Андижон қатлиоми уммат қалбидаги ўчмас жароҳатдир!
Андижон қатлиоми уммат қалбидаги ўчмас жароҳатдир!
بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом уммати 1924 йил 3 март куни ўзининг қалқонидан, яъни Халифасидан айрилгандан кейин бошига мусибатлар сел ёмғири сингари тўхтамай ёға бошлади. Негаки мусулмонларнинг қони, номуслари, мулкларини ҳимоя қилувчи Халифалик давлати кофир Ғарб томонидан йўқ қилинган эди. Шунинг учун кофир Ғарб ва унинг малайлари мусулмонларни – ёшми, қарими, аёлми ҳеч фарқсиз – ўз манфаатлари йўлида хоҳлаганча қонларини тўкадиган, ор-номусларини топтайдиган, мол-мулкларини талон-тарож қиладиган, узоқ муддатларга қамоқларга ташлайдиган бўлди. Ислом умматининг қалби тузалмас жароҳатларга, ҳаёти эса қайғули кунларга тўлди. Лаънати яҳуд Каримов режими 2005 йил 13 май Андижон шаҳри Бобур майдонида уммат вакилларини қатлиом қилган кун ҳам, умматнинг ҳаётида янги жароҳатларни пайдо қилган қайғули кунлардан бири бўлди. Мана ўша машъум кунга 19 йил бўлган бўлса-да, олинган жароҳатлар ҳануз эскиргани йўқ.
Биз ушбу мақоламиз орқали у куннинг тафсилотларига тўхталмоқчи эмасмиз, балки ушбу қирғинга омил бўлган жиҳатларни қисман ёритмоқчимиз. Юртимизнинг аксар аҳолиси муқаддас Ислом динига эътиқод қилади. Ислом ва унинг таълимотларини жамиятга ёйиш, мусулмон кишидаги дунёқараш ҳамда зулмкор ҳукуматни муҳосаба қилиш каби кўринишлар юртимизнинг бошқа минтақаларига қараганда пойтахт ва водийда анчайин жонли эди. Ушбу ҳолатлар Ислом ва мусулмонларга адоватли Каримов ва унинг ҳукуматига ёқмади. Натижада эса ўзингиз гувоҳ бўлган 1999 йилдаги “Тошкент портлашлари”, сўнгра 2005 йилдаги “Андижон қатлиоми” каби фитналар мустамлакачи учинчи кучлар ёрдамида уюштирилди.
Бундай интригаларга қўл уриш мусулмонларга адоватли Америка ёки Россия каби мустамлакачи давлатлар учун доимий ўйин услубига айланиб бўлган. Аллоҳ субҳанаҳу уларнинг асл мақсадларини ўз каломида шундай баён қилади:
وَلا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا
– “Улар имкон топсалар, то динингиздан қайтармагунларича, сизлар билан жанг қилаверадилар“. (Бақара:217)
Ўша кунни хотирлар эканмиз, дунёни ларзага солган муборак Фаластин замини Ғазосида кофир Америка қўллови билан лаъанати яҳуд режими мусулмонларни аёвсиз қатлиом қилаётганини эслаб ўтмай иложимиз йўқ. Бугунги кунгача у ерда шаҳид бўлган ва яраланган мусулмонлар сони 100 мингдан ошиб кетди. Уларнинг аксарияти аёллар ва ёш болалардир.
Ислом уммати устида юқоридаги каби зумларнинг кучайиши қанчалик аламли бўлмасин, бироқ бу ҳолатлар яхши кунлар келиши яқин қолганининг хушхабари ҳамдир. Чунки бугун уммат уйғонмоқда, бу хорликлардан қутулишнинг ягона йўли – ўз Исломини ҳаётга қайтариш эканини англаб етмоқда. Ва азизлик кунлари яқин қолганини ҳис қилмоқда, Аллоҳдан умидвор бўлиб, ўша кунларнинг келишини интиқлик билан кутмоқда. Инша Аллоҳ у кун жуда яқин. Аллоҳ айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир”. (Нур:55)
Бутун дунё мусулмонлари катта нусрат тонгги отаётганига гувоҳ бўлаётганлари ҳолида Буюк Роббимизнинг шариатини адолат билан татбиқ қилувчи, золимларни тийиб қўювчи, мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб берувчи, уммат билан бирга ётиб турувчи ва дардига малҳам бўлувчи меҳрибон халифаси томон талпинмоқда. Бу, албатта, амалга ошадиган иш. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺнинг ушбу ҳадислари бунинг яққол башорат далилидир:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
“Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар”. (Аҳмад ривояти)
Ана ўшанда золимдан мазлумнинг ҳаққи тўлиқ олиб берилади. Ана ўшанда мусулмонлар шодлиги ҳақиқий шодликка айланади. Ана ўшанда мутакаббир кибрини, зўравон зўравонлигини, золим зулмини қилолмайди.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ* وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар”. (Рум:4-6)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
13.05.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми