Америка Ўзбекистон фуқаролари соғлиги ҳақида нега “қайғуриб” қолди?!

Хабар ва изоҳ
Америка Ўзбекистон фуқаролари соғлиги ҳақида нега “қайғуриб” қолди?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайти 8 сентябр 2023 йилда ушбу хабарни тарқатди: “Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзининг Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонда сил касаллигига қарши ҳамда бошқа хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан янги англашув Меморандумини имзолади”.
Хабарда айтилишича, Меморандумни USAID миссиясининг Ўзбекистондаги директори Дэвид Хоффман ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов имзолаган.
Изоҳ: Қизиғи шуки, АҚШ дунёнинг тараққий топган давлатлари орасида ўз фуқароларига мажбурий тиббий ёрдам кўрсатишни кафолатламайдиган ягона давлатдир. Bloomberg агентлиги тадқиқотига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш тизими рейтингида атиги 34 ўринни эгаллайди… Шундай қилиб, демак, юзлаб миллиард долларлар даволанишга сарфланмайди, балки тиббиёт ва фармацевтика корпорациялари, биржалар ва суғурта ҳисобларида айланиб юради (РИА НОВОСТИ).
Хўш, ўз фуқароларининг соғлиги ҳақида қайғурмайдиган АҚШ нега тўсатдан Ўзбекистон фуқаролари соғлиги ҳақида қайғурадиган бўлиб қолди?
2022 йил 25 майда Россия хавфсизлик кенгаши секретари Н. Патрушев ҳафталик “Аргументы и факты”га берган интервьюсида мухбирнинг: “Бугунги кунда, Ғарб фармацевтика компаниялари хавфли касалликларнинг тарқалишидан ва инсониятнинг дори-дармонларга кундалик қарамлигидан манфаатдор эканлиги кўпроқ айтилмоқда”, — деган гапига жавоб берар экан: “Айрим экспертларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси инсон томонидан яратилган, чунки у Пентагон лабораторияларида бир қатор йирик трансмиллий фармацевтика компаниялари ёрдамида яратилган бўлиши мумкин. Бу ишга Клинтон, Рокфеллер, Жорж Сорос ва Жозеф Байден фондлари давлат кафолати остида жалб қилинган. Вашингтон инсоният саломатлиги ҳақида қайғуриш ўрнига миллиардлаб маблағларни янги патоген (касаллик қўзғовчи бактерия) ларни ўрганишга сарфламоқда…”, — деб жавоб берган эди.
Демак, бу сўзлар Американинг нега Ўзбекистон фуқаролари соғлиги ҳақида “қайғуриб” қолганини изоҳлаб турибди. Шунинг учун, яқинда Наманган ва бошқа вилоятларда болаларнинг заҳарлангани шундай меморандумларни имзолашни оқловчи баҳона бўлиб хизмат қилиши мумкин, деган шубҳа уйғотади. Зеро, капитализмда деярли ҳамма нарса, ҳатто инсон учун энг ҳаётий зарурат бўлган сув ҳам товар сифатида пулланади. Капитализм шароитида одамларнинг жони ҳам, соғлиги ҳам, ор-номуси ва мол-мулки ҳам доимо хатарда. Бунга мана куфр аҳлининг ўзлари ҳам гувоҳлик беришмоқда!
Хулоса ўрнида айтамизки, бугун башарият оламлар учун раҳмат бўлмиш Ислом буюрган Халифалик Давлатининг тикланишига ҳар қачонгидан ҳам кўра муҳтож бўлиб турибди. Зеро, Халифалик давлати миллати, ирқи, динидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг сиҳат-саломатлиги, жони, ор-номуси, тинчлиги, мол-мулки ҳақида қайғуради. Қисқача айтганда, башарият Росулуллоҳ ﷺ айтган қалқонга ўта муҳтож бўлиб турибди:
"إنما الإمام جنة يقاتل به من ورائه ويتقى به"
“Имом (халифа) – ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган қалқондир”. (Саҳиҳ Бухорий)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Абдуллоҳ Маҳмуд – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми