Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир

Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Уммат таянчи бўлган Халифалик қулатилганидан кейин мусулмонлар тотмаган хорликлар қолмади. Тажовузлар ҳали ҳамон тугагани йўқ. Бугун Ўрта Осиё мусулмонлари тарихига қонли фожиа сифатида муҳрланган Андижон қатлиомига 15 йил тўлди. 2005 йилнинг 13-май куни жиноятчи Каримов бошчилигидаги ёвуз кучлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб намойишга чиққан минглаган бегуноҳ уммат вакилларини оммавий қатл қилди. Ўша мудҳиш кунларда дунёга келган бола балоғат ёшига етди. Лекин ҳалигача бу қирғинни уюштирганлар, ижро қилганлар жазосиз қолмоқда. Ҳалигача бу даҳшатли қотиллик тафсилотлари яширилмоқда. Аммо қанчалик яширилмасин, уммат бу қотилликни ва шу каби бошидан ўтказган барча фожиаларни унутмайди. Чунки бу ишларнинг ҳисоб-китоби албатта бўлади. Гарчи бу ишларнинг бошида турганларнинг айримлари ўлиб кетган, айримлари иқтидордан кетган ва айримлари иқтидорда бўлса-да, барчаси маълум. Бугун уммат уйғонмоқда, бу хорликлардан қутулиш йўли бўлган ўз Исломини ҳаётига қайтариш билан бўлишини англаб етмоқда. Азизлик кунлари яқин қолганини ҳис қилмоқда. Аллоҳдан умидвор бўлиб, ўша кунларнинг келишини интиқлик билан кутмоқда. Ин ша Аллоҳ у кун жуда яқин. Аллоҳ айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир”. (Нур:55)
Бутун дунё мусулмонлари Халифалик тонгги отаётганига гувоҳ бўлганлари ҳолида Буюк Роббимизнинг шариатини ҳаётимизга адолат билан татбиқ қилувчи, золимларни тийиб қўювчи, мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб берувчи, уммат билан бирга ётиб турувчи ва дардига малҳам бўлувчи меҳрибон халифаси томон талпинмоқда. Бу албатта амалга ошадиган иш, зеро Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ушбу ҳадислари бунинг яққол далилидир:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
“Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар с.а.с. сукутга чўмдилар”. (Аҳмад ривояти).
Ана ўшанда золимдан мазлумнинг ҳаққи тўлиқ олиб берилади. Ана ўшанда мусулмонлар шодлиги ҳақиқий шодликка айланади. Ана ўшанда кибрли кибр, золим зулм қилолмайди.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ* وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар”. (Рум:4-6)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
13.05.2020й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб