Қалб касаллиги қандай касаллик ва бунинг муолажаси қандай?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Қалб касаллиги қандай касаллик ва бунинг муолажаси қандай?
Бизларни Исломга ҳидоят қилган, Қуръонни таълимот сифатида берган, уни қалбларга нур ва ҳидоят ҳамда турли иллатларга шифо қилган оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Берган неъматлари ва қилган яҳшиликлари учун Унга ҳамдлар айтамиз ва шукрлар қиламиз. Угина мақтов ва ҳамдга лойиқ Зотдир!
Қалб бу Аллоҳнинг назари тушадиган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир. Абу Ҳурайра (РА) ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ Таъоло сизларнинг ташқи кўринишингиз ва моллрингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди “ дедилар.
Демак иймоннинг ўрни қалб экан, биз унга қаттиқ аҳамият бермоғимиз керак. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Огоҳ бўлингларки, инсон танасида бир парча гўшт бор. Агар у яҳши бўлса, бутун тана яҳши бўлади, агар у бузулса, бутун тана бузулади. Билингларки бу қалбдир (яъни қалбнинг яҳши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишни таъминлайди ) “ дедилар.
Қалб инсон жисмининг амиридир. Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун халқ ёмон бўлади.
Эй муслим ва муслималар билингларки қалб уч хил бўлади:
1. Соғлом қалб
2. Касал қалб
3. Ўлик қалб
1. Аллома ибн Қаййим рахимаҳуллоҳ деди: “Соғлом қалб, унда заррача ҳам ширк бўлмай, хоҳиш-ирода, муҳаббат, таваккул, қўрқув ва умид билан бандаликни холис Аллоҳ учун адо қилиш каби сифатларга эга бўлган қалбдир. Бундай соғлом қалб эгаси яхши кўрса Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ёмон кўради”.
Яна соғлом қалб ширк, гина, ҳасад,баҳиллик, кибр, дунё ва мансабни яхши кўриш ҳамда Аллоҳдан йироқ қиладиган барча ёмон амаллардан саломат бўлган қалбдир.
Аллоҳ Таъоло айтади:
مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
“Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган холида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофатлаймиз “ [ Наҳл-97 ]
Бундай соғлом қалб эгаси дунёда ҳам, охират кунида ҳам жаннатда бўлади. Чунки бундай инсон Аллоҳнинг буйруғини қилиб доимо итоатда бўлгани туфайли бу амаллари учун бериладиган мукофотни, яъни жаннат қандайлигини ҳаёти дунёдалигидаёқ ҳис эта олади.
Аллоҳ Таъоло Наҳл сурасининг ўттизинчи оятида шундай марҳамат қилади.
وَقِيلَ لِلَّذِينَ اتَّقَوْاْ مَاذَا أَنزَلَ رَبُّكُمْ قَالُواْ خَيْراً لِّلَّذِينَ أَحْسَنُواْ فِي هَذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ وَلَدَارُ الآخِرَةِ خَيْرٌ وَلَنِعْمَ دَارُ الْمُتَّقِينَ
“Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, Охират диёри янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши“.
2. Касал қалб: Бу қалбда ҳам ҳаёт, ҳам иллат бор. Бири унга ёрдам берса, иккинчиси уни ҳалокатга етаклайди. Унда Аллоҳни яхши кўриш, унга иймон келтириш, ихлос қилиб унга таваккул қилиш ҳам бор. Шу билан бирга бу қалбда шаҳватларни яхши кўриш, уларни бошқа нарсалардан устун қўйиб, ортидан югуриш, ҳасад, манманлик каби иллатлар ҳам бор. Бундай касал қалб эгаси, қалбига иймон чироғини ёққану лекин унда ҳалигача ҳавоий нафс майллари бор. Шайтон келиб унга ҳужумлар қилиб туради. Бу жангда баъзан у ғолиб келса, баъзан шайтон ғолиб бўлади.
Қалб касалликларидан яна бири кибрдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (РА) ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган киши жаннатга кирмайди “ деганлар. Шунда бир киши туриб, “киши либосини гўзал, пойафзалини эса чиройли бўлишини истайди” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ Таъоло гўзалдир ва гўзал нарсаларни яхши кўради, кибр эса хақни тан олмаслик ва одамларни камситишликдир “ дедилар.
3. Ўлик қалб: Бу зулмат билан қопланиб, шайтон васвасасига қарам бўлган қалбдир. Чунки шайтон унинг қалбини ўзига ватан қилиб олган, унда хоҳлаган ҳукмини юргизади ва хоҳлаган ерига жойлашади. Бундай қалб насиҳатларга қулоқ тутмасдан шайтоннинг этагини тутади. Унинг ғазабланишию рози бўлишига ягона сабаб — ўткинчи дунё матоларидир. Ҳавойи-нафс уни ҳақ қаршисида кўру-кар қилиб қўяди.
Солиҳлардан бири деди: Одамлар қизиқ, танаси ўлган кишига йиғлашадилару, қалби ўлган кишига йиғламайдилар, ҳолбуки қалб ўлими ёмонроқдир.
Азиз биродарлар касал ва ўлик қалбни муолажаси бу Аллоҳга бўлган иймонни ақлдан келиб чиққан мустаҳкам ва пуҳта иймон даражасига кўтармоғимиз даркор. Чунки бундай пуҳта иймон инсонни доимо шайтоннинг васвасасию уни устимиздан ҳукмрон бўлиб олмаслигига олиб боради. Шунда биз Аллоҳга янада яқин бўламиз ва унинг розилигию жаннатига эришамиз, ин ша Аллоҳ.
Эй Аллоҳим, қалбларимизни тақво билан зийнатлагин ва уни поклагин, сен энг яхши поклагувчидирсан, сен уларни Эгаси Хожасисан.
Эй Аллоҳим, қалбларимизни нифоқдан, кўзларимизни ҳиёнатдан ва тилларимизни ёлғондан асрагин.
Эй Аллоҳим, Қуръонни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур қилгин. Бизни унга амал қилгувчилардан ва унга чақиргувчилардан қилгин.
Умр қисқа неъматдир уни завол қилмангиз
Аллоҳнинг Қуръонини асло ҳазил билмангиз,
Роббингизни доимо қалбингизга жойлангиз
Қиёматни дахшатин доим ёдда тутингиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
02.02.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми