Ал-Мезон — ўлчов

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Мезон — ўлчов
Инсоннинг фикрлаши, нафси ва феъл-атворининг ўлчови
4-қисм
Муросасозлик ғояси
Халифалик қулатилгандан бошлаб ҳозирги кунгача Умматга муросасозлик ғояси сингдирилмоқда. Бу ғоя ўзининг бошланишини капиталистик мафкурадан олади. Муросасозлик ғояси моҳиятига кўра муаммоларнинг ечими эмас, у даъво қилаётган ягона нарса шуки, ҳар-ҳил қарашдаги иккала томонни қониқтирадиган умумий фикр топиш. Бундай ғоя холислик ёки ҳақни излашни ўз ичига олмайди. Муросасозлик ечими – воқеъликдан олинган ечимдан бошқа нарса эмас.
Реализм ғояси
Бу ғоя оғир бир касаллик каби Умматга қаттиқ зарар берди. Реализм ғояси фикрлаш лозим бўлган нарса устида эмас, балки воқеъликни ўзини фикрлаш жараёнининг асосига айлантирди. Аслида яхшилаш ёки ўзгартиришга қарор қилинган объектнинг ўзи воқеъликдир, аммо ҳеч қачон воқеъликнинг ўзи қандай қилиб фикрлаш кераклигини ўргатмайди. Қоида бўйича шундай юз бериши керак: фикрлаш керак бўлган нарса – воқеълик, бу сезги аъзолари орқали мияга узатилади ва бу ерда кўриб чиқилаётган воқеълик тўғрисида қарор қабул қилиш учун собиқ маълумот билан боғлаш жараёни кечади.
Жараёнга келсак, қарор воқеъликдан олинаётган бўлса, бу ҳолат Қуръонда шундай таърифланади: “Унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди”, (яъни тубан ҳолат), шунда инсон ўзининг ҳавои нафсига эргашишни бошлайди. Ким шундай қилса, Аллоҳнинг оятлари келтирилганида уни инкор қилиб, нафсига эргашган кишиларга ўхшатилади. Шунинг учун ҳавои нафсига эргашган ва бундай тубан ҳолатда бўлганларни Аллоҳ Таоло Ўзининг оятлари орқали бундай инсонларни юксалишини ҳоҳламаганини билдиради. Бундай кишиларнинг “унинг мисоли худди бир итга ўхшайди, уни ҳайдасанг тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади”, яъни нарсаларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида бош қотирмайди.
Коинот ичидаги барча жонсиз нарсалари билан, инсон ва ҳаёт Аллоҳ Таолонинг йўқдан бор қилган маҳлуқотларидир. Бундай сифат ҳар қандай ақлли инсонга Бу Коинот билан унинг Яратувчиси ўртасидаги алоқани кўришлик имкониятини беради, яъни маҳлуқ эканлигини. Бу алоқани руҳий жиҳат ҳам дейишади.
Савол туғилади: ким ўзида ва атрофини ўраб турган нарсаларда руҳий жиҳат борлигини англай олади?
Жавоб:
Бундай онг ким Аллоҳга Яратувчи, бу оламдаги тизимли тартибни ўрнатган Ташкилотчи ва Раҳбари сифатида иймон келтирган ҳар бир кишида мавжуд. Бундай кишилар шариат қонунларига амал қилувчи тақводор бўлади, бу эса ўз навбатида унда руҳонийликни шакллантиради. Бу инсонга ҳаёти давомида ривожланиб боришини, яъни бир даражадан юқори даражаларга кўтарилиш имкониятини беради. Чунки ўзини Яратувчиси билан (яъни ўзининг маҳлуқ эканлигини) алоқасини, бу алоқанинг назоратини, унинг доимийлигини англаш, Яратувчининг Буюклигини, Унинг мутлақ ҳикматини, Унинг бошқарувининг улуғлигини, Унинг раҳматининг кенглигини англаш орқали ўз нафси, моҳияти ва руҳи билан қадамма қадам ривожланишнинг энг юқори мақомига кўтарила бошлайди. Иймони ва тақвоси туфайли Аллоҳ Таолонинг севимли қулларидан бирига айланади, ким унга душманлик қилса, Аллоҳ Таоло унга қарши уруш эълон қилади. Айнан шундай мўъминларга бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам гўзал хушхабар тайёрланган. Бу буюк муваффақият. Билингки, Аллоҳнинг сўзларини ҳеч ким бекор қилолмайди!
Инсонлар ўзларининг ўзлари билан, ёки Яратувчиси билан, ёки бошқа инсонлар билан бўлган алоқаларини тартибга солувчи Аллоҳ Таолонинг қонунларига амал қилишлик билан Унга яқинлашадилар. Аллоҳ наздида энг суюкли нарса — бу бандаларининг фарз амалларини бажаришлиги билан Ўзига яқинлашлигидир. Ундан ташқари, мўъминлар Аллоҳ Таоло уларни яна ҳам кўпроқ яхши кўришлиги учун мандуб амалларни ҳам бажарадилар. Шунинг учун Аллоҳ Таоло уларнинг эшитадиган қулоқларига, кўрадиган кўзларига, оладиган қўлларига, юрадиган оёқларига айланади. Агар улар сўрасалар, У беради, агар улар ёрдам сўраб Унга югурсалар, У ёрдамини беради.
Адолат мезонини аниқлаш инсоннинг кучи доирасида эмас, чинакам адолатга Аллоҳ Таолонинг қонунларига амал қилишлик билан эришилади. Бунинг сабаби шундаки, инсон мутлақ билим соҳиби эмас. Аллоҳ Таоло кофирлар ҳақида сўзлаб, шундай дейди:
بَلْ كَذَّبُواْ بِمَا لَمْ يُحِيطُواْ بِعِلْمِهِ وَلَمَّا يَأْتِهِمْ تَأْوِيلُهُ
“Балки улар ўзлари илмини билмаган нарсани уларга унинг таъвили етмай туриб ёлғонга чиқарурлар”. (Юнус:39)
Кофирлар ўзларининг чекланган илмлари билан Қуръоннинг нозик тафсилотларини тушуна олмайдилар, шунинг учун Аллоҳ Таоло уларни ёлғончиликда айблайди. Келинг, Хизрнинг Мусо алайҳиссаломга айтган сўзларига қарайлик:
وَكَيْفَ تَصْبِرُ عَلَى مَا لَمْ تُحِطْ بِهِ خُبْراً
“Ўзинг хабарини иҳота қилмаган нарсага қандай сабр қиласан”, деди. (Қахф:68)
Инсоннинг билимсизлиги унинг сабр-тоқатини озайтиради. Ҳамма нарсалар ҳақидаги илмни билувчи фақат Аллоҳ Таолодир. Ахир битта япроқ ҳам Аллоҳнинг изнисиз ерга тушмайди, ер тубида ҳоҳ янги, ҳоҳ қуруқ бўлган бир зарра йўк-ки, Аллоҳ Таолонинг Китобига битилмаган бўлса. Аллоҳ Таоло денгиздаги ҳам, қуруқликдаги ҳам барча нарсалардан хабардор, Қиёмат ҳақидаги илмни фақат У билади, ёмғир юборувчи Удир, она қорнидаги нарсани билувчи Удир. Бизларга онанинг қорнидалигимизда ҳоҳлаган шаклни берувчи Зотдир. Ҳеч бир инсон эртага нимани қўлга киритишини билмайди, ҳеч қайси инсон қаерда ўлишини билмайди. Чунки Аллоҳ тирик, барчага ризқ берувчи- Раззоқдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. У – Олий ва Азим Зотдир. У сирни ҳам, махфийни ҳам билувчидир. У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур. Осмондаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир. У мутлақ илм соҳибидир.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَعْلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمْ وَمَا يُعْلِنُونَ (+) وَمَا مِنْ غَائِبَةٍ فِي السَّمَاء وَالْأَرْضِ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ
“Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур. Осмону ерда ҳеч бир ғайб йўқ, илло у очиқ-ойдин китобда бордир”. (Намл: 74-75)
Материал махсус радио учун Халифа Муҳаммад томонидан тайёрланди.
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз