Асосий муаммонинг ечими
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
40— қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Бахиллик
Бахиллик – инсон фитратидаги бақо ғаризасининг кўринишларидан бири бўлиб, бу мулкини йўқотишликни ҳоҳламаслигида намоён бўлади. Бахиллик инсоннинг руҳий ҳолатига алоқадор бўлиб, бунинг натижасида инсонда нотўғри турмуш тарзи ва нотўғри хулқ- атвор, яъни хасислик сифати шаклланади.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَأُحْضِرَتِ الأَنفُسُ الشُّحَّ
“Нафслар қизғанишга ҳозирдир” (Нисо: 128)
Бахиллик ҳар бир инсонга хос ва туғма хусусият ҳисобланади. Араб тилида “бахиллик” “бойликка очкўзлик” маъносини англатади. Имом Бухорий Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилади, Пайғамбар с.а.в. шундай деди:
أَنْ تَصَدَّقَ وَأَنْتَ صَحِيحٌ شَحِيحٌ، تَخْشَى الْفَقرَ وَتَأْمُلُ الْغِنَى
“Садақанинг энг яхшиси — инсоннинг сиҳат-саломатлик пайтида, ҳали узоқ яшаш орзусида бўлган, камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишга умид қилиб турган ҳолида қилган садақасидир”.
Бахиллик – ўзига тегишли нарсани сақлаб қолиш истаги ва сахийликни етишмаслигидир.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
قُل لَّوْ أَنتُمْ تَمْلِكُونَ خَزَآئِنَ رَحْمَةِ رَبِّي إِذًا لَّأَمْسَكْتُمْ خَشْيَةَ الإِنفَاقِ وَكَانَ الإنسَانُ قَتُورًا
“Сен: “Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти ўзи бахил бўлур”, деб айт. (Исро: 100)
Аллоҳ Таоло инсонни аниқ тасвирлаб берди, зеро Унинг Ўзи инсонни яратди ва унинг табиатини жуда яхши билади. Инсон фақирлик етишидан қўрқиб хасислик қилади. Бу қўрқув одамда унга ушбу муаммони ҳал қилишга имкон берадиган тўғри тушунчаларнинг етишмаслиги туфайли юзага келади. Тўғри тушунчалар инсонда ҳаётдаги асосий муаммосини тўғри ҳал қилгандагина вужудга келади ва бу фақат ислом ақидасини қабул қилиш билан мумкин бўлади.
Бахиллик сахийлик каби инсоннинг табиатидаги бақо ғаризасидан келиб чиқади, шунга қарамай, бахилликдан қайтарилади, сахийликка эса рағбатлантирилади.
Бахиллик – қайтариладиган сифатдир. Ислом ақидаси инсонларни бу сифатдан халос қилиш учун келди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзлари муҳтож бўла туриб муҳожирларни устун кўрган ансорларни мақтади. Шундан кейин ўзларининг нафсларини бахиллигидан сақланганларни мақтади.
وَالَّذِينَ تَبَوَّؤُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِن قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِّمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Улардан (муҳожирлардан) аввал бу жойда яшаган иймонга (ихлос қилганлар). Ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севадилар ва уларга берилган нарсаларга ҳасад қилмаслар. Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа ўшалар ютувчилардир”. (Ҳашр: 9)
Аллоҳ Таоло мунофиқларга бахилликларидан танбеҳ беради:
قَدْ يَعْلَمُ اللَّهُ الْمُعَوِّقِينَ مِنكُمْ وَالْقَائِلِينَ لِإِخْوَانِهِمْ هَلُمَّ إِلَيْنَا وَلَا يَأْتُونَ الْبَأْسَ إِلَّا قَلِيلًا ، أَشِحَّةً عَلَيْكُمْ
“Батаҳқиҳ, Аллоҳ ичингиздаги (жиҳодга) тўсиқлик қилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: “биз томон келинг”, деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар. Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб назар солишларини кўрасан. Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар билан озор берурлар. Ана ўшалар иймон келтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини беҳуда кетказди. Бу эса, Аллоҳ учун осон эди”. (Азҳоб: 18-19)
أَشِحَّةً عَلَى الْخَيْرِ
“Яхшиликка очкўзлик қиладилар” – Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди.
Бахиллик инсонни ҳалокатга олиб боради. У инсонни доим бойлик орттиришга ва уни сақлашга ундайди. Агар киши ўзи ҳоҳлаган нарсага етиша олмаса, бахиллиги туфайли доим ғазаби қўзиб юради. Агар бойлигини йўқотса ва уни қайтариб ололмаса, хафа бўлиб қайғуради.
Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади, Пайғамбар с.а.в. шундай деди:
اِتَّقُوا الظُّلْمَ فَإِنَّ الظُّلْمَ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. وَاتَّقُوا الشُّحَّ فَإِنَّ الشُّحَّ أهْلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ حَمَلَهُمْ عَلَى أَنْ سَفَكُوا دِمَاءَهُمْ وَاسْتَحَلُّوا مَحَارِمَهُمْ
“Зулм қилишдан қўрқинглар, чунки зулм қиёмат кунида зулумот бўлади. Бахилликдан қўрқинглар, чунки бахиллик сизлардан олдингиларни ҳалок этиб, қонлар тўкиб, ҳаром нарсаларни ҳалол санашларига етаклаган”.
Пайғамбар с.а.в. бахиллик охирги замоннинг аломатларидан бири эканлиги ҳақида хабар беради.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
يَتَقَارَبُ الزَّمَانُ وَيَقْبِضُ الْعِلْمُ وَتَظْهَرُ الْفِتْنُ وَيَلْقَى الشُّحُّ وَيَكْثُرُ الْهَرْجُ قَالُوا: وَمَا الْهَرْجُ؟ قَالَ :الْقَتْلُ.
"Охир замон яқинлашгани сари илм йўқолади, фитналар кўпаяди. Ҳаддан ошиқ хасислик жойлашади ва харж кўпаяди." Саҳобалар “харж нима?”- деб сўрадилар. Аллоҳнинг Росули: "Ўлдиришдир"- дедилар.
Асосий муаммонинг ечими сифатида Исломдан рози бўлган киши Аллоҳ ато этган нарсалардан Унинг амрларига кўра нафақа қилиб, бахиллик ва очкўзликдан халос бўлишга интилади. У фарз бўлган нарсага сарф қилиш фурсатини бой бермайди, нафила садақаларни беришда иккиланмайди, имкониятига кўра ўзи ва оиласига харажат қилади. Агар истаган нарсасига эришмаса, ғамгин бўлмайди, чунки бу унга боғлиқ эмаслигини тушунади.
Холис иймон инсоннинг қалбидан бахилликка бўлган ҳар қандай мойилликни чиқариб ташлайди.
Биз иймоннинг бахиллик, очкўзлик ва шунга ўхшаган турли майлларни тузатганини кўрамиз. Иймонли киши Аллоҳ Таолонинг ҳар бир бандасига ризқ беришига ишонади, шунинг учун бирор нарсани йўқотган бўлса қайғурмайди, ўзига ато қилинган нарсадан ҳаддан ташқари севинмайди.
Имом Жарир ат-Табарий Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди:
وَلَا يَجْتَمِعُ الشُّحُّ وَالْإِيمَانُ فِي قَلْبِ عَبْدٍ أَبَدًا
“Бахиллик билан иймон бир банданинг қалбида ҳеч қачон бирикмайди».
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
قُلْ إِنَّ رَبِّي يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَيَقْدِرُ لَهُ وَمَا أَنفَقْتُم مِّن شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِين
“Айт: “Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни ҳоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизни ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”. (Саъба: 39)
Агар инсон бирор нарсасини йўқотган бўлса, демак, бу унинг ризқи эмас. Унга тегишлиси қўлига киргани. Аллоҳ Таоло Ўз ҳикматига кўра бандаларининг ризқини тақсимлайди, кимгадир кўп беради, кимгадир оз. Аллоҳ Таоло сарф қилинган мол-мулкнинг ўрнини тўлдириб қўйишини айтади, чунки У – ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми