| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • ШАҲИДЛАР
  • МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

      01.08.2020
      0
    • Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1441, милодий 2020 ...

      01.08.2020
      0
    • Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

      23.05.2020
      0
    • Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома

      19.05.2020
      0
    • Андижон фожиаси – Уммат қалбидаги битмас жароҳатдир

      13.05.2020
      0
    • Қурбат ва нусрат ойи – Рамазон муборак

      23.04.2020
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Халифалик ағдарилганининг ...

      22.03.2020
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик қулатилганига 99 йил тўлиши муносабати билан жаҳон бўйлаб фаолиятлари

      11.03.2020
      0
    • Ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига таъзия

      22.01.2020
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      22.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      19.01.2021
      0
    • Исломий тушунчалар

      16.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      15.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      13.01.2021
      0
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

      08.01.2021
      0
    • Халифалик давлати жиҳози

      02.01.2021
      0
    • Халифалик давлати жиҳози

      28.12.2020
      0
    • Халифалик давлати жиҳози

      23.12.2020
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсонмисиз, инсондек яшанг!

  • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

  • Икки дунё хорлигига олиб борувчи турмуш тарзини рад қилинг!

  • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

  • Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

  • Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизмати зўравонлигига қарши норозилик

  • Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни жуда яхши нормаллаштирмоқчи

  • Яҳудий вужуди электрон алоқа воситаларини бошқармоқда

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Аёли билан узоқ вақт жинсий алоқа қилмаган тўғрисидаги саволга жавоб

Аёли билан узоқ вақт жинсий алоқа қилмаган тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
25.12.2016
5134
0
Share:

Аёли билан узоқ вақт жинсий алоқа қилмаган тўғрисидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тармоқлардан бирида Olim исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум.

Ака иккита саволим бор. Агар бир киши меҳнат муҳожиратига кетиб, бир ё икки уч йил уйига келмаса, лекин хотинига етарли пул жўнатиб турса, аммо шу вакт мобайнида хотини билан жинсий алока килмагани учун гуноҳкор буладими? Умуман олганда хотини билан жинсий алока килиш хукми нима?

Эри ўлиб иддада турган аёл кариндошларининг азасига бориши мумкинми?

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.

 Биринчи саволга жавоб. Ислом мабдаси аҳкомларида эрнинг аёли билан жинсий алоқа қилиши ҳолатлари тўғрисида чекловлар келган, яъни хайз, нифос, Ҳаж, Умра учун эҳромдалик ҳолатларида ва аёлнинг орқа пешоб аъзосига алоқа қилиш тақиқланади.

 Аммо саволда айтилаётган ҳолатга келсак, шариат мусулмон эр ва аёлга оилавий ҳаётда ўзаро меҳр-муҳаббат билан яшашлари лозимлигини таъкидлайди. Эр аёли билан жинсий алоқа қилиши муддати тўғрисида ижтиҳод қилган олимларнинг барчалари ушбу оятни далил қилишган:

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ

“Ва улар (аёлларингиз) билан яхшилик-ла яшанг”. (Нисо. 19)

خيركم خيركم لأهله، وأنا خيركم لأهلي

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларни яхшингиз аҳли оиласига яхши бўлганингиздир. Мен ўз аҳлимга энг яхши бўладиганингзман”. Термизий ривояти. Саҳиҳ.

 Ва бошқа далиллардан билинадики, мусулмон эр ўз хотинига яхши бўлиши аёлига қиладиган муомиласи, беридаган нафақаси ва у билан қиладиган жинсий алоқаларни ҳам ўз ичига олади.

 Эр узоқ муддат узоқ масофада бўлиб, аёли билан бирга бўла олмаслиги ҳолати тўғрисида. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари раъйига кўра, эр ўз аёли билан камида тўрт ойда бир марта жинсий алоқа қилиши керак. Агар тўрт ой ичида бир марта ҳам жинсий яқинлик қилмаса, у эр ўз аёлидан “الإيلاء – ийло” қилган бўлади.

 Ийло – эр ўз аёли билан ҳеч қачон, ёки камида тўрт ой ичида умуман жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичиши, ёки баъзи ижтиҳодларга кўра, тили билан қасам ичмасада, шуни қасд қилиши. Эрдан “ийло” топилган ҳолатда баъзи мужтаҳидлар раъйига кўра, бир талоқ боин тушган бўлади, баъзи мужтаҳидлар раъйига кўра эса, иш қозига олиб чиқилиб, қози эрни ўз аёлига қайтиб яшашга чақиради, агар эр кўнмаса, қози никоҳни бекор қилади.

 Ханбалий ва Моликий мазҳаби раъйига кўра, эр аёли билан, модомики, бирон шаръий узр бўлмаса, бирон бир муддатга чекламасдан, одатдагидек жинсий алоқа қилиши вожибдир.

 Бу тўғрида менинг раъйим. “Ийло” масаласига эътибор берадиган бўлсак, эрдан “ийло” содир бўлиши учун, эр аёли билан ётмасликка – шариатда қасам ичишнинг шартлари тўғри топилган ҳолида – қасам ичган бўлиши керак. Эр аёлидан “ийло” қилиш тўғрисидаги ихтилофларга эътибор берилса, агарчи қасам лафзи ишламаган бўлса ҳам, эрдан аёли билан қасддан бирга ётмасликни атайин ихтиёр қилиш топилиши керак. Яъни эр ўз аёлидан “ийло” қилди деган ҳукм содир бўлиши учун, эрдан ё аниқ қасам ичиш, ёки аёли билан бирга ётмасликни атийин қассдан қилиши керак. Ана шундагина “ийло” топилади, ана шундагина тўрт ойдан кейин эр яна шу аёлига қайтишни хоҳламаса, уларни ажратиш мумкин бўлади. Буни “ийло” тўғрисидаги оятнинг ўзидан тушуниш мумкин.

لِلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ۖ فَإِنْ فَاءُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

 “Хотинларидан ийло қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир”. (Бақара. 226)

 Оятнинг очиқ маъносидан кўриниб турибдики, эр бу қасдидан қайтса, Аллоҳ уни кечириши мумкин, яъни эр томонидан аёли билан бирга ётмасликни қасд қилиш, ёки қасам ичиш топилиши керак. Саволдаги ҳолатда эса, эр уйида қолган аёли билан жинсий алоқа қилмасликни қасд қилмаган, ёки “аёлим билан бирга ётмайман” деб қасам ичмаган, аксинча, у ушбу аёлига меҳр-муҳаббатли бўлишда давом этиб, унга тириклик учун зарурий нафақаларини жўнатиб тургани айтиляпти. Демак, бу ҳолатда ушбу эрга тўрт ой аёли билан бирга бўлмагани учун аёлидан ажратиш лозим, ёки уни гуноҳкор бўляпти, деган ҳукмни бериш тўғри бўлмайди.

 Бундан ташқари, шариат инсонни имкониятидан ташқари ҳолати учун жавобгарликка тортмайди.

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۚ 

 “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”.                                                                           (Бақара. 286)

 Ва албатта, Аллоҳ бандаларига қийинчиликни раво кўрмайди, фақат енгиллик ва осонликни раво кўради.

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

 “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди”.                                                               (Бақара. 185)

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, меҳнат муҳожирлиги сабабли, тўрт ойдан ортиқ вақт ўз аёлидан узоқда яшаган эрни, яъни тўрт ойдан ортиқ вақт мобайнида аёли билан жинсий яқинлик қилмаган эрни ўз аёлидан “ийло” қилган ва бунинг ортидан уларни ажратиб юбориш мумкин, дейиш ўринли бўлмайди. Ушбу эрни аёли билан ётиш имкониятида бўлмагани ҳолатида, ўз аёли билан бирга ётмаётгани, жинсий алоқа қилмаётганига гуноҳкор бўлади, дейиш ҳам ўринли эмас.

 Агар бу эр ушбу аёли билан бирга ётмасликни аниқ қасд қилганини, ёки шунга қасам ичганини билдирса, унда бу эрнинг “ийло” қилгани топилади ва ана шунда унинг гуноҳ қилгани-қилмагани, ёки оилани ажратиб юбориш ҳақида гапириш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

 Иккинчи саволга жавоб. Эри ўлиб идда сақлаб турган аёл тўрт ойу ўн кун, ёки агар аёл ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда сақлаши вожиб.

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْراً فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِي أَنْفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

 “Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларини ушлаб тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир”. (Бақара. 234)

وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ ۚ

 “Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир”. (Талоқ. 4)

عن سبيعة الأسلمية أنها كانت تحت سعد بن خولة — وهو من بني عامر بن لؤي ، وكان ممن شهد بدرا — فتوفي عنها في حجة الوداع ، وهي حامل . فلم تنشب أن وضعت حملها بعد وفاته ، فلما تعلت من نفاسها : تجملت للخطاب ، فدخل عليها أبو السنابل بن بعكك — رجل من بني عبد الدار — فقال لها : ما لي أراك متجملة ؟ لعلك ترجين للنكاح ، والله ما أنت بناكح حتى يمر عليك أربعة أشهر وعشر . قالت سبيعة : فلما قال لي ذلك : جمعت علي ثيابي حين أمسيت ، فأتيت رسول الله صلى الله عليه وسلم فسألته عن ذلك ؟ فأفتاني بأني قد حللت حين وضعت حملي ، وأمرني بالتزويج إن بدا لي

 Субайъа Ал Асламиядан ривоят қилинади, у Саъд ибн Хавланинг хотини эди – Саъд Бани Омир ибн Луай қабиласидан бўлиб, Бадрда қатнашганлардан эди – ва Саъд Ҳажжатул вадоъда (Видолашув Ҳажжи) вафот этди. Субайъа айни дамда ҳомиладор эди. Эри ўлганидан ҳеч қанча ўтмай Субайъа туғди. Нифосидан пок бўлганидан кейин, совчи келишини кутиб безанди ва унинг олдига Абус Санобил ибн Баъкак келди. Ибн Баъкак Бани Абдуд Дордан эди. Ибн Баъкак шундай деди: “Ие, сен чиройли бўлиб олибсанми?! Никоҳни умид қиляпсан шекилли, Аллоҳга қасамки, сен тўрт ойу ўн кун ўтмасдан туриб никоҳ қилишинг тўғри эмас”. Субайъа: “Ибн Баъкак шундай деганидан кейин, кийимларимни олиб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бордим ва у кишидин бўлган воқеани сўрадим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга туққанимда иддадан ҳалол бўлганимни айтдилар ва агар жойи чиқса никоҳ қилишимга буюрдилар”. Муттафақун алайҳ.

 Эри ўлгани учун иддада бўлган аёлнинг иддаси тугагунча эрининг уйида иддасини тугатишлиги вожибдир. Ислом шариатида мусулмонлар вафот этган бошқа мусулмонлар учун уч кун аза тутадилар, агар шу ўлган инсон эр киши бўлса ва унинг хотини бор бўлса, унинг хотини учун аза тўрт ойу ўн кун бўлади.

عن أم حبيبة، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: لا يحلُّ لامرأة تؤمن بالله واليوم الآخر تحدُّ على ميِّتٍ فوق ثلاث، إلا على زوجٍ أربعة أشهر وعشراً

 Умму Ҳабийбадан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ ва охират кунига ишонган аёл ўлганга уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас, фақат ўз эрига тўрт ойу ўн кун аза тутади”. Бухорий ривояти.

عن أم عطية قالت كنا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ على ميِّتٍ فوق ثلاث، إلا على زوج أربعة أشهر وعشراً، ولا نكتحل ولا نتطيب ولا نلبس ثوباً مصبوغاً إِلاَّ ثَوْبَ عَصْبٍ، وقد رُخِّصَ لنا عند الطُهْرِ، إذا اغتسلت إحدانا من محيضها في نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أظفار، وكنا نُنْهَى عن اتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ

 Умму Атийядан, у айтади: “Маййитга уч кундан ортиқ аза тутишдан қайтарилган эдик, лекин эри ўлганлар эрига тўрт ойу ўн кун аза тутар эдилар. (Ушбу муддат орасида) Сурма қўймас эдик, хушбўйланмас эдик, турли рангларга бўялган кийимлар киймас эдик, фақат оддий кўринишдаги кўйлак кияр эдик, агар биронтамиз хайздан пок бўлса озгина, тирноқчалик келадиган хушбўй ишлатишга рухсат берилган эди ва жанозаларга боришдан ҳам қайтарилган эдик”. Бухорий ва Муслим ривояти, матн Бухорийники.

 Ушбу далиллардан билинадики, эри ўлиб иддада бўлган аёл иддасини эрининг уйида ўзига оро бермаган, зийнатланмаган ҳолда ўтказиши лозим ва ушбу муддат мобайнида зарурат бўлган ҳолатлардагина уйдан кўчага чиқиши мумкин. Жиноза эса, қилмаса бўлмайдиган заруратлардан эмас, балки иштирок этиш билан савоб олинадиган, лекин иштирок этмаслик гуноҳга олиб бормайдиган амаллардандир, чунки жаноза ҳар бир мусулмонга фарзи айн эмас, фарзи кифоядир. Бир гуруҳ мусулмонлар қатнашиши бошқа мусулмонлардан бу ишнинг фарзлигини соқит қилади.

 Лекин баъзи ҳолатлар бўлади, масалан эри ўлган аёлнинг эри унга уй бошпана каби мулк қилдирмаган бўлиши ҳам мумкин, ёки эр-хотин ўз уйларидан узоқ масофада бўлиб турганларида эр ўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолат учун ҳам Ислом мабдаси ечим берган.

عن الفريعة بنت مالك رضي الله عنها أنها جاءت إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم تسأله أن ترجع إلى أهلها في بني خدرة ؛ فإن زوجها خرج في طلب أعبد له أبقوا حتى إذا كانوا بطرف القدوم لحقهم فقتلوه ، فسألت رسول الله صلى الله عليه وسلم أن أرجع إلى أهلي فإني لم يتركني في مسكن يملكه ولا نفقة . قالت فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : نعم . قالت فخرجت ، حتى إذا كنت في الحجرة أو في المسجد : دعاني ، أو أمر بي فدعيت له ، فقال : كيف قلت ؟ فرددت عليه القصة التي ذكرت من شأن زوجي قالت : فقال : امكثي في بيتك حتى يبلغ الكتاب أجله

 Фурайъа бинти Молик розияллоҳу анҳодан, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига, эри қулларини излаб чиқиб кетиб, қуллар билан орқага қайтганида кимлардир уларга йўлиқиб ўлдириб ташлашгани, шунинг учун Бани Хадрадаги ўз уйига қайтиш ҳақида сўраш учун келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўз аҳлимга қайтишимга рухсат сўрадим, чунки эрим туришим учун бирон уй, ёки ҳаётим учун нафақа мол қолдирмаганини айтдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, майли” дедилар. Ташқарига чиқдим, бир хонамиди ёки масжидгами етганимда орқамдан чақиришди, ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одам жўнатиб чақиртиргандилар шекилли, у зотнинг олдиларига бордим, Росулуллоҳ: “Нима дегандинг?” дедилар. Мен бироз олдин айтганларим, эрим тўғрисидагиларни айтиб бердим. Шунда у киши: “Аллоҳнинг белгилаган муддати тугагунча уйингда ўзингни ушлаб тургин” дедилар. Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти. Саҳиҳ.

 Бу ҳадисдан билиндики, аёл идда сақлаши учун эридан бирон бошпана қолмаган бўлса, у ҳолда аёл иддасини ўзининг уйида, ёки уйидан узоқда бўлса, эри тўғрисида хабар келган пайтида яшаб турган уйида иддани ўтказишга имокн бўлса, ана шу уйда иддасини тугатиши мумкин. Бу тўғрида юқоридаги ҳадиснинг охири Ибн Можа қилган ривоятида шундай қўшимча билан келган:

امكثي في بيتك الذي جاء فيه نعي زوجك حتى يبلغ الكتاب أجله

 “… Эрингни ўлгани тўғрисидаги хабар келган уйда Аллоҳнинг белгилаган муддати тугагунча кутгин”. Ибн Можа ривояти.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, эри ўлган аёл эри учун иддада бўлиб турган муддати ичида асосий эҳтиёжлар ва заруратлар учун идда ўтказаётган уйидан чиқиши мумкин. Бошқа ишлар учун, агарчи у иш ибодат иши бўлса ҳам, уйидан кўчага чиқиши мумкин эмас. Шу жумладан яқинлари ўлган бўлса, уларнинг таъзияси-жанозасига ҳам. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

25.12.2016й.

+7
0

Related posts:

Default ThumbnailСавдодаги ҳолат тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailАёлнинг эри ёки ота – онасига хизматида қайси бири афзаллиги тўғрисидаги саволга жавоб Исломий халифалик давлатида Халифанинг салоҳиятлари тўғрисидаги саволга жавоб Сиғинишнинг маъноси тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsалоқажинсийсаволга жавоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарблик сиёсатчилар қўлидан макр, алдов ва адаштиришдан бошқа нарса келмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси – Халил  ва Қуддус шаҳарларида Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.01.2021

    Инсонмисиз, инсондек яшанг!

  • 22.01.2021

    ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

  • 19.01.2021

    Икки дунё хорлигига олиб борувчи турмуш тарзини рад қилинг!

  • 19.01.2021

    ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

  • 19.01.2021

    Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017
     Бундай аёлга Ислом давлати бор бўлиб турган ҳолатда ҳоким ёки қози валий бўлади. Ислом қозиси йўқ ...

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

  • UKAPOLVON NOVQATLIK
    on
    19.09.2017
    Ҳизбут-Таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси"1953-йилда асос солинган Паластинда. Асосчиси - шайх Тақиюддин ...

    Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • [email protected]
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ...
  • Абу Сафия
    on
    29.11.2017

    Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб

     Бундай аёлга Ислом давлати ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/