АЗЛ
АЗЛ
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
(2)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бола бўлмаслик мақсадида азл қилиш мумкинлиги ҳадисда келган. Имом Аҳмад ва Муслим Усома ибн Зайддан ривоят қиладилар:
«أن رجلاً جاء إلى النبي r فقال إني أعزل عن امرأتي. فقال له: لم تفعل ذلك؟ فقال له الرجل: أشفق على ولدها, أو على أولادها فقال رسول الله: لو كان ضاراً ضر فارس والروم»
«Бир киши Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб: «Мен хотинимдан азл қиламан», деди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Нима учун бундай қиласан?», дедилар. У: «Туғиладиган боласига ёки олдинги болаларига раҳмим келади», деди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Агар бу нарса зарарли бўлганда, форслар ва румларга зарар қилган бўларди», дедилар». Бу жойда Расулуллоҳ с.а.в.: «Нима учун бундай қиласан?» дедилар ва «Бундай қилма», демадилар. Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, Расулуллоҳ с.а.в. азлга рухсат берганлар ҳамда болаларнинг кўп туғилиши зарарли эмаслиги ҳақида хабар берадилар. Имом Муслим Усома ибн Зайддан ривоят қилган ҳадис ҳам бунга далил бўлади: «Бир киши Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб деди:
«إني أعزل عن امرأتي شفقة على ولدها فقال رسول الله إن كان كذلك فلا, ما ضر ذلك فارس ولا الروم»
«Мен болага раҳмим келиб, хотинимдан азл қиламан». Расулуллоҳ с.а.в. унга: «Агар мақсадинг шу бўлса, бундай қилма, чунки у иш (яъни кўп туғиш) форс ва румликларга зарар қилмаган», дедилар». Имом Муслим Абдурраҳмон ибн Бишр орқали Абу Саиддан ривоят қилган ҳадисда:
«خشية أن يضر الحمل بالولد الرضيع»
«Эмаётган болага ҳомила зарар қилишидан қўрқиб», деган сўзлар келган. Расулуллоҳ с.а.в. эмаётган болага зарар қилмаслиги учун ҳомиланинг олдини олиш мақсадидаги азлни тасдиқлаган эканлар, демак, бола кўпайтирмаслик ёки умуман фарзанд кўрмаслик ёки ундан бошқа бирор мақсад билан азл қилишни ҳам тасдиқлаган бўладилар. Чунки Аллоҳ Таоло фарзанд туғилишини хоҳлаган бўлса, азл қилиш ёки қилмасликдан қатъий назар, бола туғилади, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Шунинг учун, ибн Ҳиббон Анас р.а.дан ривоят қилганидек, «Бир киши Расулуллоҳ с.а.в.дан азл қилиш ҳақида сўради. У киши:
«لو أن الماء الذي يكون منه الولد أهرقته على صخرة لأخرج منها ولداً»
«Агар фарзанд туғилиши тақдир қилинган сувни бир тош устига тўккан бўлсанг ҳам, Аллоҳ Таоло ундан фарзанд чиқариши муқаррар», дедилар». Наслни камайтириш Расулуллоҳ с.а.в. кўп фарзандли бўлишга ундаган қуйидаги:
«تناكحوا تناسلوا تكثروا»
«Никоҳланинглар, насл қолдиринглар, кўпайинглар», ҳадисига зид келади, деб айтилмайди. Бундай демаслик керак. Чунки азлга рухсат бериш наслни кўпайтиришга қилинган тарғибга зид эмас. Булар бошқа-бошқа ҳукмлар бўлиб, бири – насл кўпайтиришга тарғиб, иккинчиси – азлнинг мубоҳлигидир. Энди имом Аҳмад Жузома бинт Ваҳб ал-Асадийядан ривоят қилган ҳадисга келсак, «Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларида бир неча кишилар турган вақтида бордим. У киши дердилар:
«لقد هممت أن أنهى عن الغيلة فنظرت في الروم وفارس فإذا هم يغيلون أولادهم فلا يضر أولادهم شيئاً, ثم سألوه عن العزل. فقال رسول الله r: ذلك الوأد الخفي وهي: }وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ{»
«Мен сут устига фарзандли бўлишдан қайтаришни қасд қилдим. Форс ва румликларга қарадим ва уларнинг сут устига фарзандли бўлаётганларини ва бунинг уларнинг фарзандларига зарари йўқлигини кўрдим». Кейин у кишидан азл ҳақида сўрадилар. Пайғамбар с.а.в. дедилар: «У – болаларни тириклай кўмишнинг махфийсидир» ва: «Тириклай кўмилган қизлар сўралган вақтида», (81:8) оятини ўқидилар». Бу ҳадис азлнинг жоизлиги ҳақидаги қатор саҳиҳ ҳадисларга зид келади. Агар бир ҳадиснинг маъноси жуда кўп йўллар билан ривоят қилинган бошқа ҳадисларга зид келса, кўп йўллар билан ривоят қилинган ҳадислар олинади. Шунга кўра, мазкур ҳадис ўзидан олдин келтирилган кучли ва кўп йўллар билан ривоят қилинган ҳадисларнинг маъносига зид бўлгани учун рад этилади.
Бу ҳадис билан азлнинг мумкинлигини кўрсатувчи бошқа ҳадислар ўртасини солиштириш орқали бу ҳадис азлнинг макруҳлигига йўйилади, деб айтилмайди. Агар бу ҳадисда келган маънони Пайғамбар с.а.в. рад қилганларида, шундай бўлиши мумкин эди. Имом Аҳмад ва Абу Довуд Абу Саиддан ривоят қилган ушбу ҳадис:
«وإن اليهود تحدث أن العزل الموءودة الصغرى. قال: كذبت يهود»
«… Яҳудийлар азлни «Болани тириклай кўмишнинг кичикроқ кўриниши», дейдилар, дейилганида Расулуллоҳ с.а.в.: «Яҳудийлар ёлғон айтибди», деганлар». Жузманинг:
«ذلك الوأد الخفي وهي: }وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ{»
«У — болаларни тириклай кўмишнинг махфийсидир» ва: «Тириклай кўмилган қизлар сўралган вақтида», (81:8) оятини ўқидилар», деганларини ривоят қилган ҳадисга келсак, бу икки ҳадисни бирлаштириш мумкин эмас. Улардан бири (мансух) бекор қилинган бўлиши керак. Ёки улардан бири иккинчисидан кучлироқ бўлиб, заифроғи рад этилиши лозим. Юқорида келтирилган икки ҳадиснинг тарихи номаълум бўлгани ва Абу Саиднинг ҳадиси бошқа бир неча ҳадислар билан қўллаб-қувватланганлиги ва турли йўллар билан келгани ҳамда Жузоманинг ҳадиси ёлғиз ҳолатда келгани ва бирор нарса билан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли, кейинги ҳадис рад этилади ва ундан кучлироғи олинади. Шунга кўра, азл қилиш мутлақ жоиз бўлиб, у макруҳ эмас ва далиллар умумий келгани учун азл қилувчининг бундан кўзлаётган мақсадининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Киши азл қилишда аёлнинг рухсатига муҳтож эмас, чунки бу хотинга эмас, эрга боғлиқ. Қўшилиш аёлнинг ҳаққи, сув ҳам унинг ҳаққи бўлиб қолди, демак, сувни аёлнинг фаржидан ташқарига тўкиш ҳам унинг изни билан бўлиши шарт, дейилмайди. Чунки бу шаръий далил эмас, балки ақлий иллат бўлиб, унинг қиймати йўқ. Бундан ташқари, бу гап аёлнинг ҳаққи «сув тушиши» эмас, жимоo (қўшилиш) экани билан ҳам бекор бўлади. Бунга далил жинсий заиф киши аёлига яқинлик қилса-ю сув тўкмаса, бундай ҳолатда ҳам шу қўшилиш билан аёлнинг ҳаққи адо бўлди, деб ҳисобланади ва шунга кўра аёлга у кишини жинсий заиф, деган айб билан никоҳини бузиш ҳуқуқи берилмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
26.08.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми