Ғарб ўз сақофати билан мусулмонларга нимани истайди?

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Ғарб ўз сақофати билан мусулмонларга нимани истайди?
Хабар: Тошкентда 14-16 ноябр кунлари Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ ва бошқа ахборот сайтлари хабар тарқатди. Унда сўзга чиққан президент Мирзиёев халқаро конференция якунлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг болалар тарбияси масалалари умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани тўғрисида махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф қилди. У шунингдек Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни ҳам таклиф қилди.
Изоҳ: Маълумки, куфр бошчиси Америка ва ғарб Ислом ва мусулмонларга қарши барча воситалар билан курашишда кучларини аямайди. Ана шу воситалар ичида энг хатарлиси сақофий ва фикрий ҳужумдир. У ҳарбий ҳужумдан ҳам хатарлироқдир. Чунки ҳарбий ҳужум жанг майдонида кечиб, унда инсон жисмонан ўлдирилса, сақофий ҳужумда душман уйлар ичкарисигача кириб келиб, инсонлар онгини, айниқса ёшлар ва болалар онгини заҳарлаб, уларни итоатли қулларга айлантиради. Яъни бу сақофий ва фикрий жиҳатдан мустамлака қилишдир. Буни мустамлакачи кофирлар ўзларига хизмат қилувчи БМТ ва унинг Юнеско каби ташкилотлари орқали ҳамда ўзларининг югурдак қуроллари бўлмиш малай ҳокимлар ёрдамида амалга оширади. Тошкентда ўтаётган бу конференция мавзусидан кичик ёшдаги болалар нишонга олингани кўриниб турибди. Чунки болалар Умматнинг келажагидир. Мустамлакачи кофирларнинг режаси Умматнинг шу келажагини вайрон қилишдир. Албатта Америка ва Ғарб ўзининг бу заҳарини “тараққиёт, ривожланиш, сифатли таълим…” деган усти ялтироқ қоғозга ўраб тақдим қилади. Буни Мирзиёевнинг “умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили” деган сўзлари кўрсатиб турибди.
Вашингтон Ўрта Шарқ институти директори Роберт Сатлофф ўзининг “Терроризмга (яъни Исломга) қарши курашдаги фикрлар жанги” номли китобида Ўрта Шарқ ёшлари ақлини эгаллаб олиш нечоғли аҳамиятли эканига урғу беради. Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистондаги ёшлар ҳам бундан албатта мустасно эмас. Зеро, АҚШнинг Марказий Осиё бўйича 2019-2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясидан сақофий ҳужум ҳам ўрин олганлигида ҳеч шубҳа йўқ. Тошкентдаги бу конференцияга ҳам шу стратегия доирасидаги бир иш деб баҳо бериш мумкин.
Ғарбнинг бу хатти-ҳаракатлари ундаги ўлим талвасасидир. Чунки Ғарб ҳалокатга юз тутмоқда. Бунга сабаб унда диний, оилавий, тарбиявий ва ахлоқий қадриятларнинг тобора қулаб бораётганидир. Ғарбда зино, абортлар, лгбт ва бошқа разолатлар оддий ҳол, балки қонуний ҳисобланади. Масалан немис парламенти 2017 йил 30 июнда бир жинсдагиларнинг никоҳланишини қонунийлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Германия парламенти Бундестагнинг 393 депутати бундай никоҳларни қонунийлаштиришни ёқлаб овоз берди!
Ғарбдаги ахлоқий бузилишга яна бир мисол шуки, Гардиан газетаси британ парламентининг турли партиялардан, жумладан консерваторлар ва лейбористлардан сайланган аъзолари амалга оширган қатор жинсий бузуқликларни қайд этди.
Демак, Ғарб ўз сақофатини киритиш орқали биз мусулмонларга қандай ҳаётни истаётгани мана шулардан кўриниб турибди.
Уч америка президентининг маслаҳатчиси бўлган Патрик Бьюкенен ўзининг “Ғарбнинг ўлими” номли китобида Америка, Европа, “Исроил” нинг қулаб бораётганини таъкидлар экан, бундай деб ёзади: “Жинсий инқилоб бизнинг болаларимизни ютиб юборяпти. Абортлар, ажралишлар, туғилишнинг камайиши, тўлиқ бўлмаган оилалар, ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишлари, мактабларни криминаллаштириш, гиёҳвандлик, педофилия, оиладаги зўравонликлар, оғир жиноятлар, саратон касаллигига чалинишлар, никоҳсиз бирга яшашлар, таълим даражасининг пасайиши, буларнинг барчаси маданий инқилобдан таъсирланган жамиятда инқироз қанчалик чуқур томир отишини кўрсатиб турибди Бу инфекция кенг тарқалар экан, бизнинг бутун цивилизациямизни қабрга тортиб кетади…”. У даҳшатга тушиб бундай деб ҳам ёзади: “… гейлар ва лесбиянкалар мактабларда жинсий таълимга раҳбарлик қилишди, деканликлар ва университет кенгашларига ўрнашиб олишди. Штатларнинг қонун чиқарувчи органлари содомия (жинсий бузуқлик)ни жиноят деб эълон қилувчи қонунларни бирин-кетин бекор қилишди”. У бундай деб ҳам ёзади: “судья Блэкман ўзининг тарихий қарорини чиқарганидан бери Қўшма Штатларда 40 миллион аборт операцияси қилинди”.
Бу уларнинг ўз одамининг гувоҳлигидир. Бу Ғарбдаги разолатлардан бир томчи, холос!
Демак, Ғарб ўзининг бузуқ сақофати билан мусулмонларни, айниқса ёшлар ва болаларни ҳалокат чоҳига тортиб кетмоқчи. Шундай экан, сиёсий онг соҳиблари, сиёсатчи муфаккирлар, зиёлилар, дин арбоблари, болегерлар, ота-оналар бу хавф қаршисида хатар бонгини урмоқлари лозим. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло кофирлар то ўзларининг динига киритмагунларича асло рози бўлишмаслиги ҳақида бизни огоҳлантириб қўйган экан, демак, улардан ва уларнинг сақофатидан асло яхшилик кутилмайди. Яхшилик ва азизлик фақат Ислом ва унинг сақофатидадир. Исломдан бошқадан азизлик исташ рошид халифа Умар розияллоҳу анҳу айтганидек фақат хорлик келтиради, холос. Бунга воқеда гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу аччиқ воқеликни ўзгартиришнинг ягона йўли эса Исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Бу эса фақат Аллоҳ изни ила яқинда тиклажак Рошид Халифалик Давлатида амалга ошади.
لِمِثْلِ هَٰذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ
“Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!” (Соффот: 61).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил — Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз