Акмал Саидов: Ҳар бир инсонда «менинг конституциям» деган эътиқодни шакллантиришимиз керак

Акмал Саидов: Ҳар бир инсонда «менинг конституциям» деган эътиқодни шакллантиришимиз керак
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: 2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Унга амалдаги Конституцияни ишлаб чиқишда қатнашган, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислик қилиши маълум қилинди. Комиссия «жамият – ислоҳотлар ташаббускори» ғояси асосида иш олиб бориши айтилган.
26-май куни “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилди. Конституциявий комиссия раисининг таъкидлашича, энг кўп таклифлар ижтимоий масалаларга қаратилган.
«Биз Конституциядан Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат эканлигини кўрсатишимиз керак. Бу ислоҳот – ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига тааллуқли. Бирорта инсон конституциясиз ҳаётини тасаввур қилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсондан хоҳлардикки «менинг конституциям» деган эътиқодни шакллантиришимиз керак бўлади. Аввалроқ айтган гапим ОАВларда тарқаб кетибди. Ҳақиқатанам ҳозирги дунёдаги энг асосий шарпа – конституциявий ислоҳотлар шарпаси. Нима учун Маркс ва Энгельсни айтдим, улар Европада коммунизм шарпаси кезиб юрганини айтишган. Мен бутун дунёда Конституциявий ислоҳотлар инсониятнинг диққат марказида. Ўзбекистон ҳам умумжаҳон тараққиёт тенденциялари йўлидан боряпти», — дейди Конституциявий комиссия раиси. (Dunyo.news)
Изоҳ: Конституция (лот. constitutio – тузилиш, тузук) – давлатнинг асосий қонуни деганидир. Бу термин умумий бўлиб, Исломий қонунлар мажмуасига ҳам, куфрий қонунлар тўпламига ҳам айтилса бўлаверади. Бироқ Акмал Саидов «Бирорта инсон конституциясиз ҳаётини тасаввур қилиши мумкин эмас» деган гапи билан демократик конституцияни назарда тутди. Лекин биз конституциянинг умумий маъносидан келиб чиқиб бу нутқда барча қонунларнинг асоси бўлган конституциянинг аҳамияти урғуланди, дейишимиз мумкин. Чунки халқимиз бугунгидек эътиқодига зид бўлган коммунизм даврида ҳам, ундан олдинги жамият тақдирига кучли таъсир ўтказган Исломий бошқарув даврида ҳам қонунлар асосида яшаганлар.
Мирзиёев ўзининг қайта сайланишига қонунчилик ҳамда жамоатчилик фикри қарши туришини яхши билади. Шу сабабдан халқда норозилик ва исённи уйғотмайдиган йўсинда, гўё аҳолининг талаб ва таклифлари асосида конституцияга ўзгартириш киритишга фармон берди. Акмал Саидовнинг «Конституциявий ислоҳотлар инсониятнинг диққат марказида. Биз ҳам умумжаҳон тараққиёт тенденциялари йўлидан боряпмиз» деган сўзлари халқни қасддан адаштиришдан ўзга нарса эмас. Чунки дунё давлатларининг бошқарув тизимлари туб ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолаётгани «тараққиёт тенденцияси» эмас, балки инқироз белгиси ҳисобланади. Ғарбга мойил кишилар бунга «демократия тузумининг ўз хатоларини бартараф қилиб ўсишдаги табиий жараёни» деб қарашади. Бу фикрнинг хатолиги шундаки, демократияда қонун тузувчи «мутахассислар» энг самарали, энг ижобий, деб гумон қилинган қонунлар асосида конституция тузишади. Сўнг бу қонунлар кутилган натижани бермай, яна янги муаммоларни пайдо қиляпти, алалоқибат уларни ахлат қутисига улоқтириб, ўрнига ақллари етиб борган, камчилиги камроқ кўринган янги қонунларни ишлаб чиқишяпти. Бу нарса хатоларни камайтириш ёки ундан қутулиш жараёни эмас, балки заруратдан келиб чиқиб воқеий талабларни қондириш мақсадида навбатдаги нуқсонли қонунларни ижод қилишдир. Миллионлаган инсонларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқадиган сон-саноқсиз муаммоларни ҳал қилиш вазифаси бир ҳовуч инсонларнинг ожиз ақлларига топширилган экан, бу конституциялар доимий равишда ўзгартирилишга маҳкумдир.
Ҳукумат номидан гапирувчи Акмал Саидовнинг «Ҳар бир инсонда «менинг конституциям» деган эътиқодни шакллантиришимиз керак» деган сўзи халқда ҳозирги куфрий қонунларга риоя қилишни, у юклаган мажбуриятларни бажаришни динга амал қилишдек шарафли вазифага айлантириш мақсади борлигини кўрсатади. Акмал Саидов юқоридаги гапини конституциянинг 7-моддасидаги демократик фикрдан келиб чиқиб айтган кўринади. Бу моддада хўжайинлик ва қонун чиқариш ҳуқуқи халққа тегешли эканлиги таъкидланган. Бу модда мусулмонларнинг эътиқодига мутлақо зиддир. Аллоҳ Таоло айтади:
أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ
– “Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!” (Тийн:8)
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
– “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” (Моида:50)
Конституцияни ўзгартиришга сабаб бўлаётган «Ўзбекистонни ижтимоий давлат» сифатида кўрсатиш истагининг ҳукуматда бугун уйғониб қолганлиги ва халқ тарафидан йўлланаётган таклифларнинг асосан ижтимоий масалаларга оидлиги ғоятда ажабланарли. Чунки конституцияга ўзгартириш киритиш Мирзиёевнинг учинчи муддатга қайта сайланиши учун ташланган илк қадам эканлигини кўзи ожиз одамлар ҳам «кўриб» турган очиқ ҳақиқатдир. Агар чиндан ҳам ҳукуматдагилар халққа қайишса ва Аллоҳга ҳамда Охират кунига иймон келтиришса, ўзлари ёзган қонунларни халқда эътиқод шаклини олишига ҳаракат қилишдан воз кечишлари ва оламлар роббиси бўлган Аллоҳнинг Шариатига йўл беришлари керак. Чунки мусулмон халқимизни фикрлаш ва сиёсий фаолиятлари учун чегара белгилаган, Исломни ҳаёт майдонидан узоқлаштирган, моддий манфаатни ҳаётнинг ўлчовига айлантирган ҳамда одамларимизни бузилиб бахтиқаро бўлишига олиб келадиган ҳаёт муҳитини пайдо қилган тузум Ўзбекистон конституциясининг асоси бўлган бузуқ демократиядир. Аллоҳ Таоло айтади:
فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى () وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضنكاً.
– “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг—бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:123-124)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
05.06.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз