Араб давлатлари Лигасининг Манамада қабул қилган қарорлари қўрқоқлик ва хиёнатнинг навбатдаги эпизодидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Араб давлатлари Лигасининг Манамада қабул қилган қарорлари қўрқоқлик ва хиёнатнинг навбатдаги эпизодидир
Муҳандис Боҳир Солиҳ
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими аъзоси
2024 йил 16 май пайшанба куни Баҳрайнда бўлиб ўтган Араб давлатлари Лигаси саммити ўзининг якуний баёнотида икки давлат қарори амалга оширилгунига қадар тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун «Фаластин ерларида» БМТнинг халқаро тинчликпарвар кучларини жойлаштириш устида иш олиб боришга чақирди. Араб давлатлари раҳбарлари БМТ шафелигида халқаро конференция ўтказиш, Фаластин масаласини икки давлат қарори асосида ҳал этиш ҳамда халқаро қонунийлик резолюциялари асосида яҳудий вужуди билан бирга хавфсизлик ва тинчликда яшаш учун жамоавий чақириқ билан чиқдилар. Шунингдек, зудлик билан урушни тўхтатишга, яҳудий вужуди армиясини Ғазо секторининг барча ҳудудларидан олиб чиқиб кетишга ва гуманитар ёрдам кўрсатишга чақиришди. Баёнотда, шунингдек, Фаластиндаги барча фракцияларга Фаластин халқининг ягона қонуний вакили деб ҳисобланган Фаластин Озодлик Ташкилоти соябони остида бирлашиш учун чақириқ йўлланди.
Араб давлатлари саммити қарорларига назар ташлаган киши уларнинг қўрқоқлик ва хиёнат аралашмаси эканига гувоҳ бўлади. Ҳомий давлатлар гуманитар ёрдамларни киритишга, урушни тўхтатишга ва яҳудий армиясини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетишга чақириш билан кифояланишди. Гўё Ғазо аҳли муҳтож бўлган энг асосий нарса мана шу ҳомий давлатларнинг рухсати ва розилигидек ва шу бўлса, барча қийинчиликларни енгиш мумкиндек!!
Уларнинг ўзлари бу чақириқларининг ҳатто ўша саммит деворларидан ҳам нарига ўтмаслигини яхши билишади. Зеро, бошлаган ишлари – худди саммитда бир-бирларига жаноби олийлари ва ҳазрат дея мурожаат қилишаётганидек – мана шундай сохта саммитлар протоколларига риоя қилиш туркумидан бошқа нарса эмас. Улар ўзларининг америкалик, британиялик ва европалик мустамлакачиларнинг ялоқхўр малайларидан бошқа кимса эмасликларини, вазифалари ҳам фақат «хўп бўлади хўжайин» дея ижро этишдан иборат эканини тушуниб туришибди. Лекин камералар ва интервьюлар олдида «жаноб», «жаноби олийлари» каби сўзлар билан гап бошлашади. Ҳолбуки, ўзлари бу сифатлардан мосуво бўлган кимсалардир. Урушни тўхтатиш ва ёрдамларни киритиш борасидаги чақириқлари ҳам худди шундай. Зеро, бу чақириқларни улар оммавий ахборот воситалари ёзиб олиши ва ҳеч қандай фойда ва қийматсиз уларни тарқатишлари учунгина гапираётганларини яхши билишади.
Урушни тўхтатиш, босқинчиликка барҳам бериш ва ёрдамларни киритиш мусулмон юртлари казармаларида ётган армиялар ва қўшинларни оёққа турғазишни тақозо қилади. Зеро, армия ва қўшинларимиз босқинчиликнинг таг-томиридан қўпориб ташлашга, Фаластинни озод этишга ва Ғазо болалари, аёллари ва кишиларини қутқаришга қодир. Ҳукмдорлар бу ҳақиқатни жуда яхши билиб туришибди. Бироқ, қўрқоқлик ва пастлашлик шахсиятлари ва режимларининг бир қисмига айланиб қолган. Улар қаҳрамонлик ва жасурлик ҳисобланмаган бошқа ўринларда ўз тахтлари ва зулмкор лойиҳаларини ҳимоя қилиш ёки Вашингтон, Лондон ва Париждаги хўжайинларининг буйруқларини бажариш учун армияларни қандай ҳаракатга келтиришни ва кучларни сафарбар қилишни яхши билишади.
Бу малайлар ўз саммитларида амалга оширган энг муҳим ва самарали иш хиёнат ва ён беришни кучайтиришдан иборат ўзларига топширилган вазифани давом эттириш бўлди. Зеро, улар Фаластин масаласини йўқ қилиш учун «икки давлат ечими» деб номланган АҚШ лойиҳасини қайта таъкидладилар. Ҳолбуки, бу Американинг илғор қарашларига мувофиқ, Фаластин майдонининг тўртдан бир қисмида ҳеч қандай суверенлик ҳам, ҳокимият ҳам бўлмаган заиф бир давлатча эвазига Фаластиннинг тўртдан уч қисмини яҳудий вужудига қўш-қўллаб топширишни англатади. Заиф давлатча деганда яҳудийлар учун халқаро жиҳатдан тан олинган, у билан бўлган муносабатлар нормаллашган ва мусулмон юртлари билан тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшайдиган кучли бир давлатнинг ёнида давлат шаклини олган, кучсиз, армиясиз ва ҳақиқий чегарасиз давлатча тушунилади.
Бу малай ҳукмдорлар ушбу хоинлик лойиҳаси амалга ошгунига қадар Фаластин устидан яна бир босқинчиликни амалга оширишга чақиришди. Яъни халқаро кучлар ва тинчликпарвар кучлар ниқоби остида Фаластинда халқаро босқинчи кучларни жойлаштиришга чақиришди. Бу билан ушбу муборак замин яҳудийлар, Америка, Британия ва барча ёмон ниятли, жиноятчи мустамлакачи давлатлар чангали остида қолади. Шунингдек, бутун ёвуз кучлар ҳамда бузуқ ва бузғунчи мустамлакачилик режалари Фаластин ва унинг аҳли устидан ёпирилади.
Саммит иштирокчилари Фаластин фракциялари ва ҳаракатларини Фаластиндан воз кечишни ва ушбу муборак заминда яҳудийлар учун тўлиқ қонунийлик беришни ўз зиммасига олган Фаластин Озодлик Ташкилоти соябони остида бирлашишга ва фаолият қилишга чақиришди. Улар, шунингдек, халқаро қонунийлик резолюцияларига риоя қилиш зарурлигини ҳам таъкидладилар. Ҳолбуки, халқаро қонуннинг мустамлакачилик ва босқинчиликка хизмат қилиш ва унинг устунларини мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмаслигига узоқ ва яқиндагиларнинг барчаси гувоҳ бўлган.
Ҳукмдорларга келсак, улар АҚШ ва Ғарбнинг малайлари бўлиб, Америка нима деса ўшани такрорлайдиган кимсалардир. Зеро, Американинг ўзи икки давлат ечимини тезроқ амалга оширишга – энг камида яқин вақт ичида бажаришга – шошилаётгани йўқ. Тўғрироғи, унинг асосий истаги шуки, икки давлат ечими келажакда можаро учун ечим ва амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳа сифатида мавжуд бўлиб турсин. Чунки америкаликларга кўра, бу ечим яҳудий вужудини сақлаб қолиб, унинг илдизларини мусулмон юртларида мустаҳкамлайдиган ҳамда Америка ва Ғарбнинг минтақадаги узоқ муддатли мустамлакачилик мақсадларини амалга оширишга хизмат қиладиган ечимдир. Бу ечим, шунингдек, яҳудий вужудини Уммат кўкрагига санчилган заҳри қотил ханжар ва исломий юртларда Ғарбнинг илғор базаси сифатида қолишини таъминлайдиган ечимдир. Агар вазият жиддийлашиб, Ислом Уммати билан бўладиган тўқнашувнинг вақти-соати келиб қолса, Ғарб яҳудий вужудининг кучли илғор база бўлишини ва Исломнинг бўйсунмас мағрур Умматига қарши ўша ердан туриб уруш қилишни режалаштиряпти.
Ваъда қилинган Фаластин давлатининг шакли, табиати ва тафсилоти араб ҳукмдорларига буйруқ бериб, қарор қабул қилувчи америкаликлар учун муқаддас эмас. Билъакс, Америка раҳбарлари ҳар қандай турдаги давлат шакли ҳақида гапиришмоқда. Модомики, бу давлат яҳудий вужудининг ва мустамлакачи Ғарб давлатларининг манфаатига хизмат қилар экан, унинг заиф ҳамда шаклан ва мазмунан аҳамиятсиз бир давлат бўлишининг фарқи йўқ. Ҳукмдорлар ҳам, ўз навбатида, ҳар учрашувларида ёки жирканч анжуманларида фақат Америка симфониясини ижро этмоқдалар.
Яҳудийларга келсак, Қуръонда зикр қилинганидек, очкўз, тамагир ва очкўз бўлганлари сабабли узоқни кўра олмаслик каби сифатларга эга бўлганликлари сабабли, уларнинг кўпчилиги энди икки давлат ечими лойиҳасини қабул қилмайдиган бўлиб қолган. Чунки улар ҳозир бутун Фаластинни, кейин эса, Месопотамияни ютиб юборишга қодирмиз деб ўйлашяпти. Шунинг учун икки давлат ечими лойиҳасига тўсқинлик қилиб, Ғазо ва Ғарбий Соҳилда айни ечимни қийин ёки имконсиз ҳолга келтирувчи ҳолатларни жорий қилишда давом этмоқдалар.
Ислом Уммати ва Фаластин аҳлига келсак, улар бир гуруҳ мужоҳидларнинг – барча куфр ва мустамлакачилик кучлари кўппаклардек ташланганига қарамай – еттинчи октябр ва ундан кейинги ҳодисаларда афсонавий матонат кўрсатганларига гувоҳ бўлдилар. Бу нарса уларда жиҳод ва шаҳидлик иштиёқини аланга олдириб, Фаластинни тўлиқ озод этиш масаласига мумкин ва осон деб қарашга олиб келди. Улардаги сукут ва ваҳн девори қулаб, енгилмас куч дея бўрттириб кўрсатилган нарсанинг асли фош бўлди. Мусулмонлар Роббилари билан кучли эканликларини, Фаластинни озод этиш масаласи вақт ва ирода масаласи эканини англаб етдилар. Шунингдек, бугунги кунда яҳудийлар ва мустамлакачиликнинг ҳимоячиси бўлган ҳукмдорлар тахтларини ағдариш учун бир гуруҳ холис куч-қудрат аҳлининг ҳаракатга келишига ҳамда Умматни бирлаштириб, уни нусрат ва озодлик сари етаклайдиган рошид халифанинг тайинланишига Фаластин ва Умматнинг нақадар муҳтож эканини ҳис қилдилар.
Роя газетасининг 2024 йил 29 май чоршанба кунги 496-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми