Аслида ёмғир неъматдир интиқом эмас
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Аслида ёмғир неъматдир интиқом эмас
Индонезия пойтахти Жакартада юз берган сув тошқини камида 20 нафар инсонни ҳаётдан олиб кетди. Қутқарув гуруҳи қулаб тушган юзлаб уйлар остидан чоршанба куни қурбонларни қидиришда давом этмоқда. Тинимсиз ёққан селдан сўнг сешанба куни юз берган тошқин Жакартадан жанубий шарқий Жорут минтақасида 200 километр масофага зарба берди. Офат қурбонларини аниқлаш гуруҳидан бири полицияга «биз йигирмата шахс жасадини топиб, улардан ўн беш нафарини аниқладик», деди. Бедарак йўқолганлар сони аниқлангани йўқ, аммо минтақа масъуллари улар 15 нафарни ташкил қилишини маълум қилди, дея қўшимча қилди.
Айрим ахборот воситалари бедарак йўқолганлар 20 шахс эканини айтишди. Қидирув ва қутқарув амалиётлари ҳамон давом этмоқда. Эвакуацияда армия аскарлари ҳамда минтақа аҳолисидан мингга яқин кўнгилли кишилар ёрдам бермоқда. Зотан, бундай тошқину ер кўчкилар Индонезия учун одатий ҳолдир. Кўпинча фаслнинг шу вақтларида сел натижасида тошқинлар юзага келади. (Скай Ньюс арабий).
Роя газетаси шарҳи:
Ёмғир Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг неъматларидан бўлиб уни одамлар ундан фойдаланиши учун юборади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَأَنزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَّكُمْ
«(Аллоҳ) … ва осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган зотдир» [Иброҳим 32]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
وَاللَّـهُ الَّذِي أَرْسَلَ الرِّيَاحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا فَسُقْنَاهُ إِلَىٰ بَلَدٍ مَّيِّتٍ فَأَحْيَيْنَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا
«Аллоҳнинг Ўзи шамолларни юборди, бас улар булутни қўзғатгач, Биз уни ўлик шаҳарга ҳайдаб, унинг ёрдамида ўлган ерни тирилтирдик» [Фотир 9]
Шунга кўра, ушбу ёмғир Индонезия аҳли учун бутун олам Роббидан инъом этилган неъмат бўлиши керак эди. Бироқ режимнинг коррупцияга ботганлиги, ёмон бошқаруви, одамлар ғамини емаслиги уларга неъматни интиқомга айлантирди. Оқибатда сув тошқинлари ва селлар далаларни оқизиб, уй-жойларни вайрон қилди. Яъни Индонезиядаги илмоний режимнинг ёмон бошқаруви ва аҳоли ҳолатини ўнгламаслиги, заиф аҳолининг селу тошқинларга бардош беролмаслигига олиб келди. Чунки бу режим юрт инфраструктурасига аҳамият бермади, селларни оқизиш учун асосий чора-тадбирларни кўрмади, тошқинларга ва лой оқимларга чидамли мустаҳкам уй-жойлар қурилишига аҳамият бермади. Юртдаги аксар аҳолини ташкил қилувчи қашшоқлик одамларни айни селлардан, унинг ортидан келган ер кўчкиларидан кўпроқ зарар кўришларига олиб келди. Чунки кўпчилик одамлар лойдан урилган заиф уйларда яшайди, бу уйлар эса сув сатҳи кўтарилиши ва лой тўлқинлари олдида чидамсиздир.
Биз айни тошқин қурбонларига Аллоҳ Таолодан раҳмат, жароҳат олганларга шифои том сўраган ҳолда, Индонезия аҳлига мурожаат қиламиз: Сиз манфаатингиз учун мутлақо қайғурмайдиган, фақат ғарблик кофир хўжайинлари манфаатинигина ўйлайдиган бундай раҳбарларингиз ўрнига, ҳақиқий эр кишилари томонидан бошқарилишга ҳақлисиз. Сиз Аллоҳдан қўрқадиган, сизга Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг Суннатлари асосида ҳукм юритадиган, сиз у билан ҳимояланиб, унинг ортида жанг қиладиган бир ҳокимга лойиқсиз. Бу эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясидагина амалга ошажак.
Роя газетасининг 2016 йил 28 сентябр чоршанба кунги 97-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми