АЗЛ

АЗЛ
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
(3)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Энди ибн Можа Умар ибн Хаттобдан ривоят қилган:
«نهى رسول الله أن يعزل عن الحرة إلا بإذنها»
«Расулуллоҳ ﷺ ҳур аёлдан унинг рухсатисиз азл қилишдан ман этдилар», ҳадисига келсак, бу ҳадис заифдир. Унинг иснодида ибн Луҳайъа бўлиб, у ҳақда турли гап-сўз бор. Шу сабабли азлнинг жоизлиги ҳақидаги ҳадислар мутлақлигича қолади.
Азл тўғрисидаги бу ҳукм ҳомиланинг олдини олиш учун дори истеъмол қилиш, презервативдан фойдаланиш ёки спиралдан фойдаланишга ҳам тўғри келади, чунки уларнинг ҳаммаси бир туркумга киради. Азлнинг жоизлиги ҳақидаги ҳукм уларга ҳам тамомила мос тушади ва унинг масалаларига киради. Зеро, ҳукм азл бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, эркак кишининг ҳомиланинг олдини олиш учун қиладиган ишининг жоизлигидир. Эркакка мумкин бўлган иш аёлга ҳам мумкин, чунки ҳукм – қайси восита билан бўлмасин, ҳомиланинг олдини олишнинг жоизлигидир.
Ҳомилани ман қилишнинг жоизлиги ҳомилани вақтинчалик тўхтатишга хосдир. Лекин доимий равишда ҳомиланинг олдини олиш ва туғмасликни вужудга келтириш эса ҳаромдир. Ҳомиланинг бутунлай олдини оладиган ва наслни қирқадиган дориларни истеъмол қилиш ва жарроҳлик ишларини қилдириш ҳаром ва бундай ишларни бажариш асло жоиз эмас, чунки бу бичиш (ахталаш)нинг бир тури бўлиб, унинг доирасига киради ва унинг ҳукмини олади. Чунки бу нарсалар ҳам худди ахталаш каби наслни бутунлай қирқади. Ахта қилишдан қайтарган ҳадислар очиқ келган. Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинадики:
«رد رسول الله r على عثمان بن مظعون التبتل, ولو أذن له لاختصينا»
«Расулуллоҳ ﷺ Усмон ибн Мазҳунни табаттул (тарки дунё қилиш)дан қайтардилар. Усмон: «Агарда бунга рухсат берганларида, биз ўзимизни бичтирар эдик», деди» (муттафақун алайҳ). «Усмон ибн Мазъун Пайғамбар ﷺ ҳузурларига келди ва:
«يا رسول الله إني رجل يشق عليّ العزوبة فأذن لي بالاختصاء, قال: لا, ولكن عليك بالصيام»
«Эй Расулуллоҳ, бўйдоқликка бардош бериш мен учун қийин бўляпти, менга бичтиришга рухсат беринг», деди. У киши эса: «Йўқ, лекин сен рўза тут», дедилар». Бошқа лафзда эса:
«يا رسول الله, أتأذن لي في الاختصاء؟ قال: إن الله أبدلنا بالرهبانية الحنيفية السمحة»
«Эй Расулуллоҳ, сиз менга бичтиришга рухсат берасизми?», деганда, Расулуллоҳ с.а.в.: «Аллоҳ бизга роҳиблик (тарки дунёчилик) ўрнига ҳанифийликни, яъни ҳаққа мойил кенг йўлни берди», дедилар». Анас р.а. дедилар:
«كان النبي r يأمرنا بالباءة, وينهى عن التبتل نهياً شديداً, ويقول: تزوجوا الودود الولود فإني مكاثر بكم الأمم يوم القيامة»
«Пайғамбар ﷺ бизларни уйланишга буюрар ва тарки дунёчиликдан қаттиқ қайтарар эдилар ва: «Кўп фарзанд туғадиган ёқимли аёлларга уйланинглар, чунки мен Қиёмат куни умматлар ичида сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман», дедилар». (Аҳмад келтирган)
Шунингдек, наслни бутунлай қирқиб қўйиш Шореъ насл қолдириш ва фарзандлар кўришни оила қуришнинг асоси қилганлигига зид келади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло одамларга миннат қилиб айтади:
وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً
– “(Аллоҳ Таоло) жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди”. (Нахл:72)
Дарҳақиқат, Шореъ кўп бола кўришни мақтовли иш қилган, унга қизиқтирган ва кўп болали кишини мақтаган. Анас р.а. Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади:
«تزوجوا الودود الولود فإني مكاثر بكم الأنبياء يوم القيامة»
«Пайғамбар ﷺ бизларни уйланишга буюрар ва тарки дунёчиликдан қаттиқ қайтарар эдилар ва: «Кўп фарзанд туғадиган ёқимли аёлларга уйланинглар, чунки мен Қиёмат куни умматлар ичида сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман», дедилар». (Аҳмад келтирган). Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«انكحوا أمهات الأولاد فإني أباهي بكم يوم القيامة»
«Серфарзанд оналарга уйланинглар, чунки мен сизлар билан Қиёмат куни фахрланаман». (Аҳмад келтирган). Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинади:
«جاء رجل إلى رسول الله r فقال: إني أصبت امرأة ذات حسب وجمال, وأنها لا تلد, أفأتزوجها؟ قال: لا, ثم أتاه الثانية فنهاه, ثم أتاه الثالثة فقال: تزوجوا الودود الولود فإني مكاثر بكم»
«Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига бир киши келиб деди: «Мен насл-насабли, соҳибжамол, аммо бепушт бир аёлни топдим, шунга уйланайми?». Расулуллоҳ ﷺ «Йўқ», дедилар. Кейин иккинчи марта келди ва Расулуллоҳ ﷺ рад қилдилар. Учинчи марта келди. Шунда: «Кўп туғадиган меҳрибон аёлларга уйланинглар, чунки мен сизларнинг кўплигингиз билан мақтанаман», дедилар». (Абу Довуд келтирган)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
05.09.2020й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб