| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.12.2025
      0
    • Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2025
      0
    • Салимова Марғуба аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.11.2025
      0
    • Аллоҳ йўлида охиратга сафар қилган рижол

      24.11.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

  • Уммат қалқонсиз қолган аср фожиаси

  • Қизингизни нега ўқитмайсиз?

  • Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси: вақтинчалик ечим ва ҳақиқий ечим

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
29.12.2024
702
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 23.12.2024й): Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди.

Изоҳ: Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, Ўзбекистонда ҳозирда аҳоли юз минглаб мопед ва скутерлардан фойдаланиб келади. Улар етказиб бериш хизматида ўзини банд қилганлар, курьерлар, дурадгорлар, ҳунармандлар, ўқитувчилар, ҳамширалар, деҳқонлар, қўйингки, камбағал ва кам даромадли қатлам вакиллари. Мана шу юз минглаб камбағаллар энди қарийб 1,4 млн. сўмдан харажат қилиши керак. Унинг айтишича, бу камбағалларни талаб бойлик орттиришнинг навбатдаги жирканч модели. Аслида, манфаатдорликка асосланган капиталистик тузум ва қонунлар татбиқ бўлаётган давлатларда, айниқса, қарзга ботиб бораётган Ўзбекистон каби мамлакатларда бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати бюджетни тўлдириш ёки халқаро фондлардан олинган қарзларни тўлашни янгидан-янги солиқ турларини ўйлаб топиш ёки борларининг миқдорини ошириш билан амалга оширяпти ва буни уялмасдан оддий халқ елкасига юклаяпти. Шунингдек, халқнинг ушбу солинаётган солиқ ва тўловларни тўлашга қурби етадими ёки йўқлиги ҳукуматни умуман қизиқтирмаяпти. Ислом тузумида эса бу каби солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қатъиян ҳаром қилинган. Пайғамбаримиз ﷺ: “Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”, – дедилар. Исломда Шариат рухсат берган ва қудрати етадиган одамларгагина солиқ солиниши мумкин. Яқинда тикланажак Халифалик давлати мана шундай сиёсат юргизади иншаАллоҳ. Пайғамбаримиз ﷺ бу ҳақда шундай дедилар: “Мусулмоннинг моли мамнуният билан берсагина ҳалол бўлади”.

Хабар (kun.uz 24.12.2024й): Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов дунёдаги энг нуфузли ҳарбий таълим муассасаларидан бири — Сандхерст Қироллик ҳарбий академиясида таълим олган мамлакат Мудофаа вазирлиги офицерлари битиришига бағишланган тантанали маросимида иштирок этди.

Изоҳ: Маълумки, Сандхерст Қироллик ҳарбий академияси нафақат Британиянинг, балки бошқа мамлакатлар, жумладан, Исломий юртларнинг ҳам машҳур етакчиларини тайёрлаб етиштирган. Унинг битирувчилари орасида Қатар амири Ҳамад бин Халифа Ол Соний, Баҳрайн подшоҳи Ҳамад ибн Исо Ал Халифа, Бруней султони Ҳассанал Болкиях, Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал Мактум кабилар бор. Албатта, бу каби ҳарбий таълим муассасаларини битириб чиққан зобитлар кейинчалик ўз юртларида Британия манфаатларига хизмат қилишларини тушуниб олиш қийин эмас. Аслида, уларни ўқитишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шу – Британия манфаатлари учун содиқ хизмат қиладиган агентлар етиштириб чиқариш. Шу тахлит Исломий юртларда англияпараст ҳарбий-сиёсий элита пайдо қилинади ва сўнгра улар мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказувчи кучга айланади. Буни Судан ва Яман каби Исломий юртларни Америка-Англия кураши қай аҳволга олиб келиб қўйгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Уларнинг устида ана шу икки мустамлакачи давлатнинг манфаат талашуви ортидан мусулмон халқлар тотиб кўрмаган азоб-уқубат қолмади ҳисоб. Ўзбек ҳукумати эса ўзига агентлар тайёрлайдиган бу каби ўқув муассасаларига мусулмон ёшларни жўнатишни фахр деб биляпти. Унинг ортидан келадиган хавф-хатарларни кўрмаслик эса сиёсий калтабинликдан дарак беради холос. Чунки улар эртага Ислом ва мусулмонларга қарши курашувчи мустамлакачиларнинг малай хизматчиларига айланишлари аниқ ва муқаррардир. 

Хабар (daryo.uz 24.12.2024й): Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, ушбу фожеа Татаристоннинг Малореченский қишлоғидаги чорвачилик мажмуаси ҳудудида ишчиларнинг вақтинчалик яшаш уйи ёниб кетиши оқибатида содир бўлди. Аввало, марҳумларнинг яқинларига бу борада чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз ва Аллоҳдан сабр беришини сўраймиз.  Мусулмон ака-укаларимизнинг бегона юртларда тирикчилик мақсадида сарсон-саргардон бўлишларида, айримларининг мана бундай фожеали вафот этишларида, албатта, ўзбек ҳукуматининг жуда катта айби бор. Негаки, Ўзбекистон мўл табиий бойликларга эга юрт бўлиб, халқининг эҳтиёжларини таъминлашга имконияти етиб ортади. Бироқ ёмон бошқарув ва яроқсиз капиталистик тузум сабабли бойликлар ҳукумат бошлиқ бир тўда жиноятчилар ва хорижий компаниялар ўртасида талон-тарож қилиняпти. Оддий халқ эса бу бойликлардан ўз ҳақини олиш тугул, улар ҳақида аниқ маълумотдан ҳам маҳрум қилинган. Яна бир ачинарли томони, фожеали вафот этган беш нафар Ўзбекистон фуқароларининг қадри, шу кунларда ўлдирилган кофир Путиннинг ити генерал Кирилловчалик бўлмаганлигидир. Чунки Кириллов ўлдирилганидан кейин Путинга шахсан Мирзиёев ҳамдардлик билдирган. Аммо Татаристонда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг яқинларига Мирзиёев ёки бирор расмий томонидан бирор нима дейилгани ҳеч қаерда хабар қилинмади. Аслида, бугунги кундаги мусулмонларни бошқараётган золим режимлар учун мусулмонларнинг қадр-қиммати йўқ. Уларнинг ягона ғам-ташвиши ўз тахтлари умрини узайтиришдир. Ҳокимият учун бу режимлар ўз халқлари устида илон пўст ташлайдиган даражадаги зулмларни қилишдан ҳам тоймаслиги бугунги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шунинг учун бу режимлардан мусулмонларга ҳақиқий ғамхўрликни кутиш амримаҳол. Мусулмонлар то ўз давлатлари – Халифаликни тикламас эканлар, бугунгидек танг ва машаққатли ҳаёт қурбонларига айланиб қолаверадилар.

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ

– “Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир”. (Мунофиқун:8)

Хабар (president.uz 25.12.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида ва ЕОИИ йиғилишида иштирок этди.

Изоҳ: Йил якуни сарҳисоби ўлароқ ўтказилган ушбу норасмий учрашув орқали Россия Америка бошлиқ Ғарбга МО минтақасининг асл хўжайини ким эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. Мирзиёев ЕОИИ йиғилишига Путиннинг таклифи билан борди ва бир қатор таклифлар билан чиқди. Ваҳоланки, минтақада Ўзбекистон ва Тожикистон мазкур ташкилотга аъзо бўлмай келяпти. Таклифлар орасида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўзаро савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик, ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этиш кабилар бор. Шунингдек, Мирзиёев 2025 йилнинг бошида Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Ушбу банкда Россия энг катта улушга эга. Айтиш мумкинки, бу билан Мирзиёев ЕОИИ ташкилотида кузатувчи давлат мақомида қолган ҳолда Путинни рози қилишга интиляпти. Бироқ ўрис буларнинг ўзи билан рози бўлиши қийин масала. Зеро, Россияда юз берган Крокус ва рус генералининг ўлдирилиши ҳодисаларида айнан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари айблангани бежизга эмас. Бунинг сабабларидан бири уларнинг ЕОИИга аъзо бўлишни пайсалга солаётганларидир. Эътиборли томони, Ўзбекистон фуқаролари учун оғриқли муаммо бўлган мигрантлар масаласи Мирзиёев томонидан кўтарилмади. Қаёқдан ҳам кўтарсин, ахир Мирзиёев учун Путиннинг розилиги ўз халқи розилигидан кўра муҳимроқ бўлса. Бугунги кунда мусулмонлар Россия каби мустамлакачи кофир давлатлар ва уларнинг малайлари зулму зўравонликларидан, ўз манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйишларидан азоб-уқубат чекишмоқда. Ислом уммати ғамхўр ва адолатли Исломий бошқарувга жуда муҳтож.

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الأمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ

– “Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва инсонлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради”.  (Нисо:58)

Хабар (azon.global 27.12.2024й): 26 декабрь куни Фарғона вилоятидаги  умумтаълим муассасалари раҳбарларига юборилган "топшириқ"да мактаб ўқувчиларининг жума намозига чиқиши "жиддий масала"га айлангани, масжидга чиққан ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларига чора кўрилиши қайд этилган.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, мактабларнинг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларига директор ўринбосарлари томонидан қуйидаги мазмундаги “огоҳлантириш хат”и юборилган: “Ҳурматли синф раҳбарлари, ҳозир миллий гвардия ва хавфсизлик ходимлари йиғилиш ўтказди. Эртага масжидлардаги жума намози текширилади. Қайси ўқувчи намоз пайтида видеога тушиб қолса, унинг ота-онасига, ушбу воқеа дарс пайтида содир бўлса, фан ўқитувчисига чора кўрилади. “Синф соати”да ўқувчиларингизни огоҳлантириб қўйинг! Ушбу масала ўта жиддий: эҳтиёт бўлишсин!…” дейилади постда. Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган шунга ўхшаш норасмий буйруқлар бўлаётгани ҳақида норасмий манбалар хабар қилмоқда. Бу каби хабарлар аслида Ўзбекистон давлати ҳали ҳам мана шундай “қўл бошқаруви” орқали идора қилинаётганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Шунингдек, ўзбек ҳукумати ҳатто ўзи қабул қилган қонунларни ҳам топтаб ташлаётгани ва қонун қаттиққўллиги фақат оддий халқ учун ишлаётганини ҳам тасдиқлайди. Ёшларимизни диндан узоқлаштириш орқали ўз ҳаққини талаб қилолмайдиган қўрқоқ ва муте кимсаларга айлантириш сиёсати-ку алоҳида катта мавзу. Бироқ бу ўринда мусулмон халқимизнинг бундай қинғир сиёсатга нисбатан ҳамон эътиборсизлик ва ён берувчанлик билан ёндашаётгани ташвишга солади. Айнан шунинг учун ҳам ҳукумат ҳатто Аллоҳнинг уйидан мусулмонларни тўсишдек жирканч ишга қўл уришга журъат қиляпти. Агар халқимиз ўз дини буюрган ишни қилганида, яъни жамоавий суратда ҳукуматнинг ғайриисломий сиёсатига қарши чиқиб, уни тийиб қўйганида, бунчалик даражада хор ва заиф аҳволга тушиб қолмаган бўларди. Мусулмон халқимизга айтамизки, ҳозир дунёда бўлаётган ишлардан тўғри ва керакли хулосаларни чиқарган ҳолда ҳукуматнинг бундай зулмкор хурмача қилиқларига ортиқ тоқат қилмаслигингиз керак. Шунингдек, фақат ижтимоий тармоқлардаги гап-сўзларга чекланмай, амалий ҳаракатларга ўтиш учун куч-қудратингиз етарли даражада эканлигини ҳам ёддан чиқармаслигингиз лозим!

Хабар (uza.uz 27.12.2024й): Ўзбекистонга 100 нафар уруш ҳудудларида азият чеккан фаластинлик болалар ва аёллар олиб келинди.

Изоҳ: “Ўзбекистон 24” давлат телеканали мазкур ишни салкам қаҳрамонона иш сифатида ҳамма ёққа овоза қилди. Аслида бу ҳақда Мирзиёев шу йилнинг ноябр ойида ўтказилган навбатдан ташқари араб-ислом конференциясида айтиб ўтган эди. Айтиш лозимки, бугун Фаластин муаммоси нафақат Ўзбекистон мусулмонлари ва ўзбек ҳукумати, балки барча мусулмонлар устидаги ҳукуматлар учун жуда улкан масъулиятга айланди. Бу бир неча ўнлаган ярадорларни олиб келиб даволаш билангина – гарчи бу ҳам аслида савобли ишлардан ҳисобланса-да – соқит бўлмайди. Бироқ давлат телеканали тайёрлаган репортажда президентни кўкларга кўтариб мақталганига қараганда, бу билан Мирзиёев ўзига очко ишлаб олмоқчи бўлаётгандек ёки ўзбек ҳукумати юргизаётган қўрқоқлик ва заифлик сиёсатини тинчликсеварлик билан ниқоблашга уринилгандек таассурот уйғотмоқда. Афтидан, ўзбек ҳукумати 100 нафар фаластинлик мусулмонларни даволаш билан ўз вазифамни бажараман, шу билан масъулият ва жавобгарлик мендан соқит бўлади, деб ўйлаяпти. Ҳа, балки ҳукумат Фаластин масаласида тутган бундай заиф позицияси билан Америка бошлиқ мустамлакачи давлатларни рози қилар. Аммо Аллоҳни рози қилиш учун бунинг ўзи етарли эмас. Чунки у Фаластин масаласидаги Аллоҳ буюрган ишни бажармаяпти. Ақалли анави лаънати яҳуд вужуди билан алоқаларни узишга ҳам ярамаяпти. Ахир, атиги 100 та одамни даволаб, кейин уларни босқинчи яҳуд ваҳшийлари жаҳаннамга айлантирган ўша юртига яна қайтариб жўнатадими?! Бу билан ўзбек ҳукумати уларга гўё соғлом ҳолингизда ўлинг, демоқчими?! Ёки булардан ташқари қолган миллионлаган мусулмонларнинг тақдири нима бўлади?! Уларни ким ҳимоя қилади?! Аввалдан айтиб келяпмизки, ҳақиқий ёрдам ва ечим муборак Фаластин заминини Ғазо ва Ақсога қўшиб озод қилишдир! У ерга ўрнашиб олган нажас яҳудларни қувиб чиқаришдир! Ҳарбий сафарбарлик барча мусулмон армияларга фарз, хоҳ улар Фаластинга яқин бўлсин, хоҳ узоқ бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

﴿وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡۚ وَٱلۡفِتۡنَةُ أَشَدُّ مِنَ ٱلۡقَتۡلِ﴾

– “Сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз! (Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир”.  (Бақара:191)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

30.12.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар 21- асрда давлат инқилобини амалга ошира оладими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Россия-Озарбайжон зиддияти фонида Хива форуми

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.01.2026

    “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • 16.01.2026

    Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • 15.01.2026

    Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • 15.01.2026

    Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • 14.01.2026

    Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/