Асосий муаммонинг ечими
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
19 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммоларидан еттинчиси – ризқ учун қўрқув
Инсоннинг энг катта муаммоларидан бири – ризқни йўқотишдан қўрқишдир. Инсон қашшоқликдан ва ризқининг камайишлигидан қўрқади. У ишини ва лавозимини йўқотишдан қўрқади, бу уни ризқидан маҳрум этишга олиб келади деб ўйлайди. У ризқни қўлида ушлаб туриш учун ҳатто шариат қонунларини бузиб ҳаром амал қилишга ҳам тайёр. Ризқни иши ва лавозими орқали келади деб ўйлаб, бу нарсани йўқотмаслик учун баъзида ҳақиқатни айтмай сукут қилади.
Инсонда бундай муаммонинг мавжуд бўлиши унинг ҳаётини буткул бесарамжонликка олиб келади. Агар ишни йўқотса, ризқ эшиклари унинг учун ёпилиб, буткул қашшоққа айланишлик қўрқуви уни тарк этмайди.
Шундай хавотирлар остида қолган мусулмондан “Сенга ризқни ким беради?” деб сўрасангиз, у албатта “Аллоҳ” деб жавоб беради. Агар яна “Ундай бўлса нега ризқинг учун бунчалик қўрқасан?”, деб сўрасангиз, у “Чунки ризқни олиш учун унинг сабабларини қилиш вожиб”, деб жавоб беради. У ризқим кетиб қолмасин дея, унинг сабабларини ҳосил қиляпман деб ҳисоблаб, қўрқоқлик қилиб ҳақиқатни ҳам гапирмайди, Аллоҳнинг қонунларини ҳам татбиқ қилмайди. Бу ҳолатида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ушбу сўзларини унутиб қўяди:
أَلاَ لاَ يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ رَهْبَةُ النَّاسِ أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ إِذَا رَآهُ أَوْ شَهِدَهُ فَإِنَّهُ لاَ يُقَرِّبُ مِنْ أَجَلٍ وَلاَ يُبَاعِدُ مِنْ رِزْقٍ أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ أَوْ يُذَكِّرَ بِعَظِيمٍ
«Огоҳ бўлингизким, одамлардан қўрқиш ҳеч бирингизни ҳақни кўрган ёки гувоҳи бўлган чоғда уни айтишдан тўсмасин. Чунки ҳақни айтмоқ ёки гуноҳи азимни эслатмоқ, ажални яқинлаштирмайди, ризқни ҳам узоқлаштирмайди» (Имом Аҳмад ривояти).
Инсон фарзандларини “муносиб келажак” билан таъминлаш учун, уларни ўсиб – ривожланишига имкон бериш учун, уларни мактаб ва университетларда ўқишлари учун уларга зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаш учун ҳаётини режалаштиради, бунинг учун ишлайди. Кейин эса Аллоҳ Таолонинг сўзларини унутиб уларнинг ризқини ҳам режалаштиришни бошлайди:
وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلاقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُم إنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْءًا كَبِيرًا
“Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир”. (Исро: 31)
Ислом ризқ масаласига алоҳида эътибор қаратди ва уни шундай ечди-ки, буни қабул қилган кишига хотиржамлик ва ишонч олиб келади. Бу масалада инсонда ихтиёр йўқ, агар инсон асосий муаммонинг тўғри ечими бўлган асосни қабул қилар экан, буни ҳам қабул қилиши керак бўлади.
Аллоҳ Азза ва Жалла шундай марҳамат қилади:
اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ هَلْ مِن شُرَكَائِكُم مَّن يَفْعَلُ مِن ذَلِكُم مِّن شَيْءٍ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
“Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан, ким ана шуларингиздан бирортасини қила олади?! У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди”. (Рум: 40)
Аллоҳ бизни яратди, ризқимизни тақсимлади, сўнгра ўлдириб қайта тирилтиради – бу асосий муаммонинг ечимидир. Бироқ Аллоҳ Таоло одамларнинг ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда ризқ масаласини ҳам бунга қўшди. Бу нарса шунда кўринади-ки, инсонлар гўёки Аллоҳдан бошқаси ризқдан маҳрум қилиши мумкиндай “Яхшиси ўлдир, лекин ризқдан маҳрум қилма” деган сўзларни гапиришидир.
Исломга кўра, ризқнинг келишини биргина сабаби бўлиб – бу Аллоҳ Таолонинг белгилаган қазоси ва Унинг иродасидир, бундан бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло марҳамат қилади:
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ
“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”. (Ҳуд: 6)
У Зот яна шундай дейди:
وَكَأَيِّن مِن دَابَّةٍ لَا تَحْمِلُ رِزْقَهَا اللَّهُ يَرْزُقُهَا وَإِيَّاكُمْ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
“Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир”. (Анкабут: 60)
Ердаги ҳар бир жониворнинг озуқаси бошқа бировнинг эмас, Аллоҳнинг қўлида, ҳайвон ўзига озиқ-овқат излаб топмайди.
Аллоҳ Таоло дейди:
وَاللّهُ يَرْزُقُ مَن يَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ
“Аллоҳ кимни ҳоҳласа, беҳисоб ризқ беради”. (Бақара: 212)
Ва яна шундай дейди:
اللّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاء وَيَقَدِرُ وَفَرِحُواْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلاَّ مَتَاعٌ
“Аллоҳ ҳоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (ҳоҳлаганини) тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос”. (Раъд: 26)
У яна шундай дейди:
قُلْ إِنَّ رَبِّي يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاء وَيَقْدِرُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
Сен: “Албатта, Роббим ҳоҳлаган кишисига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар”, деб айт. (Саъба: 36)
Аллоҳ Таоло яна шундай дейди:
إِنَّ رَبَّكَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاء وَيَقْدِرُ إِنَّهُ كَانَ بِعِبَادِهِ خَبِيرًا بَصِيرًا
“Албатта, Роббинг ризқни кимга ҳоҳласа, кенг қилур ва тор қилур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва кўргувчи Зотдир”. (Исро: 30)
Аллоҳ Таоло баъзи бир инсонларни ризқ орқали бошқалардан устун қилди:
وَاللّهُ فَضَّلَ بَعْضَكُمْ عَلَى بَعْضٍ فِي الْرِّزْقِ فَمَا الَّذِينَ فُضِّلُواْ بِرَآدِّي رِزْقِهِمْ عَلَى مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَهُمْ فِيهِ سَوَاء أَفَبِنِعْمَةِ اللّهِ يَجْحَدُونَ
“Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳаммага тенг бўлсин деб берувчи эмаслар –ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!” (Наҳл: 71)
Аллоҳ инсонлар ўртасида ҳаёт ва ризқни даражасига қараб тақсимлайди, унда инсонлар бошқаларнинг хизматидан фойдаланиб, ишга оладилар ва уларнинг меҳнати учун ҳақ тўлаши ҳақида хабар беради.
Аллоҳ Ўзидан бошқа ҳеч ким ризқ тақсимламаслигини инсонга эслатади:
إِنَّ الَّذِينَ تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ لَكُمْ رِزْقًا فَابْتَغُوا عِندَ اللَّهِ الرِّزْقَ وَاعْبُدُوهُ وَاشْكُرُوا لَهُ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ
“Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз”, деди. (Анкабут: 17)
Шунинг учун ким ризқ сўрамоқчи бўлса, Аллоҳдан сўрасин, чунки ризқни фақатгина У беради, ризқни яратган ва тақсимлаётган Удир, фақатгина У ҳар нарсага қодир ва ҳар бир нарса ҳақида билади.
وَلَوْ بَسَطَ اللَّهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي الْأَرْضِ وَلَكِن يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَّا يَشَاء إِنَّهُ بِعِبَادِهِ خَبِيرٌ بَصِيرٌ
“Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи ҳоҳлаганига ўлчов билан туширур. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир”. (Шўро: 27)
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми