Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
30 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Қўрқув
Қўрқув- бақо (яшаш учун кураш) ғаризсининг бир кўриниши. Унинг моҳияти шундаки, инсон ўзининг ҳаётига ва тўлақонли мавжудлигига таҳдид соладиган барча нарсани ўзидан узоқда тутади. Инсон нималардан қўрқишига мисоллар келтирамиз, улар қуйидагилар:
- Ўлим, чунки уни келиши билан ҳаёт тугайди.
- Қашшоқлик, чунки у инсонни тўла-тўкис яшашига ҳалақит беради.
- Касаллик, у инсонни ҳаётнинг зебу-зийнатларидан маҳрум қилади.
- Келажак ва мавҳумлик, чунки эртанги кун ва инсонни нима кутаётганини билмаслик уни қўрқитади.
- Ғайб, нариги дунё, чунки у бу ҳақда, унинг ҳаётига таҳдид соладиган кучлар ҳақида билмайди.
- Яқинлар ва оила, чунки уларни йўқотиш билан у кўмакчисиз қолади.
- Қўрқувнинг акси – хотиржамлик ва хавфсизлик.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
وَضَرَبَ اللّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًا مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللّهِ فَأَذَاقَهَا اللّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُواْ يَصْنَعُونَ
“Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди.Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди”. (Наҳл: 112)
Бу шаҳар аҳли хавфсизлик ва хотиржамликда эди, аммо Аллоҳнинг берган неъматларига ношукур бўлганликлари сабаб, Аллоҳ Таоло уларни бу неъматлардан маҳрум қилди. Аллоҳ Таоло уларга тотиб кўриш учун очлик ва қўрқувни берди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қурайшга ислом келмасидан олдин уларга ризқ ва хавфсизликни неъмат қилиб берган эди. Ҳар бир инсон бу ҳаётдахавфсизлик, хотиржамлик ва барқарорликка эга бўлишга интилади.
Ислом қўрқув масаласинитўлиқ ва тубдан ҳал қилди.
Қўрқув муаммосини тубдан ҳал қилиш масаласига келсак, Ислом инсоннинг туйғуларини, хулқ-атворини ва ҳиссиётларини унинг тушунчалари билан боғлади. Ислом ақидаси инсонларнинг юрагига ҳар қандай қўрқувнинг кириб келишига тўсқинлик қиладиган тушунчалар мажмуасини берди. Бошқача қилиб айтганда, бу тушунчалар келажак, ўлим, қазо ва қадар, ризқ, ожизлик, чеклилик, муҳтожлик ва залолат олдидаги қўрқувни инсонга кириб келишига тўсқинлик қилади. Бу тушунчалар: Аллоҳга бўлган иймон, ғайбга, Охират кунига, ажал, қазо ва қадар, ризқ, Аллоҳга таваккул қилишлик, нусрат фақат Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш. Ҳаётидаги асосий муаммосини Ислом ақидасини қабул қилиш билан ҳал қилган киши бу тушунчаларни қабул қилади ва унинг олдида қўрқадиган ҳеч нарса қолмайди.
Қўрқув масаласини тўлиқ ҳал қилиш масаласига келсак, ислом ақидаси мумкин бўлган барча саволларни кўриб чиқди ва қўрқувни келиб чиқиш сабабларига тўлиқ жавоб берди, чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзи яратган нарсаларини билади:
أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ
“Яратган Зот Ўзи билмасмиди?” (Мулк:14)
هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ الْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ
“У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир”. (Нажм: 32)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизларни яратди, бизларда эса эҳтиёжларни ва хусусиятларни яратди, биз нимага муҳтож бўлишимизни У яхшироқ билади. У яна бизнинг қўрқувимизга сабаб бўладиган нарсаларни ҳам яратди ва бу хавф-хатарларни ҳаммасини енгиш учун тўғри ечимни ҳам берди.
Ким Аллоҳ Таолонинг талабларини бажарса, у қўрқувни билмас ва ғамгин-да бўлмас, яъни:
— Тўғри йўлга эргашиш. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
قُلْنَا اهْبِطُواْ مِنْهَا جَمِيعاً فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَن تَبِعَ هُدَايَ فَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Биз: “Ундан ҳаммангиз тушинг, бас, Мендан сизга ҳидоят келажак. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”, дедик”. (Бақара:38)
— Аллоҳга итоат қилиш ва яхшилик қилиш. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
بَلَى مَنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُ أَجْرُهُ عِندَ رَبِّهِ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Бақара:112)
-Замондан ва мавқедан қатъий назар, Аллоҳ йўлида сарф қилиш.
الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللّهِ ثُمَّ لاَ يُتْبِعُونَ مَا أَنفَقُواُ مَنًّا وَلاَ أَذًى لَّهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Бақара: 262)
الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُم بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ سِرًّا وَعَلاَنِيَةً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Бақара:274)
— Аллоҳга иймон келтириш, савоб амалларини қилиш, намозни адо этиш ва закот бериш:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُواْ الصَّلاَةَ وَآتَوُاْ الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозни қоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Бақара:277)
Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларни ер юзида барқарор қилиб, уларнинг қўрқувларини хавфсизликка алмаштириб қўяди. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
“Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қидиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир”. (Нур: 55)
-Аллоҳга бўлган ҳақиқий иймон, тақво ва хатоларни амалларни тўғрилаш. Ҳақ Таоло шундай дейди:
يَا بَنِي آدَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِّنكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي فَمَنِ اتَّقَى وَأَصْلَحَ فَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
“Эй, Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Аъроф:35)
أَلا إِنَّ أَوْلِيَاء اللّهِ لاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ ، الَّذِينَ آمَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ ، لَهُمُ الْبُشْرَى فِي الْحَياةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ لاَ تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
“Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир”. (Юнус: 62-64)
Аллоҳ Азза ва Жалла солиҳ амаллар қилган мўъминларга адолатсизликдан, зулмдан, чеклашдан, озорлардан қўрқмасликларини ваъда берди ва уларни Аллоҳга яқин бўлганлар деб атади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَمَن يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَا يَخَافُ ظُلْمًا وَلَا هَضْمًا
“Ким мўъмин ҳолида яхши амаллардан қилган бўлса, зулмдан ҳам, нуқсондан ҳам қўрқмас”, деб айт”. (Тоҳо: 112)
وَأَنَّا لَمَّا سَمِعْنَا الْهُدَى آمَنَّا بِهِ فَمَن يُؤْمِن بِرَبِّهِ فَلَا يَخَافُ بَخْسًا وَلَا رَهَقًا
“Ва, албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда Унга иймон келтирдик. Кимки ўз Роббисига иймон келтирса, савоби озайиб қолишдан ҳам унга оғир юк юкланишидан ҳам қўрқмас”. (Жин:13)
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми