| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • Судан, «Тезкор қувватлов кучлари» Ал-Фашир устидан ўз назоратини ўрнатганидан кейин

  • Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми

  • “Ёпиқ эшиклар” учун “очиқ эшиклар” сиёсати

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Аёлнинг шаръий либосига оид саволга жавоб

Аёлнинг шаръий либосига оид саволга жавоб

By htadmin
13.11.2016
1672
0
Share:

بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аёлнинг шаръий либосига оид саволга жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум!

Саволим ҳижоб ҳақида. У далили бор бир фарзми ёки бир одат бўлиб, кейин озод аёлни чўридан фарқлаб туриш учун фарз қилинганми, «чунки аслида ҳижоб синфий мазмунга эга қонун бўлиб, ундан озод аёлни чўридан фарқлаб туриш мақсад қилинган, саҳобалар уни шундай тушунганлар. Умар ибн Хаттоб Мадинани айланиб юрарди, агар бирор ҳижобланган чўрини кўриб қолса, уни ўзининг машҳур дарраси билан уриб, бошидан ҳижобини тушириб юборарди ва: нега чўрилар озод аёлларга ўхшаб қолишяпти? — дерди. Хуллас, айтмоқчиманки, бугун – алҳамду лиллаҳ – на жориялар, на қуллар йўқ бўлган замонда жилбоб кийиш сабаби соқит бўлган, Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам: ҳижоб фарз, чунки у фитнани даф қилади ё ўчиради, деган гап йўқ. Ким шундай деса, у гуноҳкор бўлади ва Аллоҳга ёлғон тўқиб чиқарган бўлади. Аёл ҳижоб кийса ва Аллоҳ шунга буюрган деган эътиқодда ҳижобга даъват қилса, катта гуноҳ қилган бўлади, чунки у Аллоҳ ҳам, Росули ҳам айтмаган қонунларни фарз қилиб олган инсонларни Аллоҳнинг ҳукми борасида шерик қилди ҳамда уларни Қуръон рисолати ва унинг тўғри йўлидан адаштирди. Ҳижоб исломий фарз эмас, балки у Исломдан олдин мавжуд бўлган ижтимоий одатлардан бўлиб, динларга мутлақо алоқаси йўқ. Энг ёмон иш, одат ва анъаналар билан Аллоҳнинг Қуръони Каримидаги буйруқлари ўртасини аралаштириб юборишдир. Чунки бирорта одатни Аллоҳнинг даргоҳидан келган дейиш Аллоҳга ширк келтириш ва Жалла Жалолуҳу ҳақида ёлғон тўқиш сингари ёлғон даъводир». Сиздан шу гапга изоҳ берасиз деган умиддаман, сизга Аллоҳ барака ато қилиб, бизни ҳам, сизларни ҳам ҳидоят қилсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аёл кишининг шаръий либосининг далиллари очиқ-ойдин. Бу либос одамлар одатланишган бўлса бор, одатланишмаган бўлса йўқ бўлган одатлар бобидан эмас. Балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аёларга буюрган фарзидир:

Шариат аёлга уйидан умумий ҳаётга чиққанда муайян шаръий либосни вожиб қилди. Аёлга бозорларга чиққанда ёки умумий кўчада юрганда кийими устидан киядиган бошқа кийими бўлишини вожиб қилди. Унинг кийимларининг устидан киядиган ва уни қадамларини (оёқларининг тўпиқдан пастки қисмини) тўсиб турадиган даражада пастга туширадиган шаръий маънодаги жилбоби бўлишини вожиб қилди. Агар жилбоби бўлмаса, қўшниси ё дугонаси ёки қариндошидан жилбоб олиб туради. Агар олишга қодир бўлмаса ёки ҳеч ким бериб турмаса, жилбобсиз кўчага чиқиши мумкин эмас. Агар кийимларининг устидан киядиган жилбобсиз кўчага чиқса гуноҳкор бўлади. Чунки бу ҳолда аёл Аллоҳ унга фарз қилган амални тарк қилган бўлади. Бу ҳукмлар аёлнинг пастки либосига тааллуқлидир. Устки либосга нисбатан эса, аёлнинг рўмоли ёки унга ўхшаш, унинг ўрнини босадиган либоси бўлиши, бу либос бошининг барча қисмини, бўйнининг ҳамма томонини ва кўйлакнинг кўкракдаги очиқ жойларини ўраб туриши керак. Ҳамда бу либос бозорга чиқиш ёки умумий кўчада юриш учун тайёрланган бўлиши, яъни либосларининг устидан кийиладиган бўлиши керак. Мана шу икки либоси (яъни, кийимларининг устки ва пастки қисмларини ўраб турадиган либоси) бўлса, аёл ўз уйидан бозорларга чиқиши ёки умумий кўчада юриши, яъни умумий ҳаётга чиқиши мумкин. Агар бу икки либоси бўлмаса, бирор ҳолатда ҳам чиқиши мумкин эмас. Чунки бу икки либосни кийишга бўлган буйруқ умумий келган бўлиб, уни хословчи ҳукм мутлақо келмаган. Шунга кўра, у барча ҳолатларда ҳам умумийлигича қолади.

Умумий ҳаёт учун шундай икки либос бўлиши вожиблигига қуйидаги оятлар далил бўлади. Устки либос ҳақида Аллоҳ шундай дейди:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَبِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ

«Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!»   [Нур 31]

Аллоҳ Таоло пастки либос ҳақида шундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُللِّأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاء الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنجَلَابِيبِهِنَّ

«Эй Пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига жилбобларини туширсинлар!»  [Аҳзоб 59]

Умму Атийя ривоят қилади:

«أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ r أَنْ نُخْرِجَهُنَّ فِى الْفِطْرِ وَالأَضْحَى، الْعَوَاتِقَ وَالْحُيَّضَ وَذَوَاتِ الْخُدُورِ، فَأَمَّا الْحُيَّضُ فَيَعْتَزِلْنَ الصَّلاَةَ وَيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ، وَدَعْوَةَ الْمُسْلِمِينَ. قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِحْدَانَا لاَ يَكُونُ لَهَا جِلْبَابٌ، قَالَ: لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا»

«Росулуллоҳ САВ бизга бўйига етган қизларни, ҳайз кўриб турган ва унаштирилган қизларни рамазон ва қурбон ҳайитларига чиқаришимизни буюрдилар. Ҳайз кўриб турганлари намоздан четлашадилар, яхшиликка ва мусулмонларнинг дуосига гувоҳ бўладилар». Айтдимки: «Бирортамизнинг жилбоби бўлмаса-чи?». Дедилар: «Унга опаси (дугонаси) жилбобини кийдирсин». (Муслим ривояти). Ушбу далиллар аёлнинг умумий ҳаётдаги либосини аниқ-равшан баён қилиб беряпти. Аллоҳ Таоло бу икки оятда аёлга умумий ҳаётда кийиши вожиб қилинган либосни аниқ ва тўлиқ сифатлаб берди. Аёлнинг устки либоси ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلْيَضْرِبْنَبِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ

«Кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар»   [Нур 31]

Яъни бош ёпинчиқларини бўйинларига, кўкракларига ўрасинлар, кўйлак ва кийим ёқасидан кўриниб турадиган бўйин ва кўкракларини беркитсинлар. Аёлларнинг пастки либоси ҳақида эса шундай дейди:

يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِن جَلَابِيبِهِنَّ

 

«Устларига жилбобларини туширсинлар!» [Аҳзоб 59]

Яъни кўчага чиқиш учун кийимлари устидан кийган жилбобларини пастгача тушиб турадиган қилиб узун қилсинлар. Аёлнинг ушбу либосининг умумий кўриниши ҳақида шундай дейди:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا

«Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини  (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар»  [Нур 31]

яъни қулоқ, билак, болдир каби зийнат ўринларини кўрсатмасинлар. Бу оят нозил бўлган даврда, яъни Росулуллоҳ САВнинг даврларида умумий ҳаётда кўриниб турган жойлар, яъни юз ва қўл кафтлари бундан мустаснодир. Мана шу аниқ сифатлаш орқали аёлнинг умумий ҳаётдаги либоси нима ва қандай бўлиши вожиблиги ёрқин маълум бўлади. Умму Атийянинг ҳадиси аёл кўчага чиққанда кийими устидан киядиган жилбоби бўлиши вожиблигини очиқ баён қилди. У Росулулло САВдан «Бирортамизнинг жилбоби бўлмаса-чи?» — деб сўраганда унга шундай жавоб бердилар: «Унга опаси (дугонаси) ўз жилбобини кийдирсин». Яъни у Росулуллоҳ САВдан: «Кўчага чиқиши учун кийими устидан киядиган жилбоби йўқ бўлса-чи?» — деб сўраганида, Росулуллоҳ САВ унга дугонаси кийими устидан киядиган жилбобини бериб туришини амр қилдилар. Бунинг маъноси, агар дугонаси бериб турмаса, кўчага чиқиши мумкин эмас. Бу эса ҳадисдаги буйруқ фарз эканига ишорадир, яъни аёл кўчага чиқишни хоҳласа, кийими устидан жилбоб кийиши фарз бўлиб, уни киймаса чиқмайди.

Жилбоб қадамларни ҳам ёпиб турадиган даражада пастгача тушиб туриши шарт. Чунки Аллоҳ оятда айтади:

يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِن جَلَابِيبِهِنَّ

«Устларига жилбобларини туширсинлар!»  [Аҳзоб 59]

яъни жилбобларини узайтирсинлар. Чунки бу ердаги «мин» баъзисини деган маoнода эмас, балки баён маъносида келган. Яъни жилбобни пастгача тушириб узайтирсинлар. Чунки Ибн Умардан ривоят қилинишича, РосулуллоҳСАВ дедилар:

«مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاَءَ لَمْ يَنْظُرِ اللَّهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: فَكَيْفَ يَصْنَعُ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ؟ قَالَ: يُرْخِينَ شِبْرًا، قَالَتْ: إِذًا تَنْكَشِفَ أَقْدَامُهُنَّ؟ قَالَ: يُرْخِينَ ذِرَاعًا لاَ يَزِدْنَ عَلَيْهِ»

«Кимки такаббурлик қилиб этакларини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди». Шунда Умму Салама сўради: «Унда аёллар этакларини нима қиладилар?». Дедилар: «(Тиззаларидан) бир қарич туширсинлар (узун қилсинлар)». Деди: «Унда қадамлари очилиб қолар экан-да?» Дедилар: «(Тиззаларидан) бир зиро (яъни бир билак) узунлигича узайтирсинлар. Бундан зиёда қилмасинлар». Термизий ривоят қилиб, бу ҳасан саҳиҳ ҳадис, деган. Бу эса аёл кийими устидан киядиган жилбоби қадамларни ёпиб турадиган даражада узун бўлиш лозимлигини очиқ билдиряпти. Агар қадамлар пайпоқ ёки махси билан беркитилган бўлса, бу нарса жилбоб узун қилиб туширилганига далолат қиладиган шаклда узун туширилганининг ўрнига ўтмайди. Бу ҳолатда оёқлар берк бўлгани учун уларни ўрашга зарурат йўқ. Лекин бу ҳолатда ҳам жилбоб узун тушиб туриши зарур. Токи бу кийим аёл умумий ҳаётда кийиши вожиб бўлган кийими эканлиги равшан билиниб турсин ва унда Аллоҳнинг «туширсинлар», деган сўзи рўёбга чиқсин.

Кўриб турганингиздек, бу нусусларда аниқ белгилаб берилган ва далолатида ҳеч қандай ноаниқлик ва хиралик бўлмаган либосдир. Умму Атийя жилбоби бўлмаса нима қилиши ҳақида сўраганда, Росулуллоҳ САВ қўшнисидан олиб туришини айтдилар, бу эса бу либос шаръий вожиб эканига кучли далолат қилади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                       

1 муҳаррам 1434 ҳ

 4 ноябр 2013 м

+2
0

Related posts:

Қозилик ҳукми ва ота-онага яхшилик қилишга оид саволларга жавоблар Бутунлай туғмайдиган қилиб қўйиш бўйича ўтказиладиган операциялар ҳақидаги саволга жавоб Рикоз ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб Қазо ва қадар ҳақидаги саволга жавоб
TagsАёлнинг шаръий либосиҳижоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливандаги норозилик ҳаракати ҳамда Америка

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Охират яқин биродарлар, бу саволларни ўзингизга бериб кўринг !!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.11.2025

    Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

  • 10.11.2025

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • 10.11.2025

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • 09.11.2025

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.11.2025

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/