Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 26.11.2024й): Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БААда уч нафар ўзбекистонлик томонидан ўлдирилгани гумон қилинаётган исроиллик равиннинг вафоти муносабати билан Исроилнинг Тошкентдаги элчисига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ: Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов яҳудлар элчиси билан учрашувда, жумладан, шундай деган: “Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва (Исроил) идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”. Қизиқ, анави босқинчи яҳуд режими бутун дунё кўз ўнгида очиқдан очиқ Ғазодаги минглаган мусулмонларни қирғин қилаётгани ҳақида гап кетганда, ўзбек ҳукуматининг бирон расмийси оғзидан терроризм, экстремизм, геноцид, инсониятга қарши жиноят каби сўзлардан бирортаси чиқмади. Енгил ва жуда умумий қилиб қоралашдан нарига ўтишмади. Анави вазир эса биргина яҳудий раввинни ўлдиришда гумонланаётганларни – ҳали тергов ва суд ўтказмай туриб – террорчи ва экстремистга чиқариб бўлди. Ўзбекистон ҳукумат расмийлари шунчалик ҳам мусулмонлардан бегоналашиб боришмоқдами?! Ахир, улар ўзларини мусулмон фарзанди ҳисоблашади-ку! Наҳот, лаънати яҳудларни рози қилиш учун шу даражада қўрқоқлик, ноинсофлик ва иккиюзламачилик қилишдан ҳам тап тортмайдиган аҳволга тушиб қолган бўлсалар?! Бундан-да аламлиси, улар учун битта малъун яҳудийнинг қони минглаган мусулмонлар қонидан ҳам қадрлироқ эканлигидир. Чунки раввиннинг қотилларини қидириб топишда Туркия ва БАА хавфсизлик хизматлари фавқулодда тез ҳаракат қилишди. Бироқ иш мусулмонлар ҳимоясига келганда, уларнинг оёғи худди тош боғлаб қўйилгандек оғирлашиб қолади. Мана, Ўзбекистон тарафи ҳам тергов жараёнларида БАА ва (Исроил) идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирди. Ҳа, бу жуда аламли ҳолат! Дарҳақиқат, бугун Халифалик давлати йўқлиги учун куфр миллати ўзининг Исломий юртлардаги малай режимлари билан бирга мусулмонлар устида хоҳлаганини қиляпти. Агар ўзимизнинг Исломий давлатимиз бўлганда эди, анави хоин ва қўрқоқ ҳукмдорлару вазирларга кунимиз қолмаган бўларди. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (gazeta.uz 26.11.2024й): Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсир қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлади.
Изоҳ: Ўзбекистон “мустақил” бўлгандан буён 30 йилдан ошибдики, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимларининг хизматига яраша маош олмаслиги ҳануз энг оғриқли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунга келиб ҳам энг паст ўртача ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида – 2,92 миллион сўмдан 3,3 миллион сўмгача (ўтган йилдаги 16,4 фоизга нисбатан 12,9 фоизга ўсиш) ва таълим соҳасида – 3,05 миллион сўмдан 3,48 миллион сўмгача (17 фоизга нисбатан 14,3 фоиз ўсиш) ўсган холос. Қизиқ томони, депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ҳақидаги хавотирига нисбатан Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров: “Очиғини айтсам, ҳозир бизда ечим йўқ, акс ҳолда буни айтган бўлардик. Биз бунинг устида ишлаяпмиз”, – деб жавоб берди. Қарийб 30 йилдан бери бирон жўяли ечимга кела олмаслик шармандалик эмасми?! Тўғри, маошларни ошириш билан таълим ёки тиббиёт соҳаси ўнгланади, дегани эмас. Бироқ мазкур ҳолатнинг ўзидан ҳам давлатнинг ушбу соҳаларга ва уларнинг ходимларига қанчалик беэътиборлигини кўриш мумкин. Исломда эса тиббиётга ҳам, таълимга ҳам ва ушбу соҳа ходимларига ҳам жиддий эътибор берилади. Умуман олганда, инсон қайси соҳада бўлмасин, маоши оз ёки кўплигидан қатъий назар, давлат унинг асосий эхтиёжларини қондиришни кафолатлайди. Бунинг натижасида Ислом давлатида тиббиёт ёки таълим ходимлари бугунгидек ўй-хаёллари маошлари ошишини орзу қилиш билан банд бўлмайди. Балки бор эътиборларини ўз касбий вазифаларини сидқидилдан бажаришга қаратишади.
Хабар (uza.uz 26.11.2024й): “Янги Ўзбекистон диний бағрикенглик” мавзусидаги халқаро конференция хорижий мутахассислар нигоҳида.
Изоҳ: Сўнгги вақтларда Ўзбекистон дин мавзусида пўрим конференциялар ўтказиладиган майдонга айланиб қолди. Гўё ўзбек ҳукумати бу каби мусулмонларни чалғитиш қасд қилинган ва кофир мустамлакачи давлатлар манфаати учун хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш бўйича кимўзарга мусобақа қилаётгандек. Бундан олдин, аниқроғи 15-16 октябр кунлари “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилган эди. Бундай тадбирлар айнан Ўзбекистонда ўтказилаётгани ҳам бежизга эмас. Яқин Шарқда лаънати яҳудий вужудининг босар-тусарини билмай, чор-атрофга заҳрини сочаётгани фонида Марказий Осиё мусулмонларини бирор нарса билан чалғитиш керак бўлиб қолди. Навбатдаги бағрикенглик номи ва ғояси остида ўтказилган конференция ҳам шу ишларнинг мантиқий давоми десак, тўғри бўлади. Диний бағрикенглик деган нарса кофир Ғарб томонидан ўйлаб топилган ва Исломни ҳам барча динлар қаторида бир ўринга қўйиб, ҳақ билан ботилни аралаштириб юбориш ҳамда мусулмонларни “қўйдек ювош” қилиб ушлаб туриш мақсад қилинган мустамлакачилик лойиҳасидир. Диний бағрикенглик бошқа динларни ҳам тан олиш ва улар билан мулоқот ўрнатишни, ҳатто кофир ва мусулмон каби Исломда аниқ белгилаб қўйилган ҳукмларга кўз юмишни тақозо қилади. Бу, албатта, Исломга тамоман зид бўлган ва ҳатто мусулмонни диндан чиқишига олиб борадиган хатарни юзага келтиради. Бироқ ўзбек ҳукумати ҳам, унинг хизматидаги имом-домлалар ҳам Аллоҳнинг ҳақ динини аллақачон бекор бўлган ва бузилиб кетган динлар билан бир қаторга қўйишдек осийликка ва улкан гуноҳга қўл ураётганларини англамаяптилар. Азбаройи кофир қавмни рози қилиш учун елиб-югурмоқдалар! Аслида, мусулмон ва ғайримусулмонлар Халифалик сояси остидагина тинч-тотув ҳаёт кечирадилар. Аллоҳ таоло дейди:
وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
– “Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар”. (Бақара:42)
Хабар (uza.uz 26.11.2024й): “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” глобал ташаббуси доирасида минтақавий кампания старт олди. Пойтахт Тошкентда мазкур кампаниянинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ: Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни нишонланадиган 25 ноябрдан 10 декабргача 2008 йилдан буён бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам “16 кунлик фаол ҳаракатлар” акцияси ўтказиб келинмоқда. БМТ 25 ноябр кунги эълон қилган йиллик ҳисоботига кўра, ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар аёл ва қиз шериги ёки яқин қариндоши томонидан ўлдирилмоқда. Бу ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёлга тўғри келади. Ҳисоботга кўра, 2023 йилда 85 минг аёл ва қиз қасддан одам ўлдириш қурбони бўлган. Бундан ташқари, ушбу жиноятларнинг 60 фоизи – 51,1 минг нафари яқин умр йўлдошлари ёки бошқа оила аъзолари томонидан содир этилган. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш аёллар ва қизларга нисбатан “зўравонлик эпидемияси”ни “инсоният учун шармандалик” деб атади. Гутерришнинг бу сўзлари тўғри. Бу чиндан ҳам шармандалик, бироқ ечимга келганда эса то капиталистик демократия тузуми йўқ бўлмас экан, жамиятнинг заиф қатлами бўлган аёлларга зўравонликлар тўхтамайди. Чунки ушбу тузум аёлларга нисбатан уларни таҳқирловчи ўта жирканч тушунчани, яъни аёл – лаззат бахш этувчи мато, деган ботил бир қарашни шакллантирган. Демак, аҳвол ўзгариши учун аввало мана шу нуқтаи назарни илдизи билан қўпориб ташлаш зарур. Бунга эса Исломни ҳаётга мабда сифатида олиб келиш билан эришиш мумкин холос. Сабаби, Исломда аёлга нисбатан она ва асраб-авайланиши лозим бўлган номус, деб қаралади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар тарихида биргина муслима аёл ҳимояси учун бутун бошли армиялар оёққа турган. Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак Халифалик давлати аёллар ҳимоясини тарихдагидек яна ўз зиммасига олади ва бекаму кўст адо этади иншаАллоҳ. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (uza.uz 27.11.2024й): Коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари ишга туширилади.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида давлат ҳокимияти органларида коррупция хавфларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилди. Шунингдек, ушбу дастур Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда ва бундай дастурлар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Европанинг 11 мамлакатида амалга оширилган ва ўз самарадорлигини кўрсатган. Ана холос! Қандай қилиб мусулмон ҳалолликни кофир Ғарбдан ўрганиши мумкин?! Ахир, ҳалоллик демократиянинг эмас, Ислом ўлчови-ку! Тарихда мусулмонлар ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ҳалолу покликдан дунёга ўрнак бўлганлар ва таълим берганлар. Уммат ҳаёти Исломий қонун-қоидалар билан бошқарилган пайтларда, мусулмонлар – у хоҳ бошлиқ, хоҳ раият бўлсин – ўз амалларида Аллоҳнинг доимий назоратини ҳис қилганлар. Хусусан, коррупция деган жирканч иллатга умуман ўрин бўлмаган. Аслида, бу иллат айнан капиталистик демократия татбиқи ортидан ҳамма ёққа тарқалиб, томир отди. Ва буни яна айланиб келиб ўша капиталистик қонунлар билан йўқотамиз дейиш, абсурд уринишдан бошқа нарса эмас! Чунки ҳаромни ботил билан йўқ қилиб бўлмайди. Ахир, шу ҳаромни туққан айнан ўша ботил демократик тузум-ку! Демак, уни фақат Аллоҳнинг ҳақ қонунлари билан илдизига болта уриш орқали йўқ қилиш мумкин холос! Аллоҳ таоло деди:
وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا
– “Ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”, дегин”. (Исро:81)
Хабар (president.uz 28.11.2024й): Президент радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди.
Изоҳ: Президент йиғилишида интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг мусулмон ёшлари орасида ўз динига бўлган қизиқиш, унинг ҳукмларини ҳаётига татбиқ қилиш учун ўрганиш шиддат билан кучайиб боряпти. Мирзиёев ва умуман ўзбек ҳукуматининг хавотири шу билан боғлиқ. Айниқса, ёшлар Исломни давлат сиёсатига хизмат қиладиган имом-домлалардан эмас, балки интернет маконидаги турли манбалар орқали топиб ўрганаётгани ҳукуматни янада кучлироқ ташвишга соляпти. Чунки бундай ҳолатда ёшлар ҳукумат чизиб берган “ислом”ни эмас, катта эҳтимол билан соф Исломий фикр ва аҳкомларни олишяпти. Бу билан имом-домлалар бераётган таъсирсиз маърузалар билан бошқа манбалардан олинган фикрларни ўзаро солиштириш имконияти пайдо бўляпти ҳамда кўп ҳолатларда янги ўрганилган фикр ўзининг долзарблиги сабабли устун келяпти. Ташқи омиллар ҳам ўз динини ўрганишга туртки беряпти. Масалан, Фаластиндаги воқеа-ҳодисалар бунга яққол мисолдир. Бироқ ўзбек ҳукумати илгари сураётган, ёшларнинг ушбу эътиқодий интилишларига қарши қаратилган турли чалғитувчи омиллар, жумладан, спорт мусобақалари, ўйин-кулги, ватанпарварлик, миллий қадрият каби арзонгаров воситаларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ила омадсизликка учрайди. Чунки ботил ҳар қанча чиранмасин, ҳақ устидан асло ғолиб келолмайди. Ҳали Ислом Умматининг ажралмас қисми бўлган ёш ўзбек мусулмонлари ичидан, худди тарихда бўлганидек, буюк олим ва саркардалар, мужтаҳид ва фақиҳлар яна етишиб чиқади иншаАллоҳ. Улар яқинда тикланажак Халифалик давлатининг таянчи бўладилар ва уни куч-қудрат касб этишига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
وَقُلۡ جَآءَ الۡحَـقُّ وَزَهَقَ الۡبَاطِلُؕ اِنَّ الۡبَاطِلَ كَانَ زَهُوۡقًا
– “Ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”, дегин”. (Исро:81)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
02.12.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми