбек ҳукуматига ҳам тегишли. Зеро, зарра қадар зулм ҳам жазосиз қолмайди, золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар!
Хабар (gazeta.uz 30.09.2024й): Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини уриб юборди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқларда Cobalt автомобили тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган ўқувчи қизни уриб юборгани акс этган видео тарқалган. Ушбу ҳолатда, биринчи навбатда, давлат омили бор. Аслини олганда, йўлларни тартибга солиш, пиёдалар учун хафвсиз йўлакларни ташкиллаштириш давлатнинг вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон “мустақил” бўлганига 30 йилдан ошган бўлса-да, шаҳар ва қишлоқлардаги йўллар аҳволи ёмонлашса ёмонлашдики, ўнгланмади. Бироқ ҳар йили йўл қурилиш соҳасига бюджетдан миллиардлаган маблағлар ажратилади. Йўлларнинг абгорлиги эса ажратилган маблағлар талон-тарож бўлаётганидан далолатдир. Масалан, 2020 йилда ушбу соҳага ажратилган 11,5 млрд. сўмлик давлат мулки талон-тарож қилиниб, 40 га яқин жиноят иши очилгани маълум қилинди. Демак, аввало коррупцияни йўқ қилиш зарур. Бунга эришиш учун эса ушбу иллатнинг асосий сабабчиси бўлган капиталистик демократиядан воз кечиб, унинг ўрнига йўлларга эътибор бермаганлиги учун Аллоҳдан қўрқадиган ҳокимларни тарбия қилувчи Исломий қонунларни ҳаётга қайтаришдан бошқа чора йўқ. Зеро, ҳазрати Умар: “Аллоҳга қасамки, Ироқ еридаги бир ҳайвон тойилиб кетса ҳам, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида нега унинг йўлини тўғрилаб қўймадинг, дея сўроққа тутишидан қўрқаман”, – деган эдилар.
Хабар (kun.uz 01.10.2024й): Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсон ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, маҳрум қилиниш ҳолатларининг мутлақ катта қисми – 86 фоизига ота-оналик мажбуриятларини бажармаганлик, 14 фоизига болаларини ташлаб кетганлик, уларга жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказганлик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик моддаларига берилиш ёки боласи ё эри (хотини) ҳаёти-соғлигига қасддан жиноят содир этиш сабаб бўлган. Ҳар қандай фарзанд ўз ота-онасининг бағрида ўсиб-улғайиши, меҳрига тўйиши ва энг муҳими, тарбиясини олиши зарур. Бироқ эр-хотин ўз фарзандлари олдидаги мажбуриятларини бажариши учун шарт-шароит яратиб бериш давлатнинг зиммасидадир. Ўзбек ҳукуматининг ижтимоий-иқтисодий масалада олиб бораётган сиёсати эса оила институтининг мустаҳкам сақланишига олиб келмаяпти. Мисол учун, ишсизлик оқибатида оила бошлиғи бўлмиш миллионлаган эркаклар рўзғор тебратиш учун ўзга юртларда хор-зорликда ишлашга мажбур бўляпти… Шунингдек, Ғарбнинг сарқити бўлмиш гендер тенглиги сиёсати аёлларни ҳақиқий аёллик, меҳрибон оналик фазилатларидан узоқлаштиришга хизмат қиляпти. Яъни Аллоҳ таоло буюргандек, аёл зотининг табиатига монанд уй бекаси ва фарзанд тарбиячиси бўлишдек юксак вазифани бажариши учун шароит яратиш ўрнига, эркаклар каби ишлашга тарғиб қиляпти. Бундан кейин қандай қилиб фарзанд тарбияси ҳақида гапириш мумкин?! Демак, оилалардаги муҳитнинг бузилиши ва фарзандларга эътиборсизликнинг ортиб бораётганига сабаб – ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган капиталистик демократия тузумидир. Қолаверса, ушбу яроқсиз тузумни ҳар ерга тиқиштираётган Ғарбнинг ўзида ҳам оилавий муносабатлар аллақачон завол топган ва демографик кризис чўққисига чиққан. Шунинг учун, ўзбек ҳукумати чиндан ҳам соғлом оилавий муҳитни кафолатлаш ниятида бўлса, Исломга қайтишдан бошқа чораси йўқ.
Хабар (mfa.uz 03.10.2024й): Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.
Изоҳ: Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Баёнотдан кўриниб турибдики, ўзбек ҳукуматини Яқин Шарқ, хусусан, Ғазода мусулмонлар босқинчи яҳуд вужуди томонидан шафқатсизларча қирғин қилинаётгани ташвишга солаётгани йўқ. Балки уни бошқа нарса, ушбу минтақадаги вазиятнинг кескинлашаётгани мусулмонлар фойдасига ишлаб, охир-оқибат улар неча йиллардан бери орзиқиб кутаётган Халифалик давлатининг қайта тикланишига олиб боришидан хавотирга тушаётгандир? Яҳуд вужудининг Ғазо мусулмонларини геноцид қилаётгани етмаганидек, энди яна бир Исломий юрт – Ливанга ҳам ҳужум қилаётгани мусулмонлар ғазабига ғазаб қўшгани аниқ. Ва бу ҳолат Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон мусулмонларига ҳам қандайдир даражада таъсир қилиши мумкин. Бинобарин, яҳудий режимининг мусулмонларга эътиқодий душман сифатида ҳаддидан ошаётгани ва Америка бошлиқ Ғарб уни қўллаб-қувватлаб келаётганига нисбатан мусулмонларда юзага келаётган қаҳру ғазаб катта эҳтимол билан Ислом оламидаги барча малайларнинг ҳам тахти қулашига олиб келади. Сир эмаски, ушбу қаҳру ғазаб мусулмонларда жиҳодий руҳни уйғотади ҳамда уларни кофир ва яҳудий душманларга қарши қўлига қурол олиб, ўз биродарларини ҳимоя қилишга ундайди. Бироқ мусулмонлар устига ўрнашиб олган бугунги малай ҳукмдорлар жиҳод эълон қилиш у ёқда турсин, душманга бўйин эгишдан нарига ўта олмаяптилар. Бундай ишни, яъни босқинчи яҳуд вужудини муқаддас Фаластин заминидан қувиб чиқариш, умуман олганда кофир мустамлакачи давлатларнинг юртларимизга чўзилган қўлларини кесиб ташлашга фақат Халифалик давлати қодир!
Хабар (qalampir.uz 03.10.2024й): 3 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар ҳайъатининг V йиғилиши бошланди.
Изоҳ: Учрашувда Кавказ, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон муфтийлари ва бошқа диний уламолар, имомлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Бугун дунёда кофир миллатнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган зулму зўравонлиги мисли кўрилмаган даражага етган бир вақтда, бу “уламо”лар ҳеч нима бўлмагандек, бамайлихотир йиғилиб олиб нималарнидир муҳокама қилиб ўтиришибди. Улар бундай йиғинлари билан мусулмонларни асосий масалалардан чалғитиб, умуман заруратини бўлмаган, балки ҳатто зарарли бўлган ишлар билан овора қилишга уринмоқдалар. Ушбу йиғинда кўтарилган масалаларни кузатган ақли расо инсон, бу “уламо”ларнинг динфуруш эканлигига асло шубҳаси қолмайди. Чунки аслида раббоний уламолар мусулмонлар эътиборини бугун уммат тушиб қолган хорлик ва заифликка қаратиб, ундан чиқишнинг тўғри йўлини кўрсатиб берадилар. Булар эса пайғамбарлар меросхўрлари дейилган юксак даражага чиқа олмадилар. Балки булар Аллоҳ ва Росули ﷺга ҳамда Ислом Умматига хиёнат йўлидан боришяпти. Пайғамбаримиз ﷺ икки тоифа, яъни амирлар ва олимлар бузилса, одамлар ҳам бузилади, деб айтган сўзларида нақадар ҳақ бўлганликларини бугунги кун воқеалари яққол кўрсатмоқда. Ҳозирда бу икки тоифа Ислом Уммати жасадидан ажралиб чиқиб, кофир мустамлакачи давлатлар томонига ўтиб олишган. Зеро, Ғазо вайрон бўлаётган, у ердаги мусулмонлар лаънати яҳудлар томонидан қирғин қилинаётган, Масжиди Ақсо оёқости бўлиб ётган, Судан, Яман, Шарқий Туркистон, Мянма каби ерларда мусулмонлар зулму ситам, азоб-уқубатлардан инграётган бир вақтда, “тинчлигимизга шукр” дейишни қайси иймон ҳазм қила олади?!
Хабар (qalampir.uz 03.10.2024й): Сурхондарё вилоятида эркак ўз онасини болта билан чопиб ташлади.
Изоҳ: Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган ўғил онасидан спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун пул сўраган. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бундай хабарни ўқиган ҳар қандай иймонли инсон ёқасини ушламасдан иложи йўқ. Ўтган йилнинг май ойида мерос туфайли онасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган шахс ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ачинарлиси, ҳатто арзимас моддий манфаат учун ҳам инсонлар ўз оналарининг қотилларига айланяпти. Халқимиз мусулмон эканлиги сабабли фарзандларда ота-онани ҳурмат қилиш ва эъзозлаш чуқур илдиз отган бўлса-да, ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган капиталистик демократия инсонлар ўртасидаги муносабатларни бузиб юборяпти. Бундан ҳатто ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар ҳам омон қолмаяпти. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ота-она олдида ҳатто “уф” дейишдан ҳам қайтарган. Бироқ жамиятимизда Исломни ўрганишга қаттиқ тақиқ қўйилаётгани ва унинг ўрнини борган сари Ғарб демократик дунёқараши эгаллаб бораётгани сабабли, ота-оналар ўз фарзандлари томонидан ваҳшийларча ўлдириладиган даражадаги жиноятлар содир этиляпти. Шунинг учун ҳам бу каби жиноятларга якка шахснинг қилмиши сифатида эмас, балки бузуқ демократик тузум татбиқ қилинаётганининг аччиқ оқибати сифатида қараш лозим. Албатта, бунинг асосий жавобгари ана шу тузумни татбиқ қилишга зўр бериб интилаётган ҳукумат эканини ҳам унутмаслигимиз керак. Исломда ота-онанинг ўрни, иззат-ҳурмати нақадар юксак даражага кўтариб қўйилганига ортиқча изоҳ беришга ҳожат бўлмаса керак. Демак, ана шу Ислом ҳаётимизда татбиқ қилинсагина фарзандлар мўътабар ота-оналарнинг ғамхўри, суянган тоғи сифатида тарбияланадилар ва бундай ваҳшиёна қотилликлар ҳеч қачон рўй бермайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
07.10.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми